“Alternatus”: биз­не­сда мо­ли­явий са­вод­хон­лик­нинг ўр­ни

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТО­ЖИ­Е­ВА.

Давлат рақо­бат қў­ми­та­си ҳу­зу­ри­да­ги Тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти асо­сла­ри­ни ўқи­тиш рес­пуб­ли­ка мар­ка­зи ҳам­да Халқа­ро биз­нес ва тех­но­ло­ги­я­лар уюш­ма­си ҳам­кор­ли­ги­да “Alternatus” му­но­за­ра­лар май­до­ни до­ира­си­да нав­бат­да­ги се­ми­нар таш­кил этил­ди. Тад­бир “Биз­не­стаъ­лим­ни ри­вож­лан­ти­риш ва аҳо­ли­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш му­ам­мо­ла­ри” мавзу­и­га бағи­шлан­ди.

Маз­кур се­ми­нар­ни таш­кил эти­ш­дан мақ­сад банк ми­жоз­ла­ри бўл­ган тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ва­кил­ла­ри­ни тад­бир­кор­лик асо­сла­ри­га ўқи­тиш ва мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш, биз­не­сни юри­тиш ва биз­нес ре­жа­лар ту­зиш, маз­кур соҳа­да­ги ҳақиқий аҳвол­ни ҳам­да му­ам­мо­ли ҳо­лат­лар­ни танқи­дий муҳо­ка­ма қи­лиш, шу орқа­ли те­ги­шли тав­си­я­лар­ни ишлаб чиқиш, шу­нин­г­дек, ай­ни шу бо­ра­да давлат ор­ган­ла­ри, ил­мий до­ира­лар ва ху­су­сий биз­нес ўр­та­си­да­ги ишончли му­но­са­бат­лар­ни йўл­га қўй­и­ш­дир. Тад­бир­да мам­ла­ка­ти­м­из­да биз­нес таъ­лим ти­зи­ми­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш учун яра­ти­л­ган шарт-ша­ро­ит­лар, бе­ри­л­ган им­ко­ни­ят­лар, иқти­со­дий ва мо­ли­явий са­вод­хон­лик­нинг асо­сий му­ам­мо­ла­ри, улар­ни ечиш йўл­ла­ри, аҳо­ли­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш бўй­и­ча халқа­ро та­жри­ба­ни ама­ли­ёт­да қўл­лаш ка­би мавзу­лар юза­си­дан маъ­лу­мот­лар тақ­дим этил­ди.

Дастлаб­ки тақ­ди­мот­ни Тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти асо­сла­ри­ни ўқи­тиш рес­пуб­ли­ка мар­ка­зи ди­рек­то­ри Улуғ­бек Ка­ма­лет­ди­нов на­мой­иш эт­ди. Қайд

қи­лин­га­ни­дек, мар­каз то­мо­ни­дан бу­гун­ги кун­га қа­дар жа­ми 1095 на­фар (2017 йил­да 408 та) тинглов­чи учун биз­нес асо­сла­ри бўй­и­ча бе­пул ўқув кур­сла­ри таш­кил эти­л­ган. Улар­да 21654 на­фар тад­бир­кор­лик субъ­ек­ти ва­кил­ла­ри ва аҳо­ли (2017 йил­да бу рақам 7004 на­фар бўл­ган) бе­пул ўқи­ти­л­ган 16938 на­фа­ри­га сер­ти­фи­кат бе­ри­л­ган. Тинглов­чи­лар­нинг ўқи­ш­дан кей­ин­ги фа­о­ли­я­ти бўй­и­ча мо­ни­то­ринг йўл­га қўй­и­л­ган бў­либ, якун­ла­на­ёт­ган йил­нинг 1 де­кабрь ҳо­ла­ти­га до­ир на­ти­жа­лар­га кў­ра, курс иш­ти­рок­чи­ла­ри­дан 866 на­фа­ри (2017 йил­да 98 на­фа­ри) тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни ян­ги­дан бо­шла­ган бўл­са, 1408 та тад­бир­кор­лик субъ­ек­ти (2017 йил­да 1077 та ав­вал ху­су­сий­ла­ш­ти­ри­л­ган кор­хо­на­лар неги­зи­да фа­о­ли­ят юри­ти­та­ёт­ган тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри фа­о­ли­я­ти қай­та­дан ти­клан­ди) ўз фа­о­ли­я­ти­ни яна­да кен­гай­тир­ган. Улар то­мо­ни­дан жа­ми 11,8 млрд. сўм (2017 йил­да 1,2 млрд. сўм) миқ­до­ри­да­ги банк кре­ди­ти ўз­ла­ш­ти­ри­л­ган, пи­ро­вар­ди­да 8466 та­дан ор­тиқ (2017 йил­да 7 мин­г­дан ор­тиқ) ян­ги иш ўр­ни яра­ти­л­ган. Мар­каз то­мо­ни­дан “Ёшлар – ке­ла­жа­ги­миз” давлат дасту­ри до­ира­си­да ёшлар­ни тад­бир­кор­лик­ка кенг йў­нал­ти­риш учун Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си, ви­ло­ят­лар ва Тош­кент шаҳри­да жой­ла­ш­ган жа­ми 17 та олий таъ­лим муас­са­са­си ба­за­си­да мах­сус “пи­лот” кур­слар (50 фо­и­зи ауди­то­рия ва маҳо­рат дар­сла­ри, 50 фо­и­зи - www.direktor. uz пор­та­ли во­си­та­си­да мо­ли­явий са­вод­хон­лик бўй­и­ча он-лайн ўқувлар) таш­кил эти­л­ган. Маз­кур кур­слар­га Ўз­бе­ки­стон Ёшлар ит­ти­фоқи, Ўз­бе­ки­стон Ли­бе­рал-де­мо­кра­тик пар­ти­я­си ва Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си би­лан ҳам­кор­лик­да жой­лар­да­ги уюш­ма­ган ёшлар, маҳал­ла­лар­нинг иш­сиз аҳо­ли­си кенг жалб қи­лин­ган. Уму­ман, бар­ча ҳу­д­уд­лар­да 100 га яқин шун­дай кур­слар таш­кил эти­либ, 4368 на­фар ёш тад­бир­кор­лик учун за­рур би­лим ва кў­ник­ма­га эга бў­ли­ш­ган. Эъ­ти­ро­фли­си, улар­дан 2005 на­фа­ри “он­лайн” кур­слар­ни му­ваф­фақи­ят­ли та­мо­мла­ган­ли­кла­ри бо­ис мар­каз­нинг мах­сус сер­ти­фи­кат­ла­ри би­лан тақ­дир­лан­ган.

Яна бир муҳим жиҳа­ти, маз­кур кур­слар таш­кил қи­лин­ган қисқа давр­да унинг тинглов­чи­ла­ри бўл­ган 37 на­фар ёш йи­гит-қиз ўз тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни бо­шлаб, жа­ми 3,7 млрд. сўм­лик им­ти­ёз­ли кре­дит­дан фой­да­лан­га­ни на­ти­жа­си­да 307 та ян­ги иш жойи яра­ти­ш­ган. Бу бо­ра­да, ай­ниқ­са, На­ман­ган ви­ло­я­ти ва Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си ёшла­ри пе­шқа­дам бў­лиш­моқ­да. Бу ка­би ишлар­да мар­каз би­лан “Нор­ма” про­фес­си­о­нал ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи ўр­та­си­да им­зо­лан­ган ҳам­кор­лик ме­мо­ран­ду­ми муҳим асос бў­либ хиз­мат қи­ла­яп­ти. Ай­ни пайт­да мар­каз то­мо­ни­дан ўқи­тиш жа­ра­ё­ни­да ин­но­ва­ци­он ғо­я­лар, юқо­ри тех­но­ло­ги­я­лар, жум­ла­дан смарт-план­шет­лар­ни тат­биқ эт­ган ҳол­да мо­биль син­флар­ни таш­кил этиш, ўқув кур­сла­ри­га хо­ри­жий му­та­хас­сислар­ни жалб қи­либ бо­риш ҳам­да ўқиш со­ат­ла­ри­ни кў­пай­ти­риш, ҳу­д­уд­лар­да аҳо­ли учун их­ти­со­сла­ш­ти­ри­л­ган ўқув кур­сла­ри­ни мун­та­зам таш­кил этиш чо­ра­ла­ри­ни кў­риш, тад­бир­кор­лар ва аҳо­ли­ни те­ги­шли им­ти­ёз ва пре­фе­рен­ци­я­лар­ни ўз ичи­га олган меъёрий-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар ҳам­да банк хиз­мат­ла­ри, мик­ро­за­ём­лар, хо­ри­жий кре­дит ли­ни­я­ла­ри ҳақи­да ха­бар­дор қи­либ бо­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Се­ми­нар­да мам­ла­ка­ти­м­из­да 17 йил­дан бу­ён фа­о­ли­ят кўр­са­та­ёт­ган Ўз­бек-япон мар­ка­зи ди­рек­то­ри ва­зи­фа­си­ни ба­жа­рув­чи Гул­ми­ра Ибра­ги­мо­ва то­мо­ни­дан Япо­ния тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да олиб бо­ри­ла­ёт­ган про­фес­си­о­нал ме­не­жер­лар учун дастур­лар, мах­сус ўқув ма­шғу­лот­ла­ри, кор­хо­на раҳ­бар­ла­ри, биз­нес ва­кил­ла­ри, мулк­дор­лар учун мўл­жал­лан­ган му­ваф­фақи­ят­ли ка­рье­ра ўқувла­ри, биз­нес ғоя ва мар­ке­тинг асо­сла­ри, раҳ­бар­лар ва му­та­хас­сислар учун мо­лия ва сав­до­ни бо­шқа­ри­ш­га оид ўқув ма­шғу­лот­ла­ри, шу­нин­г­дек, Ўз­бе­ки­стон-япо­ния иш­би­лар­мон­ла­ри ўр­та­си­да та­жри­ба ал­ма­шиш мақ­са­ди­га йў­нал­ти­ри­л­ган биз­нес фо­рум­лар на­ти­жа­ла­ри­га тўх­та­либ ўтил­ди.

“Groundzero” биз­нес-ак­се­ле­ра­то­ри лой­иҳа­си раҳ­ба­ри Зуҳ­ра Аб­ду­раҳ­мо­но­ва ўз маъ­ру­за­си­да таъ­кид­ла­га­ни­дек, Ўз­бе­ки­стон­да иқти­со­дий сек­тор­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­да тад­бир­кор­лик ва ин­но­ва­ция учун за­рур эко­ти­зим­ни яра­тиш за­рур. Бун­да стар­тап лой­иҳа­лар муҳим роль ўй­най­ди. Стар­тап­нинг за­ми­ри­да ян­ги ғоя ёки тех­но­ло­гия ёта­ди. Улар­нинг му­ваф­фақи­ят­ли тат­биқи­да мо­ли­явий, ин­фра­ту­зил­ма­вий қўл­лаб-қув­ват­лов ҳам­да му­та­хас­сислар кў­ма­ги ке­рак бўла­ди. Маз­кур ва­зи­ят­да биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш­нинг энг ом­ма­вий йў­ли – биз­нес-ак­се­ле­ра­тор­лар­нинг ўр­ни муҳим аҳа­ми­ят­га эга. Зе­ро, ак­се­ле­ра­тор­да иш­ти­рок этиш раҳ­бар­лар ва тад­бир­кор­лар­га ин­но­ва­ци­он ин­тел­лект­ни кўта­риш, бо­шқа­рув­да тех­но­ло­ги­я­лар­нинг ўр­ни ҳақи­да би­лим ва соғ­лом фи­кр­га эга бў­лиш, му­ай­ян лой­иҳа­ни қисқа вақт ичи­да иш­га ту­ши­ри­ш­да кат­та ёр­дам бе­ра­ди. Уму­ман, ак­се­ле­ра­тор биз­нес соҳа­си­да та­янч би­лим­га эга бў­лиш, би­рор бир лой­иҳа­ни амал­га оши­риш им­ко­ни­я­ти­ни яра­та­ди.

Иқти­со­дий ва мо­ли­явий са­вод­хон­лик: асо­сий му­ам­мо­лар ва ри­вож­ла­ниш йўл­ла­ри ҳақи­да­ги тақ­ди­мот “Norma” ком­па­ни­я­си ра­и­си Ми­ха­ил Пер­пер то­мо­ни­дан ҳа­во­ла этил­ди. Унинг маъ­лу­мот бе­ри­ши­ча, ўтиб бо­ра­ёт­ган йил­да бу бо­ра­да, энг ав­ва­ло, Мар­ка­зий банк, Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ка­би яна бир қа­тор таш­ки­лот­лар би­лан ҳам­кор­лик ҳуж­жат­ла­ри им­зо­лан­ган. Бар­ча қи­зиқув­чи­лар учун тад­бир­кор­лик­да мо­ли­явий са­вод­хон­лик асо­сла­ри бўй­и­ча (direktor.uz) он­лайн ўқув кур­сла­ри очи­л­ган. Дастлаб­ки 145 на­фар тинглов­чи элек­трон сер­ти­фи­кат оли­ш­га эри­ш­ган. 10 та банк­нинг 122 на­фар хо­ди­ми иш­ти­ро­ки­да 9 та ҳу­д­уд­да тре­нин­глар ўт­ка­зи­л­ган. Ки­риб ке­ла­ёт­ган йи­л­ги ре­жа­лар­га кў­ра, direktor.uz он­лайн ўқув дасту­ри­ни қай­та ишлаш орқа­ли фо­рум­лар­ни таш­кил этиш ва ве­би­нар ўқувлар­ни йўл­га қўй­иш орқа­ли иш­ти­рок­чи­лар со­ни­ни 30 фо­из­га кў­пай­ти­риш, мо­ли­явий биз­нес са­вод­хон­лик бўй­и­ча бо­шланғич таъ­лим­га қа­ра­ти­л­ган он­лайн кур­слар­ни очиш, бу соҳа­да­ги тре­нин­глар­ни ўт­ка­зиш учун ўқув-услу­бий ма­те­ри­ал­лар­ни ишлаб чиқиш, маз­кур кур­слар лек­тор­ла­ри­ни ҳам ўқи­тиш кўз­да ту­ти­л­ган. Маъ­ру­за­чи­нинг эъ­ти­роф эти­ши­ча, тад­бир­кор­лар ўр­та­си­да мо­ли­явий са­вод­хон­лик­ни оши­ри­ш­да бу бо­ра­да­ги та­лаб-та­клиф­га му­во­фиқ таъ­лим бо­зо­ри­ни яра­тиш кат­та аҳа­ми­ят­га эга.

Се­ми­нар да­во­ми­да Ўз­бе­ки­стон­да ис­лом бан­ки ин­фра­струк­ту­ра­си ва мо­лия ти­зи­ми­ни жо­рий қи­лиш, аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ўр­та­си­да тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­ни мо­ли­я­ла­ш­ти­риш­нинг анъ­а­на­вий ва муқо­бил ман­ба­ла­ри­нинг мав­жуд­ли­ги, мо­ли­явий са­вод­хон­лик­ни оши­риш ма­са­ла­ла­ри бўй­и­ча та­дқиқот­лар ва ижти­мо­ий сўро­влар ўт­ка­зиш ма­са­ла­ла­ри муҳо­ка­ма қи­лин­ди. Аҳо­ли­нинг мо­ли­явий са­вод­хон­ли­ги ҳо­ла­ти­ни ях­ши­ла­ш­да халқа­ро та­жри­ба­ни ама­ли­ёт­га тат­биқ этиш­нинг аҳа­ми­я­ти ҳақи­да сўз юри­тил­ди.

Тад­бир­да иш­ти­рок­чи­лар то­мо­ни­дан мавзуга до­ир бил­ди­ри­л­ган бар­ча фи­кр­му­лоҳа­за­лар умум­ла­ш­ти­ри­л­ган ҳол­да та­клиф-тав­си­я­лар ишлаб чиқил­ди. Се­ми­нар яку­ни­да эса Давлат рақо­бат қў­ми­та­си, унинг ҳу­зу­ри­да­ги Тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти асо­сла­ри­ни ўқи­тиш рес­пуб­ли­ка мар­ка­зи, Мар­ка­зий банк, ти­жо­рат бан­кла­ри, Сав­до-са­но­ат па­ла­та­си ўр­та­си­да ҳам­кор­лик ке­ли­шу­ви им­зо­лан­ди. Ун­да банк ми­жоз­ла­ри бўл­ган тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри ва­кил­ла­ри­ни биз­нес-таъ­лим­га, мо­ли­явий са­вод­хон­лик асо­сла­ри­га мақ­сад­ли ўқи­тиш ма­са­ла­си­да ўза­ро ҳам­кор­лик­ни ку­чай­ти­риш ва­зи­фа­си бел­ги­лан­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.