Уй-жой ком­му­нал хиз­ма­ти: сарҳи­соб ва ре­жа­лар

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - О. ЛАТИПОВА.

“Та­раққи­ёт стра­те­ги­я­си” мар­ка­зи­да ўтиб бо­ра­ёт­ган йил да­во­ми­да Ҳа­ра­кат­лар стра­те­ги­я­си до­ира­си­да амал­га оши­ри­л­ган ишлар сарҳи­со­би­га бағи­шлан­ган нав­бат­да­ги мат­бу­от ан­жу­ма­ни­да Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан ба­жа­ри­л­ган ишлар ҳақи­да маъ­лу­мот бе­рил­ди.

Таъ­кид­лан­га­ни­дек, бел­ги­лан­ган ва­зи­фа­лар­дан би­ри­га кў­ра, “Уй-жой мулк­дор­ла­ри­нинг шир­кат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­нун лой­иҳа­си ишлаб чиқи­л­ган. Ун­да соҳа­да­ги давлат бо­шқа­ру­ви­ни қай­та кўриб чиқиш, уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни тар­ти­б­га со­лиш­нинг са­ма­ра­ли ме­ха­низмла­ри­ни жо­рий этиш, уш­бу шир­кат­лар­нинг уй-жой­дан фой­да­ла­ни­ш­да қо­нун­чи­лик ва бо­шқа нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар та­ла­б­ла­ри­га риоя эти­ли­ши­да­ги ма­съу­ли­я­ти­ни оши­риш чо­ра­ла­ри, шир­кат­лар мо­ли­явий-хў­жа­лик фа­о­ли­я­ти ва бух­гал­те­рия ҳи­со­би­ни юри­тиш­нинг сод­да­ла­ш­ти­ри­л­ган, уму­мий мулк объ­ект­ла­ри­ни тад­бир­кор­лик фа­о­ли­я­ти­га кенг жалб қи­лиш­ни рағ­бат­лан­ти­рув­чи ме­ха­низмла­ри та­клиф этил­моқ­да. Энг муҳи­ми, уш­бу қо­нун лой­иҳа­си кенг жа­мо­ат­чи­лик муҳо­ка­ма­си­дан ўт­ка­зи­либ, ўр­на­ти­л­ган тар­тиб­да те­ги­шли ва­зир­лик ва идо­ра­лар би­лан ке­ли­ши­л­ган тарз­да ҳу­ку­мат­га тақ­дим эти­л­ган.

Бун­дан та­шқа­ри, бир қа­тор халқа­ро мо­ли­явий таш­ки­лот­лар ма­б­лағла­ри ҳи­со­би­дан Бу­хо­ро, Жиз­зах, Са­марқанд, Сир­да­рё, Тош­кент ва Фарғо­на ви­ло­ят­ла­ри­да ин­ве­сти­ция лой­иҳа­ла­ри амал­га оши­рил­моқ­да. Йил да­во­ми­да уш­бу лой­иҳа­лар до­ира­си­да 137 км. ма­ги­страль сув, 338 км. ичим­лик сув, 53,0 км. ка­на­ли­за­ция тар­моқла­ри, 9 та сув тарқа­тиш ин­шоо­ти, 29 та сув қу­дуғи, 4 та на­сос стан­ци­я­си­ни қу­риш ишла­ри ба­жа­ри­л­ган. Лой­иҳа­лар­нинг тў­лиқ ама­ли­ё­ти на­ти­жа­си­да 1185,0 минг аҳо­ли мар­каз­ла­ш­ган ка­на­ли­за­ция хиз­мат­ла­ри, 800,0 мин­г­дан ор­тиқ аҳо­ли мар­каз­ла­ш­ган то­за ичим­лик су­ви би­лан таъ­мин­ла­ни­ши мўл­жал­лан­ган. Якун­ла­на­ёт­ган йил­нинг 1 де­кабрь ҳо­ла­ти бўй­и­ча ин­ве­сти­ция дасту­ри асо­си­да ажра­ти­л­ган ма­б­лағ ҳи­со­би­га 494 км.дан ор­тиқ ичим­лик ва оқо­ва сув тар­моқла­ри, 122 та сув олиш қу­дуқла­ри қу­ри­либ, ре­кон­струк­ция қи­лин­ган. 74 та транс­фор­ма­тор, 78 та бо­сим­ли сув ми­но­раси, 81 та за­мо­на­вий энер­гия те­жам­кор на­сос уску­на­ла­ри ўр­на­ти­л­ган. Шу­нин­г­дек, мар­ка­зий ва маҳал­лий ис­и­тиш қо­зон­хо­на­ла­ри, ис­сиқ­лик тар­моқла­ри­да қу­ри­лиш, ре­кон­струк­ция ва мо­дер­ни­за­ция ишла­ри­ни ба­жа­риш мақ­са­ди­да 48 та лой­иҳа-сме­та ҳуж­жат­ла­ри ишлаб чиқи­л­ган. Бу­хо­ро, На­ман­ган, Тош­кент ви­ло­ят­ла­ри­да­ги объ­ект­лар­да қу­ри­лиш-мон­таж ишла­ри амал­га оши­ри­л­ган. Шу ка­би кўри­л­ган бо­шқа чо­ра­лар ҳи­со­би­дан 301 та кўп хо­на­дон­ли уй­лар ис­сиқ­лик би­лан таъ­мин­лан­ган.

Ан­жу­ман да­во­ми­да жур­на­листлар то­мо­ни­дан бе­ри­л­ган қа­тор са­вол­лар­га атро­фли­ча жа­воб­лар ва қў­шимча маъ­лу­мот­лар бе­рил­ди. Ай­ниқ­са, аҳо­ли­нинг энг кўп эъ­ти­ро­зи ва но­ро­зи­ли­ги­га са­баб бўла­ёт­ган уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри фа­о­ли­я­ти­ни туб­дан қай­та кўриб чиқиш, бу соҳа­да аниқлан­ган кам­чи­ли­клар­ни бар­та­раф эти­ш­га қа­ра­ти­либ кўри­ла­ёт­ган чо­ра­лар ҳақи­да га­пи­рил­ди. Ху­су­сан, “Кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­да за­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни жо­рий этиш тўғри­си­да”ги қа­рор лой­иҳа­си ишлаб чиқи­л­ган. Ун­да Уй-жой ком­му­нал хиз­мат кўр­са­тиш ва­зир­ли­ги то­мо­ни­дан “Яго­на ҳи­соб-ки­тоб мар­ка­зи” давлат уни­тар кор­хо­на­ла­ри ва улар­нинг шаҳар-ту­ман фи­ли­ал­ла­ри­га уш­бу ти­зим­ни бо­шқа­риш­ни таш­кил этиш бел­ги­лан­моқ­да. Кел­гу­си­да кўп квар­ти­ра­ли уй­лар­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­га за­мо­на­вий ах­бо­рот ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни жо­рий этиш бўй­и­ча “йўл ха­ри­та­си” та­с­диқла­ни­ши кўз­да ту­ти­л­ган. Уй-жой мулк­дор­ла­ри шир­кат­ла­ри ва про­фес­си­о­нал бо­шқа­рув таш­ки­лот­ла­ри­га ҳи­соб-ки­тоб хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тиш учун “Обод уй” элек­трон ах­бо­рот ти­зи­ми­ни жо­рий этиш, уш­бу ти­зим­ни кўч­мас мулк ба­за­си­га ҳам­да Мар­ка­зий банк ҳи­соб-ки­тоб кли­ринг ти­зи­ми би­лан ин­те­гра­ция қи­ли­ни­ши­ни таъ­мин­лаш юза­си­дан чо­ра­лар кўри­ли­ши мўл­жал­лан­ган.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.