Ка­дет­ла­ри­миз му­ваф­фақи­я­ти

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - СПОРТ -

Қи­лич­бо­злик бўй­и­ча Ўз­бе­ки­стон ка­дет­лар тер­ма жа­мо­аси тўрт кар­ра Олим­пия ўй­ин­ла­ри чем­пи­о­ни С.позд­ня­ков соври­ни учун ўт­ка­зи­л­ган Рос­сия очиқ чем­пи­о­на­ти­да иш­ти­рок эти­ш­ди. Тур­нир­да биз­нинг тер­мам­из­дан та­шқа­ри Рос­си­ядан 26 та ҳам­да қо­зоғи­стон­лик қи­лич­бо­злар ғо­ли­б­лик учун ку­раш олиб бор­ди­лар.

Шу­ни­си қу­вонч­ли­ки, шам­шир бўй­и­ча жа­мо­авий бел­ла­шувлар­да йи­гит­ла­ри­миз ол­тин ме­дал­ни қўл­га ки­ри­ти­ш­ди. Улар иш­ти­ро­кла­ри­ни 1/8 фи­нал­дан бо­шла­ш­ган эди. Уш­бу босқич­да Но­во­си­бирск­нинг “Вик­то­рия” жа­мо­аси 45:26 ҳи­со­би­да мағлуб этил­ди. Чо­рак фи­нал ҳам қизғин ку­рашлар ости­да ўт­ди. Қи­лич­бо­зла­ри­миз “Санкт-пе­тер­бург” жа­мо­аси­ни 45:33 ҳи­со­би­да ен­ги­ш­ди. Ярим фи­нал­да эса ка­дет­ла­ри­миз Но­во­си­бирск­нинг “Спар­так” жа­мо­аси­га дуч кел­ди­лар ва 45:31 ҳи­со­би­да ға­ла­ба қо­зо­ни­ш­ди. Ҳал қи­лув­чи бел­ла­шув­да Москва­нинг ЦСКА клу­би усти­дан 45:41 ҳи­со­би­да ютуққа эри­ш­ган тер­ма­миз шоҳ­су­па­нинг энг юқо­ри поғо­на­си­га кўта­рил­ди.

Му­со­бақа­да юр­ти­миз ша­ра­фи­ни Жа­ло­лид­дин Ду­шам­бо­ев, По­зил­бек Ген­же­ба­ев, Шер­зод Ма­му­тов, Бо­бур Ра­су­лов ҳи­моя қил­ди­лар.

Шам­шир бўй­и­ча як­ка­лик баҳслар­да қат­на­ш­ган ҳа­мюр­ти­миз Шер­зод Ма­му­тов брон­за ме­да­ли­га са­зо­вор бўл­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.