“Кварц” халқа­ро му­ко­фот соҳи­би

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - Ҳо­сил КАРИМОВ.

Жо­рий йил­нинг 10-14 де­кабрь кун­ла­ри Москва халқа­ро са­но­ат ака­де­ми­я­си­да “Ши­ша ва за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар – ХХI” халқа­ро фо­ру­ми бў­либ ўт­ди. Маз­кур ну­фуз­ли тад­бир­да 15 давлат­дан 100 дан ор­тиқ ком­па­ния, жум­ла­дан, мам­ла­ка­ти­м­из­да­ги “Кварц” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ва­кил­ла­ри ҳам иш­ти­рок эт­ди­лар.

Рос­си­я­нинг “Стек­ло Со­юз” уюш­ма­си то­мо­ни­дан 2000-йил­дан бу­ён анъ­а­на­вий тарз­да ўт­ка­зиб ке­ли­на­ёт­ган уш­бу халқа­ро кон­фе­рен­ция бар­ча давлат­лар­да ши­ша са­но­ати­нинг асо­сий мақ­сад­ла­ри ва му­ам­мо­ла­ри­ни ҳал этиш­нинг са­ма­ра­ли во­си­та­си си­фа­ти­да ўзи­ни на­мо­ён эти­ш­га ул­гур­ган. Шу бо­ис, маз­кур фо­рум­нинг об­рў­си йил­дан-йи­л­га ор­тиб бор­моқ­да.

Уш­бу халқа­ро фо­рум да­во­ми­да кун тар­ти­би­га қўй­и­л­ган ма­са­ла­лар юза­си­дан ком­па­ни­я­лар раҳ­бар­ла­ри кадр­лар тай­ёр­лаш, за­мо­на­вий бо­шқа­рув усул­ла­ри, атроф-муҳит, эко­ло­гия, қай­та ишлаш, соҳа­га оид ин­но­ва­ци­он ишлан­ма­лар му­ам­мо­ла­ри­ни муҳо­ка­ма қи­ли­ш­ди. Шу­нин­г­дек, ис­теъ­мол­чи­лар­нинг бу­гун­ги кун та­ла­б­ла­ри­га, ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар ва ма­те­ри­ал­лар­га алоҳи­да эъ­ти­бор қа­ра­тил­ди.

Қизғин ва муҳо­ка­ма­лар­га бой бўл­ган халқа­ро фо­рум яку­ни­да за­мо­на­вий ишлаб чиқа­риш­ни ама­ли­ёт­га му­ваф­фақи­ят­ли тат­биқ эт­ган­ли­ги, ис­теъ­мол бо­зо­ри­да ўз ўр­ни­ни ал­лақа­чон то­п­ган­ли­ги ва тай­ёр­ла­ган маҳ­су­лот­ла­ри­нинг си­фат да­ра­жа­си юқо­ри экан­ли­ги учун рес­пуб­ли­кам­из­да­ги “Кварц” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти “Халқа­ро тан олиш” соври­ни ва 1- да­ра­жа­ли ди­п­лом би­лан тақ­дир­лан­ди.

Шу ўрин­да ай­тиш ло­зим­ки, “Кварц” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти 2017 йил­нинг 9 ап­ре­ли­да Фран­ция пой­тах­ти Па­риж шаҳри­да ўт­ка­зи­л­ган халқа­ро БИД кон­фе­рен­ци­я­си­да “Халқа­ро си­фат стан­дар­ти” му­ко­фо­ти­га ҳам са­зо­вор бўл­ган эди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.