Ху­су­сий­ла­ш­ти­риш SPO усу­ли­да му­ваф­фақи­ят­ли ўт­ди

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ПЕРВАЯ СТРАНИЦА - За­ми­ра ТОЖИЕВА.

Мам­ла­ка­ти­м­из­да илк бор ўт­ка­зи­ла­ёт­ган “Қўқон ме­ха­ни­ка за­во­ди” ак­ци­ядор­лик жа­ми­я­ти ак­ци­я­ла­ри­ни ик­ки­лам­чи ом­ма­вий та­клиф (Secondary Public Offering ёки SPO) усу­ли­да со­тиб олиш учун ари­за­лар қа­бу­ли якун­лан­ди.

SPO да­во­ми­да уш­бу кор­хо­на­нинг “Ўз­бек­нефт­газ­маш” Аж­га те­ги­шли бўл­ган 2,23 млн. до­на ак­ци­я­си сав­до­га қўй­и­либ, ак­ци­я­лар 1000 сўм­дан 4000 сўм­га­ча нарх ора­лиғи­да кенг ом­ма­га та­клиф этил­ди. SPO усу­ли­да ак­ци­я­лар­ни со­тиш жа­ра­ё­ни­да иш­ти­рок этув­чи­лар­дан бу­юрт­ма­лар­ни қа­бул қи­лиш якун­ла­на­ёт­ган йил­нинг 24 де­каб­ри­га қа­дар да­вом эт­ди.

“Тош­кент” РФБ рас­мий веб-сай­ти­да жой­ла­ш­ти­ри­л­ган маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, “Қўқон ме­ха­ни­ка за­во­ди” Аж­нинг жа­ми 2 821 065 до­на ак­ци­я­ла­ри­ни SPO усу­ли­да со­тиб олиш учун 2843 та бу­юрт­ма ке­либ ту­ш­ган. Бу рақам­лар, ўз нав­ба­ти­да, со­тув­га қўй­и­л­ган ак­ци­я­лар­га бўл­ган та­лаб 126 фо­из­дан ор­тиқ бўл­ган­ли­ги­ни ҳам­да қим­мат­ли қоғоз­лар­нинг ян­ги­ча усул­да­ги со­ту­ви му­ваф­фақи­ят­ли ўт­ган­ли­ги­ни кўр­сат­моқ­да.

Юр­ти­миз аҳо­ли­си­га қу­лай­лик яра­тиш мақ­са­ди­да ак­ци­я­лар­ни со­тиб олиш бўй­и­ча бу­юрт­ма­лар Тош­кент шаҳри­да 16 та, Ан­ди­жон ва Фарғо­на ви­ло­ят­ла­ри­да 2 та­дан, Қо­рақал­поғи­стон Рес­пуб­ли­ка­си ҳам­да Бу­хо­ро, Са­марқанд, Сур­хон­да­рё ви­ло­ят­ла­ри­да 1 та­дан ин­ве­сти­ция во­си­та­чи­си то­мо­ни­дан қа­бул қи­лин­ди.

Таҳ­лил­лар­га кў­ра, ту­ш­ган бу­юрт­ма­лар­нинг энг кўп қисми (2 669 та) Тош­кент шаҳри ҳис­са­си­га тўғри ке­либ, кей­ин­ги ўрин­лар­ни Ан­ди­жон (120 та бюрт­ма) ва Фарғо­на ви­ло­ят­ла­ри эгал­ла­ган (38 та бу­юрт­ма). Ми­жоз­ла­ри­дан бу­юрт­ма­лар­ни йиғиш бо­би­да “Фри­дом фи­нанс” МЧЖ етак­чи­лик қи­л­ган, яъ­ни уш­бу ин­ве­сти­ция во­си­та­чи­си ми­жоз­ла­ри то­мо­ни­дан жа­ми 2,34 млрд. сўм­лик ак­ци­я­лар олиш учун 2 312 та бу­юрт­ма бе­ри­л­ган. Шу­нин­г­дек, “Ҳам­кор­банк” АТБ то­мо­ни­дан 115 та, “Порт­фо­лио ин­вест­ментс” МЧЖ то­мо­ни­дан 106 та, “Да­лал стан­дарт” МЧЖ то­мо­ни­дан 64 та, “Най­мон ин­вест кон­сал­тинг” МЧЖ то­мо­ни­дан 44 та ҳам­да “Ка­пи­тал де­по­зит” МЧЖ то­мо­ни­дан 37 та бу­юрт­ма қа­бул қи­лин­ди.

Таъ­кид­лаб ўтиш жо­из­ки, Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2017 йил 10 май­да­ги “Фонд бир­жа­си­да ак­ци­я­лар­ни ом­ма­вий та­кли­фи­ни ўт­ка­зиш­ни таш­кил этиш тўғри­си­да”ги қа­ро­ри би­лан та­с­диқлан­ган ни­зо­мга кў­ра, қа­но­ат­лан­ти­рил­ма­ган бу­юрт­ма­лар ёки улар­нинг бир қисми бўй­и­ча ин­ве­стор­лар­нинг пул ма­б­лағла­ри би­тим­лар рўй­хат­га олин­ган кун­дан эъ­ти­бо­ран 15 кун да­во­ми­да ин­ве­стор­лар – ин­ве­сти­ция во­си­та­чи­ла­ри­нинг ми­жоз­ла­ри­га қай­та­ри­ла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.