ПОМИДОР КУЯСИ

Biznes Daily Birzha (Exchange) - - ИСЛОҲОТ - Ка­мо­лид­дин ЖЎРАЕВ, “Ғишт­кў­прик” ўсим­ли­клар ка­ран­ти­ни че­га­ра мас­ка­ни ин­спек­то­ри.

Юр­ти­м­из­да қиш ҳукм­рон бў­ли­ши­га қа­ра­май, рес­пуб­ли­ка­миз­нинг қай­си ҳу­д­у­ди­да­ги деҳқон бо­зор­ла­ри­га қа­ра­манг, сар­хил ме­ва-ю са­б­завот­лар би­лан тў­ла. Мам­ла­ка­ти­миз­нинг серқу­ёш иқ­ли­ми йил да­во­ми­да аҳо­ли­ни са­б­завот­лар би­лан таъ­мин­лаш им­ко­ни­ни бе­ра­ди.

Бу­гун­ги кун­да ҳу­д­уд­ла­ри­м­из­да­ги экин май­дон­ла­ри то­бо­ра кен­гайиб бор­моқ­да. Тад­бир­кор ва иш­би­лар­мон аҳо­ли­миз куз­ги-қиш­ки, ора­лиқ, қиш­ки-баҳор­ги мав­сум­лар­да ис­сиқ­хо­на­лар­да помидор, бод­ринг, тур­ли кў­кат­лар, кўк пи­ёз, қу­луп­най ва ли­мон етиш­ти­ри­ша­ди. Шу са­ба­б­ли, за­рар­ку­нан­да­лар­га қар­ши ўз вақти­да, са­ма­ра­ли ку­раш олиб бо­рил­са, са­б­завот ва бо­шқа ма­да­ний экин­лар­дан юқо­ри ҳам­да си­фат­ли ҳо­сил оли­на­ди. Иқти­со­дий са­ма­ра­дор­лик ор­та­ди.

Шун­дай за­рар­ку­нан­да­лар­дан би­ри – помидор ку­я­си­дир. Уни би­рин­чи бў­либ олим­лар Мей­рик ва По­вол­ний аниқла­ш­ган ва ўр­га­ни­ш­ган. Маз­кур за­рар­ку­нан­да­нинг ва­та­ни Жа­ну­бий Аме­ри­ка ҳи­собла­на­ди. Помидор куяси Ар­ген­ти­на, Бо­ли­вия, Чи­ли, Эк­ва­дор, Ко­лум­бия, Уруг­вай ва Ве­не­су­эла­да кат­та май­дон­лар­да­ги ҳо­си­л­га кўп йил­лар да­во­ми­да за­рар ет­ка­зиб кел­моқ­да. Помидор куяси би­лан кучли за­рар­лан­ган барг­лар тў­ла но­буд бўла­ди.

Куя би­лан за­рар­лан­ган помидор ўсим­ли­кла­ри­нинг ҳо­сил­дор­ли­ги 80– 100 фо­из­га па­сайиб, ҳо­сил тў­ла но­буд бў­ли­ши мум­кин. Бир гек­тар­да­ги экин­ни куя ик­ки ҳаф­та­да ба­та­мом аб­гор қи­ла­ди. Ка­па­ла­ги ке­ча­ла­ри уча­ди, кун­дуз­ла­ри барг­лар орас­и­да яши­ри­ниб ёта­ди. Помидор очиқ да­ла­лар­да ҳам, ис­сиқ­хо­на­лар­да ҳам бу­тун ўсув да­ври­да за­рар­ла­на­ди. Куя помидор ўсим­ли­ги­нинг барг­ла­ри, поя ва ме­ва­ла­ри ҳам­да по­я­нинг паст­ки қисми­да­ги ил­диз бўғ­зи­га ҳам за­рар ет­ка­за­ди.

Маъ­лу­мот­лар­га кў­ра, помидор куяси 2015 йил­да юр­ти­миз­нинг На­во­ий, Бу­хо­ро, Са­марқанд, Тош­кент ва Сур­хон­да­рё ви­ло­ят­ла­ри­да ҳам­да Фарғо­на во­дий­си­да тарқал­ган. Кей­ин­ги йил­лар­да уш­бу куя бо­шқа ви­ло­ят­лар­да ҳам учра­моқ­да.

Помидор ку­я­си­га қар­ши ку­ра­ши­ш­да қуй­и­да­ги чо­ра-тад­бир­лар қўл­ла­ни­лади: 1. За­рар­ку­нан­да мав­жуд­ли­ги­ни қайд қи­лиш (фе­ра­мон тутқи­члар); 2. Аг­ро­тех­ник ва таш­ки­лий тад­бир­лар (ис­сиқ­хо­на­лар ва улар­нинг атро­фи­ни за­рар­сиз­лан­ти­риш);

3. Ки­мёвий усул­дан фой­да­ла­ниш.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.