Тош­кент ви­ло­я­ти: Эри­ши­л­ган ютуклар ян­ги мар­ра­лар­га чор­лай­ди

ICTNEWS - - Мундарижа / Ноябрь - АЛИШЕР ДАВЛАТОВ

Ўт­ган йил­да бо­шла­га­ни­миз “Мин­тақа” рук­ни­нинг бош мақ­са­ди юр­ти­м­из­да гур­ки­раб ри­вож­ла­на­ёт­ган ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри соҳа­си­ни мин­тақа­лар ке­си­ми­да ёри­ти­ш­дир.

Зе­ро, ви­ло­ят­лар­да АКТ ри­вож­ла­ни­ши ва кенг кўлам­да тат­биқ эти­ли­ши суръ­а­ти йил­дан-йи­л­га ор­тиб бор­моқ­да. Бу жой­лар­да ҳам элек­трон ҳу­ку­мат ти­зи­ми­нинг унум­ли ишла­ёт­га­ни­да, давлат идо­ра­ла­ри, аҳо­ли ва биз­нес ўр­та­си­да­ги му­но­са­бат­лар­нинг элек­трон фор­мат­га ўти­ши­да, маҳал­лий дасту­рий маҳ­су­лот­лар яра­тиш ва юк­сак тех­но­ло­гик ишлаб чиқа­ри­шлар йўл­га қўй­и­ла­ёт­ган­ли­ги­да на­мо­ён бўла­ди. Таҳри­ри­я­ти­миз­нинг бу йи­л­ги илк са­фа­ри Тош­кент ви­ло­я­ти­га бўл­ди. Ви­ло­ят­нинг It-ҳа­ё­ти би­лан бир­га­лик­да та­ни­ша­миз.

ХОКИМЛИК – ЯН­ГИ ФОР­МАТ­ДА

Меҳ­мон ав­ва­ло ни­ма би­лан қи­зиқа­ди? Ал­бат­та, мез­бон хо­на­до­ни би­лан. Биз­нинг ҳам би­рин­чи сўра­га­ни­миз Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­да АКТ тат­биқ эти­ли­ши бўл­ди.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг мар­ка­зий ап­па­ра­ти ҳам­да шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да­ги хо­дим­лар 100 фо­из ком­пью­тер тех­ни­ка­си би­лан таъ­мин­лан­ган, - та­ниш­ти­риш­ни ах­бо­рот­ла­ш­ти­риш­нинг асо­си­дан бо­шла­ди Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Тош­кент ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи Аб­ду­фа­рид Мат­ка­ри­мов. - Қоғоз сарф-ха­ра­жа­ти­ни ка­май­ти­риш ҳам­да элек­трон ҳуж­жат ал­ма­ши­ну­ви ти­зи­ми­ни йўл­га қўй­иш мақ­са­ди­да Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да ло­кал ва кор­по­ра­тив тар­моқлар таш­кил эти­л­ган. Чу­нон­чи, КБАТ ах­бо­рот ти­зи­ми иш­га ту­ши­ри­л­га­ни Тош­кент ви­ло­я­ти, шаҳар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри, ви­ло­ят бо­шқар­ма ва таш­ки­лот­ла­ри ўр­та­си­да маъ­лу­мот ал­ма­ши­ну­ви­ни ян­ги си­фат да­ра­жа­си­га олиб чиқ­ди.

Ҳо­ким­лик­да КБАТ қа­то­ри­да яна бир қан­ча ах­бо­рот ти­зим­ла­ри жо­рий эти­л­ган, “E-ijro” (идо­ра­ла­ра­ро элек­трон ҳам­кор­лик­нинг яго­на ти­зи­ми), кадр­лар ба­за­си­ни юри­ти­ш­га мўл­жал­лан­ган “Cadry 5L”, хо­дим­лар­га дастур орқа­ли ха­бар юбо­риш Sms-хиз­ма­ти, “Юри­да” (қа­бул қи­лин­ган нор­ма­тив-ҳуқуқий ҳуж­жат­лар ба­за­си), мат­н­лар­да­ги ха­то­ли­клар­ни тўғри­лаш им­ко­ни­ни бе­рув­чи “Юри­да ор­фо” ах­бо­рот ти­зим­ла­ри шу­лар жум­ла­си­дан.

На­фақат ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги, бал­ки ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­да ҳам “E-ijro” идо­ра­ла­ра­ро элек­трон ҳам­кор­лик­нинг яго­на ти­зи­ми ўр­на­ти­л­ган бў­либ (улар со­ни 33та­ни таш­кил эта­ди), хо­дим­лар­нинг 93 фо­и­зи элек­трон рақам­ли им­зо ка­лит­ла­ри би­лан таъ­мин­лан­ган. На­ти­жа­да, 2016 йил­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­да элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши­нинг уму­мий ки­риш ва чиқиш кор­ре­спон­ден­ци­я­ла­ри­да­ги улу­ши 97,8 фо­из­ни таш­кил эт­ган.

ИН­ТЕР­НЕТ – ХАР ЕРДА, ХАММА УЧУН

Ви­ло­ят аҳо­ли­си­нинг тур­муш тар­зи­ни юк­сал­ти­ри­ш­да, давлат ва халқ му­но­са­бат­ла­ри­ни ян­ги си­фат да­ра­жа­си­га кўта­ри­ш­да ин­тер­нет тех­но­ло­ги­я­ла­ри муҳим ўрин ту­та­ди. Би­но­ба­рин, ин­тер­нет­га ула­ниш им­ко­ни­ят­ла­ри би­лан бар­ча­ни тенг таъ­мин­лаш кун тар­ти­би­да­ги асо­сий ва­зи­фа­лар қа­то­ри­га ки­ра­ди.

2017 йил бо­ши­га Тош­кент ви­ло­я­ти аҳо­ли­си бўй­и­ча сим­ли ин­тер­нет тар­моғи­дан фой­да­ла­нув­чи або­нент­лар со­ни 35 893 на­фар­ни таш­кил эт­ди. Бу ўт­ган йил­нинг шу са­на­си­да­ги кўр­сат­кич (22 778 на­фар)га нис­ба­тан 57,6% юқо­ри­дир. Бун­дай ўсиш аҳо­ли­нинг ин­тер­нет­дан фой­да­ла­ниш ма­ла­ка­си ўсиб бо­ра­ёт­ган­ли­ги­га, ви­ло­ят­да “элек­трон жа­ми­ят” та­мой­ил­ла­ри кур­так оча­ёт­ган­ли­ги­га да­ло­лат қи­ла­ди. Мобил алоқа опе­ра­тор­ла­ри­нинг Тош­кент ви­ло­я­ти­да мав­жуд 773 мин­г­дан ор­тиқ або­нент­ла­ри­дан 550 мин­г­дан ор­тиғи Мобил алоқа тар­моғи орқа­ли Ин­тер­нет­дан фой­да­ла­на­ди­лар.

Ви­ло­ят­да­ги давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри ҳам­да

Тош­кент ви­ло­я­ти 1938 йил­да таш­кил эти­л­ган.

Рес­пуб­ли­ка­нинг ши­мо­ли-шарқи­да жой­ла­ш­ган.

Май­до­ни 15,25 минг кв.км.

Ви­ло­ят­да

4 та шаҳар,

14 та ту­ман мав­жуд.

Аҳо­ли со­ни 2758,3 минг ки­ши (01.01.2015 йил ҳо­ла­ти­га).

хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ект­лар ҳам ўз хиз­мат фа­о­ли­ят­ла­ри­да гло­бал тар­моқ им­ко­ни­ят­ла­ри­дан унум­ли фой­да­ла­ни­ш­га ўтиш­моқ­да. Бу­гун­га қа­дар улар ўр­та­си­да ин­тер­нет тар­моғи­га ула­ниш кўр­сат­ки­чи 3 711 та­ни таш­кил этиб, ўт­ган йил бо­ши­га нис­ба­тан маз­кур кўр­сат­кич 16,9% (3 174 та)га орт­ган.

ИН­ТЕР­АК­ТИВ МУЛОКОТ

2015 йил­да қў­шимча хиз­мат тур­ла­ри би­лан бой­и­ти­л­ган, ян­ги кўри­ниш олган tоshvil.uz (мобил вер­си­я­си – m.toshvil.uz) веб-ре­сур­си иш­га ту­ши­ри­л­ган бў­либ, ҳо­зир­да на­фақат ви­ло­ят­нинг рас­мий веб-сай­ти, бал­ки шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри сайт­ла­ри­ни қа­м­раб олган тўлақон­ли пор­тал си­фа­ти­да фа­о­ли­ят юрит­моқ­да.

Ун­да ви­ло­ят ва мам­ла­ка­ти­миз ҳа­ё­ти­га оид тез­кор ян­ги­лик ва ўз­га­ри­шлар­дан ха­бар­дор бў­лиш им­ко­ни­я­ти яра­ти­л­ган. Жум­ла­дан, “Ан­грен” мах­сус ин­ду­стри­ал зо­на­си тўғри­си­да ба­таф­сил маъ­лу­мот, ви­ло­ят­нинг ин­ве­сти­ция ва экс­пор­т­им­порт са­лоҳи­я­ти, бу ер­да­ги йи­рик ишлаб чиқа­риш объ­ект­ла­ри, на­му­на­вий уй-жой­лар, зи­ё­рат­гоҳлар, таъ­лим ва тиб­би­ёт муас­са­са­ла­ри, ма­да­ни­ят ва ис­ти­роҳат боғла­ри, дам олиш мас­кан­ла­ри, меҳ­мон­хо­на­лар ҳам­да ишонч те­ле­фон­ла­ри ҳақи­да маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га қу­лай шарт-ша­ро­ит­лар­ни яра­тиш, кўр­са­ти­ла­ёт­ган давлат хиз­мат­ла­ри­ни ин­тер­ак­тив тарз­да йўл­га қўй­иш мақ­са­ди­да Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги веб-сай­ти­да 79 та ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар, жум­ла­дан, 11 та ба­за­вий ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри йўл­га қўй­и­л­ган.

Давлат ор­ган­ла­ри­га ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли му­ро­жа­ат қи­лиш им­ко­ни­я­ти фуқа­ро, биз­нес ҳам­да жа­ми­ят ол­ди­да тур­ган ма­са­ла­лар­ни ҳал этиш­нинг за­мо­на­вий ва тез­кор усу­ли­ни тақ­дим эта­ди,- дей­ди ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма му­та­хас­си­си Сай­дул­ла Али­мов. - Шу бо­ис, tоshvil.uz веб­пор­та­ли­да жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри қа­бул қи­ли­ни­ши йўл­га қўй­и­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри, Тош­кент ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан pm.gov.uz

–Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си ҳам­да my.gov.uz – Яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли орқа­ли

ҳам му­ро­жа­ат­лар қа­бул қи­ли­на­ди. Му­ро­жа­ат­лар­ни кўриб чиқиб, жа­воб қай­та­риш бўй­и­ча ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ҳам­да шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да ма­съул шах­слар тай­ин­лан­ган бў­либ, бел­ги­лан­ган муд­дат­лар­да кўриб чиқи­ли­ши қатъ­ий на­зо­рат­га олин­ган.

ОЧИК МАЪ­ЛУ­МОТ­ЛАР

Аҳо­ли­нинг ижти­мо­ий-ма­и­ший ҳа­ё­ти, биз­нес юри­тиш ва бо­шқа соҳа­лар­га оид маъ­лу­мот­лар­ни умум­фой­да­ла­ни­ш­да­ги ре­сур­с­га жой­ла­ш­ти­риш давлат идо­ра­ла­ри фа­о­ли­я­ти­нинг очиқ­ли­ги­ни таъ­мин­лай­ди. Шун­дан ке­либ чиққан ҳол­да, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг data.toshvil.uz очиқ маъ­лу­мот­лар веб-пор­та­ли таш­кил эти­л­ган. Бу пор­тал Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си ҳам­да БМТ Та­раққи­ёт дасту­ри ҳам­кор­ли­ги­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган “Маҳал­лий бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш: 2- босқич” лой­иҳа­си до­ира­си­да яра­ти­л­ган. Ун­да 28 та таш­ки­лот­нинг 323 дан ор­тиқ маъ­лу­мот­ла­ри бе­шта элек­трон фор­мат­да (csv, json, xml, pdf, xls) жой­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Бу маъ­лу­мот­лар ви­ло­ят ин­ве­сти­ция са­лоҳи­я­ти, иқти­со­дий ис­лоҳот­лар бо­ри­ши ва ижти­мо­ий-иқти­со­дий ри­вож­ла­ниш­нинг асо­сий кўр­сат­ки­чла­ри, уй-жой қу­ри­ли­ши, газ ва сув тар­моқла­ри­ни иш­га ту­ши­риш бўй­и­ча ре­жа­лар­нинг ба­жа­ри­ли­ши, ка­пи­тал қу­ри­лиш кўр­сат­ки­чла­ри, деҳқон ва фер­мер хў­жа­ли­кла­ри, транс­порт ва алоқа кўр­сат­ки­чла­ри, ижти­мо­ий соҳа кўр­сат­ки­чла­ри, ки­чик биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш, тад­бир­кор­лик ва биз­нес, халқ таъ­ли­ми­га оид бў­либ, мун­та­зам ян­ги­ла­ниб ке­лин­моқ­да.

Веб-сайт­лар ҳақи­да сўз кет­ган­да ай­тиш ўрин­ли­ки, на­фақат ҳо­ким­лик, бал­ки аҳо­ли ва биз­нес субъ­ект­ла­ри би­лан иш­лов­чи тур­ли идо­ра­лар ҳам гло­бал тар­моқ­да ўз ре­сур­сла­ри­га эга бўл­моқ­да­лар. Ма­са­лан, Тош­кент ви­ло­я­ти “До­ри-дар­мон” Аж­нинг toshkentviloyatdd.uz, Тош­кент ви­ло­я­ти Та­би­ат­ни муҳо­фа­за қи­лиш қў­ми­та­си­нинг tashvileco.uz, Тош­кент ви­ло­я­ти ста­ти­сти­ка бо­шқар­ма­си­нинг toshvilstat.uz, Тош­кент ви­ло­я­ти давлат са­ни­та­рия-эпи­де­мио­ло­гия на­зо­ра­ти мар­ка­зи­нинг tashvildsenm.uz ка­би веб-сайт­ла­ри таш­кил эти­л­ган бў­либ, ун­да ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар кўр­са­ти­ли­ши жо­рий эти­л­ган.

У ёки бу са­ба­б­лар­га кў­ра ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар­дан фой­да­ла­на ол­май­ди­ган фуқа­ро­лар ҳам эъ­ти­бор­дан чет­да қол­ма­ган. Ҳо­зир­ги кун­да Тош­кент ви­ло­я­ти­да 18 та “Яго­на дарча” мар­каз­ла­ри фа­о­ли­ят кўр­сат­моқ­да. Уш­бу мар­каз­лар за­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри ҳам­да си­фат­ли ин­тер­нет (TAS-IX) тар­моғи би­лан тў­лиқ таъ­мин­лан­ган.

ТЕ­ЛЕ­КОМ­МУ­НИ­КА­ЦИЯ

– Ви­ло­я­ти­м­из­да уму­мий сиғи­ми 172,5 минг рақам­га тенг 157 та те­ле­фон стан­ци­я­си 100 фо­из­га рақам­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар орқа­ли 144,3 минг фой­да­ла­нув­чи­лар­га за­мо­на­вий алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да, - бу бо­ра­да эри­ши­л­ган ютуқлар ҳақи­да сўз­лаб бер­ди Аб­ду­фа­рид Мат­ка­ри­мов. - Ви­ло­ят аҳо­ли­си­га Ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар­нинг сиғи­ми 2016 йил яку­ни­га 139,7% га кен­гай­ти­ри­либ, 52 682 та порт­га ет­ка­зил­ди, улар орқа­ли 38 700 на­фар фой­да­ла­нув­чи­га хиз­мат кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да. Ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан ўсиш 115,2%ни таш­кил эт­ди.

Бу йў­на­ли­ш­да ре­жа про­гноз­лар ор­тиғи би­лан ба­жа­ри­ла­ёт­га­ни таҳ­син­га са­зо­вор. Ху­су­сан, ўт­ган йил­да 290 км. оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри қу­риш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, амал­да 293,38

«Ви­ло­ят аҳо­ли­си газ ва сув тар­моқла­ри­ни иш­га ту­ши­риш бўй­и­ча ре­жа­лар­нинг ба­жа­ри­ли­ши­ни очиқ маъ­лу­мот­лар веб-сай­ти орқа­ли ку­за­тиб, фикр-му­лоҳа­за бил­ди­риш им­ко­ни­га эга­лар»

км. қу­рил­ди. На­ти­жа­да, “Ўз­бек­те­ле­ком” АК Тош­кент фи­ли­а­ли маъ­лу­мот­ла­ри­га кў­ра, ви­ло­ят­да оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­нинг жа­ми узун­ли­ги 3 073,55 км.га ет­ка­зил­ди. Маз­кур алоқа ли­ни­я­ла­ри­нинг тар­моқ ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча 40 Гбит/сга, ҳар бир ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча

10 Гбит/сга ети­ши таъ­мин­лан­ган.

Бу бо­ра­да ёш ав­лод­нинг илм да­ра­жа­си­ни оши­ри­ш­га алоҳи­да урғу бе­ри­л­ган – ви­ло­ят ўр­та-мах­сус ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри­ни за­мон та­ла­б­ла­ри­га жа­воб бе­рув­чи тез­кор ин­тер­нет би­лан таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да, “Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг шаҳар ва ту­ман­ла­ри­да жой­ла­ш­ган ўр­та­мах­сус ка­сб-ҳу­нар кол­леж­ла­ри­ни “Элек­трон таъ­лим” мил­лий тар­моғи­га улаш учун оп­тикто­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­ни қу­риш лой­иҳа­си” қа­бул қи­лин­ган. Уш­бу лой­иҳа до­ира­си­да жа­ми 18 та ўр­та-мах­сус ка­сб-ҳу­нар кол­ле­жи­ни гло­бал тар­моққа улов­чи 67,133 км узун­лик­даги оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри қу­рил­ди. Ке­зи кел­ган­да ай­тиш ўрин­ли­ки, оп­тик то­ла­ли ли­ни­я­лар на­фақат таъ­лим, маъ­му­рий муас­са­са­лар­га, бал­ки тоғ­ли ҳу­д­уд­лар­да­ги дам олиш мас­кан­ла­ри­га­ча ҳам тор­ти­л­ган.

РЕАЛ СЕКТОРНИНГ АХБОРОТЛАШУВИ

Тош­кент ви­ло­я­ти­да қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги ва аг­рар са­но­ат ях­ши ри­вож­лан­ган. Мин­тақа аҳо­ли­си пах­та­чи­лик, ғал­ла­чи­лик, боғ­дор­чи­лик, узум­чи­лик, са­б­завот­чи­лик ва чо­рва­чи­лик би­лан қа­дим­дан шуғул­ла­ниб ке­ла­ди, кў­плаб ме­ва-са­б­завот­лар­ни қай­та ишлаш кор­хо­на­ла­ри фа­о­ли­ят юрит­моқ­да.

Таъ­ми­нот­чи ва хиз­мат кўр­са­тув­чи кор­хо­на­лар би­лан фер­мер хў­жа­ли­кла­ри ўр­та­си­да­ги ҳи­соб-ки­то­блар юри­тиш­ни за­мо­на­вий кўри­ни­ш­га кел­ти­риш мақ­са­ди­да ви­ло­ят­да “Агро­иқти­сод” ах­бо­рот ти­зи­ми жо­рий этил­ди. Ах­бо­рот ти­зи­ми­нинг аҳа­ми­я­ти­ни Сай­дул­ла Али­мов қуй­и­да­ги­ча изоҳла­ди: “Уш­бу ах­бо­рот ти­зи­ми маҳал­лий дастур­чи­лар – “Бу­хо­ро софт” ком­па­ни­я­си то­мо­ни­дан ишлаб чиқи­л­ган. Ах­бо­рот ти­зи­ми­ни жо­рий эти­ш­дан кўз­ла­ган асо­сий мақ­сад­ла­ри­миз фер­мер хў­жа­ли­кла­ри­нинг яго­на элек­трон ба­за­си­ни таш­кил этиш; ёқи­лғи, ми­не­рал ўғит , шу­нин­г­дек им­ти­ёз­ли кре­дит бе­риш меъёр­ла­ри­ни мар­каз­ла­ш­ган тар­тиб­да ўр­на­тиб, улар­га амал қи­ли­ни­ши­ни он­лайн ре­жи­ми­да на­зо­рат қи­лиш ҳам­да, ком­пью­тер­ла­ш­ти­ри­л­ган бо­шқа­рув ти­зи­ми ёр­да­ми­да, ол­дин­дан тў­лов шар­тла­ри­ни мар­каз­ла­ш­ган тар­тиб­да ўр­на­тиб, иш ҳа­жм­ла­ри на­зо­рат қи­либ бо­ри­ш­дан ибо­рат. Шу­ни­си аҳа­ми­ят­ли­ки, ти­зим қи­ш­лоқ хў­жа­ли­ги соҳа­си­га дахл­дор бўл­ган бар­ча тур­да­ги кор­хо­на­лар­ни қа­м­раб олиш ва ҳар бир йў­на­ли­ш­да­ги ишлар­нинг ҳо­ла­ти­ни он­лайн ре­жим­да на­зо­рат қи­лиш, бел­ги­лан­ган та­ла­б­лар­нинг бу­зи­лиш ҳо­лат­ла­ри­ни тез ва осон аниқлаб бе­риш, ма­са­ла­ни фақат уму­мий рақам­лар­да эмас, бал­ки ичи­га ки­риб, аниқ ми­сол­лар­да таҳ­лил қи­лиш им­ко­ни­ни бе­ра­ди”.

Мил­лий бой­ли­ги­миз бўл­миш пах­та етиш­ти­риш­нинг усту­вор аҳа­ми­ят­га эга­ли­ги пах­та­чи­лик­нинг бар­ча жиҳат­ла­ри­ни қа­м­раб олув­чи алоҳи­да дастур ишлаб чиқиш­ни тақо­зо эт­ди. Пи­ро­вар­ди­да, 2016 йил­да пах­та етиш­ти­ри­ш­га их­ти­со­сла­ш­ган фер­мер хў­жа­ли­кла­ри би­лан тай­ёр­лов­чи, таъ­ми­нот­чи ва хиз­мат кўр­са­тув­чи кор­хо­на­лар ўр­та­си­да­ги ҳи­соб-ки­то­блар ва тў­ло­влар­нинг “Агро­мар­каз” яго­на элек­трон дасту­ри иш­га ту­ши­рил­ди.

Шу­нин­г­дек, ме­ва-са­б­завот­чи­лик, по­лиз экин­ла­ри­га ажра­ти­л­ган май­дон­лар, етиш­ти­ри­ла­ди­ган экин­лар­нинг мо­ни­то­рин­ги­ни олиб бо­риш мақ­са­ди­да “Аг­ро­пор­тал” ти­зи­ми тат­биқ этил­ди. Бу ти­зим­да ҳар бир экин ту­ри учун ажра­ти­л­ган май­дон, ҳо­сил­дор­лик да­ра­жа­си ва бо­шқа маъ­лу­мот­лар тў­плаб, таҳ­лил этиб бо­ри­ла­ди.

«Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги веб­сай­ти­да 79 та ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар, жум­ла­дан, 11 та ба­за­вий ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри йўл­га қўй­и­л­ган»

Ах­бо­рот ти­зим­ла­ри фақат аг­рар соҳа­ни қа­м­раб олган, де­сак ян­гли­ш­ган бўла­миз. Ви­ло­ят ҳа­ё­ти­нинг бар­ча соҳа­ла­ри­да аҳо­ли ва тад­бир­кор­лар оғи­ри­ни ен­гил қи­ли­ш­га қа­ра­ти­л­ган ин­тер­нет-ре­сур­слар ишлаб чиқил­моқ­да. Бун­га “На­му­на­вий лой­иҳа­лар асо­си­да уй-жой­лар қу­ри­ли­ши мо­ни­то­рин­ги” ах­бо­рот ти­зи­ми­нинг жо­рий қи­ли­ни­ши­ни ми­сол қи­либ кел­тир­са бўла­ди. Бун­дан та­шқа­ри, Тош­кент ви­ло­я­ти “Су­воқа­ва” ДУК ми­жоз­ла­ри­нинг аниқ ва ман­зил­ли ҳи­соб­га оли­ни­ши­ни, тў­ло­влар­нинг ўз вақти­да ва бе­х­ато ўт­ка­зи­ли­ши­ни таъ­мин­лов­чи бил­линг ти­зи­ми ҳам жо­рий эти­л­ган.

Ви­ло­ят­да­ги са­но­ат кор­хо­на­ла­ри­да ҳам за­мо­на­вий ҳуж­жат ал­ма­ши­ну­ви ва бо­шқа ах­бо­рот ти­зим­ла­ри тат­биқ этил­моқ­да. Ол­ма­лиқ кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти, Ўз­бе­ки­стон ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти ка­би йи­рик таш­ки­лот­лар бу бо­ра­да пе­шқа­дам бўл­моқ­да­лар. АКТНИ жо­рий этиш ва ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча улар­нинг рей­тинг кўр­сат­ки­чла­ри кей­ин­ги ик­ки йил­да кес­кин ўсиб, те­ги­шли­ча 91% ва 83%ни таш­кил эт­моқ­да.

РАКАМЛИ ТЕ­ЛЕ­ВИ­ДЕ­НИЕ – ЯН­ГИ ИМ­КО­НИ­ЯТ

Кей­ин­ги йил­лар­да қа­бул қи­лин­ган стан­дарт­лар на­ти­жа­си­да юр­ти­миз­нинг энг чек­ка ту­ман­ла­ри­да ҳам те­ле­ра­дио­уза­тиш­нинг му­стаҳ­кам, за­мо­на­вий тех­но­ло­гик ба­за­си яра­тил­ди. За­мо­на­вий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­ла­ган ҳол­да те­ле­ра­дио­дастур­лар­ни қа­бул қи­лиш ва уза­тиш ти­зи­ми­нинг ре­кон­струк­ци­я­си амал­га оши­рил­ди. Бу бо­ра­да­ги жа­дал саъй-ҳа­ра­кат­лар Тош­кент ви­ло­я­ти­да ҳам ўз ифо­да­си­ни то­п­моқ­да.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2012 йил 17 ап­рел­да­ги Пқ-1741-сон­ли «Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да рақам­ли те­ле­эшит­ти­ри­ш­га тех­ник ва тех­но­ло­гик ўтиш давлат дасту­ри тўғри­си­да»ги Қа­ро­ри­га асо­сан 2016 йил­нинг би­рин­чи яри­ми­да Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг аҳо­ли бўй­и­ча рақам­ли те­ле­ви­де­ние би­лан қам­ров ҳу­д­у­ди 83,6%ни таш­кил эт­ган. Тош­кент ви­ло­я­ти Бў­стон­лиқ ту­ма­ни­да жой­ла­ш­ган ра­дио­те­ле­стан­ци­яда 2016 йил­нинг ик­кин­чи яр­ми­да ян­ги рақам­ли те­ле­ви­зи­он узатгич ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­риш на­ти­жа­си­да уш­бу кўр­сат­кич 97,6 фо­из­га ет­ди.

Шу би­лан бир­га, маз­кур қар­ор­га асо­сан Тош­кент ви­ло­я­ти­нинг тоғ­ли ҳу­д­уд­ла­ри­да жой­ла­ш­ган аҳо­ли яшаш пункт­ла­ри учун 2017 йил­да 25та кам қув­ват­ли те­ле­стан­ци­я­лар ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган. Бу­нинг на­ти­жа­си­да Тош­кент ви­ло­я­ти аҳо­ли­си бўй­и­ча қам­ров ҳу­д­у­ди 100 фо­из­ни таш­кил эти­ли­ши ку­тил­моқ­да.

САЙЁХЛАР УЧУН ША­РО­ИТ­ЛАР

Тош­кент ви­ло­я­ти ҳақи­да сўз­ла­ган­да унинг сў­лим гў­ша­ла­ри, диққат­га са­зо­вор жой­ла­ри, бе­та­к­рор та­би­ат мас­кан­ла­ри­га тўх­тал­май ўтиб бўл­май­ди. Зе­ро ви­ло­ят­нинг туризм соҳа­си­да­ги са­лоҳи­я­ти беқи­ёс. It-на­шр­да ту­ризмга чи­ко­ра, дей­сиз­ми? Ада­ша­сиз. Ҳар соҳа­да бўл­га­ни­дек, сай­ёҳ­лик­да ҳам ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­сиз иш бит­май­ди.

Ўзин­гиз ай­тинг, ҳо­зир­да сай­ёҳлар қай­си жиҳат­га энг кўп эъ­ти­бор бер­моқ­да­лар? Осо­ри атиқа­лар­га­ми? Тоғу-то­шлар­га­ми? Бал­ки мил­лий та­ом­лар­га, дер­сиз? Тўғри, бу­лар­нинг ба­ри

«ТОШ­КЕНТ ВИ­ЛО­Я­ТИ­ДА 18 ТА “ЯГО­НА ДАРЧА” МАР­КАЗ­ЛА­РИ ФА­О­ЛИ­ЯТ КЎР­САТ­МОҚ­ДА. УЛАР ҚО­ШИ­ДА ЖО­РИЙ ЙИЛ­ДА АҲО­ЛИ­ГА ДАВЛАТ ХИЗ­МАТ­ЛА­РИ­НИ КЎР­СА­ТУВ­ЧИ ИН­ФО­КИ­О­С­КЛАР ИШ­ГА ТУШИРИЛАДИ»

ин­сон кў­зи­ни қув­нат­май қўй­май­ди. Ле­кин за­мо­на­вий сай­ёҳ учун ўз та­ас­су­рот­ла­ри­ни бо­шқа­лар би­лан дарҳол бў­ли­ша олиш им­ко­ни­я­ти би­рин­чи ўрин­да ту­ра­ди.

Та­лаб бор экан, та­клиф ҳам ҳо­зи­ру-но­зир. 2013-2015 йил­лар­да Тош­кент ви­ло­я­ти­да туризм соҳа­си­ни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да “Ўз­бек­те­ле­ком” АК “Уз­мо­байл” фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан Бў­стон­лиқ ту­ма­ни Чо­рвоқ ва Чи­мён ҳу­д­уд­ла­ри­да­ги “Vacation in Mountain” ва “Edelwise” дам олиш мас­кан­ла­ри­га ва бо­шқа бир қан­ча ором­гоҳлар­га таш­риф бу­ю­рув­чи аҳо­ли ва ту­рист сай­ёҳлар учун Wi-fi ҳу­д­уд­ла­ри таш­кил қи­лин­ган эди.

Бу чо­ра-тад­бир­лар ўзи­ни оқла­гач, Wi-fi ҳу­д­уд­ла­ри қам­ро­ви кен­гай­ти­рил­ди. Чу­нон­чи, ви­ло­ят­нинг тоғ­ли ҳу­д­уд­ла­ри­да дам олув­чи­лар­га қу­лай­ли­клар яра­тиш мақ­са­ди­да, ол­ти­та дам олиш мас­ка­ни­да Wi-fi ҳу­д­уд­ла­ри таш­кил эти­либ, 16,4 км узун­лик­даги оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри қу­рил­ди. Бу чо­ра-тад­бир­лар ба­ланд тоғлар қўй­ни­да ҳам худ­ди шаҳар мар­ка­зи­да тур­ган­дек бе­ма­лол ин­тер­нет тар­моғи­га ула­ниш им­ко­ни­ни ярат­ди. Ҳо­зир­да то­бо­ра кў­проқ дам олиш мас­кан­ла­ри­га оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­ни тор­тиб бо­риш ва сай­ёҳ­лик мар­каз­ла­ри­ни Wi-fi би­лан тў­лиқроқ қа­м­раб олиш усти­да ишлар кет­моқ­да.

Сай­ёҳлар учун яра­ти­л­ган яна бир қу­лай­лик tashregion.zn.uz веб-сай­ти яра­ти­ли­ши бўл­ди. Бу­гун­ги кун­да уш­бу сайт орқа­ли Тош­кент ви­ло­я­ти­да­ги сай­ёҳ­лик мас­кан­ла­ри кенг ёри­тиб бо­рил­моқ­да.

ИСТИКБОЛ

Тош­кент ви­ло­я­ти­да АКТ ри­вож­ла­ни­ши ва тат­биқ эти­ли­ши би­лан та­ни­шар экан­миз, эри­ши­л­ган на­ти­жа­лар би­лан бир қа­тор­да кел­гу­си ре­жа­лар­нинг улуғвор­ли­ги ҳам биз­ни ҳай­рат­да қол­дир­ди.

Улар­дан бир неч­та­си­га тўх­тал­сак. Ав­ва­ло, аҳо­ли­нинг “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти­ни яна­да кен­гай­ти­риш мақ­са­ди­да, шаҳар ва ту­ман­лар­да таш­кил эти­л­ган “Яго­на дарча” мар­каз­ла­ри­да аҳо­ли­га давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи ин­фо­ки­о­с­клар­ни ўр­на­тиш кўз­да ту­ти­л­ган­ли­ги аҳа­ми­ят­ли. Чун­ки бу баъ­зи са­ба­б­лар­га кў­ра ком­пью­тер орқа­ли му­ро­жа­ат қи­ла ол­май­ди­ган аҳо­ли қат­лам­ла­ри учун ай­ни муд­дао бўла­ди.

Элек­трон ҳуж­жат ал­ма­ши­ну­ви ти­зим­ла­ри­ни тат­биқ этиш бо­рас­и­да ви­ло­ят­да йи­рик лой­иҳа­лар ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган – ҳу­д­уд­да­ги са­но­ат ги­гант­ла­ри­да ком­плекс ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­ни жо­рий этиш, ком­му­нал хиз­мат­лар кор­хо­на­ла­ри­да бил­линг ти­зи­ми­ни ўр­на­тиш, давлат та­сар­ру­фи­да­ги бўш би­но­лар тўғри­си­да­ги маъ­лу­мот­лар ба­за­си­ни ша­кл­лан­ти­риш шу­лар жум­ла­си­дан­дир.

Бун­дан та­шқа­ри, кадр­лар тай­ёр­лаш, аҳо­ли ва давлат хиз­мат­чи­ла­ри­нинг ком­пью­тер­дан фой­да­ла­ниш ма­ла­ка­си­ни оши­риш, ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни ҳар бир фуқа­ро­нинг ҳа­ё­ти­га олиб ки­ри­ш­га хиз­мат қи­лув­чи ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­ни йўл­га қўй­иш кўз­да ту­ти­л­ган.

Бу ре­жа­лар­ни рўёб­га чиқа­риш учун ви­ло­ят му­та­сад­ди­ла­ри­да ҳам са­лоҳи­ят, ҳам им­ко­ни­ят ва энг муҳи­ми, иш­ти­ёқ етар­ли­дир.

2016 йил яку­ни­да Тош­кент ви­ло­ят аҳо­ли­си­нинг 97,64 фо­и­зи рақам­ли те­ле­ви­де­ние би­лан қа­м­раб олин­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.