Сар­вар Аб­дул­ла­ев: «Сунъ­ий ин­тел­лект ин­сон­лар­ни яра­тув­чан­лик­ка ун­дай­ди»

ICTNEWS - - Содержание / Ноябрь - ШОХСАНАМ АНВАРОВА

“Онгли” роботлар ҳақи­да тў­лиқ ва ба­таф­сил маъ­лу­м­от­га эга бў­лиш ни­я­ти биз­ни Тош­кент­да­ги Инҳа уни­вер­си­те­ти то­мон ета­кла­ди. Уш­бу уни­вер­си­тет про­фессо­ри, Лон­дон­нинг King’s College уни­вер­си­те­ти док­то­ран­ту­ра­си би­ти­рув­чи­си Сар­вар Аб­дул­ла­ев би­лан суҳ­ба­ти­миз да­во­ми­да сунъ­ий ин­тел­лект ҳақи­да­ги бар­ча са­вол­ла­ри­миз­га жа­воб топ­дик.

– Сар­вар Рав­ша­но­вич, “сунъ­ий ин­тел­лект” де­ган­да кўп­чи­лик­нинг кўз ол­ди­га ки­но­лар­да кўр­га­ни­миз одам­си­мон роботлар ке­ла­ди. Бу ҳақиқат­га қан­ча­лик яқин?

– Сунъ­ий ин­тел­лект (СИ) бу, ав­ва­лам­бор, Ин­фор­ма­ти­ка фа­ни­нинг бир йў­на­ли­ши бў­либ, ун­да олим­лар ин­сон­нинг фи­кр­лаш ва қа­рор­лар қа­бул қи­лиш қо­би­ли­я­ти­ни тур­ли ма­те­ма­тик мо­дел­лар ва ал­го­ритмлар ифо­да­си­да ўр­га­на­ди. Ал­бат­та, бун­да кўз ол­ди­миз­га одам­си­мон ро­бот­лар­нинг ин­сон­лар ка­би сўз­ла­ша­ёт­га­ни ва ин­сон­лар то­мо­ни­дан бе­ри­ла­ёт­ган буй­руқлар­ни тўғри ан­гла­ёт­га­ни ке­ла­ди. Та­шқа­ри­дан қа­ра­ган­да, биз­га бу жу­да осон ва та­би­ий­дек ту­юли­ши мум­кин, ле­кин бу­нинг за­ми­ни­да Си­нинг кў­п­ги­на алоҳи­да бў­лим­ла­ри ёта­ди.

Ма­са­лан, СИ ёр­да­ми­да сўз­ла­ша­ёт­ган ро­бот ин­сон­лар ти­ли­ни (ин­сон ти­ли­дан бо­шқа

тил­лар ҳам мав­жуд, ма­са­лан дастур­лаш тил­ла­ри) тўғри таҳ­лил қи­ла оли­ши ке­рак. Бу жу­да ҳам қий­ин ма­са­ла, чун­ки ин­сон ти­ли ўта чал­каш ту­зил­ма­га эга ва, ак­са­ри­ят ҳол­лар­да, бир сўз бир неча маъ­но­лар­ни ан­гла­ти­ши мум­кин. Бу­ни СИ тўғри талқин қи­ли­ши учун уш­бу тил грам­ма­ти­ка­си ва се­ман­ти­ка­си­ни ях­ши ту­шун­ган ҳол­да, ун­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни аниқ ажра­та оли­ши ва ком­пью­тер хо­ти­ра­си­да тўғри сақлай би­ли­ши ке­рак.

Маъ­лу­мот­лар олин­ди, ҳам дей­лик. Бу маъ­лу­мот­лар­ни таҳ­лил қи­либ, улар­дан би­лим­лар­ни ажра­тиш, улар­ни қай тарз­да ифо­да­лаш ва сақлаш, қай­та ишла­тиб му­но­сиб жа­воб қай­та­риш – бу Си­нинг яна бир йў­на­ли­ши ҳи­собла­на­ди. Ай­ниқ­са, ма­ши­на­лар­нинг ўр­га­ниш қо­би­ли­я­ти, яъ­ни, бе­ри­л­ган маъ­лу­мот­лар­дан ян­ги ху­ло­са­лар чиқа­риш ва уш­бу ху­ло­са­лар ёр­да­ми­да ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­л­ган “ақл­ли” ам­ал­лар ба­жа­риш Си­нинг илғор йў­на­ли­шла­ри қа­то­ри­га ки­ра­ди. Бун­га ми­сол қи­либ, ин­сон то­мо­ни­дан бе­ри­л­ган са­вол­га тўғри жа­воб қай­та­ра олиш (бу эса на­фақат са­вол­ни ан­глаш, бал­ки бе­ри­л­ган са­вол­га жа­во­бан бо­шқа мут­лақо ян­ги гап ту­зиш де­мак­дир) ёки фо­то/ви­део та­свир­да­ги объ­ект­лар­ни аниқлаш ва улар­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да ро­бо­тик ме­ха­низмлар­ни ҳа­ра­кат­га кел­ти­риш ёки кат­та ҳа­жм­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни таҳ­лил қи­либ, улар­да­ги қо­ну­ни­ят­лар­ни аниқлаш ва та­кли­флар бе­риш ка­би­лар­ни айт­са бўла­ди.

Ҳо­зир­да СИ ин­сон­лар­дек га­пла­ша ол­ма­са ҳам, ин­сон­лар­га хос бўл­ган бо­шқа ам­ал­лар­ни аъ­ло да­ра­жа­да ба­жа­ри­ши мум­кин. Ми­сол учун, Си­нинг шах­мат ўй­най оли­ши ва ду­нё­да­ги энг кучли гросс­мей­стер­ни енг­га­ни ҳеч ким­га сир эмас. Бун­дан та­шқа­ри, ҳо­зир­да, СИ ёр­да­ми­да ком­пью­тер дастур­ла­ри худ­ди Бет­хо­вен ва Мо­царт ка­би му­сиқа яра­ти­ши ёки Пи­кассо ва Да­ли услу­би­да­ги гў­зал санъ­ат асар­ла­ри­га бе­ма­лол му­ал­ли­флик қи­ли­ши мум­кин.

- Бу­гун­ги кун­да ишлаб чиқа­ри­ш­да, ай­ниқ­са оғир са­но­ат­да роботлар кенг қўл­ла­ни­лади. Улар­дан ижти­мо­ий-ма­и­ший ҳа­ёт­да фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ят­ла­ри қан­дай?

СИ ижти­мо­ий-ма­и­ший ҳа­ёт­да ҳам ўзи­нинг кенг тат­биғи­ни то­п­моқ­да. Бун­га ми­сол қи­либ Ақш­нинг Ка­ли­фор­ния шта­ти кў­ча­ла­ри­да так­си­чи­лик қи­ла­ёт­ган ҳай­дов­чи­сиз ав­то­мо­бил­лар­ни кел­ти­риш мум­кин. Шу­нин­г­дек, “Ама­зон” ком­па­ни­я­си­нинг ин­тер­нет орқа­ли қол­ди­ри­л­ган бу­юрт­ма­лар­ни ўз ман­зи­ли­га эл­тув­чи дрон­ла­ри ҳам ми­сол бў­ла ола­ди.

Кенг миқё­сда ишла­ти­ла­ёт­ган СИ дастур­лар қа­то­ри­да мобил те­ле­фо­ни­м­из­да­ги ово­з­ли ёр­дам­чи – Siri­ни ёки Facebook­нинг юклан­ган расм­лар­да­ги одам­лар­ни та­ниб олиш функ­ци­я­си­ни, Google орқа­ли из­ла­на­ёт­ган ре­сур­слар­нинг сиз ки­рит­ган мавзуга яқин­лик нуқтаи на­за­ри­дан тар­ти­б­га со­ли­ни­ши, қо­ла­вер­са Telegram дасту­ри­да бир қа­тор ёр­дам­чи “ақл­ли” бот­лар­нинг мав­жуд­ли­ги­ни са­наб ўти­ши­миз мум­кин.

Ижти­мо­ий ҳа­ёт­да СИ бир қан­ча қий­ин­чи­ли­клар­ни ен­гил­ла­ш­ти­риб кел­моқ­да. Ма­са­лан, ай­рим ге­не­тик ка­сал­ли­клар­ни ол­дин­дан ди­а­гно­сти­ка қи­лиш, та­би­ат­ни, ай­ниқ­са фи­зи­ка­вий, ки­мёвий ва био­ло­гик қо­ну­ни­ят­лар­ни си­му­ля­ция ёр­да­ми­да ўр­га­ниш, иқти­со­дий жа­ра­ён­лар­ни таҳ­лил қи­либ муҳим кўр­сат­ки­члар ҳақи­да ба­шо­рат­лар олиш, ёнғин ва ин­сон ҳа­ё­ти­га хавф со­лув­чи ша­ро­ит­лар­да роботлар ёр­да­ми­да хавфни бар­та­раф қи­лиш ва яна бо­шқа бир қан­ча ми­сол­лар­ни кел­ти­риш мум­кин.

- Юр­ти­м­из­да ҳам сунъ­ий ин­тел­лект усти­да ишлар олиб бо­ри­ла­ди­ми, бу йў­на­ли­ш­да қан­дай ютуқлар­ни кут­са бўла­ди?

- Ай­ти­шим мум­кин­ки, мен ҳо­зир­да таъ­лим бе­ра­ёт­ган Инҳа уни­вер­си­те­ти­да бу соҳа­да ри­вож­ла­ниш ва ил­мий из­ла­ни­шлар учун бар­ча ша­ро­ит­лар муҳайё. Бал­ки шу­нинг учун­дир, ай­нан биз­нинг уни­вер­си­те­ти­миз та­ла­ба­ла­ри ўз­ла­ри ярат­ган дастур­ла­ри­ни юр­ти­миз­нинг бир қа­тор таш­ки­лот­ла­ри­да тат­биқ қи­либ ке­лиш­моқ­да. Бун­га ми­сол та­риқа­си­да, улар ярат­ган ин­сон шах­си­ни фо­то­су­рат ёр­да­ми­да аниқ­лов­чи дастур­ни кел­ти­риш мум­кин. Бу дастур ёр­да­ми­да фой­да­ла­нув­чи­лар ҳеч қан­дай ка­лит ёки па­рол­сиз, фақат­ги­на ка­ме­ра­га қа­раб, эшик қул­фи­ни очиш ёки ёпиқ ре­сурс-

“Сунъ­ий ин­тел­лект­га эга ро­бот худ­ди Бет­хо­вен ва Мо­царт ка­би му­сиқа яра­ти­ши ёки Пи­кассо ва Да­ли услу­би­да­ги гў­зал санъ­ат асар­ла­ри­га бе­ма­лол му­ал­ли­флик қи­ли­ши мум­кин”.

“Юр­ти­м­из­да сунъ­ий ин­тел­лект­нинг алоҳи­да фан йў­на­ли­ши си­фа­ти­да ўқи­ти­ли­ши бу­гун­ги кун та­ла­би­дир”.

“Сунъ­ий ин­тел­лект соҳа­си­да тад­бир­кор­лар ва ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар­нинг ҳам­кор­ли­ги, худ­ди Жеймс Ватт ва Мат­тю Бол­тон ҳам­кор­ли­ги Бу­юк Бри­та­ни­яда ин­ду­стри­ал инқи­лоб­нинг асо­сий са­баб­чи­си бўл­га­ни ка­би, юр­ти­м­из­да ҳам ул­кан тех­но­ло­гик ўз­га­ри­шлар­га турт­ки бўла­ди”.

лар­дан фой­да­ла­ни­ш­га рух­сат оли­шла­ри мум­кин. Бун­га эса, шубҳа­сиз, Си­нинг ама­ли­ёт­да­ги яна бир тат­биғи деб қа­ра­сак бўла­ди.

Яна эъ­ти­бор­га лой­иқ то­мо­ни шунда­ки, юр­ти­м­из­да аниқ фан­лар­га ла­ёқат­ли ёшлар жу­да кўп ва бу фан­лар­нинг ри­вож­ла­ни­ши учун за­рур пой­де­вор ҳам мав­жуд. Бу­ни кат­та та­жри­ба­га эга, ду­нё миқё­си­да та­ни­л­ган фи­зи­ка­ма­те­ма­ти­ка йў­на­ли­ши­да­ги ака­де­мик олим­ла­ри­миз ми­со­ли­да кў­ри­ши­миз мум­кин.

- Роботлар то­бо­ра кенг миқё­сда қўл­ла­ни­лар экан, бу йў­на­ли­ш­да­ги из­ла­ни­шлар­ни яна­да кен­гай­ти­риш, ўр­та мах­сус, олий таъ­лим ти­зи­ми­да алоҳи­да йў­на­лиш очиш за­рур эмас­ми­кан?

- Мен бу фи­кр­га тў­ла қў­ши­ла­ман. Уш­бу йў­на­лиш бўй­и­ча ҳо­зир­да жаҳон­нинг етак­чи уни­вер­си­тет­ла­ри ма­ги­стра­ту­ра ва ба­ка­лаври­ат дастур­ла­ри­ни та­клиф қи­ла­ди. Ун­да та­ла­ба­лар ин­фор­ма­ти­ка ва ком­пью­тер асо­сла­ри би­лан бир­га бир қа­тор мах­сус фан­лар­ни, яъ­ни, ўр­га­нув­чан ма­ши­на­лар­ни, ман­тиқий фикр юри­тув­чи ти­зим­лар­ни, ком­пью­тер ёр­да­ми­да ин­сон ти­ли­ни қай­та ишлаш, кў­риш ва эши­тиш ме­ха­низмла­ри­ни, муль­ти-агент ти­зим­лар­ни, ро­бо­то­тех­ни­ка ка­би­лар­ни ўр­га­ни­ша­ди.

Юр­ти­м­из­да ҳам Си­нинг алоҳи­да фан йў­на­ли­ши си­фа­ти­да ўқи­ти­ли­ши­га бу­гун­ги кун та­ла­би деб қа­ра­ган бўлар эдим. Би­роқ бу бо­ра­да кат­та та­жри­ба ва чуқур би­лим­га эга бўл­ган му­та­хас­сис ўқи­тув­чи­лар тақ­чил­ли­ги­ни ку­за­тиш мум­кин. Бу эса, ўз-ўзи­дан, бу бо­ра­да чет эл та­жри­ба­си­ни ўр­га­ниш­ни ва иқти­дор­ли ёшла­ри­миз­ни уш­бу йў­на­ли­шлар бўй­и­ча чет эл­нинг ну­фуз­ли уни­вер­си­тет­ла­ри­да таҳ­сил олиб қай­ти­шла­ри­га им­ко­ни­ят­лар яра­тиш­ни тақо­зо қи­ла­ди. Пи­ро­вар­ди­да сунъ­ий ин­тел­лект фа­ни­нинг юр­ти­миз уни­вер­си­тет­ла­ри­да ри­вож то­пи­ши ва кенг миқё­сда ўқи­ти­ли­ши­га за­мин яра­ти­ли­ши та­би­ий.

Биз­ни қу­вон­ти­ра­ди­ган то­мо­ни шунда­ки, ҳо­зир­ги кун­да ди­ё­ри­м­из­да мак­таб ўқув­чи­ла­ри­ни тех­ни­ка­га қи­зиқти­риш ва улар­га мах­сус тў­га­рак­лар таш­кил қи­лиш ом­ма­ла­шиб бор­моқ­да. Ма­са­лан, Инҳа уни­вер­си­те­ти қо­ши­да очи­л­ган Codecraft ўқув кур­сла­ри бо­шланғич ва ўр­та син­флар­да таҳ­сил ола­ёт­ган ўқув­чи­лар­га ком­пью­тер­да дастур­лаш­ни ўй­ин тар­зи­да, ин­но­ва­ци­явий ме­то­ди­ка орқа­ли ўр­га­та­ди. Бун­дан та­шқа­ри, бо­шқа хусусий таш­ки­лот – Robokids бо­ла­жон­лар­га Lego ва Arduino плат­фор­ма­ла­ри­да тур­ли хил роботлар ясаш­ни ўр­га­та­ди. Бу, ал­бат­та, ёшлар­нинг тех­ни­ка­га қи­зиқи­ши­ни ку­чай­ти­ра­ди ва юр­ти­м­из­да СИ фа­ни­нинг ри­вож то­пи­ши­га турт­ки бўла­ди.

- Ҳа­ё­ти­миз­га сунъ­ий ин­тел­лект­га асо­слан­ган ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­нинг ки­риб ке­ли­ши – муқар­рар жа­ра­ён. Шун­дай бўл­са-да, кўп­чи­лик­ни та­раддуд­га со­ла­ёт­ган ик­ки омил бор. Истеъ­мол­чи­лар хавф­сиз­лик бо­рас­и­да хаво­тир­га эга бў­лиш­са, ишлаб чиқа­рув­чи­лар роботлар ту­фай­ли иш­сиз­лар со­ни ор­тиб ке­ти­ши­дан чў­чиш­моқ­да. Бу хаво­тир­лар ўрин­ли­ми?

- Шубҳа­сиз, ҳар қан­дай ян­ги­лик одам­лар­ни хаво­тир­га со­ли­ши тай­ин. Бу бо­ра­да ма­шҳур фан­таст ёзув­чи Исҳоқ Ази­мов­нинг роботлар учун ту­зи­л­ган, ро­бот­лар­нинг ҳар қан­дай ҳа­ра­ка­ти асо­си­да ин­сон­лар­га за­рар ет­каз­мас­лик ёти­ши ло­зим­ли­ги ҳақи­да­ги уч қо­ну­ни аҳа­ми­ят­ли­дир.

Ал­бат­та, ин­сон ти­ли би­лан айт­ган­да бу жу­да аниқ ва рав­шан ҳо­лат­лар, ле­кин ро­бот­лар­ни ёки улар ба­жа­ра­ёт­ган буй­руқлар­нинг қай да­ра­жа­да ин­сон­лар­га хавф уй­ғо­ти­ши ёки за­рар кел­ти­ри­ши­ни ма­те­ма­тик тарз­да аниқ та­свир­лаш ва бу­ни ро­бот он­ги­га ет­ка­зиш – жу­да муш­кул ма­са­ла. Бун­га ми­сол та­риқа­си­да, Uber ком­па­ни­я­си­нинг ҳай­дов­чи­сиз ма­ши­на­ла­ри йўл ҳа­ра­ка­ти қо­и­да­ла­ри­га аниқ риоя қил­са-да, бо­шқа ҳай­дов­чи­лар ва йўл ҳа­ра­ка­ти иш­ти­рок­чи­ла­ри, яъ­ни ве­ло­си­пед­чи­лар­нинг ҳа­ра­ка­ти­ни эъ­ти­бор­га олол­ма­ган­ли­ги­ни кел­ти­риш мум­кин. Би­роқ, бу бо­ра­да­ги из­ла­ни­шлар тўх­таб қол­май­ди, ҳар қан­дай ша­ро­ит­да тўғри қа­рор қа­бул қи­ла олув­чи му­кам­мал ма­ши­на­лар­ни яра­ти­ш­га ин­ти­лиш да­вом эта­ве­ра­ди.

Иш ўрин­ла­ри­га ке­ла­ди­ган бўл­сак, ҳо­зир­ги хаво­тир­лар­ни XVIII аср­да Бу­юк Бри­та­ни­яда­ги ин­ду­стри­ал инқи­лоб даври та­шви­шла­ри би­лан қиёслаш мум­кин. Ўша жа­ра­ён ҳам қан­ча но­ро­зи­ли­клар­га са­баб бўл­ган, би­роқ, пи­ро­вар­ди­да, ин­сон­лар­ни оғир жис­мо­ний меҳ­нат­дан ха­лос эт­ган ва улар­нинг таъ­лим олиб, буғ дви­га­те­ли ба­жа­ра ол­май­ди­ган ишлар­га их­ти­со­сла­ши­ши­га олиб кел­ган­ди. Ўша давр­да бо­шлан­ган та­раққи­ёт ин­сон­лар­нинг уму­мий ин­тел­лек­ту­ал са­лоҳи­я­ти оши­ши­га, ком­пью­тер­лар ва ах­бо­рот­ла­шув даври­га ки­риб ке­ли­ши­миз­га за­мин ярат­ган. Фи­кри­мча, бу­гун­ги кун­да ҳам ҳеч қан­дай хаво­тир­га ўрин йўқ. Ак­син­ча, сунъ­ий ин­тел­лект­нинг ри­вож­ла­ни­ши ин­сон­лар­ни кў­проқ яра­тув­чан­лик­ни та­лаб қи­лув­чи соҳа­лар­га их­ти­со­сла­ши­ш­га ун­дай­ди ва бар­ча учун ил­мий из­ла­ни­шлар, санъ­ат, ба­ди­ий адаби­ёт ҳам­да ижти­мо­ий ма­са­ла­лар би­лан кў­проқ шуғул­ла­ни­ш­га им­ко­ни­ят­лар яра­та­ди.

- Ке­линг, суҳ­ба­ти­миз охи­ри­да ке­ла­ж­ак­ка бир на­зар ташлай­лик: Ўз­бе­ки­стон­да тех­ни­ка та­раққи­ё­ти­ни кел­гу­си­да қан­дай та­сав­вур қи­ла­сиз?

Фан­таст ёзув­чи Исҳоқ Ази­мов­нинг роботлар учун ту­зи­л­ган уч қо­ну­ни:

Роботлар ўз ҳа­ра­кат­ла­ри би­лан ёки ҳа­ра­кат­сиз­ли­ги ту­фай­ли ин­сон­га ҳеч қан­дай за­рар ет­каз­мас­ли­ги за­рур.

- Муҳта­рам пре­зи­ден­ти­миз Шав­кат Мир­зи­ёев айт­ган­ла­ри­дек, “бу­гун­ги кун­да боса­ёт­ган ҳар бир қа­да­ми­миз ҳам, ола­ёт­ган ҳар бир на­фа­си­миз ҳам ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­га боғ­лиқ”. Бу, шубҳа­сиз, ҳо­зир­ги кун­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­га бўла­ёт­ган та­лаб­ни ор­тиб бо­ра­ёт­га­ни­га ва улар яқин ке­ла­жак­да ҳа­ё­ти­миз­нинг ҳар бир жа­бҳа­си­да ўз ак­си­ни то­пи­ши­га да­ло­лат қи­ла­ди.

Ал­бат­та, бу соҳа юр­ти­м­из­да ўз ри­во­жи­ни то­пи­ши учун юқо­ри ма­ла­ка­ли кадр­лар тай­ёр­ла­ни­ши за­рур, бу бо­ра­да Инҳа, Ту­рин ва Вест­мин­стер ка­би бир қа­тор уни­вер­си­тет­лар­нинг таш­кил эти­л­ган­ли­ги юр­ти­м­из­да тех­ни­ка та­раққи­ё­ти­га ўз ҳис­са­си­ни қў­ши­ши шубҳа­сиз­дир. Бун­дан та­шқа­ри, дасту­рий таъ­ми­нот би­лан шуғул­ла­нув­чи ком­па­ни­я­лар­га қа­тор им­ти­ёз­лар бе­ри­ли­ши, улар яра­та­ёт­ган дастур­лар­нинг жаҳон бо­зо­ри­да со­ти­ли­ши иқти­со­ди­ё­ти­миз­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га кат­та ҳис­са қў­ша­ди.

Юр­ти­м­из­да ин­но­ва­ци­явий лой­иҳа­лар­га тад­бир­кор­лар­нинг кат­та қи­зиқиш би­лан қа­ра­ёт­га­ни қу­во­нар­ли ҳол. Ма­са­лан, Mytaxi лой­иҳа­си асо­счи­си Ак­мал Пай­зи­ев ижти­мо­ий тар­моқ­да қол­дир­ган по­стла­ри­нинг би­ри­да ҳо­зир­ги кун­да Ўз­бе­ки­стон­да яра­ти­ла­ёт­ган дастур­лар­нинг ак­са­ри­я­ти СИ ёр­да­ми­да ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­ли­ши ло­зим­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ган ва бу бо­ра­да бир қан­ча биз­нес лой­иҳа­лар усти­да ишла­ёт­ган­ли­ги­ни айт­ган. Ана шун­дай тад­бир­кор­лар­нинг юқо­ри ма­ла­ка­ли му­та­хас­сислар би­лан бе­во­си­та ҳам­кор­ли­ги, худ­ди Жеймс Ватт ва Мат­тю Бол­тон ҳам­кор­ли­ги Бу­юк Бри­та­ни­яда ин­ду­стри­ал инқи­лоб­нинг асо­сий са­баб­чи­си бўл­га­ни ка­би, юр­ти­м­из­да ҳам ул­кан тех­но­ло­гик ўз­га­ри­шлар­га турт­ки бў­ли­ши­га ишо­на­ман.

Роботлар, агар бу би­рин­чи қо­нун­га зид бўл­ма­са, ин­сон то­мо­ни­дан бе­ри­л­ган буй­руқлар­ни сўз­сиз ба­жа­ри­ши ло­зим.

Роботлар, агар бу би­рин­чи ва ик­кин­чи қо­нун­лар­га зид бўл­ма­са, ўз­ла­ри­ни асрашла­ри ва хав­фха­тар­дан йи­роқ бў­ли­шла­ри ло­зим.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.