Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти: эри­ши­л­ган на­ти­жа­лар ва ре­жа­лар тах­ли­ли

ICTNEWS - - Мундарижа Ноябрь -

олиб бор­ган жан­гу-жа­дал­лар, бу­нёд­кор­лик лавҳа­ла­ри­нин ўзи­да акс эт­тир­ган, ёшла­ри­миз учун тар­би­явий аҳа­ми­ят­га эга бўл­ган ви­деоўй­ин­лар яра­тиш ис­та­ги мен­га тинч­лик бер­ма­с­ди. Ўқи­ш­га кир­гач, Эл­бек билан та­ни­ш­дим. Ик­ки­миз ҳам бир мақ­сад­ни кўз­ла­га­ни­миз учун фи­кри­миз бир жой­дан чиқ­ди. Бир неча йил мо­бай­ни­да мас­лаҳат­ла­шиб, ре­жа­лар ту­зиб бор­дик. Биз­га ни­ма­лар ке­рак бў­ли­ши, ни­ма­лар қи­ли­ши­миз ҳақи­да ўй­лар­дик. Бир-би­ри­м­из­дан бил­ма­ган­ла­ри­миз­ни ўр­ган­дик.

Бо­шла­ни­ши­га им­ко­ни­я­ти­м­из­дан ке­либ чиққан ҳол­да та­ри­хий бир ўй­ин яра­ти­ш­га ки­ри­ш­дик. Ўй­ин сю­же­ти тўқи­ма бў­либ, ун­га кў­ра, бош қахра­мон одам­лар­ни сеҳр­лаб, улар­нинг руҳи­дан ёвуз мақ­сад­да фой­да­ла­на­ёт­ган сеҳр­гар­га қар­ши ку­раш олиб бо­ра­ди. Уни ен­гиш учун бир неча ўн­лаб босқи­члар­дан ўтиш ке­рак бўла­ди.

Жа­мо­ада­ги ва­зи­фам­га ке­ла­ди­ган бўл­сак, асо­сан саҳ­на­ла­ш­ти­риш ва мо­дел­ла­ш­ти­риш ишла­ри билан шуғул­ла­на­ман. Бу жу­да но­зик жа­ра­ён бў­либ, ан­ча­ги­на сабр-тоқат ва меҳ­нат­ни та­лаб қи­ла­ди. Ани­ма­ци­я­лар­ни яра­тиш, қахра­мон­лар­нинг ҳар бир ҳа­ра­ка­ти­ни алоҳи­да ёзиб чиқиш ниҳо­ят­да му­р­ак­каб. Бир­ги­на қўл ҳа­ра­ка­ти­нинг дастлаб­ки ва сўнг­ги ҳо­ла­ти­ни тай­ёр­лаш учун со­ат­лаб компьютер қар­ши­си­да ўти­ри­ш­га тўғри ке­ла­ди. Жа­мо­адо­шим айт­га­ни­дек, мо­дел­ла­ш­ти­риш учун “3D Studio Max” дасту­ри­дан фой­да­ла­на­ман. Ам­мо тех­ник етиш­мов­чи­ли­клар ту­фай­ли қў­шимча дасту­рий таъ­ми­нот­лар­дан ҳам фой­да­ла­ни­ш­га тўғри ке­ла­ди. Бу эса, яна­да кў­проқ вақт­ни та­лаб қи­ла­ди

? Бир­ги­на ўй­ин­ни яра­ти­ш­га шун­ча дастур ке­рак бўлар экан, улар­ни ишла­тиш-чи? Бу қий­ин эмас­ми?

– Ал­бат­та, ўзи­га яра­ша қий­ин­чи­ли­кла­ри бор. Ма­са­лан, ишла­ти­ла­ёт­ган дастур­лар­нинг ак­са­ри­я­ти­дан биз­да ҳеч ким фой­да­лан­май­ди. На­та­жа­да улар­ни му­стақил ўр­га­ни­ши­миз­га тўғри ке­ла­ди. Ин­тер­нет орқа­ли ви­деоқўл­лан­ма­лар, онлайн дар­слар кў­ма­ги­да ҳаф­та­лаб, баъ­зи­да ой­лаб вақт сар­флаб ўр­га­на­миз. Би­роқ бу­лар­ни етар­ли деб бўл­май­ди. Са­ба­би, дастур яра­тув­чи ком­па­ни­я­лар­нинг кўп­чи­ли­ги ўз сир­ла­ри­ни ош­кор қи­лиш­ни ис­таш­май­ди. Шу­нинг учун, ма­ла­ка­ли IT кадр­лар тай­ёр­ла­ш­да хо­ри­жда­ги те­ги­шли олий ўқув юрт­ла­ри билан ҳам ҳам­кор­лик йўл­га қўй­ил­са, мақ­сад­га му­во­фик бўлар­ди деб ўй­лай­ман.

? Эл­бек, ай­тиб ўти­л­ган тех­ник му­ам­мо­лар­га қа­ра­ма­сдан бир ам­ал­лаб бўл­са-да иш­нинг удда­си­дан чиқ­моқ­да­сиз. Сиз­лар учун за­рур бўл­ган тех­ни­ка ни­ма­лар­дан ибо­рат?

– Ҳақиқат­дан ҳам жа­мо­адо­шим айт­га­ни­дек, тез-тез қий­ин­чи­ли­клар­га учраб ту­ра­миз. Ана шун­дай ҳо­лат­лар­да усто­зи­миз Мир­ко­мил Ми­ро­би­дов ўз мас­лаҳат­ла­ри билан биз­га тўғри йў­на­лиш бе­риб бо­ра­ди. Би­роқ ўй­ин яра­ти­ш­да шун­дай ам­ал­лар бор­ки, улар­ни ба­жа­риш учун ке­рак­ли тех­ни­ка биз­да йўқ. Ма­са­лан, “Motion Capture” деб ата­лув­чи мах­сус ти­зим жам­лан­ма­си мав­жуд. Ўй­ин­да­ги ҳар бир қаҳра­мон­нинг юз ифо­да­си, ҳа­ра­кат­ла­ри ва бо­шқа­лар­ни тай­ёр­лаш учун ак­тёр­лар­га мах­сус ўл­ча­ги­члар ўр­на­ти­л­ган ли­бос­ни кийиб ҳа­ра­кат­ла­ниш­нинг ўзи етар­ли. Па­ви­льон

бўй­лаб ўр­на­ти­л­ган ка­ме­ра­лар улар­нинг ҳа­ра­ка­ти­ни ўқиб ола­ди ва компьютер дасту­ри­га уза­та­ди. Ка­раб­сиз­ки, анимация тай­ёр. Ам­мо бу ка­би ку­рил­ма­лар ниҳо­ят­да қим­мат. Биз­да бун­дай им­ко­ни­ят йўқ­ли­ги са­баб, ани­ма­ци­я­лар­ни тай­ёр­лаш жа­ра­ё­ни яна­да “май­да­ла­шиб”, та­лай­ги­на вақти­миз­ни ола­ди. Ҳо­зир­да бир неча таш­ки­ло­тар ҳо­мий­лик қи­лиш ис­та­ги­да. Улар билан ке­ли­шув­га эри­ша ол­сак, ўй­лай­ман­ки, иши­миз яна­да осон­ла­ша­ди.

? Адиз, сиз ҳам ўй­ин ҳақи­да га­пи­риб бер­сан­гиз. Та­ри­хий мавзу­да­ги ўй­ин­ни яра­ти­ш­да ни­ма­лар­га эъ­ти­бор қа­ра­тяп­сиз­лар?

– Сўнг­ги вақт­лар­да Жам­шид­га юкла­ти­л­ган ва­зи­фа яна­да оғир­ла­шиб кет­ган­ди. Эл­бек эса, ўй­ин­нинг дасту­рий қисми билан шуғул­ла­на­ди. Шу са­баб, ме­ни ҳам ўз сафла­ри­га та­клиф қи­ли­ш­ди. Мен­да ҳам бун­га қи­зиқиш бор­ли­ги учун узоқ ўй­лаб ўтир­май ро­зи бўл­дим. Ҳо­зир­да Жам­шид билан бир­га­лик­да эф­фект бе­риш, ма­те­ри­ал­ла­ш­ти­риш, мо­дел­ла­ш­ти­риш ишла­ри­ни олиб бо­ря­п­миз. Айт­га­нин­гиз­дек, мавзу­нинг та­ри­хий­ли­ги биз­га юкла­ти­л­ган ма­съу­ли­ят­ни яна­да оши­ра­ди. Та­ри­хий оби­да­лар, уй­лар, кў­ча­лар, кў­прик ва би­но­лар­дан тор­тиб от-ара­ва­лар­га­ча му­кам­мал та­свир­лаш учун кўп ки­то­блар­ни ва­рақлаб чиқ­дик. Улар­нинг расм­ла­ри­ни кай­та-қай­та кўз­дан ке­чир­дик. Ам­мо қи­лин­ган меҳ­нат­лар са­ма­ра­си­ни қўр­га­ни­миз са­ри, чар­чоқлар уну­ти­либ, иш­ти­ёқи­миз ошиб бо­ряп­ти. Де­мо вер­си­я­ни им­кон қа­дар тез­роқ якун­лаш ис­та­ги­да­миз.

? Кўп­чи­лик ота-она­лар компьютер ўй­ин­ла­ри­нинг фар­занд­ла­ри тар­би­я­си­га, дар­слар­ни ўз­ла­ш­ти­ри­ши­га сал­бий таъ­сир қи­ли­ши­дан но­ро­зи бў­ли­ша­ди. Бун­дай ва­зи­ят­да сиз­лар ярат­ган ўй­ин­нинг ўз ис­теъ­мол­чи­ла­ри­ни то­па оли­ши­га қан­ча­лик умид боғ­ла­яп­сиз?

– Тўғри, фар­зан­ди тар­би­я­си­га бе­фарқ бўл­ма­ган ҳар қан­дай ота-она бўн­га қар­ши чиқи­ши та­би­ий ҳол. Бу­нинг са­ба­би, ҳо­зир­ги компьютер ўй­ин­ла­ри­ниг ак­са­ри­я­ти жан­го­вар, қон­ли саҳ­на­лар билан тў­либ кет­ган. Ғо­явий жиҳат­дан мен­та­ли­те­ти­миз­га зид бўл­ган­ла­ри ҳам бор. Ам­мо биз бу мақ­сад­дан йи­роқ­миз. Тех­ни­ка та­раққи­ё­ти да­ври­да қан­ча­лик урин­манг, ёшлар­ни бу жа­ра­ён­дан бу­тун­лай ай­и­риб олиш­нинг им­ко­ни йўқ. Ота-она­лар қўй­ган чек­ло­влар­га қа­ра­май бо­ла­лар ба­ри­бир, им­кон бўл­ди де­гун­ча компьютер ёки смарт­фон­га ёпи­ши­ша­ди.

Мо­до­ми­ки шун­дай экан, улар­га мил­лий қа­д­ри­ят­ла­ри­миз акс эт­ган, ин­сон­пар­вар­лик ғо­я­ла­ри синг­ди­ри­л­ган, улар­ни ва­тан­га муҳаб­бат руҳи­да тар­би­я­ла­ш­га ҳис­са қў­ша­ди­ган ви­деоўй­ин­лар­ни та­клиф қи­лиш ке­рак деб ўй­лай­миз. Бун­да бо­ла­лар­нинг ёши­ни ҳам ҳи­соб­га олган­миз, ал­бат­та. Ма­са­лан, биз ярат­ган ўй­ин­да қон­ли жанг саҳ­на­ла­ри йўқ. Бун­дай саҳ­на­лар­ни неча ёш­дан бо­шлаб кў­риш мум­кин­ли­ги, унинг бо­ла­лар руҳи­я­ти­га қан­дай таъ­сир қи­ли­ши мум­кин­ли­ги ҳақи­да му­та­хас­сис-пси­хо­ло­глар билан до­и­мий ра­ви­ш­да мас­лаҳат­ла­шиб бо­ра­миз. Бун­дан та­шқа­ри, мил­лий ўй­ин­лар яра­тиш орқа­ли бой та­ри­хи­миз­ни бу­тун ду­нё­га на­мой­иш қи­лиш им­ко­ни­га эга бўла­миз.

Ижти­мо­ий тар­моқлар­да одам­лар фи­кри­ни би­лиш учун ўй­ин­дан ай­рим лавҳа­лар­ни тақ­дим қи­л­ган­дик. Улар­нинг ак­са­ри­я­ти бун­га иж­о­бий му­но­са­бат бил­ди­риш­моқ­да­лар. Ҳат­то, фой­да­ла­нув­чи­лар­дан би­ри “Эн­ди Қўқон ара­ва­си бор­ли­ги­ни бу­тун ду­нё би­ла­ди”, дея ўз қу­вон­чи­ни яши­риб ўтир­ма­ди. Бун­дай илиқ му­но­са­бат­лар ўзи­миз­га бўл­ган ишонч­ни яна­да орт­тир­ди.

Ўй­лай­ман­ки, тез ора­да меҳ­на­тин­гиз ўз са­ма­ра­си­ни бе­ра­ди. Бо­шла­ган ишин­гиз ва ўқи­шла­рин­гиз­да омад ти­лай­ман.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.