Ви­деоўй­ин­лар ду­нё­си­га қа­дам

Илк ўз­бек ви­деоўй­и­ни ми­со­ли­да

ICTNEWS - - R&d Иқтидор - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Ҳо­зир­да илм-фан ва тех­но­ло­гия та­раққи­ё­ти шу қа­дар тез­ла­шиб кет­ди­ки, унинг таъ­си­ри тур­муш тар­зи­м­из­да рўй бе­ра­ёт­ган ўз­га­ри­шлар­да яққол на­мо­ён бўла­ди. Ил­га­ри га­зе­та, ра­дио ёҳуд те­ле­ви­зор орқа­ли бе­ри­л­ган ах­бо­рот бу­гун биз­га етар­ли бўл­май қол­ди. Компьютер, ин­тер­нет, смарт­фон­лар­нинг ҳа­ё­ти­миз­га ки­риб ке­ли­ши ду­нёқа­раш ва фи­кр­ла­ши­миз­ни ҳам туб­дан ўз­гар­ти­риб юбор­ди. Ав­вал мав­жуд бўл­ма­ган ян­ги соҳа му­та­хас­сисла­ри: It­чи­лар, ха­кер­лар, дастур­чи­лар ка­би ўз иши­нинг уста­ла­ри пай­до бўл­ди. Етак­чи давлат­лар ҳам ай­нан ах­бо­рот-тех­но­ло­ги­я­ла­ри асри­да ян­ги­дан ян­ги их­ти­ро­лар, компьютер ва мо­бил дастур­лар яра­тиш орқа­ли вир­ту­ал олам­да ўз ўр­ни­ни то­пиб ул­гу­ри­ш­ган.

? Биз­нинг ёшла­ри­миз орас­и­да ҳам тех­но­ло­ги­я­лар “ти­ли”ни ту­шу­на­ди­ган би­лим­дон­лар со­ни то­бо­ра ор­тиб бо­ряп­ти. Эҳти­мол, улар яра­та­ёт­ган, IOS, ан­дро­ид ка­би ти­зим­лар­да иш­лов­чи (луғат­лар, ми­ни-ўй­ин­лар ва ҳ.к.) дастур­лар ҳақи­да эшит­ган, улар­дан фой­да­ла­ниб кўр­ган­дир­сиз?

– Эн­ди нав­бат нис­ба­тан му­р­ак­каб дастур­лар яра­ти­ш­га кел­ди, – дей­ди Муҳам­мад ал-хо­раз­мий но­ми­да­ги Тош­кент ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри уни­вер­си­те­ти та­ла­ба­си Эл­бек Сат­то­ров. – Ёш­ли­гим­да

кўп­чи­лик қа­то­ри компьютер ўй­ин­ла­ри­ни ўй­наб кўр­ган­ман. Ўшан­да мил­лий қаҳра­мон­ла­ри­миз тим­со­ли акс эт­ган ўз­бек ти­ли­да­ги ўй­ин­лар ҳам бў­ли­ши­ни ор­зу қи­лар­дим. Ана шу ор­зу­им ме­ни ТАТУГА ета­клаб кел­ди. Бу ер­да компьютер билан боғ­лиқ би­лим­ла­ри­мни яна­да му­стаҳ­кам­лаб, бил­ма­ган­ла­ри­мни ўр­га­ниш им­ко­ни­га эга бўл­дим. Бу мен­га мақ­са­дим­ни амал­га оши­ри­шим­да кат­та ёр­дам бер­ди.

Эл­бек Сат­то­ров, Жам­шид Эш­на­за­ров ва Адиз Амо­но­в­дан ибо­рат ТАТУ та­ла­ба­ла­ри жа­мо­аси ўз­ла­ри ярат­ган ви­деоўй­ин ҳақи­да биз билан ўр­тоқла­ши­ш­ди.

– Биз ҳо­зир­да Ўз­бе­ки­стон та­ри­хи, мил­лий қа­д­ри­ят­ла­ри­миз­га асо­слан­ган компьютер ўй­ин­ла­ри яра­тиш усти­да иш олиб бор­моқ­да­миз. Улар­дан би­ри­ни “Бу­юк йўл” деб ата­ган­миз. Ай­ни пайт­да маз­кур ўй­ин­нинг де­мо талқи­ни­ни якун­лаш ара­фа­си­да ту­ри­бмиз.

? Ўй­ин қай­си ти­зим­да ишлай­ди, қу­рил­ма­га қўй­и­ла­ди­ган та­ла­б­лар қан­дай?

– Бу ўй­ин дасту­ри Windows 7 ва ун­дан юқо­ри бўл­ган ти­зим­лар­да ишлай­ди. Уни ўр­на­тиш учун қу­рил­ма­дан 1 ГБ ви­део­хо­ти­ра, 2 ГБ опе­ра­тив хо­ти­ра та­лаб қи­ли­на­ди. Қат­тиқ диск­да бор йўғи 1 ГБ жой­ни егал­лай­ди. Дастлаб ун­га 3 та: ўз­бек, рус ва ин­глиз тил­ла­ри­ни ки­ри­тиш­ни ре­жа қи­л­ган­миз. Кей­ин­ча­лик та­лаб­дан ке­либ чиқиб бо­шқа тил­лар­ни ҳам қў­шиш ни­я­ти­да­миз.

? Ўй­ин­ни яра­ти­ш­да кай­си дастур­лар­дан фой­да­ла­няп­сиз­лар?

– Уму­ман олган­да, ви­деоўй­ин­лар яра­тиш учун ишла­ти­ла­ди­ган кў­плаб дастур­лар бор. Бит­та ўй­ин­ни яра­тиш учун бир неча дасту­рий таъ­ми­нот ке­рак бўла­ди. Ма­са­лан, мо­дел­ла­ш­ти­риш учун “3D Studio Max”, ўй­ин дасту­ри­ни яра­тиш учун “Unreal Engine”, бун­дан та­шқа­ри саҳ­на­ла­ш­ти­риш, ҳар-хил эф­фект­лар қў­шиш ва шу ка­би бо­шқа ам­ал­лар­ни ба­жа­риш учун алоҳи­да дастур­лар­дан фой­да­ла­на­миз. Биз ярат­ган ўй­ин “эпик” жанр­да бў­либ, “Unreal Engine” дасту­ри ҳо­зир­да бу­тун ду­нё­да маз­кур жанр учун энг мақ­бу­ли си­фа­ти­да эъ­ти­роф эти­л­а­ди. Дастлаб­ки давр­да ун­дан бе­пул фой­да­ла­ниш мум­кин. Мо­ли­явий етиш­мов­чи­ли­кла­ри­миз бўл­га­ни ҳол­да, бу биз­га ан­ча асқо­та­ди.

? Жам­шид, сиз ўй­ин ҳақи­да ни­ма­лар дея ола­сиз? Жа­мо­ада­ги ва­зи­фан­гиз ни­ма­лар­дан ибо­рат?

– Мен ҳам Эл­бек­ка ўх­шаб ёш­ли­гим­дан ви­деоўй­ин­лар­га қи­зиқар­дим. Та­ри­хий қахра­мон­ла­ри­миз сий­мо­си гав­да­лан­ган ўй­н­лар бў­ли­ши­ни, ўлар орқа­ли юр­ти­миз­нинг бой та­ри­хи, ма­да­ни­я­ти бўтун ду­нё­га та­ра­ли­ши­ни хоҳлар­дим. Ай­ниқ­са, Жа­ло­лид­дин Ман­гу­бер­ди, Амир Те­мур, Мир­зо Улуғ­бек, Бо­бур ка­би жаҳон­гир­лар

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.