СУР­ХОН­ДА­РЁ ВИ­ЛО­Я­ТИ: ЭРИ­ШИ­Л­ГАН НА­ТИ­ЖА­ЛАР ВА РЕ­ЖА­ЛАР ТАҲЛИЛИ

Жур­на­ли­миз­нинг нав­бат­да­ги со­ни­нинг “Мин­тақа­лар” рук­ни­дан жой олган мақо­ла – Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да­ги ўз­га­ри­шлар, ви­ло­ят­да Акт­нинг кенг кўлам­да тат­биқ эти­лиш суръ­ат­ла­ри тўғри­си­да. Уш­бу сон­да, сиз – азиз жур­нал­хон­лар, Сур­хон­дар

ICTNEWS - - Минтақалар Сурхондарё Вилояти - АЛИШЕР ДАВЛЯТОВ

“ЭЛЕК­ТРОН ҲУ­КУ­МАТ”

Ай­ни кун­да, Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да “Элек­трон ҳу­ку­мат” ти­зи­ми­ни кенг жо­рий қи­лиш йў­ли­да бир қан­ча ишлар амал­га оши­рил­моқ­да. Уш­бу ти­зим­ни ри­вож­лан­ти­риш мақ­са­ди­да “2017 йил­да амал­га оши­ри­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган лой­иҳа­лар­нинг ман­зил­ли дасту­ри” та­с­диқлан­ди.

Жо­рий йил­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­дан са­ма­ра­ли фой­да­ла­ниш­ни йўл­га қуй­иш мақ­са­ди­да 3 та ян­ги ах­бо­рот ти­зим­ла­ри жо­рий қи­лин­ди. Жум­ла­дан:

1. Is_docflow элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ниш ти­зи­ми жо­рий қи­ли­ниб, ви­ло­ят­да­ги бар­ча кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар ҳам­да улар­нинг ту­ман бў­лим­ла­ри маз­кур ти­зим­га улан­ган. На­ти­жа­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан қа­бул қи­лин­ган ҳуж­жат­лар ижро­си ҳо­ла­ти­ни онлайн на­зо­рат қи­либ бо­риш ҳам­да элек­трон кўри­ни­ш­да ту­ман­да­ги кор­хо­на­лар­га ет­ка­зи­ли­ши таъ­мин­лан­ди. Ти­зим жо­рий қи­лин­ган­дан кей­ин ви­ло­ят­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри­да қоғоз сар­фининг кес­кин қисқа­ри­ши­га эри­шил­ди ҳам­да ҳуж­жат­лар­нинг ижро­си бўй­и­ча ти­зим­ли на­зо­рат ўр­на­тил­ди.

2. “Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг маъ­лу­мот­лар пор­та­ли” ах­бо­рот ти­зи­ми иш­га ту­ши­рил­ди. Ти­зим­нинг аф­зал­ли­ги шунда­ки, ти­зим­га ви­ло­ят­да­ги кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар­дан со­лиқ, нақд пул ту­шум­ла­ри, қу­ри­лиш, газ, электр энер­ги­я­си, сув тў­ло­вла­ри, қо­ра ва рангли ме­тал чиқин­ди­ла­ри­ни топ­ши­риш, на­фақа­лар тўла­ни­ши ка­би жа­ми 22 тур­да­ги маъ­лу­мот­лар­ни кун­лик ки­ри­тиб бо­риш им­ко­ни­я­ти яра­ти­л­ган. Ви­ло­ят ҳо­ки­ми бош­чи­ли­ги­да­ги те­ги­шли му­та­сад­ди раҳ­бар­лар уш­бу пор­тал орқа­ли онлайн усу­ли­да ўзи­га та­ал­луқ­ли хи­со­бот­лар­ни ку­за­тиб ту­риш ва таҳ­лил қи­лиш йўл­га қўй­и­л­ган. Кел­гу­си­да пор­тал­га яна 200 тур­да­ги ҳи­со­бот­лар­ни ҳам ки­ри­тиб бо­риш кўз­да ту­ти­л­ган.

3. Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг қа­рор ва фар­мой­и­шлар элек­трон маъ­лу­мот­лар ба­за­си яра­ти­либ, мун­та­зам ян­ги­ла­ниб бо­ри­ли­ши йўл­га қўй­и­л­ган. Маз­кур маъ­лу­мот­лар ба­за­си­дан бу­гун­ги кун­да Тер­миз шаҳри ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг 150 на­фар­дан ор­тиқ ҳо­дим­ла­ри фой­да­лан­моқ­да.

Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан Очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли­га (data.gov.uz) жо­рий йил­да 54 тур­да­ги маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­ри­либ, фой­да­ла­нув­чи­лар­га уш­бу маъ­лу­мот­лар­дан ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти яра­тил­ди. Жо­рий йил­нинг 18-22 сен­тябрь кун­ла­ри рес­пуб­ли­ка миқё­си­да ўт­ка­зи­л­ган ICTWEEK ҳаф­та­ли­ги до­ира­си­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги очиқ маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­риш ва юкла­ни­шлар со­ни бўй­и­ча давлат бо­шқа­ру­ви ва маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри ўр­та­си­да 3-ўрин­ни қўл­га ки­рит­ди.

Бу­гун­ги кун­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да Акт­нинг жо­рий эти­л­ган­лик бўй­и­ча уму­мий баҳо 100 фо­из­дан 72,08 фо­из­ни таш­кил қил­моқ­да. Ҳо­ким­лик­нинг рас­мий веб-сай­ти ва улар орқа­ли тақ­дим эти­л­а­ёт­ган ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри си­фа­ти бўй­и­ча эса мақ­сад­ли кўр­сат­кич 50 фо­из бў­либ, биз­нинг ви­ло­ят­да бу кўр­сат­кич 29,28 фо­из­ни таш­кил эт­ди. Ах­бо­рот ти­зим­ла­ри, ах­бо­рот ре­сур­сла­ри ва элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ни­ши ти­зим­ла­ри­нинг жо­рий эти­ли­ши бўй­и­ча мақ­сад­ли кўр­сат­кич 26 фо­из этиб бел­ги­лан­ган бў­либ, бу йў­на­лиш бўй­и­ча 20 фо­из кўр­сат­ки­ч­га эри­шил­ди. Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш да­ра­жа­си­га тўх­та­ла­ди­ган бўл­сак, уш­бу йў­на­лиш бўй­и­ча мақ­сад­ли кўр­сат­кич 20 фо­из этиб бел­ги­лан­ган бў­либ, эри­ши­л­ган кўр­сат­кич 18,8 фо­из­ни таш­кил қил­ди.

ТЕ­ЛЕ­КОМ­МУ­НИ­КА­ЦИЯ

Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да “Ўз­бек­те­ле­ком” АК Сур­хон­да­рё фи­ли­а­ли ҳам­да “Ўз­бек­те-

ле­ком” АК “Ўзи-тер­миз” фи­ли­ал­ла­ри то­мо­ни­дан 2016 йил мо­бай­ни­да ви­ло­ят­да 72,2 км, 2017 йил­нинг ян­варь-но­ябрь ой­ла­ри­да 61 км. оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри қу­рил­ди.

Ви­ло­ят­да 2017 йил да­во­ми­да 24 та ми­ни MSAN стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­ли­ши ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ жо­рий йил­нинг ян­варь-но­ябрь ой­ла­ри­да уш­бу стан­ци­я­лар ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да кенг по­ло­са­ли тар­моқлар сиғи­ми 2304 порт­га кен­гай­ти­рил­ди. Уш­бу хиз­мат­лар­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 2017 йил­да 2000 та­га оши­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да 16774 та­га ет­ка­зил­ди. Ви­ло­ят­да 2016-2017 йил­лар да­во­ми­да фой­да­ла­нув­чи­лар­ни FTTX ҳам­да GPON тех­нол­ги­я­ла­ри асо­си­да тар­моққа улаш бўй­и­ча ишлар олиб бо­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да FTTX порт­ла­ри 3,8 минг­та­га ет­ка­зил­ди.

Жо­рий йил­да Тер­миз шаҳри ва бар­ча ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­ни оп­тик то­ла­ли ка­бел орқа­ли те­ле­ком­му­ни­ка­ция тар­моғи­га улаш ишла­ри амал­га оши­ри­ли­ши на­ти­жа­си­да Ви­ло­ят, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри орас­и­да­ги тар­моқ ўт­ка­зув­чан­ли­ги оши­ри­либ, ви­део­се­лек­тор хиз­ма­ти жо­рий қи­лин­ди. Шу билан бир­га ви­ло­ят­нинг 13 та ту­ман­ла­ри­да ма­съул раҳ­бар­ла­ри би­рик­ти­ри­л­ган ҳу­д­уд­лар­да жа­ми 39 та аудио се­лек­тор сту­ди­я­ла­ри таш­кил қи­лин­ди.

Ви­ло­ят ва ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча маъ­лу­мот­лар уза­тиш тар­моқла­ри ўт­ка­зув­чан­ли­ги­ни оши­риш мақ­са­ди­да 2016 йил­да 17 та объ­ект­лар­да за­мо­на­вий қу­рил­ма­лар иш­га ту­ши­ри­либ ви­ло­ят мар­ка­зи­га қа­дар ма­ги­страл тар­моқ ўт­ка­зув­чан­ли­ги­ни 40 Гбит/с.га­ча, ту­ман мар­каз­ла­ри­га қа­дар 10 Гбит/с.га­ча оши­ри­л­ган.

Те­ле­ком­му­ни­ка­ция тар­моғи­нинг асо­сий йў­на­ли­шла­ри­дан би­ри бўл­ган мо­бил алоқа тар­моғи кей­ин­ги йил­лар­да жа­дал ўси­ш­да да­вом эт­моқ­да. Жум­ла­дан, Ўз­бе­ки­стон Республикаси Пре­зи­ден­ти­нинг 2014 йил 12 фев­рал­да­ги ПҚ-2126 сон Қа­ро­ри­га му­во­фиқ, Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да “Ўз­мо­байл” мил­лий мо­бил алоқа­си тар­моғи­ни кен­гай­ти­риш бўй­и­ча 2017 йил да­во­ми­да “Ўз­бек­те­ле­ком” АК “Ўз­мо­байл” фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан 83 та GSM ва 72 CDMA стан­дар­ти­да иш­лов­чи ба­за стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­ри­ли­ши бел­ги­лан­ган бў­либ ян­варь-ок­тябрь ой­ла­ри­да 72 та GSM ва 60 CDMA ба­за стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­рил­ди. Шу билан бир­га “Ўз­мо­байл” фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан Тер­миз шаҳри ва бар­ча ту­ман мар­каз­ла­ри­га мо­бил алоқа­си­нинг ян­ги ав­лод тар­моғи бўл­ган 4G (LTE) тех­но­ло­ги­я­си­да иш­лов­чи ба­за стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­либ фой­да­ла­нув­чи­лар­га 100 мб/с. тез­лик­даги ин­тер­нет тар­моғи­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти яра­тил­ди. Ви­ло­ят­да “Unitell” МЧЖ ҳам­да “Coscom” МЧЖ

мо­бил алоқа­ла­ри тар­моғи­ни кен­гай­ти­риш лой­иҳа­ла­ри­га му­во­фиқ “Unitel” МЧЖ то­мо­ни­дан 15 та “Coscom” МЧЖ то­мо­ни­дан 15 та 900/1800/3G/LTE стан­дарт­ла­ри­да иш­лов­чи ба­за стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­рил­ди.

2017 йил да­во­ми­да ви­ло­ят­да­ги мо­бил алоқа­си кор­хо­на­ла­ри то­мо­ни­дан Узун ту­ма­ни­нинг Тол­тўғай, Оқ­ма­чит, Ян­гиобод, Қо­ран­кўл, Бой­сун ту­ма­ни­нинг Ма­чай, Юқо­ри Ма­чай, Боғи­ба­ло, Ше­ра­бод ту­ма­ни­нинг Чў­мичли, Ван­доб, Паш­курт, Ха­так ҳам­да Тер­миз ту­ма­ни­нинг Ай­ри­том ка­би бир қан­ча тоғ­ли аҳо­ли мас­кан­ла­ри мо­бил алоқа­си қам­ро­ви билан қо­план­ди.

РАҚАМЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ТАР­МОҒИ­НИ РИ­ВОЖ­ЛАН­ТИ­РИШ

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да Япо­ния халқа­ро хам­кор­лик бан­ки­нинг им­ти­ёз­ли кре­ди­ти асо­си­да “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да Ер усти рақамли те­ле­ви­де­ни­е­ни ри­вож­лан­ти­риш” дасту­ри ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да “Ра­дио­алоқа, ра­дио­э­шит­ти­риш ва телевидение мар­ка­зи” ДУК (РРТМ) то­мо­ни­дан 2017 йил 4-чо­рак яку­ни­га қа­дар Жарқўрғон РТСДА 1 та 5 квт, Вах­ши­вор РТС да 1 та 5 квтли, Дар­банд РТС да 1 та 1 квтли, Бо­бо­тоғ РТС да 1 та 600 Вт­ли қув­ват­га тенг рақамли те­ле­уза­тки­чла­ри ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­рил­ди. Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти гео­гра­фик жой­ла­шу­ви жиҳат­да Бой­сун, Хи­сор ва Бо­бо­тоғ тоғ тиз­ма­ла­ри ора­лиғи­да жой­ла­ш­ган­ли­ги са­ба­б­ли тўғри­дан тўғри телевидение сиг­нал­ла­ри етиб бо­ри­ши қий­ин бўл­ган 77 та тоғ­ли ҳу­д­уд­ла­ри­га кам-қув­ват­ли Рт­слар ўр­на­ти­либ рақамли ТВ сиг­нал­ла­ри билан таъ­мин­лан­ди.

Бу­нинг на­ти­жа­си­да шу пайт­га­ча фақат­ги­на ЎЗТВ-1 те­ле­дастур­ла­ри­ни кў­риш им­ко­ни­я­ти­га эга бўл­ган аҳо­ли­га си­фат­ли ва рақамли фор­мат­да­ги 12 та те­ле­ви­зи­он ка­нал­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти яра­тил­ди. Ҳо­зир­ги кун­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да рақамли телевидение қам­ро­ви 99,99 фо­из­га ет­ка­зил­ди.

ЯГО­НА ИН­ТЕР­АК­ТИВ ДАВЛАТ ХИЗ­МАТ­ЛА­РИ ПОР­ТА­ЛИ

Ин­тер­ак­тив хиз­мат тур­ла­ри­га тўх­та­ла­ди­ган бўл­сак, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб-сай­ти (www.surxondaryo.uz) орқа­ли 12 та ба­за­вий ва 31 та кў­шимча ин­тер­ак­тив хиз­мат­ла­ри жо­рий қи­лин­ган. Маз­кур хиз­мат­лар­нинг 14 та­си Яго­на давлат ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар пор­та­ли­га жой­ла­ш­ти­ри­л­ган.

Жо­рий йил­да ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги қо­ши­да­ги ко­мис­си­я­лар­нинг 6 та рух­сат бе­риш ва ли­цен­зи­я­лаш ха­рак­те­ри­да­ги давлат хиз­мат­ла­ри ин­тер­ак­тив кўри­ни­ш­га ўт­ка­зи­либ, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий веб­сай­ти­да жо­рий қи­лин­ди. Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг веб-сай­ти­да жа­ми рух­сат бе­риш ва ли­цен­зи­я­лаш ха­рак­те­ри­да­ги ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар со­ни 13 та­га ет­ка­зил­ди.

Яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли орқа­ли ви­ло­ят бўй­и­ча 2017 йил 22 но­ябрь ҳо­ла­ти­га жа­ми 1828 та, шун­дан ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­га 468 та, шаҳар ва ту­ман­лар ҳо­ким­ли­кла­ри­га 1360 та му­ро­жа­ат­лар ке­либ ту­ш­ган. Йўл­лан­ган жа­воб­лар­дан аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг қо­ниққан­лик да­ра­жа­си мак­си­мал 5 балл бў­либ, ви­ло­ят­да уш­бу кўр­сат­кич 4,33 балл­ни таш­кил эт­ди.

РЕ­ЖА­ЛАР

Асо­сий ре­жа­лар­дан би­ри, ви­ло­ят­да жо­рий йил яку­ни­га қа­дар қў­шимча 4 до­на кам қув­ват­ли Рт­слар ўр­на­ти­либ, телевидение қам­ро­ви­ни 100 фо­из­га ет­ка­зиш.

Шу­нин­г­дек, 2018 йил­нинг би­рин­чи ярим йил­ли­ги­да ви­ло­ят­да Сур­хон­да­рё РТУМГА қа­рашли Жарқўрғон ҳам­да Вах­ши­вор Рт­сла­ри орқа­ли 31 та ти­жо­рат ка­нал­лар­ни Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти аҳо­ли­си­га уза­тиш ишла­ри ре­жа­ла­ш­ти­рил­моқ­да.

Бун­дан та­шқа­ри, яқин­ла­шиб ке­ла­ёт­ган йил­да қуй­и­да­ги ре­жа­лар­ни ҳам амал­га оши­ри­ли­ши кўз­лан­ган:

– “Ўз­бек­те­ле­ком” АК “Ўз­мо­байл” фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган 83 та GSM ва 72 CDMA стан­дар­ти­да иш­лов­чи ба­за стан­ци­я­ла­ри­ни ўр­на­тиш ишла­ри­ни тў­лиқ яку­ни­га ет­ка­зиш.

– Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да Акт­нинг жо­рий эти­л­ган­лик бўй­и­ча уму­мий баҳо­ни 100 фо­из­дан 85 фо­из­лик кўр­сат­ки­ч­га эри­шиш.

– “Халқ билан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли” давлат дасту­ри до­ира­си­да Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги, Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги ҳам­да ўр­та мах­сус ка­сб-ҳу­нар таъ­ли­ми мар­ка­зи ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­ла­ри билан бир­га­лик­да ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да­ги аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­нинг компьютер са­вод­хон­ли­ги­ни оши­риш ва улар­га давлат элек­трон хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш­ни ўр­га­тиш бўй­и­ча ўқув кур­сла­ри­да ўқи­тиш­ни таш­кил қи­лиш.

– “Халқ билан му­лоқот ва ин­сон ман­фа­ат­ла­ри йи­ли” давлат дасту­ри до­ира­си­да ви­ло­ят­да­ги бар­ча “Яго­на дар­ча” мар­каз­ла­ри­да аҳо­ли ва тад­бир­кор­лик субъ­ект­ла­ри­га давлат хиз­мат­ла­ри кўр­са­ти­ли­ши­да қў­шимча қу­лай­ли­клар яра­тиш мақ­са­ди­да ин­фо­ки­оск қу­рил­ма­ла­ри ўр­на­тиб иш­га ту­ши­риш.

Ви­ло­ят­да­ги соҳа му­та­хас­сисла­ри­нинг ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­нинг ри­вож­ла­ни­ши ва жо­рий эти­ли­ши жа­ра­ё­ни­га жид­дий ён­да­ши­шла­ри ке­ла­жак­да уш­бу соҳа­да эри­ши­ла­ди­ган ютуқлар­нинг га­ро­ви бў­ли­ши­га ишо­ниб қо­ла­миз.

Сур­хон­да­рё ви­ло­я­ти­да АКТНИ жо­рий эти­л­ган­лик ҳо­ла­ти буй­и­ча рей­тинг кўр­сат­ки­чла­ри:

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.