ИН­ТЕР­НЕТ – ДИ­НИЙ ЭКС­ТРЕ­МИЗМ ВА ТЕР­РО­РИЗ­МНИНГ ВО­СИ­ТА­СИ СИ­ФА­ТИ­ДА

2015 йил22 сен­тябрь ку­ни жаҳон бўй­лаб юз мил­ли­он­лаб фой­да­ла­нув­чи­лар­га эга Telegram мес­сен­же­ри­да шах­сий ка­нал­лар­ни таш­кил қи­лиш ва юри­тиш им­ко­ни яра­тил­ди. Ора­дан 4 кун ўтиб, уш­бу тар­моқ­да ИШИД тер­рор­чи­лар гу­руҳи­га те­ги­шли “Nashir”, ин­глиз ти­ли­да “Distribut

ICTNEWS - - Хавфсизлик Таҳлил - ШУХРАТ САТ­ТО­РОВ, Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Ах­бо­рот хиз­ма­ти му­та­хас­си­си

Жо­рий йил­нинг ян­варь ойи ҳо­ла­ти­га кў­ра Telegram Эрон Ис­лом Рес­пуб­ли­ка­си­да энг ом­ма­боп мес­сен­жер экан­ли­ги маъ­лум бўл­ди, бу ер­да уни ин­тер­нет фой­да­ла­нув­чи­лар­нинг 44,7 фо­и­зи ишла­та­ди. Ма­лай­зия ва Ўз­бе­ки­стон ик­кин­чи ва учин­чи ўрин­ни эгал­ла­ди (18,3 фо­из ҳам­да 16,2 фо­из). Яъ­ни, аҳо­ли­си­нинг асо­сий қат­ла­ми Ис­лом ди­ни­га эъ­тиқод қи­ла­ди­ган мам­ла­кат­лар­да унинг ом­ма­ла­шу­ви ўз нав­ба­ти­да ди­ний бузғун­чи оқим­лар учун ҳам қўл кел­моқ­да. Тўғри, та­раққи­ёт­ни ҳеч ким ин­кор эта ол­ма­ган. Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг би­рин­чи Пре­зи­ден­ти, муҳта­рам Ис­лом Аб­дуға­ни­е­вич Ка­ри­мов ин­тер­нет – бу та­раққи­ёт во­си­та­си, уни тақиқлаб бўл­мас­ли­ги­ни таъ­кид­ла­ган эди­лар.

Мав­ло­но Ру­мий­да “Ҳар неки му­заф­фа­ри­ят­дир – бил­ки мағлу­би­ят­дир”, де­ган жум­ла бор. Яъ­ни, ҳар қан­дай ютуқ ни­ма­ни­дир бой бе­риш, ютқа­зиш эва­зи­га ке­ла­ди. Жум­ла­дан, алоқа-ах­бо­рот ал­ма­ши­ш­да юқо­ри им­ко­ни­ят­лар­га эга ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли ди­ний экс­тре­мизм, тер­ро­ризм ғо­я­ла­ри­ни кенг тарғиб қи­лиш сўнг­ги йил­лар­да ом­ма­вий фе­но­мен­га ай­лан­моқ­да. Экс­тре­ми­стик ва тер­ро­ри­стик таш­ки­лот­лар та­раф­дор­лар­ни кў­пай­ти­риш, мо­ли­явий ка­нал­лар­дан ма­б­лағ олиш, ўза­ро алоқа боғлаш орқа­ли ян­ги ре­жа­лар ту­зиш, иғво тарқа­тиш ва ёлғон ғо­я­лар тарқа­ти­ш­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­лар­дан фа­ол фой­да­лан­моқ­да­лар.

ХХ аср охир­ла­ри­га­ча ди­ний-экс­тре­мизм ва ақи­да­па­рас­тлик­ни тарқа­тиш ва аҳо­ли орас­и­да ёй­иш­нинг асо­сий қу­рол­ла­ри бў­либ тур­ли адаби­ёт ва на­шр­лар хиз­мат қи­л­ган бўл­са, за­мо­на­вий тех­но­ло­гия во­си­та­ла­ри ри­вож­лан­ган ҳо­зир­ги давр­да ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри, ай­ниқ­са ин­тер­нет тар­моғи, ди­ний экс­тре­ми­стик ва ақи­да­па­рас­тлик ғо­я­ла­ри­ни тарқа­тиш­нинг энг оп­ти­мал ва қу­лай ман­ба­ига ай­лан­ди.

Ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­нинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги бўй­и­ча таҳ­ли­л­чи­ла­ри­нинг фи­кри­ча, ки­бер жи­но­ят­чи­лик­ни аниқлаш анъ­а­на­вий жи­но­ят­чи­лик­ни аниқла­ш­дан 20 ба­ро­бар қий­ин­роқ экан. Шу­нин­г­дек, тер­рор­чи­лик таҳ­ди­ди ва ҳа­ра­ка­ти­нинг бе­во­си­та ин­тер­нет­га кў­ча­ёт­га­ни бо­шқа бир қа­тор омил­лар билан ҳам боғ­лиқ. Ху­су­сан: фой­да­ла­ниш осон ва қу­лай; на­зо­рат­нинг кам­ли­ги ва че­га­ра­нинг йўқ­ли­ги;

жаҳон миқё­си­да ёй­иш мум­кин бўл­ган ғо­я­лар учун тай­ёр йи­рик ауди­то­рия;

шах­сни яши­риш, алоқа­нинг яши­рин­ли­ги ва мах­фий­ли­ги;

ах­бо­рот­ни тез­кор тарқа­тиш ва ом­ма­ла­ш­ти­риш;

ин­тер­нет-тарғи­бот­нинг ар­зон­ли­ги ва са­ма­ра­дор­ли­ги;

муль­ти­ме­диа жиҳа­ти­дан қу­лай, яъ­ни аудио, ви­део, матн, та­свир ва су­рат­ни, ки­тоб ва бо­шқа тур­да­ги кон­тент­ни тарқа­тиш, юклаб олиш им­ко­ни­я­ти; ах­бо­рот тў­плаш­нинг қу­лай­ли­ги. Бу им­ко­ни­ят­лар си­ё­сий мақ­сад­ни кўз­ла­ган ға­раз­ли ку­члар­га, ди­ний-ғо­явий но­соғ­лом оқим­лар­га, мил­лат­чи ва ирқ­чи­лар­га қўл кел­моқ­да. Уш­бу мақо­ла­да ин­тер­нет тар­моғи­да ди­ний экс­тре­мизм, тер­ро­риз­мни тарғиб қи­ли­ш­да ға­раз­ли оқим­лар фой­да­ла­на­ёт­ган энг ом­ма­вий ва таъ­сир да­ра­жа­си юқо­ри бўл­ган во­си­та­лар­га тўх­та­либ ўта­миз.

ТАРҒИБОТ

Бузғун­чи ғо­я­лар­ни ёй­и­ш­да ин­тер­нет орқа­ли қўл­ла­ни­лаёт­ган бош во­си­та – кучли тарғибот. Муль­ти­ме­диа во­си­та­ла­ри ёр­да­ми­да экс­тре­ми­стик оқим­лар ғо­явий ёки ама­лий кўр­сат­ма ва би­лим­лар­ни, сох­та ақи­да ва ту­шун­ти­риш ишла­ри­ни, фа­о­ли­ят­ла­ри­ни тарқа­ти­ш­га эриш­моқ­да­лар. Бу ка­би тарғибот во­си­та­ла­ри си­ра­си­га вир­ту­ал хат­лар, тақ­ди­мот­лар, аудио/ви­део-му­ро­жа­ат­лар, жур­нал­лар, онлайн ўқув кур­сла­ри, ҳат­то­ки тер­рор­чи таш­ки­лот­лар ёки улар­нинг ҳо­мий­ли­ги­да яра­ти­л­ган мах­сус ви­део-ўй­ин­лар­ни ки­ри­тиш мум­кин.

Жаҳон­нинг де­яр­ли бар­ча жа­ми­ят­ла­ри­да шах­сий фи­кр­ни ифо­да­лаш эр­кин­ли­ги де­мо­кра­ти­я­нинг муҳим оми­ли си­фа­ти­да баҳо­ла­на­ди. Ди­ний ва ғо­явий қа­рашлар­ни ёй­и­ш­да ай­нан ма­на шу ҳуқуқий ка­фо­лат қўл ке­ла­ди. Тер­ро­ри­стик тарғи­б­от­да шах­сий фи­кр­ни ифо­да­лаш ниқо­би ости­да ин­тер­нет тар­моғи­да шах­сий фи­кр­ла­ри орқа­ли ом­ма­ни за­ҳар­лаш, ёлғон маъ­лу­мот ва ақи­да­лар­ни тарқа­тиш билан шуғул­ла­ниш кенг тарқал­ган.

Тер­ро­ри­стик ғо­я­лар тарғи­бо­ти­да ви­део та­свир­лар орқа­ли зўра­вон­лик­ни тарғиб қи­лиш ом­ма­вий ман­за­ра. Ай­ниқ­са, че­га­ра бил­мас ин­тер­нет, ижти­мо­ий тар­моқлар орқа­ли маъ­на­вий ва ах­лоқий қа­рашлар­га зид саҳ­на­лар­нинг кў­пайиб бо­ра­ёт­га­ни,

мах­сус канал ва гу­руҳлар­да қў­по­рув­чи­лик, одам қатл қи­ли­на­ёт­ган саҳ­на­лар­нинг акс эта­ёт­га­ни, ин­тер­нет фой­да­ла­нув­чи­га мах­сус ўй­ин­лар­да қаҳра­мон ро­ли­ни ўй­наш ва вир­ту­ал тер­ро­ризм билан шуғул­ла­ниш им­ко­ни бе­ри­ла­ёт­га­ни одам­лар­ни тер­ро­ризм то­мон­га жалб қил­моқ­да. Шу­нин­г­дек, бу ка­би кон­тент одам руҳи­я­ти­га сал­бий таъ­сир кўр­са­тиб, одам­лар­нинг жо­ни­га қа­сд қи­лиш, улар­ни аз­об­лаш нақа­дар жир­канчли эка­ни­ни ан­гла­тув­чи туй­ғу­дан улар­ни маҳрум қил­моқ­да.

Тарғибот усул­ла­ри ва мақ­са­ди

Twitter ва Facebook од­дий Ин­тер­нет фой­да­ла­нув­чи­ла­ри орас­и­да қан­ча­лар ма­шҳур бўл­са, ди­ний тер­ро­ризм оқим­ла­ри орас­и­да ҳам шу қа­дар ом­ма­ла­ш­ган ва муҳим во­си­та­га ай­лан­ган. Ҳо­зир­да жаҳон ин­тер­нет тар­моғи­да ди­ний тер­ро­риз­мни тарғиб қи­лув­чи сайт ва ре­сур­слар со­ни 100 мин­г­дан оша­ди. Бу­лар­нинг қа­то­ри­га сайт, гу­руҳлар, фо­рум­лар, чат­лар, Youtube ва Rapidshare ка­би маъ­лу­мот тарқа­тув­чи тар­моқлар­ни ки­ри­тиш мум­кин.

Экс­тре­ми­стик таҳ­дид­лар қа­тор мақ­сад­га ва му­ай­ян ауди­то­ри­я­га йў­нал­ти­ри­л­ган бўла­ди. Жум­ла­дан, руҳий ма­ни­пу­ля­ция қи­лиш орқа­ли қа­рам­га ай­лан­ти­риш. Бун­да сох­та қа­раш ва ғо­я­лар­ни синг­ди­риш, но­ин­со­ний ҳа­ра­кат­лар акс эт­ган та­свир ва сох­та маъ­лу­мот­лар орқа­ли одам­лар­ни қўрқув­га со­лиш ва мил­лат ўр­та­си­да ваҳи­ма кўта­риш, туш­кун­лик кай­фи­я­ти­ни уй­ғо­тиш, ом­ма­ни но­ро­зи­лик­ка чоғлаш, си­ё­сий бўҳрон­лар ясаш бош мақ­сад қи­ли­на­ди.

ТАРАФДОР ЁЛЛАШ

Ин­тер­нет­да ви­де­о­лар­ни ёки сох­та ғо­я­лар­ни чоп қи­лиш­нинг туб моҳи­я­ти ас­ли­да тарафдор тў­плаш ва тер­рор­чи­лик кай­фи­я­ти­да­ги одам­лар са­фи­ни кен­гай­ти­ри­ш­дан ибо­рат. Улар мах­фий ка­лит­лар билан қат­тиқ ҳи­мо­я­лан­ган сайт­лар­да, чат гу­руҳла­ри­да ве­би­нар­лар таш­кил эта­ди­лар, ян­ги аъ­зо­лар­ни эъ­лон қи­ла­ди­лар.

Тарафдор ёллаш билан асо­сан про­фес­си­о­нал­лар шуғул­ла­на­ди. Улар­га жа­ми­ят тўғри­си­да­ги, ин­сон­лар кай­фи­я­ти ҳақи­да­ги бар­ча ах­бо­рот­лар маъ­лум бўла­ди. Ми­сол учун, суҳ­бат жа­ра­ё­ни­да тер­рор­чи ку­члар жа­ми­ят­да­ги адо­лат­си­лик, ноҳақ­ли­клар­дан, одам­лар­нинг кам­си­ти­ли­ши билан боғ­лиқ бир то­мон­ла­ма фи­кр­га асо­слан­ган на­му­на­лар кел­ти­ри­ша­ди.

Баъ­зи­да пул ма­б­лағла­ри, ях­ши иш та­клиф қи­лиш орқа­ли ҳам та­раф­дор­лар со­ни оша­ди. Бу ка­би ал­до­влар қур­бон­ла­ри­ни асо­сан ди­ний са­во­ди паст ёшлар ва қисқа вақт ичи­да кў­проқ пул ишлаб то­пиш мақ­са­ди­да­ги одам­лар таш­кил эта­ди.

Тарафдор ёл­ла­ш­да ёш, жинс, иқти­со­дий аҳвол ка­би муҳим де­мо­гра­фик омил­лар ҳам ҳи­соб­га оли­на­ди.

Ёл­лан­ма тер­ро­ристлар­ни тан­ла­ш­да асо­сан ин­тер­нет тар­моғи­да, ижти­мо­ий гу­руҳлар­да фи­шинг, яъ­ни “вир­ту­ал қар­моқ” ва­зи­фа­си­ни ўтай­ди­ган, ёшлар­нинг кай­фи­я­ти ва фи­к­ри­дан бо­ха­бар бў­лиш им­ко­ни­ни бе­ра­ди­ган су­рат­лар, ви­де­о­лар, фи­кр­лар ва сох­та ақи­да­лар­дан фой­да­ла­ни­лади. Шун­дан сўнг он­ги­да ғо­явий бў­ш­лиқ мав­жуд ва қў­по­рув­чи­лик ҳа­ра­кат­ла- ри­га қў­ши­ли­ш­га мой­ил­ли­ги бор ёшлар ин­сон руҳи ва он­ги­ни за­бт эта ола­ди­ган му­та­хас­сислар их­ти­ё­ри­га топ­ши­ри­ла­ди.

ФИТНА ВА ИҒВО ТАРҚА­ТИШ

Ҳу­ку­мат фа­о­ли­я­ти ху­су­си­да иғво тарқа­тиш, си­ё­сий шах­слар­ни ва ман­саб­дор­лар­нинг ну­фу­зи­га сал­бий таъ­сир ет­ка­зув­чи ма­те­ри­ал­лар тай­ёр­лаш, ах­бо­рот­лар тарқа­тиш ҳам­да улар­ни ин­тер­нет­да ом­ма­ла­ш­ти­риш мам­ла­кат­да си­ё­сий тар­тиб­сиз­ли­клар ҳам­да бўҳрон­лар­ни юза­га кел­ти­риш­нинг муҳим во­си­та­си­га ай­лан­ди.

Сўнг­ги вақт­лар­да “Обид қо­ри”, “Аб­ду­ва­ли қо­ри”, “Ра­фиқ қо­ри” ка­би му­та­ас­сиб шах­слар­нинг маъ­ру­за­ла­ри­ни диск­да ёки қўл те­ле­фо­ни хо­ти­ра­си­да сақлаб, тин­глаб юриш ҳо­лат­ла­ри мав­жуд. Ай­ниқ­са, ўсмир ёш­да­ги бо­ла­лар Су­рия, Ироқ ка­би мам­ла­кат­лар­да­ги жан­га­ри­лар­нинг фа­о­ли­я­ти­ни тарғиб қи­лув­чи ма­те­ри­ал­лар­ни те­ле­фон­да қўл­ма-қўл қи­ла­ёт­ган­ла­ри ку­за­тил­моқ­да. Бу ма­те­ри­ал­лар­да­ги фитна ва иғво, сох­та ғо­я­лар ёшлар­нинг он­ги­ни за­ҳар­ла­ни­ши­га, ёш ав­лод­нинг тер­рор­чи ку­члар таъ­си­ри­га ту­шиб қо­ли­ши­га са­баб бўл­моқ­да.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.