Ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши ку­ра­ши­ш­да ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­нинг аҳа­ми­я­ти

ICTNEWS - - Содержание Март -

бўл­ган та­шқи хав­флар­дан та­шқа­ри ич­ки­ла­ри ҳам мав­жуд. Хо­дим­лар­нинг баъ­зи­ла­ри ти­жо­рат ах­бо­ро­ти­ни тарқа­тиш ёки рақо­бат­чи­лар­га тақ­дим қи­лиш мақ­са­ди­да уни атай­лаб ўғир­ла­ши мум­кин.

МАЪ­ЛУ­МОТ­ЛАР­НИ ҲИ­МО­Я­ЛАШ ЧОРАЛАРИ ВА ВО­СИ­ТА­ЛА­РИ

Ўз­бе­ки­стон­да маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш стан­дарт­ла­ри Давлат стан­дарт­ла­ри­да акс эт­ти­ри­л­ган. Би­роқ, суғурта ком­па­ни­я­си­нинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги бу­тун бир чо­ра­лар ма­жмуа­си би­лан таъ­мин­ла­ни­ши за­рур, улар­нинг орас­и­да қуй­и­да­ги­лар мав­жуд: маъ­му­рий; таш­ки­лий; тех­ник.

Улар­нинг бар­ча­си бир­га­лик­да қўл­ла­ни­ши ло­зим. Ҳи­моя ти­зи­ми ком­па­ния хо­дим­ла­ри­ни бо­шқа­риш ва на­зо­рат қи­ли­ш­га та­я­ни­ши за­рур. Тех­ник ха­рак­тер­га эга бўл­ган чо­ра­лар­нинг аҳа­ми­я­ти ҳам кам эмас, би­роқ улар таш­ки­лий чо­ра­лар­дан ай­ри ҳо­лат­да мав­жуд бў­лол­май­ди.

МАЪ­МУ­РИЙ ХАВФ­СИЗ­ЛИК ЧОРАЛАРИ

Бун­дай ҳи­моя усул­ла­ри ўз ичи­га, ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш учун за­рур бўл­ган ҳа­ра­кат­лар ти­зи­ми ҳақи­да хо­дим­лар­ни ха­бар­дор қи­лиш­ни таъ­мин­лов­чи ич­ки меъёрий ҳуж­жат­лар­ни ишлаб чиқиш­ни қа­м­раб ола­ди. Бун­дай ҳуж­жат­лар очиқ сақла­на­ди, суғурта ком­па­ни­я­си­да улар би­лан хо­дим­лар та­ниш­ти­ри­ли­ши таш­кил қи­ли­ни­ши за­рур. Суғурта ком­па­ни­я­си­нинг хавф­сиз­лик хиз­ма­ти маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­моя қи­лиш си­ё­са­ти­ни ишлаб чиқа­ди ва раҳ­ба­ри­ят­га та­с­диқлаш учун тақ­дим қи­ла­ди. Уш­бу ло­кал меъёрий ҳуж­жат қуй­и­да­ги­лар­ни ўз тар­ки­би­га оли­ши за­рур:

ком­па­ни­яда маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш­нинг асо­сий прин­ци­пла­ри;

ҳар бир хо­дим­нинг ун­га би­рик­ти­ри­л­ган маъ­лу­мот­лар қисми­ни ҳи­моя қи­лиш юза­си­дан маж­бу­ри­ят­ла­ри;

раҳ­ба­ри­ят­нинг маъ­лу­мот­лар ҳи­мо­я­си­ни таъ­мин­лаш бўй­и­ча ва­зи­фа­ла­ри;

ком­пью­тер тех­ни­ка­си ва ком­му­ни­ка­ци­я­лар во­си­та­ла­ри­ни ишла­тиш ре­гла­мент­ла­ри;

ҳуж­жат та­ла­б­ла­ри­ни буз­ган­лик учун жа­во­бгар­лик чоралари.

Бун­дан та­шқа­ри, ҳар бир меҳ­нат шар­тно­ма­си­га ти­жо­рат ха­рак­те­ри­га эга бўл­ган маъ­лу­мот­лар рўй­ха­ти ило­ва қи­ли­ни­ши, шар­тно­ма­лар­нинг ўзи­да эса уш­бу маъ­лу­мот­лар учун жа­во­бгар­лик чоралари акс эт­ти­ри­ли­ши за­рур.

ТАШ­КИ­ЛИЙ ХАВФ­СИЗ­ЛИК ЧОРАЛАРИ

Кў­проқ да­ра­жа­да улар ах­бо­рот чиқиб ке­ти­ши­нинг ич­ки хав­фла­ри­ни бар­та­раф қи­ли­ш­га ва хо­дим­лар­ни та­с­диқлан­ган ре­гла­мент­лар­га риоя қи­ли­шла­ри­га мо­ти­ва­ция қи­ли­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган. Уш­бу чо­ра­лар, хавф­сиз­лик хиз­ма­ти то­мо­ни­дан пер­со­нал­ни бо­шқа­риш хиз­ма­ти хо­дим­ла­ри би­лан ҳам­кор­лик­да амал­га оши­ри­ла­ди. Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш­нинг таш­ки­лий чоралари си­фа­ти­да қуй­и­да­ги­лар­ни кел­ти­риб ўтиш мум­кин:

хо­дим­лар­нинг тар­ки­би­да ти­жо­рат си­ри мав­жуд бўл­ган маъ­лу­мот­лар­га ки­риш

ҳуқуқла­ри­нинг тур­ли да­ра­жа­ла­ри­ни бел­ги­лаш;

суғурта ком­па­ни­я­си­нинг маҳ­фий маъ­лу­м­от­га ки­риш ҳуқуқи­га эга бўл­ган шах­слар со­ни­ни чеклаш;

мод­дий та­шув­чи­лар­дан фой­да­ла­ниш тар­ти­би­ни таш­кил қи­лиш, ҳуж­жат­лар­ни нус­ха­лаш ва ска­нер­лаш усти­дан на­зо­рат ўр­на­тиш, та­шқи элек­трон поч­та­га хо­дим­лар­нинг ки­риш ҳуқуқла­ри­ни чеклаш;

ре­гла­мент­лар­нинг риоя қи­ли­ни­ши­ни даврий тек­ши­ри­шла­ри­ни ўт­ка­зиш;

маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча тре­нин­глар ўт­ка­зиш учун му­та­хас­сислар­ни жалб қи­лиш;

ти­жо­рат си­ри ре­жи­ми­ни яра­тиш бўй­и­ча те­ги­шли тад­бир­лар ўт­ка­зиш;

ми­жоз­лар би­лан ту­зи­ла­ди­ган шар­тно­ма­лар­га, улар­га топ­ши­ри­л­ган маъ­лу­м­от­га нис­ба­тан ти­жо­рат си­ри ре­жи­ми­ни риоя қи­ли­шла­ри юза­си­дан маж­бу­ри­ят­ла­ри­га те­ги­шли банд­лар­нинг ки­ри­ти­ли­ши;

маъ­лу­мот­ни тарқа­ти­ш­да айб­дор бўл­ган шах­слар­ни жа­во­бгар­лик­ка тор­ти­ли­ши.

Баъ­зи­да ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги би­лан ишлаш ти­зи­ми ком­па­ни­яда ва­зи­фа­си­га фақат шу фа­о­ли­ят ки­ра­ди­ган мах­сус ту­зил­ма таш­кил қи­ли­ни­ши­ни та­лаб қи­ла­ди. Шу­нин­г­дек, ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­нинг ак­са­ри­я­ти лой­иҳа­ла­ш­ти­ри­ла­ёт­ган­да, та­шқи ҳу­руж­лар­дан ҳи­моя қи­лиш да­ра­жа­си ҳо­зир­ги вақт­да за­рур бўл­га­ни­дан ан­ча паст экан­ли­ги­ни ҳи­соб­га олиш ло­зим. Таш­ки­лий чо­ра­лар орас­и­да аудит ҳам бў­ли­ши мум­кин, у за­мо­на­вий стан­дарт­лар­га му­во­фиқ­лик­ни таъ­мин­лай­ди.

Ах­бо­рот­лар­ни чиқиб ке­ти­ши­дан ет­ка­зи­ла­ди­ган за­рар­лар­ни ка­май­ти­риш­ни таъ­мин­лай­ди­ган қў­ши­ча чо­ра­лар ҳам мав­жуд. Бир неча йил­дан бе­ри суғур­та­чи­лар­нинг ўз­ла­ри ах­бо­рот хав­сиз­ли­ги хав­фла­ри­дан суғур­та­лаш ка­би маҳ­су­лот­ни со­тиб кел­моқ­да­лар. У жу­да ом­ма­ла­ш­ган бў­либ, унинг қўл­ла­ни­ши, ти­жо­рат си­ри­нинг тарқа­ли­ши ҳо­ла­ти­да ет­ка­зи­л­ган за­рар­ни ка­май­ти­ри­ш­га ёр­дам бе­ра­ди.

ТЕХ­НИК ЧО­РА­ЛАР

Уш­бу чо­ра­лар гу­руҳи таъ­сир­чан тех­ник ҳи­моя во­си­та­ла­ри­ни ишла­ти­ш­га мўл­жал­лан­ган. Унинг амал­га оши­ри­ли­ши учун ап­па­рат, дасту­рий ва крип­то­гра­фик во­си­та­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­лади. Би­рин­чи­ла­ри за­ҳи­ра­вий нусҳа­лаш ти­зим­ла­ри­ни ўр­на­тиш ва ноқо­ну­ний ки­ри­ш­дан ҳи­моя қи­ли­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган, ик­кин­чи­ла­ри ан­ти­ви­рус­лар ва бо­шқа ҳи­моя дастур­ла­ри­нинг ишла­ши учун жа­воб бер­са, учин­чи­ла­ри алоқа ка­нал­ла­ри орқа­ли уза­ти­ла­ди­ган ва сақла­на­ёт­ган бар­ча маъ­лу­мот­лар­нинг шифр­ла­ни­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

Кў­пин­ча маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш учун тар­моқла­ра­ро экран­лар ва ноқо­ну­ний ки­ри­шлар­ни аниқлаш ти­зим­ла­ри­дан фой­да­ла­ни­лади. Тех­ник во­си­та­лар до­и­мий ян­ги­ла­ниш ва мо­дер­ни­за­ци­я­ни та­лаб қи­ла­ди, чун­ки дасту­рий маҳ­су­лот­лар­нинг эс­ки­риш тез­ли­ги ўта юқо­ри. Бу­гун­ги кун­да маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш бўй­и­ча ком­плекс чо­ра­ла­ри­ни таъ­мин­лов­чи дастур­лар та­клиф қи­лин­моқ­да, бу­лар Dlp-ти­зим­лар ва Siem-ти­зим­лар­дир. Би­рин­чи­ла­ри мес­сен­жер­лар­дан фой­да­лан­ган ҳол­да элек­трон почта ка­нал­ла­ри орқа­ли ёки прин­тер­га уза­ти­ла­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­ни ўғир­ла­ни­ши­ни ол­ди­ни ола­ди. Агар дастур маъ­лу­мот уза­ти­ли­ши вақти­да маъ­лу­мот­нинг ўз­га­ри­ши­ни аниқла­са, бу унинг ўғир­ла­ни­ши­ни ан­гла­та­ди ва у уш­бу маъ­лу­мот­ни та­шқи ка­нал­лар­га уза­тиш­ни тўх­та­та­ди. Siem-ти­зим­ла­ри ўзи би­лан хавф­сиз­лик­ни бо­шқа­риш­нинг ком­плекс во­си­та­ла­ри­ни акс эта­ди, улар ти­зим­нинг бар­ча ожиз жой­ла­ри­ни аниқлаб бе­ра­ди ва бар­ча эҳти­мол­ли хав­флар ҳақи­да маъ­лу­мот­ни тақ­дим қи­ла­ди. Бу, ти­зим ва унинг фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­нинг одат­да­ги ҳа­ра­кат­ла­ни­шла­ри­дан фарқ қи­ла­ди­ган пат­тер­н­лар­ни аниқлаш орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди.

Кун сай­ин фи­ри­бгар­лар ҳи­моя тў­сиқла­ри­ни ен­гиб ўтиш­нинг ян­ги­дан-ян­ги усул­ла­ри­ни ишлаб чиқ­моқ­да­лар, шу би­лан бир­га, қим­мат­ли маъ­лу­мот­лар­ни йўқо­тиш хав­фининг да­ра­жа­си ўсиб бор­моқ­да, ҳам­да мо­ли­явий йўқо­ти­шлар­нинг эҳти­мол­ли хав­фла­ри ҳам. Хав­флар­ни ўз ҳи­моя ти­зим­ла­ри­ни аудит­дан ўт­ка­зиб, улар­нинг мо­дер­ни­за­ци­я­си бўй­и­ча тав­си­я­лар­ни олган ҳол­да ка­май­ти­риш мум­кин.

Суғурта ком­па­ни­я­си хавф­сиз­лик хиз­ма­ти­нинг иши­да за­мо­на­вий тех­ник во­си­та­ла­ри­нинг ком­плекс қўл­ла­ни­ши маъ­лу­мот­лар­ни чиқиб ке­ти­ш­дан ва улар­га ноқо­ну­ний ки­ри­ш­дан юқо­ри ҳи­моя да­ра­жа­си­ни таъ­мин­ла­ши мум­кин. Бар­ча амал­га оши­ри­ла­ди­ган чо­ра­лар рес­пуб­ли­ка­миз қо­нун­чи­ли­ги та­ла­б­ла­ри­га тў­лиқ мос ке­ли­ши­ни ҳи­соб­га олиш ло­зим.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.