АХ­БО­РОТ ТЕХ­НО­ЛО­ГИ­Я­ЛА­РИ ВА АЁЛ­ЛАР

ICTNEWS - - Бизнес Story - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

За­мо­на­вий тех­ни­ка ва тех­но­ло­гия, ин­тер­нет, IT ва шу ка­би соҳа­лар­да фа­о­ли­ят олиб бо­ра­ёт­ган йи­рик ком­па­ни­я­лар­нинг та­ниқ­ли раҳ­бар ва хо­дим­ла­ри ҳақи­да гап кет­ган­да ўз иши­нинг моҳир уста­си бўл­ган эр­ка­клар кўз ол­дин­гиз­га ке­ла­ди. Бор­дию, “Google” га “ма­шҳур дастур­чи­лар”, “ком­пью­тер муҳан­дисла­ри” ёки шун­га ўх­шаш сўро­влар би­лан му­ро­жа­ат қил­сан­гиз, тур­ли мил­лат­га ман­с­уб эр­ка­клар­нинг узун­дан узоқ фо­то­су­рат­ла­ри рўй­ха­ти­ни ола­сиз. Эҳти­мол, тех­ни­ка аёл­лар учун эмас экан­да, де­ган ху­ло­са­га кел­ган­дир­сиз? Би­роқ, ҳо­зир­да бо­шқа соҳа­лар­да бўл­га­ни ка­би, IT да ҳам кат­та ютуқлар­га эри­ша­ёт­ган, олам­шу­мул ян­ги­ли­клар қи­ла­ёт­ган, ам­мо кўп ҳол­лар­да эр­ка­клар­нинг со­я­си ор­ти­да сир­ли­ли­ги­ча қо­либ ке­та­ёт­ган аёл­лар­нинг сал­моғи ошиб бор­моқ­да. Бу мавзу­да қан­ча кўп баҳс-му­но­за­ра­га ки­ри­шил­ма­син, факт факт­ли­ги­ча қо­ла­ве­ра­ди.

Бу меҳ­нат­се­вар, топ-ме­не­джер аёл­га тақ­лид қи­лув­чи­лар, ун­га ҳа­вас би­лан қа­ров­чи­лар та­лай­ги­на. Не­га­ки, у йи­рик ма­ди­а­ком­па­ни­я­лар­дан би­ри “Facebook” да энг юқо­ри мар­ра­лар­ни за­бт эт­ди. Унинг бу қа­дар ба­ланд “пар­во­зи” тў­лиғи­ча ин­тер­нет ва ижти­мо­ий тар­моқлар би­лан боғ­лиқ­дир. Бун­дан та­шқа­ри, дастур­лаш соҳа­си­да­ги асо­сий би­лим­лар­га эга­ли­ги, мақ­са­ди са­ри қатъ­и­ят би­лан ҳа­ра­кат қи­ли­ши унинг ба­давлат ин­сон­лар­дан би­ри­га ай­ла­ни­ши­га кў­мак бер­ди.

Шерил дастлаб­ки раҳ­бар­лик фа­о­ли­я­ти­ни АҚШ Мо­лия Ва­зир­ли­ги­да бо­шлаб, бу ер­да у ижти­мо­ий сўров­но­ма­лар би­лан шуғул­ла­нар­ди. 2001 йил­да эн­ди­ги­на иш бо­шла­ган Google жа­мо­аси тар­ки­би­га

1990 йил­лар­да Ме­ри Микер ду­нё ҳам­жа­ми­я­ти­га ин­тер­нет­нинг ул­кан им­ко­ни­ят­ла­ри­ни очиб бер­ди. У 2010 йил­да ин­но­ва­ци­он лой­иҳа­лар­га йў­нал­ти­ри­л­ган ин­ве­сти­ция фон­ди (Kpcb)нинг раҳ­бар­лик ла­во­зи­ми­га тай­ин­лан­га­ни­дан то ҳо­зир­га қа­дар бу­тун ду­нё ўр­гимчак тўри­нинг қоқ мар­ка­зи­да фа­о­ли­ят юри­тиб ке­ляп­ти.

Ме­ри Микер Morgan Stanley ком­па­ни­я­си­нинг кат­та ана­ли­ти­ги. У са­но­ат­нинг асо­сий бел­ги­ла­ри­ни бо­шқа­лар­дан кў­ра ях­ши­роқ ҳис қи­ла­ди. Унинг ҳар бир ҳи­со­бо­ти It–тех­но­ло­ги­я­лар соҳа­си­да ян­ги каш­фи­ёт си­фа­ти­да на­мо­ён бў­либ, етак­чи ин­ве­стор­лар то­мо­ни­дан на­му­на си­фа­ти­да мун­та­зам ўр­га­ниб бо­ри­ла­ди.

“Twitter” га ки­ри­ти­л­ган 150 млн дол­лар­дан ор­тиқ ин­ве­сти­ция, Ме­ри­нинг KPCBГА кел­га­ни­дан сўнг эри­ши­л­ган энг диққат­га са­зо­вор би­тим­лар­дан би­ри­дир.

қў­ши­либ, он­лайн-со­тувлар бўй­и­ча пре­зи­дент ўрин­боса­ри ла­во­зи­ми­ни эгал­ла­ди.

Ай­нан шу ер­да Марк Цу­кер­берг унинг иқти­до­ри­ни пай­қаб қо­ла­ди ва уни шах­сан ўзи “Facebook” га иш­га та­клиф қи­ла­ди. Улар ўр­та­си­да 15 ёш­лик фарқ бў­ли­ши­га қа­ра­май, тез­да тил то­пи­шиб ке­ти­ш­ди ва ижти­мо­ий тар­моқлар­да­ги стра­те­гик са­вол­лар­га ечим то­пи­ш­ди. Сенд­берг ком­па­ни­я­нинг ре­кла­ма ҳиз­ма­ти ва мо­ли­явий жиҳат­ла­ри би­лан шуғул­ла­ниб, ул­кан му­ваф­фақи­ят­га эри­ш­ди. У ке­ли­ши би­лан “Facebook”нинг да­ро­мад­ла­ри шид­дат би­лан (ҳар йи­ли, де­яр­ли, 100% га) ўсиб бор­ди.

Энг муҳи­ми, Сенд­берг аёл­лар­ни ҳар қан­дай ва­зи­ят­да ҳам тас­лим бўл­мас­лик­ка, қу­лай­ли­клар­дан воз ке­чиб, кат­та­роқ ма­съу­ли­ят­ни бўй­ни­га оли­ш­дан қўрқ­мас­лик­ка ун­да­га­ни ҳол­да, ўз ми­со­ли­да бў­ни кўр­са­тиб бе­ра ол­ди.

64 ёши­да “Ян­декс”нинг ди­рек­тор­лар кен­га­ши­да раҳ­бар­лик ла­во­зи­ми­ни эгал­ла­ган бу аёл сар­мо­ядор­лар орас­и­да ҳам ўз ўр­ни­га эга.

У 1974 йил­да Гар­вард уни­вер­си­те­ти­ни та­мо­мла­гач, Forbes жур­на­ли­га муҳар­рир си­фа­ти­да иш­га ки­ра­ди. Уш­бу ла­во­зим унинг ка­с­бий мавқе­ида бо­шланғич нуқта бў­либ қол­ди.

Ора­дан уч йил ўтиб, бир неча их­ти­со­сла­ш­ган ком­па­ни­я­лар­да ишлаш орқа­ли It-ана­ли­тик си­фа­ти­да ша­кл­лан­ди. 1983 йил­да эса, Эстер ўз бо­ш­лиғи­га қа­рашли Rosen Research ком­па­ни­я­си­ни со­тиб олиб, унинг ба­за­си­да ян­ги Edventure Holdings ин­ве­сти­ция ком­па­ни­я­си­ни таш­кил қи­ла­ди. Биз­не­сни ри­вож­лан­ти­риш­нинг муҳим йў­на­ли­шла­ри­дан би­ри ян­ги ғо­я­лар­ни мо­ли­явий жиҳат­дан қўл­лаб қув­ват­лаш экан­ли­ги­ни кў­ра би­л­ган Дайсон Flickr ва Del.icio.us ка­би лой­иҳа­лар­ни му­ваф­фақи­ят­ли амал­га оши­ра­ди. Шун­дай бўл­са­да, Эстер­нинг ўзи ки­рит­ган сар­мо­я­ла­ри­нинг 10 га яқи­ни му­ваф­фақи­ят­сиз­лик­ка учра­га­ни­ни ай­та­ди.

Унинг фи­кри­ча, “ха­то­лар яна­да омад­ли­роқ бў­ли­ш­га ўр­га­та­ди. Омад­сиз­лик­ни бо­ш­дан ке­чи­риш орқа­ли, ай­нан ни­ма­нинг но­тўғри қи­лин­ган­ли­ги­ни ан­глаб етиш мум­кин”. 2008 йил­дан бо­шлаб Дайсон тиб­бий ва кос­мик лой­иҳа­лар­га йи­рик сар­мо­я­лар ки­ри­тиб ке­ляп­ти. Шу­нин­г­дек, Рос­сия ин­тер­нет-бо­зо­ри­га ҳам кат­та қи­зиқиш бил­дир­моқ­да.

МЭРИ МИКЕР

ЭСТЕР ДАЙСОН

ШЕРИЛ СЭНДБЕРГ

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.