Ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши ку­ра­ши­ш­да ин­тер­нет­ма­да­ни­ят­нинг аҳа­ми­я­ти

ICTNEWS - - Хавфсизлик Қарши Кураш - ЛАЗИЗ БЎРАНОВ, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти ху­зу­ри­да­ги Давлат бош­ка­ру­ви ака­де­ми­я­си­нинг 2-курс тинглов­чи­си

Бу­гун ду­нё бўй­лаб ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги би­лан бир­га­лик­да “ки­бер­хавф­сиз­лик” ту­шун­ча­си кенг қўл­ла­ни­либ, унинг аҳа­ми­я­ти бор­ган са­ри тў­лиқроқ эъ­ти­роф этил­моқ­да. Қуй­и­да ки­бер­хавф­сиз­лик ту­шун­ча­си, унинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги ўр­та­си­да­ги фарқи ҳам­да ки­бер­жи­но­ят­чи­лик ва ун­га қар­ши ку­ра­ши­ш­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­нинг аҳа­ми­я­ти ҳақи­да ба­ён қи­ли­на­ди.

Ки­бер­хавф­сиз­лик – ки­бер­ма­кон­нинг бар­ча таш­кил этув­чи­ла­ри (яъ­ни тех­ник қу­рил­ма­лар ва фой­да­ла­нув­чи­лар)ни ҳар қан­дай таҳ­дид­лар ва ку­тил­ма­ган таъ­сир­лар­дан ҳи­мо­я­лан­ган­лик ҳо­ла­ти ма­жму­и­дир. Ки­бер­хавф­сиз­лик бу ки­бер­ма­кон, кор­хо­на ре­сур­сла­ри ва фой­да­ла­нув­чи­лар ҳи­мо­я­си­ни таъ­мин­лов­чи во­си­та­лар тў­пла­ми­дан, яъ­ни стра­те­гия, хавф­сиз­лик­ни таъ­мин­лаш та­мой­ил­ла­ри, хавф­сиз­лик ка­фо­лат­ла­ри, та­в­ак­кал­чи­ли­клар­ни бо­шқа­ри­ш­да­ги ён­да­шувлар, фа­о­ли­ят­лар, про­фес­си­о­нал тай­ёр­гар­ли­клар ва тех­но­ло­ги­я­лар­дан ибо­рат. Ки­бер­хавф­сиз­лик, таш­ки­лот ре­сур­сла­ри ёки фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­ни ки­бер­таҳ­дид­лар­га мос ра­ви­ш­да хавф­сиз­лик (ҳи­мо­я­лан­ган­лик) ху­су­си­ят­ла­ри­ни сақлаш ва эри­шиш­ни кўз­да ту­та­ди.

Ки­бер­хавф­сиз­лик ах­бо­рот жа­ми­я­ти­ни ри­вож­ла­ниб бо­ри­ши­да­ги муҳим шар­тлар­дан би­ри­дир.

Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги ва ки­бер­хавф­сиз­лик ту­шун­ча­ла­ри ўр­та­си­да­ги фарқ шунда­ки, ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­нинг мақ­са­ди бар­ча йў­на­ли­шлар­да ах­бо­рот­ни кон­фи­ден­ци­ал­лик, ях­лит­лик ва фой­да­ла­на оли­шлик ҳо­ла­ти­ни таъ­мин­ла­ш­дан ибо­рат. Ўз нав­ба­ти­да ки­бер­хавф­сиз­лик бу фақат ки­бер­ма­кон­да (яъ­ни Ин­тер­нет тар­моғи­да, ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­да ва ҳ.к.) хавф­сиз­лик­ни таъ­мин­ла­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган стра­те­ги­я­лар, хавф­сиз­лик­ни таъ­мин­лаш та­мой­ил­ла­ри ва ка­фо­лат­ла­ри ҳам­да ин­сон ре­сур­сла­ри орқа­ли амал­га оши­ри­ла­ди­ган чо­ра-тад­бир­лар ҳам­да во­си­та­лар ма­жму­и­дир.

Мух­та­сар қи­либ, ки­бер­хавф­сиз­лик­ни ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши ку­ра­ш­га до­ир чо­ра-тад­бир­лар ма­жмуи, деб ата­са ҳам бўла­ди.

Ки­бер­жи­но­ят­чи­лик ту­шун­ча­си ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си-

да­ги кў­плаб тур­да­ги жи­но­ят­лар­ни ўзи­да бир­ла­ш­тир­ган. Вир­ту­ал тар­моқ­да даҳ­шат со­лиш, ви­рус ва бо­шқа за­рар­ли дастур­лар, қо­нун­га зид ах­бо­рот­лар тай­ёр­лаш ва тарқа­тиш, элек­трон хат­лар­ни ом­ма­вий тарқа­тиш (спам), ха­кер­лик ҳу­жу­ми, веб-сайт­лар­га ноқо­ну­ний ки­риш, фи­ри­бгар­лик, му­ал­ли­флик ҳуқуқи­ни бу­зиш, кре­дит кар­точ­ка­ла­ри рақа­ми ва банк рек­ви­зит­ла­ри­ни ўғир­лаш (фи­шинг ва фар­минг) ҳам­да бо­шқа тур­ли ҳуқуқ­бу­зар­ли­клар шу­лар жум­ла­си­дан­дир. Бун­дай ҳо­лат­лар­да жи­но­ят­чи­лар ўз­ла­ри­ни қи­зиқтир­ган “объ­ект­лар”га мод­дий ва маъ­на­вий за­рар ет­ка­зиш­ни ўз ол­ди­га мақ­сад қи­либ қўя­ди. Ки­бер­жи­но­ят­чи­лик ва уни со­дир этув­чи ким­са­лар до­ира­си эса йил­дан-йи­л­га кен­гайиб бо­ра­ёт­га­ни­ни ҳа­ёт­нинг ўзи кўр­са­тиб ту­рибди.

Қуй­и­да ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­нинг ай­рим кўри­ни­шла­ри ми­сол та­риқа­си­да кел­ти­ри­ла­ди:

Ки­бер­тер­ро­ризм – тер­ро­ри­стик мақ­сад­лар йў­ли­да ком­пью­тер ва те­ле­ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри (асо­сан Ин­тер­нет)дан фой­да­ла­ниш. Ки­бер­тер­ро­ризм, шу­нин­г­дек, мах­сус ха­кер дастур­ла­ри орқа­ли ком­пью­тер бо­шқа­ру­ви тар­моқла­ри­ни эгал­лаб олиш ва ком­пью­тер ви­рус­ла­ри ёр­да­ми­да Ин­тер­нет тар­моғи­да тер­акт со­дир этиш, Ин­тер­нет тар­моғи­ни иш­дан чиқа­риш­ни кўз­да ту­та­ди. Уш­бу тер­мин би­рин­чи ма­ро­та­ба 1980-йил­лар­да Ақ­ш­да­ги Хавф­сиз­лик ва раз­вед­ка ин­сти­ту­ти (Institute for Security and Intelligence) кат­та ил­мий хо­ди­ми Бар­ри Кол­лин то­мо­ни­дан ишла­ти­л­ган.

Ки­бер­фи­ри­бгар­лик – бу Ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли бузғун­чи­нинг атай­ин би­рор-бир ким­са­га мод­дий ёки маъ­на­вий ет­ка­зи­ши жа­ра­ё­ни­дир. Бу­гун­ги кун­да ки­бер­фи­ри­бгар­лик­нинг яққол кўри­ни­ши – жабр­дий­да­нинг мо­ли­явий маъ­лу­мот­ла­ри­ни ўғрин­ча қўл­га ки­рит­ган ҳол­да, ун­га мод­дий ва маъ­на­вий за­рар ет­ка­зи­ши ҳол­ла­ри кенг тус ол­моқ­да. Қуй­и­да ми­сол кел­ти­ри­ла­ди:

ИЛО­ВА:

Ило­ва­га изоҳ: [email protected] mail.ru элек­трон почта ман­зи­ли­дан 2017 йил 27 ок­тябр­да мен­га кел­ган хат­да ўзи­ни Бар­ри­стер Жон­сон Уи­льям Эск деб та­ниш­тир­ган ким­са гўё­ки унинг Вла­ди­мир Бу­ра­нов исм-фа­ми­ли­я­ли ми­жо­зи, тур­муш ўр­тоғи ва яго­на қи­зи тў­сат­дан ва­фот эт­ган­ли­кла­ри ҳақи­да ха­бар бер­ган. Хат­да яна бил­ди­ри­ли­ши­ча, Вла­ди­мир Бу­ра­нов­нинг банк­даги ҳи­соб рақа­ми­да 10,5 мил­ли­он дол­лар миқ­до­ри­да­ги пул ма­б­лағи қо­либ кет­ган. Жан­об Уи­льям мен­га уш­бу ма­б­лағ­ни оли­шим­да ёр­дам бер­моқ­чи­ли­ги­ни, бу­нинг учун у би­лан ёзиш­ма­ни да­вом эт­ти­ри­шим ло­зим­ли­ги­ни бил­дир­ган.

Ки­бер­фи­ри­бгар­лик­нинг юқо­ри­да­ги усу­ли ду­нё бўй­лаб кенг тарқал­ган бў­либ, бун­дай ким­са­лар ис­тал­ган одам­лар­га Ин­тер­нет тар­моғи орқа­ли боғла­ниб, ўз­ла­ри­ни ни­шон­да­ги­лар­нинг гўё­ки ва­фот эт­ган чет эл­лик қа­рин­до­шла­ри­нинг рас­мий ва­кил­ла­ри деб та­ниш­ти­ра­ди­лар ва “марҳум”лар­дан қолган кат­та миқ­дор­да­ги пул ма­б­лағла­ри­ни қўл­га ки­ри­ти­ш­да ёр­дам бе­риш­ни та­клиф қи­ла­ди­лар. Бу­нинг учун улар “ўл­жа”ла­ри­дан қуй­и­да­ги ишлар­ни амал­га оши­риш­ни сўрай­ди­лар:

1. Ҳуж­жат­лар­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш учун шах­сга до­ир ай­рим ҳуж­жат­лар нус­ха­ла­ри­ни юбо­риш (бу, ав­ва­лам­бор, шах­сий ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги меъёр­ла­ри­га тўғри кел­май­ди);

2. “Марҳум”лар­дан қолган пул­лар­ни “ме­рос­хўр”лар­га тў­лиқ ўт­ка­зиш (рас­мий­ла­ш­ти­риш) учун маъ­лум миқ­дор­да­ги пул ма­б­лағи (ма­са­лан, 2000 АҚШ дол­ла­ри) юбо­риш.

Ер юзи­да бун­дай фи­ри­бгар­лик­нинг до­ми­га ту­ш­ган­лар ҳи­со­би­дан “ҳуж­жат­лар­ни рас­мий­ла­ш­ти­риш” учун ке­либ ту­ша­ди­ган мил­ли­он­лаб одам­лар­нинг ма­б­лағла­ри йиғин­ди­си қан­ча­лик кат­та миқ­дор­да бў­ли­ши­ни та­сав­вур қи­лиш қий­ин эмас.

Рақам­ли ди­пло­ма­тия де­ган­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри (асо­сан Ин­тер­нет)нинг им­ко­ни­ят­ла­ри­дан тў­лиқ фой­да­лан­ган ҳол­да, ди­пло­ма­тик топ­ши­риқлар­ни ба­жа­риш ту­шу­ни­лади. Би­роқ сўнг­ги пайт­лар­да “рақам­ли ди­пло­ма­тия” ту­шун­ча­си бир давлат­нинг Акт­дан, асо­сан ижти­мо­ий тар­моқлар­дан фой­да­лан­ган ҳол­да, бо­шқа бир давлат ич­ки иши­га ара­ла­шу­ви, ни­зо қўзға­ши си­фа­ти­да ту­шу­нил­моқ­да.

Бул­линг (инг.“дўқ қи­лиш”,“зўра­вон­лик қи­лиш”) ижти­мо­ий моҳи­я­ти бо­шқа­лар­ни қўрқи­тиш, кам­си­тиш, жис­мо­ний ва руҳий тер­рор қи­лиш йў­ли би­лан ўзи­га бўй­сун­ди­риб олиш. Ки­бер­бул­линг эса Ин­тер­нет орқа­ли вир­ту­ал тар­моқ фой­да­ла­нув­чи­ла­ри­ни, ай­ниқ­са, ёшлар­ни ҳақо­рат­лаш, кам­си­тиш ва шу би­лан бир­га, улар­да бун­дай хат­ти-ҳа­ра­кат­лар­га рағ­бат уй­ғо­тиш жа­ра­ё­ни­дир.

Гри­финг бу кўп­чи­лик ком­пью­тер ўй-

ин­чи­ла­ри иш­ти­ро­ки­да­ги ўй­ин жа­ра­ё­ни­да ким­нинг­дир қат­тиқ жаҳ­ли­ни чиқа­риш, яъ­ни руҳий зар­ба бе­риш. Бун­дай ўй­ин­лар на­ти­жа­си­да ай­рим ҳол­лар­да “жаҳл оти­га мин­ган” жабр­дий­да ёшлар ўзи­га ши­каст ет­ка­зиб қўя­ди. Гри­финг “ўй­ин ичи­да­ги ван­да­лизм” деб ҳам таъ­рифла­на­ди. Гри­финг би­лан шуғул­ла­нув­чи ким­са­лар “гри­фёр­лар” деб ата­ла­ди.

Юқо­ри­да ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­нинг ай­рим кўри­ни­шла­ри ми­сол си­фа­ти­да кел­ти­рил­ди.

Шу ўрин­да ҳақ­ли са­вол туғи­ла­ди: ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши ку­ра­ши­ш­да энг са­ма­ра­ли во­си­та бор­ми? Бор! Бу – Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят.

Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят – бу Ин­тер­нет орқа­ли фой­да­ла­нув­чи­лар­нинг му­лоқот, ах­бо­рот олиш ва уза­тиш ма­да­ни­я­ти­дир. Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят (ки­бер­ма­да­ни­ят деб ҳам ата­ла­ди) де­ган­да, шу­нин­г­дек, вир­ту­ал тар­моқ­да­ги ижти­мо­ий онг­га сал­бий таъ­сир этув­чи, яъ­ни вай­рон­кор-бузғун­чи, ах­лоқ меъёр­ла­ри­га тўғри кел­май­ди­ган ва но­хо­лис маз­мун­да­ги ах­бо­рот­лар­дан фой­да­ла­ниш­нинг онгли ра­ви­ш­да чекла­ни­ли­ши ту­шу­ни­лади.

Таъ­кид­лаш жо­из­ки, бу­гун­ги кун­да Ин­тер­нет ола­ми­да кенг учра­ёт­ган жи­но­ят­лар, жум­ла­дан, ғо­явий ва тех­ник (ха­кер­лик) бузғун­чи­ли­клар жи­но­ят­чи­лар ва жабр­дий­да­лар­нинг Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят меъёр­ла­ри­га риоя қил­мас­ли­ги оқи­ба­ти­да юза­га кел­моқ­да.

На­фақат мам­ла­кат­да, бал­ки ду­нё миқё­си­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­ни ри­вож­лан­ти­риш орқа­ли­ги­на ки­бер­жи­но­ят­чи­лик­ка қар­ши са­ма­ра­ли ку­ра­шиш мум­кин.

Жа­ми­ят­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­ни ривожлантиришга до­ир қуй­и­да­ги та­кли­флар­ни кел­ти­риш мум­кин:

1. Ои­ла­да фар­занд тар­би­я­си­га кат­та ма­съу­ли­ят би­лан ён­да­шиш;

2. Ота-она­лар ёки улар­нинг ўр­ни­ни бо­сув­чи шах­слар­га ком­пью­тер са­вод­хон­ли­ги ва Ин­тер­нет­дан фой­да­ла­ниш ма­да­ни­я­ти­ни ўр­га­ти­ли­ши ва улар орқа­ли ёшлар­нинг Ин­тер­нет­дан тўғри ва са­ма­ра­ли фой­да­ла­ни­шла­ри­ни таъ­мин­лаш;

3. Ин­тер­нет хавф­сиз­ли­ги соҳа­си­да­ги қо­нун­чи­лик­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш;

4. Ёшлар он­ги­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят ва ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги кў­ник­ма­ла­ри­ни оши­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган қўл­лан­ма­нинг ишлаб чиқи­ли­ши ва ўқув юрт­ла­ри­га бе­пул тарқа­ти­ли­ши;

5. Те­ги­шли таш­ки­лот­лар то­мо­ни­дан ўқув муас­са­са­ла­ри ва давлат кор­хо­на­ла­ри­да Ин­тер­нет тар­моғи­дан фой­да­ла­ни­ш­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­га, жум­ла­дан, одо­бах­лоқ меъёр­ла­ри­га риоя қи­ли­ни­ши ҳам­да фуқа­ро­лар­ни тур­ли маъ­на­вий таҳ­дид­лар­дан сақлаш, улар­нинг он­ги­да мафку­ра­вий им­му­ни­тет­ни ку­чай­ти­ри­ш­га қа­ра­ти­л­ган ўқув се­ми­нар­ла­ри ва тад­бир­лар­нинг таш­кил эти­ли­ши;

6. Ом­ма­вий ах­бо­рот во­си­та­ла­ри­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­га до­ир ма­те­ри­ал­лар­нинг эъ­лон қи­либ бо­ри­ли­ши;

7. Таъ­лим муас­са­са­ла­ри­да­ги АКТГА до­ир дар­с­ли­клар­га Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят ва унинг аҳа­ми­я­ти­га қа­ра­ти­л­ган мавзу­лар­нинг ки­ри­ти­ли­ши;

8. Рес­пуб­ли­ка­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган пси­хо­ло­глар­ни ёшлар­нинг Ин­тер­нет­га қа­рам­ли­ги­га қар­ши ку­раш йў­на­ли­ши бўй­и­ча қай­та тай­ёр­лаш;

9. Ком­пью­тер­га но­жўя ах­бо­рот­лар­ни қа­бул қи­ли­ш­га қар­ши мах­сус тақиқ­лов дастур­ла­ри ўр­на­ти­ли­ши. Хо­ри­жда бун­дай та­жри­ба кенг йўл­га қўй­и­л­ган

(бу йў­на­ли­ш­да­ги энг ма­шҳур дастур­лар: Ки­бер­пат­руль ёки Кид­скон­трол);

10. Ом­ма­боп хо­ри­жий ижти­мо­ий тар­моқлар­нинг миллий фой­да­ла­нув­чи­лар­га маъ­қул ке­ла­ёт­ган им­ко­ни­ят­ла­ри тў­лиқ ўр­га­ни­либ, миллий ижти­мо­ий тар­моқлар­га тат­биқ эти­ли­ши;

11. Таъ­лим муас­са­са­ла­ри­да таҳ­сил ола­ёт­ган ўқув­чи ва та­ла­ба­лар ўр­та­си­да Ин­тер­нет-ма­да­ни­ят­га оид тур­ли кўри­ни­ш­да­ги тан­ло­влар­нинг таш­кил эти­ли­ши;

12. Ин­тер­нет­дан фой­да­ла­ниш ма­да­ни­я­ти тарғиб эти­л­ган та­шқи ре­кла­ма­лар­нинг таш­кил эти­ли­ши (яъ­ни кў­ча­лар­да­ги билл­борд­лар­да бу йў­на­ли­ш­да­ги тарғи­бот мат­н­ла­ри ва су­рат­лар­нинг жой­ла­ш­ти­ри­ли­ши);

13. Рес­пуб­ли­ка­да “Хавф­сиз Ин­тер­нет ой­ли­ги”ни йўл­га қўй­иш.

Ху­ло­са қи­либ айт­ган­да, кор­хо­на­лар, таъ­лим муас­са­са­ла­ри ва ои­ла­лар­да­ги ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­да ки­бер­хавф­сиз­лик­нинг ишончли таъ­мин­лан­ган­ли­ги ва Ин­тер­нет фой­да­лув­чи­ла­ри он­ги­да эса Ин­тер­нет­дан фой­да­ла­ниш ма­да­ни­я­ти кў­ник­ма­си­ни оши­риш ки­бер­таҳ­дид­лар­нинг ол­ди­ни оли­ши учун муҳим аҳа­ми­ят ка­сб эта­ди.

Dear friend Buranov, I am contacting you to help get the deposit (10.5 million Dollars), my late client Engineer Vladimir Buranov left in his Bank before his sudden death with his wife and their only Daughter on April 21, 2007, in order to avoid...

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.