Му­хим ин­фра­ту­зил­ма­лар­га уюш­ти­ри­л­ган энг шов-шувли ки­бер ху­жум­лар

ICTNEWS - - Мундарижа Апрель -

Бу­гун­ги кун­да­ги ри­вож­лан­ган жа­ми­я­ти­миз­нинг энг кучли то­мон­ла­ри бир пайт­нинг ўзи­да унинг за­иф то­мон­ла­ри­дан ҳам ҳи­собла­на­ди. Ҳо­зир­ги ўза­ро боғ­лиқ бўл­ган олам­да ри­вож­лан­ган ва юқо­ри тех­но­ло­ги­я­ли со­ци­у­м­лар ай­ни пайт­да ҳа­ё­тий муҳим бўл­ган бир қа­тор хиз­мат­лар­га боғ­лиқ. Му­ай­ян ин­фра­ту­зил­ма ҳар қан­дай жа­ми­ят­да­ги асо­сий хиз­мат­лар ва ишлаб чиқув­чи ти­зим­лар­нинг меъёр­да ишла­ши­ни таъ­мин­лай­ди. Шу са­ба­б­ли, та­би­ий са­ба­б­лар, тех­ник но­со­зли­клар ёки қа­сддан амал­га оши­ри­л­ган ҳа­ра­кат­лар на­ти­жа­си­да­ги улар­нинг иши­да­ги бу­зи­ли­шлар ре­сур­слар­ни ет­ка­зиш ёки муҳим хиз­мат­лар учун жид­дий оқи­бат­лар кел­ти­ри­ши мум­кин.

Охир­ги йил­лар­да бу­тун ду­нё­да ки­бер­жи­но­ятч­лик тўх­тов­сиз ра­ви­ш­да ри­вож­ла­ниб бор­моқ­да. Ин­тер­нет­нинг ри­вож­ла­ни­ши ва жа­ми­ят­нинг рақам­ли транс­фор­ма­ци­я­си тан­га­нинг ик­ки то­мо­ни­дек гўё, чун­ки бу жи­но­ят­чи­лар учун му­ай­ян им­ко­ни­ят­лар­ни тақ­дим қи­ла­ди. Муҳим тар­моқлар жи­но­ят ҳам­жа­ми­я­ти учун ни­шон­га ай­лан­са ни­ма бў­ли­ши мумкмн?

Panda Security ком­па­ни­я­си­нинг Pandalabs ви­рус­лар­га қар­ши ла­бо­ра­то­ри­я­си муҳим ин­фра­ту­зил­ма­ла­ри­нинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­га амал­га оши­ри­л­ган ду­нё­да­ги энг йи­рик ҳу­жум­лар­нинг хро­но­ло­ги­я­си би­лан ва улар­ни ҳи­мо­я­лаш бўй­и­ча “Муҳим ин­фра­ту­зил­ма: за­мо­на­вий иқти­со­ди­ёт асо­сла­ри­га ки­берҳу­жум­лар” ном­ли оқ ки­то­би­ни чоп эт­ди.

МУҲИМ СОҲАЛАР

ВА МУҲИМ ИН­ФРА­ТУ­ЗИЛ­МА

Муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар ҳи­мо­я­си бар­ча мам­ла­кат­лар­нинг асо­сий му­ам­мо­ла­ри­дан ҳи­собла­на­ди. За­мо­на­вий жа­ми­ят­нинг ри­вож­ла­ниш да­ра­жа­си кў­пин­ча ху­су­сий биз­нес то­мо­ни­дан кўр­са­ти­ла­ди­ган бир қа­тор асо­сий ва муҳим хизматларига боғ­лиқ бўла­ди.

Ин­фра­ту­зил­ма давлат учун ўта муҳим бўл­ган хиз­мат­лар ва ти­зим­лар­нинг меъёр­да ишла­ши­ни таъ­мин­лай­ди: ҳу­ку­мат идо­ра­ла­ри, сув таъ­ми­но­ти, мо­лия ва со­лиқ тизимлари, энер­ге­ти­ка, атом электр стан­ци­я­ла­ри ва транс­порт тизимлари, йи­рик ишлаб чиқа­риш кор­хо­на­ла­ри. Муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­га биз, бу­зи­ли­ши на­ти­жа­си­да мам­ла­кат фуқа­ро­ла­ри­нинг соғ­ли­ги, хавф­сиз­ли­ги ва фа­ро­вон ҳа­ё­ти­га таъ­сир кўр­са­та­ди­ган объ­ект­лар, тар­моқлар, хиз­мат­лар ва ти­зим­лар­ни ки­ри­та­миз. Янги хав­флар ша­ро­и­ти­да ҳа­ё­тий муҳим бўл­ган хиз­мат­лар­ни ка­фо­лат­лан­ган тарз­да кўр­са­тиш – бу на­фақат давлат идо­ра­ла­ри­нинг, бал­ки мил­лий ва халқа­ро да­ра­жа­да­ги ху­су­сий ком­па­ни­я­лар­нинг маж­бу­ри­я­ти ҳи­собла­на­ди.

ТЕХ­НИК ХУСУСИЯТЛАР

Бун­дай тар­моқлар­да­ги му­ай­ян тех­ник хусусиятлар ва муҳим маъ­лу­мот­лар­нинг за­и­флик да­ра­жа­си улар­нинг ҳи­мо­я­си сий­қа­си чиққан ва­зи­фа бў­либ ҳи­соблан­мас­ли­ги­ни ан­гла­та­ди. Муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­да иш­га ту­ши­ри­л­ган ишлаб чиқа- риш жа­ра­ён­ла­ри­нинг ки­бер-жис­мо­ний ти­зим­ла­ри­га амал­га оши­ри­л­ган ҳу­жум­лар ин­фра­ту­зил­ма­лар­нинг иши­да тў­сиқ­сиз хав­флар­ни аниқла­ш­га мо­сла­ш­ти­ри­л­ган янги стра­те­ги­я­лар­га эҳти­ёж ярат­ди.

ГИБРИДЛИ АР­ХИ­ТЕК­ТУ­РА

Тур­ли муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар, жис­мо­ний объ­ект­лар (ки­бер-жис­мо­ний ти­зим­лар) би­лан ҳам­кор­лик қи­лув­чи ком­по­нент­лар­ни бо­шқа­ра­ди­ган клас­сик It-тар­моқлар ва са­но­ат От-тар­моқла­ри­дан тар­киб то­пув­чи гибридли ар­хи­тек­ту­ра­га асо­слан­ган бўла­ди.

ИНТЕРНЕТДАН АЖРА­ТИБ ҚЎЙ­ИШ

Бу ма­са­ла алоҳи­да эъ­ти­бор­ни та­лаб қи­ла­ди, чун­ки бар­ча ин­фра­ту­зил­ма­лар тур­ла­ри­нинг ўза­ро ҳам­кор­лик қи­ли­ши­га бўл­ган тен­ден­ци­я­нинг ўсиб бо­ри­ши ҳам ҳу­жум­лар век­то­ри­ни яна­да кен­гай­ти­ра­ди. Бу ка­би ин­фра­ту­зил­ма­лар­ни на­зо­рат қи­лиш тизимлари, одат­да, Интернетдан ажра­ти­либ ич­ки тар­моққа ула­на­ди.

SCADA

Би­роқ SCADA ка­би на­зо­рат тизимлари ҳам мав­жуд­ки, улар Ин­тер­нет орқа­ли кўри­на­ди ва оли­на­ди. Бу ка­би ти­зим­лар­нинг ак­са­ри­я­ти муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­ни бо­шқа­рув­чи ти­зим­лар би­лан тўғри­дан-тўғри алоқа­га эга бўл­май­ди, би­роқ улар­дан ха­кер­лар яна­да му­р­ак­ка­броқ ҳу­жум­лар­ни ре­жа­ла­ш­ти­ри­ш­да қўл­лай­ди­ган маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни қўл­га ки­ри­тиш учун шлюз си­фа­ти­да фой­да­ла­ни­шла­ри мум­кин.

МУАММОНИНГ СТРА­ТЕ­ГИК ЕЧИМИ

Ҳо­зир­ги за­мон халқла­ри мил­лий хавф­сиз­лик­ка оид бўл­ган кўп сон­ли му­ам­мо­лар­га дуч кел­моқ­да. Бу бо­ра­да стра­те­гик устун­лик бир қа­тор янги хав­флар ости­да қо­ли­ши мум­кин бўл­ган муҳим ин­фра­ту­зил­ма­нинг ҳи­мо­я­си­га йў­нал­ти­ри­ла­ди. Унинг ҳи­мо­я­си учун ҳам жис­мо­ний хавф­сиз­лик, ҳам тех­но­ло­ги­я­лар ва ком­му­ни­ка­ци­я­лар­ни ҳи­моя қи­лиш жиҳа­ти­дан по­тен­ци­ал хав­флар­ни ол­ди­ни олиш ва ҳи­моя қи­лиш­ни та­клиф қи­лув­чи ре­жа ту­зиш муҳим ҳи­собла­на­ди.

Сўн­ги йил­лар­да гло­бал хавф­сиз­лик­да кес­кин бу­ри­лиш яса­ган 9/11 ка­би муҳим ҳо­ди­са­лар со­дир бўл­ди. Ушан­дан бе­ри

ду­нё­да шун­дай ва­зи­ят юза­га кел­ди­ки, муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­нинг му­ай­ян объ­ект­ла­ри иши­да­ги бу­зи­ли­шлар на­фақат алоҳи­да ин­сон­лар­нинг, бал­ки бу­тун бир мил­лат­лар­нинг соғ­ли­ги, хавф­сиз­ли­ги ва фа­ро­вон тур­му­ши­га сал­бий таъ­сир кўр­са­ти­ши мум­кин.

Шу­нин­г­дек уш­бу объ­ект­лар­нинг хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­ла­ш­га ён­да­шув ҳам ўз­гар­ди. Ав­вал­ла­ри хавф­сиз­лик давлат идо­ра­ла­ри­нинг алоҳи­да ҳуқуқла­ри­дан бў­либ ҳи­соблан­ган. Ҳо­зир­да эса муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар, асо­сан, ху­су­сий сек­тор қў­ли­га ўт­ган, шу­нинг учун улар­нинг хавф­сиз­ли­ги учун тенг ра­ви­ш­да жид­дий жа­во­бгар­лик­ни ҳам бу сек­тор ўз зим­ма­си­га ола­ди.

11 сен­тябр­да­ги фо­жи­а­дан сўнг АҚШ Ич­ки хавф­сиз­лик ва­зир­ли­ги­ни таш­кил қил­ди ва бир қа­тор те­ги­шли Қо­нун­лар ва Қа­рор­лар­ни қа­бул қил­ди. Ев­ро­па­да шу ка­би та­шаб­бус ўз қитъ­а­ла­ри­да со­дир бўл­ган асо­сий ҳо­ди­са­дан сўнг рўй бер­ди. Ху­су­сан, 2004 йил 11 март ку­ни Ма­д­рид­да по­езд­лар­нинг порт­лашла­ри­дан сўнг.

Ев­ро­па ко­мис­си­я­си муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­ни ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча гло­бал стра­те­ги­я­ни («The European Programme for Critical Infrastructure Protection») ишлаб чиқ­ди, у ўз ичи­га Ев­ро­па­да тер­ро­ри­стик ҳу­руж­лар профилактикаси, ол­ди­ни олиш ва бар­та­раф қи­лиш бўй­и­ча чо­ра-тад­бир­лар­ни қа­м­раб олган. Уш­бу ҳуж­жат муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­ни ҳи­моя қи­лиш бўй­и­ча асо­сий ва яку­ний жа­во­бгар­лик Ев­ро­ит­ти­фоқ аъ­зо­ла­ри бўл­ган давлат­лар ва бу ка­би ин­фра­ту­зил­ма­лар опе­ра­тор­ла­ри­га юкла­ни­ши­ни бел­ги­лай­ди ҳам­да Ев­ро­ит­ти­фоқ давлат­ла­ри­ни ўз мил­лий қо­нун­чи­ли­ги­га те­ги­шли чо­ра-тад­бир­лар ва та­шаб­бу­слар­ни ки­ри­ти­ш­га даъ­ват қи­ла­ди.

ҲУ­ЖУМ­ЛАР ТАРИХИ

Уму­ман олган­да, жа­ми­ят, му­ай­ян хав­флар­га йўл қўй­са­да, би­роқ ба­ри­бир, муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­га бўл­ган ки­бер ҳу­жум­лар у да­ра­жа­да кўп бўл­ган деб ҳи­соб­ла­май­ди. Аф­сус­ки, ама­лад­ги ҳо­лат ан­ча аянч­ли­роқ: биз ал­лақа­чон бу­тун ду­нё бўй­лаб со­дир эти­л­ган ва ҳуж­жат­га ту­ши­ри­л­ган юз­лаб ки­бер ҳу­жум­лар ҳақи­да ха­ба­ри­миз бор. Бун­дай тар­моқлар­га ху­руж­лар ўн йил­ли­клар да­во­ми­да амал­га оши­ри­либ кел­моқ­да ва мақо­ла­миз­ни кей­ин­ги қисми­да улар­нинг тарихи би­лан та­ни­ша­миз.

СИ­БИРЬ НЕФТЬ УЗА­ТИШ ҚУВУРИ

Ҳар са­фар биз муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­га уюш­ти­ри­л­ган ки­бер ҳу­жум­лар ҳақи­да сўз юрит­га­ни­м­из­да ўз-ўзи­дан ҳа­ё­ли­миз­га “Ин­тер­нет” ибо­раси ке­ла­ди. Би­роқ, илк бу ка­би ки­бер ҳу­жум Ин­тер­нет пай­до бў­ли­ши­дан ол­дин – 1982 йил­да со­дир эти­л­ган. Ўшан­да ха­кер­лар тў­да­си Си­бирь нефть уза­тиш қувури иши­ни на­зо­рат қи­либ тур­ган SCADA ти­зи­ми­га

тро­ян ўр­на­ти­ш­га эри­ш­ган­лар, бу кат­та порт­ла­ш­га олиб кел­ган. Ҳу­руж Мар­ка­зий раз­вед­ка бо­шқар­ма­си (ЦРУ) то­мо­ни­дан амал­га оши­ри­л­ган, би­роқ бу ҳақи­да 2004 йи­л­га­ча маъ­лум эмас эди. Ўша йи­ли АҚШ Му­до­фаа ва­зир­ли­ги­нинг со­биқ ко­ти­би ва Р.рей­ган­нинг мас­лаҳат­чи­си То­мас Рид шу воқеа ҳам акс эт­ган “At the Abyss: An Insider’s History of the Cold War” деб ном­лан­ган ки­то­би­ни чоп эт­ди. “CHEVRON” КОМ­ПА­НИ­Я­СИ Нав­бат­да­ги ҳо­ди­са бун­дан ўн йил ўт­гач, 1992 йил­да “Chevron” нефть ком­па­ни­я­си­нинг иш­чи­си иш­дан хай­дал­ган­да рўй бер­ди. У ком­па­ни­я­нинг Нью-йорк ва Сан-хо­се­да­ги офисла­ри­да­ги ком­пью­тер­лар­ни бу­зиб, ти­зим­лар иш­га ту­ш­ган­да ава­рия ҳо­ла­ти со­дир бў­ли­ши­га мо­слаб қўй­ган. Уш­бу за­рар­ку­нан­да­лик ҳа­ра­ка­ти то Ред­мондда (Ка­ли­фор­ния шта­ти, АҚШ) за­ҳар­ли мод­да­нинг оқиб ке­ти­ши ҳо­ла­ти юза­га кел­ма­гу­ни­ча аниқлан­ма­ган, бун­да, ти­зим ҳеч қан­дай те­ги­шли огоҳлан­ти­ри­шлар бер­ма­ган. На­ти­жа­да ти­зим иши тўх­та­ти­л­гу­ни­га қа­дар мин­глаб ин­сон­лар ҳа­ё­ти 10 со­ат да­во­ми­да хавф ости­да қолган.

“SALT RIVER PROJECT” КОМ­ПА­НИ­Я­СИ

1994 йил­нинг ав­гу­сти­да Лейн Джар­рет Дэ­вис “Salt River Project” ком­па­ни­я­си­нинг тар­моғи­ни бу­зиш­ни удда­ла­ди. У сув ва электр энергия учун жа­во­бгар ти­зим­нинг файл­ла­ри­га йўл топ­ди ва улар­ни ўчи­риб ташла­ди. Бу­нинг усти­га у ком­па­ния ми­жоз­ла­ри ва хо­дим­ла­ри­нинг шах­сий ҳам­да мо­ли­явий маъ­лу­мот­ла­ри­ни қўл­га ки­ри­ти­ш­га эри­ш­ган. “WORCESTER” АЭРОПОРТИ Йў­нал­ти­ри­л­ган ҳу­руж­лар­дан бо­шқа муҳим сек­тор­лар ҳам кат­та за­рар кўр­ган. 1997 йил­нинг 10 мар­ти­да ха­кер Ву­стер­да­ги (Мас­са­чу­сетс шта­ти, АҚШ) ҳа­во ҳа­ра­ка­ти­нинг ком­му­ни­ка­ци­он на­зо­ра­ти­ни бо­шқа­риш ти­зи­ми­га қо­нун­га ҳи­лоф йў­ли би­лан ки­риб, ти­зим­нинг бу­зи­ли­ши­ни кел­ти­риб чиқар­ган, бу­нинг на­ти­жа­си­да те­ле­фон алоқа ол­ти со­ат да­во­ми­да ўчи­ри­л­ган ҳо­лат­да бўл­ган. Маз­кур ва­зи­ят бо­шқа­рув ми­но­раси, аэро­порт­нинг ёнғин­га қар­ши хиз­ма­ти ва аэро­порт­да жой­ла­ш­ган авиа­ком­па­ни­я­лар­нинг те­ле­фон ти­зим­ла­ри­га алоҳи­да таъ­сир кўр­сат­ган.

“ГАЗ­ПРОМ” КОМ­ПА­НИ­Я­СИ

1999 йил­да ха­кер­лар Рос­си­я­нинг энер­ге­тик ги­ган­ти бўл­миш “Газ­пром” ком­па­ни­я­си­нинг хавф­сиз­лик ти­зи­ми­ни иш­дан чиқар­ди­лар. Улар ин­сай­дер ёр­да­ми­да газ уза­ти­ли­ши­ни на­зо­рат қи­лув­чи SCADA ти­зи­ми усти­дан на­зо­рат­ни қўл­га ки­ри­тиш учун тро­ян­дан фой­да­лан­ган­лар. Ях­ши­ям­ки, бу жид­дий оқи­бат­га олиб кел­ма­ди, ти­зим­нинг меъёр­да­ги­дек ишла­ши эса қисқа муд­дат­лар­да ти­клан­ди.

“MAROOCHY WATER SYSTEM” КОМ­ПА­НИ­Я­СИ

Ав­стра­ли­яда­ги “Maroochy Water System” ком­па­ни­я­си­нинг со­биқ хо­ди­ми 2000 йил­да сув таъ­ми­но­ти ти­зи­ми­ни иш­дан чиқар­га­ни учун ик­ки йил­лик қа­моқ жа­зо­си­га маҳ­кум этил­ди. Уш­бу ҳу­руж на­ти­жа­си­да ичим­лик су­ви­нинг мил­ли­он­лаб лит­ри яқин атроф­да жой­ла­ш­ган да­рё­га

оқиб кет­ди, бу эса маҳал­лий меҳ­мон­хо­на­нинг сув бо­си­ши­га олиб кел­ди.

“PDVSA” КОМ­ПА­НИ­Я­СИ

2002 йил­нинг де­кабрь ой­и­да Ве­не­су­эла­нинг “PDVSA” нефть ком­па­ни­я­си ки­бер ҳу­жум­га учра­ди. Уш­бу ҳу­жум на­ти­жа­си­да нефть қа­зиб чиқа­риш сут­ка­си­га 3 млн дан 370 минг бар­рел­га­ча қисқар­ди. Уюш­ти­ри­л­ган ху­руж да­во­ми­да ком­па­ни­я­нинг бир неч­та ком­пью­тер­ла­ри иш­дан чиқа­ри­л­ган. Маз­кур со­дир эти­л­ган ноқонуний ҳа­ра­кат хо­дим­лар­дан гу­мон туғ­ди­риш мақ­са­ди­да, улар­нинг иш ташлаш вақти­да амал­га оши­ри­л­ган.

ЛОС-АНЖЕЛЕСДАГИ СВЕТОФОРЛАР

2006 йил­да Лос-анжелесдаги йўл ҳа­ра­ка­ти­ни таш­кил қи­лиш бўй­и­ча ик­ки на­фар му­хандис но­ро­зи­лик кўр­са­тиш си­фа­ти­да шаҳар све­то­фор­ла­ри­ни иш­дан чиқар­ди­лар. Улар баъ­зи светофорлар дастур­ла­ри­ни ўз­гар­ти­риб, улар­ни қи­зил ран­г­да ёни­ш­га маж­бур қи­л­ган­лар, бу жид­дий тиқи­линчлар­га (проб­ка) олиб кел­ган.

ЛОДЗДАГИ ТРАМВАЙ ТАРМОҒИ

2008 йил­да Поль­ша­нинг Лодзь шаҳри­да 14 ёшли та­ла­ба уш­бу шаҳар- нинг трамвай тармоғи ти­зи­ми­га ҳу­жум уюш­тир­ди, бу­нинг на­ти­жа­си­да 4 трамвай ўз йў­ли­дан чиқиб кет­ди, 12 ки­ши эса яра­лан­ди. Та­ла­ба ҳуд­ди те­ле­ви­зор­лар­да­ги­дек ин­фрақи­зил ма­со­фа­ли бо­шқа­риш пуль­ти­ни ярат­ган, унинг ёр­да­ми­да у трамвай чор­раҳа­ла­ри­ни ўз на­зо­ра­ти­га олган.

ОЛМОНИЯДАГИ МЕТАЛЛУРГИЯ ЗА­ВО­ДИ

2014 йил­да Гер­ма­ни­яда ҳу­жум­лар қур­бо­ни­га ме­тал­лур­гик за­вод­ла­ри­дан би­ри ай­лан­ди. Ижти­мо­ий ин­же­не­ри­ядан фой­да­лан­ган ҳол­да ха­кер­лар хо­дим­лар­дан би­ри­нинг ком­пью­те­ри­га ки­ри­ш­га эри­ш­ди­лар, у орқа­ли улар ич­ки тар­моқ­нинг бо­шқа­рув ти­зи­ми­ни на­зо­рат­га ол­ди­лар.

Бу­нинг на­ти­жа­си­да до­мен­лар­дан бит­та­си­ни ўчи­риш­ни им­ко­ни бўл­ма­ди ва бу ҳо­лат кор­хо­на­га жу­да кат­та за­рар ет­каз­ди.

УКРА­И­НА ЭЛЕКТР ТАР­МОҚЛА­РИ

2015 йил­нинг охи­ри­да Укра­и­на­нинг мил­лий электр тар­моқла­ри ки­бер ҳу­жум­га дуч кел­ди, бу­нинг на­ти­жа­си­да

600 000 на­фар аҳо­ли электр энер­ги­я­сиз қол­ди.

ТАРИХДА ИЛК МАР­ТА ИН­ТЕР­НЕТ ИНФРАТУЗИЛМАСИГА УЮШ­ТИ­РИ­Л­ГАН КИ­БЕР ҲУ­ЖУМ

Ҳо­ди­са­лар­нинг узун рўй­ха­ти­га қа­ра­ма­сдан Ин­тер­нет инфратузилмасига илк мар­та амал­га оши­ри­л­ган ки­бер ҳу­жум 2007 йил­нинг 27 ап­ре­ли­да уюш­ти­ри­л­ган бў­либ, бун­да, Эсто­ни­яда бир қа­тор ҳу­жум­лар тур­ли таш­ки­лот­лар­нинг, шу жум­ла­дан, пар­ла­мент, тур­ли ва­зир­ли­клар, бан­клар, га­зе­та­лар ва тур­ли Оавлар­нинг сайт­ла­ри­ни иш­дан чиқар­ди.

Қо­ла­вер­са, ҳу­жум му­ай­ян ом­ма­вий бўл­ма­ган ман­зил­лар­га, жум­ла­дан мо­ли­явий ор­дер­лар­га иш­лов бе­риш мил­лий ти­зи­ми ва те­ле­ком­му­ни­ка­ци­он хиз­мат­лар­га йў­нал­ти­ри­л­ган.

МУҲИМ ИН­ФРА­ТУ­ЗИЛ­МА­ЛАР УЧУН ҚЎ­ШИМЧА ҲИ­МОЯ

Биз яшаб тур­ган ва ку­за­тиб тур­ган ре­ал­лик­ни ҳи­соб­га олган ҳол­да, муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­ни хав­флар­нинг бар­ча тур­ла­ри­дан ҳи­мо­я­лаш учун муҳим ин­фра­ту­зил­ма ҳи­мо­я­си­ни бо­шқа­риш за­рур.

2016 йил­нинг май ой­и­да G7 давлат­ла­ри­нинг энер­ге­ти­ка ва­зир­ла­ри­нинг учра­шу­ви­дан сўнг қўш­ма де­кла­ра­ция қа­бул қи­лин­ган, ун­да пай­до бўла­ёт­ган ки­бер хав­флар­га са­ма­ра­ли чо­ра кў­риш ва ҳа­ё­тий за­рур бўл­ган хиз­мат­лар­нинг меъёр­да ишла­ши­ни таъ­мин­лаб ту­риш учун му­стаҳ­кам муҳим энер­го­ти­зим­лар­ни (жум­ла­дан газ, электр энергия ва нефть) яра­тиш ма­са­ла­лар­га алоҳи­да урғу бе­ри­л­ган.

Ман­тиқий ҳу­жум­лар­ни ол­ди­ни олиш ва бар­та­раф этиш бўй­и­ча чо­ра­лар­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш учун мам­ла­кат­лар ҳу­ку­ма­ти гло­бал да­ра­жа­да бир қа­тор тад­бир­лар­ни амал­га ошир­моқ­да. Уш­бу тад­бир­лар муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар ҳи­мо­я­си­ни ях­ши­лаш учун бар­ча за­рур маъ­лу­мот­лар­ни йиғиш бўй­и­ча мар­каз­лар­нинг яра­ти­ли­ши­га йў­нал­ти­ри­л­ган. На­ти­жа­да, уш­бу му­ам­мо­ни ҳал қи­лиш учун уш­бу мам­ла­кат­лар­нинг мил­лий қо­нун­чи­ли­ги­га ки­ри­ти­ли­ши за­рур бўл­ган ком­плекс стра­те­ги­я­си ишлаб чиқи­л­ган.

Ҳо­зир­ги пайт­да муҳим ин­фра­ту­зил­ма объ­ект­ла­ри­нинг хавф­сиз­ли­ги қан­ча­лик таъ­мин­лан­ган де­ган са­вол­га жа­воб то­пиш осон эмас, чун­ки ки­бер жи­но­ят­чи­лар то­мо­ни­дан фой­да­ла­на­ди­ган ах­бо­рот ёки тех­ни­ка ҳақи­да маъ­лу­мот мав­жуд эмас, шу­нинг учун 100 фо­из­га хавф­сиз бў­лиш мум­кин эмас.

Ни­ма­ни ях­ши­лаш мум­кин де­ган са­вол­га – ол­ди­ни олиш учун қуй­и­да­ги бир қа­тор са­ма­ра­ли чо­ра­лар қўл­ла­ни­ли­ши за­рур бўл­ган та­ниқ­ли ҳу­жум­лар­дан ҳи­мо­я­ни де­ган жа­воб бе­ри­ла­ди.

Бун­дай муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар объ­ект­ла­ри­ни на­зо­рат қи­ли­ш­да фой­да­ла­на­ёт­ган тар­моқлар мо­ни­то­рин­ги­ни юри­тиш ва за­ру­рат­га кў­ра, улар­ни та­шқи ула­ни­шлар­дан ажра­тиб қўй­иш, бу та­шқи ҳу­жум­лар­ни аниқла­ш­га ва ич­ки тар­моқ­дан бо­шқа­ри­ла­ди­ган ти­зим­лар­га ки­риб ке­лиш­ни ол­ди­ни оли­ш­га им­кон бе­ра­ди.

Оли­на­ди­ган қу­рил­ма­лар усти­дан қатъ­ий на­зо­рат ўр­на­тиш, бу ҳар қан­дай муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар­да на­фақат ҳу­жум­лар­нинг йў­на­ли­ши бўл­га­ни учун аҳа­ми­ят­ли. Муҳим ин­фра­ту­зил­ма­лар объ­ект­ла­ри­нинг ҳи­мо­я­си­ни таъ­мин­ла­ш­да, за­рар­ли дастур­лар ич­ки тар­моққа оли­на­ди­ган қу­рил­ма­лар орқа­ли ки­риб ке­ли­ни­ши­нинг ол­ди­ни оли­ни­ши ўта муҳим ҳи­собла­на­ди. Бу­нинг усти­га, улар­дан маҳ­фий маъ­лу­мот­лар­ни ўғир­ла­ш­да ҳам фой­да­лан­са бўла­ди.

Дастур­ла­на­ди­ган ман­тиқий на­зо­рат­чи­лар (ёки PLC) ўр­на­ти­л­ган шах­сий ком­пью­тер­лар­нинг мо­ни­то­рин­га оли­ни­ши. Ин­тер­нет­га улан­ган уш­бу қу­рил­ма­лар энг таъ­сир­чан ҳи­собла­на­ди, чун­ки улар ха­кер­лар­га алоҳи­да муҳим бо­шқа­рув ти­зим­ла­ри­га йўл очиб бе­ри­ши мум­кин. Ҳат­то улар ти­зим усти­дан на­зо­рат­ни қўл­га ки­ри­та ол­ма­са ҳам, улар ҳу­жум­нинг бо­шқа йў­на­ли­шла­ри учун қим­мат­ли маъ­лу­м­от­га эга бў­ли­шла­ри мум­кин.

АЛИШЕР ДАВЛЯТОВ

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.