Он­лайн-так­си­лар ха­ки­да ни­ма­лар­ни би­ла­сиз?

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА ИЮНЬ - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Ҳар ку­ни эр­та тон­г­дан иш­га ёки ўқи­ш­га бо­рув­чи­лар жа­мо­ат транс­пор­ти­нинг асо­сий фой­да­ла­нув­чи­ла­ри ҳи­собла­на­ди. Ке­рак­ли ман­зи­л­га ўз вақти­да, бе­хаво­тир етиб оли­ш­да кўп­чи­лик ав­то­бус, мет­ро ёки ми­ни­бу­слар хиз­ма­ти­дан фой­да­лан­са, бо­шқа­лар так­си ёхуд йў­лов­чи ма­ши­на­лар­га му­ро­жа­ат қи­ли­ша­ди. Хул­лас, ҳар ким ўз эҳти­ё­жи ва мод­дий им­ко­ни­я­ти­дан ке­либ чиқиб энг маъ­қу­ли­ни тан­лай­ди. Уму­ман олган­да, ҳо­зир­ги пайт­да кўз­ла­ган ман­зи­лин­гиз­га етиб олиш, ай­ниқ­са, пой­тахт кў­ча­ла­ри­да у қа­дар қий­ин­чи­лик туғ­дир­май­ди. Бор­дию, сиз­га ке­рак­ли йў­на­ли­ш­да қат­нов­чи ав­то­бус ёки транс­порт­ни ку­ти­ш­га тоқа­тин­гиз бўл­ма­са, сиз учун ҳа­ми­ша ик­кин­чи “ва­ри­ант” — так­си тай­ёр ту­ра­ди.

Хўш, қан­дай ва­зи­ят­лар­да так­си­га му­ро­жа­ат қи­ла­миз ва бу­ни қай та­риқа амал­га оши­ра­миз? Ак­са­ри­ят ҳол­лар­да вок­зал, аэро­порт, мар­ка­зий бе­кат­лар, дўкон ва сав­до мар­каз­ла­ри, ав­то­ту­рар­гоҳлар яқи­ни­да тур­ган “ки­ра­каш”лар шо­шиб тур­га­ни­м­из­да қар­ши­м­из­дан чиқа­ди. Агар улар­да­ги нарх қим­мат­лик қил­са,тўғри йўл че­ти­га бо­риб то чўн­та­ги­миз­га тўғри ке­ла­ди­га­ни учра­ма­гун­га қа­дар дуч кел­ган ма­ши­на­га қўл си­л­таб ту­ри­ш­га ўр­га­ниб қолган­миз. Мах­сус бўя­л­ган са­риқ ран­г­да­ги ма­ши­на (так­си)лар­га-ку қай­ри­либ ҳам қа­ра­май­миз. Са­ба­би кўп­чи­лик­да улар­да­ги нар­х­лар биз ўй­ла­ган­дан кў­ра ан­ча қим­мат де­ган қа­раш ша­кл­ла­ниб қолган. Со­лиш­ти­ра­ди­ган бўл­сак, аҳо­ли­нинг ак­са­ри­ят қисми мах­сус так­си­лар­дан кў­ра, йў­лов­чи ма­ши­на­лар­га му­ро­жа­ат қи­ли­ши­ни кў­ри­ши­миз мум­кин.

Шун­га қа­ра­май, сўнг­ги йил­лар­да мар­ка­зий шаҳар­лар­да са­риқ рангли ав­то­уло­влар­ниннг со­ни кў­па­яёт­га­ни­га гу­воҳ бў­ля­п­миз. Ҳо­зир­да йў­лов­чи­лар­ни ман­зи­л­га тез ва хавф­сиз ет­ка­зиб қўй­иш­ни ка­фо­лат­лай­ди­ган MyTaxi, CityTaxi, Альфа так­си, Ян­декс-так­си ка­би кў­плаб ком­па­ния ва фир­ма­лар ми­жоз­лар­га хиз­мат кўр­са­тиб кел­моқ­да. Яна бир эъ­ти­бор­ли жиҳат шунда­ки, улар­нинг ак­са­ри­я­ти­га ин­тер­нет орқа­ли бу­юрт­ма бе­риш мум­кин. IT им­ко­ни­ят­ла­ри­нинг юр­ти­м­из­да­ги транс­порт ти­зи­ми­га ҳам жо­рий қи­ли­ни­ши ор­тиқ­ча вақт ва ма­б­лағ сар­флаш­нинг ол­ди­ни олиш би­лан бир­га, тез­кор, си­фат­ли хиз­мат кўр­са­тиш им­ко­ни­ни ҳам бе­ряп­ти.

Йў­лов­чи­лар­нинг ак­са­ри­я­ти “рўй­хат­дан ўт­ма­ган” так­си­лар­ни қим­мат деб ҳи­соб­ла-

са, баъ­зи­ла­ри (асо­сан, кат­та ёш­ли­лар) бу ка­би хиз­мат тур­ла­ри­дан бе­ха­бар. Шу­нин­г­дек хиз­мат­нинг бар­ча ҳу­д­уд­лар­да йўл­га қўй­ил­ма­ган­ли­ги чек­ка ту­ман­лар­да яшов­чи аҳо­ли­нинг бун­дай қу­лай­ли­клар­дан фой­да­ла­ниш эҳти­мо­ли­ни ка­май­ти­ра­ди, ал­бат­та. Би­роқ бу мав­жуд им­ко­ни­ят­ни қўл­дан бой бе­риш де­га­ни эмас.

ОН­ЛАЙН ТАКСИЛАРНИНГ АФЗАЛЛИКЛАРИ НИМАДА?

Эн­ди­лик­да уй­да, кў­ча­да ёки иш жой­ин­гиз­дан ту­риб бир неча со­ния ичи­да так­си­га бу­юрт­ма бе­ри­шин­гиз мум­кин. Юқо­ри­да са­наб ўти­л­ган таш­ки­лот­лар­нинг де­яр­ли бар­ча­си­да те­ги­шли мо­бил ило­ва­лар бў­либ, Google Play ёки App Store дан ке­рак­ли дастур­ни юклаб ол­сан­гиз бўл­га­ни. Дастур­га ке­рак­ли йў­на­лиш­ни ки­ри­тиб нар­х­лар, ав­то­мо­биль ту­ри, ҳат­то кон­ди­ци­о­нер бор ёки йўқ­ли­ги ка­би қў­шимча маъ­лу­мот­лар би­лан та­ни­шиб чиқиш ва улар­дан энг маъ­қу­ли­ни тан­лаб олиш им­ко­ни­я­ти­га эга­сиз. Бун­дан та­шқа­ри, ав­вал­ги­дек опе­ра­тор­га тур­ган жой­ин­гиз­ни ту­шун­ти­ри­ш­га ҳо­жат йўқ. Ми­жоз бу­юрт­ма бер­гач, опе­ра­тор экран­да­ги ха­ри­та­дан унинг тур­ган жой­и­ни аниқ би­либ ола­ди ва бу­юрт­ма­ни энг яқин ма­со­фа­да­ги ҳай­дов­чи­га ет­ка­за­ди. Тў­ло­влар­ни нақд пул, тер­ми­нал ёки пул ўт­ка­зиш орқа­ли амал­га оши­риш мум­кин­ли­ги ҳам бу­юрт­ма бе­риш жа­ра­ё­ни­нинг яна­да сод­да­ла­ши­ши­га хиз­мат қи­ла­ди.

Ай­ни пайт­да йў­лов­чи­лар­ни та­шиш би­лан шуғул­ла­нув­чи так­си хиз­мат­ла­ри­нинг со­ни орт­ган­ли­ги улар ўр­та­си­да­ги рақо­бат­нинг қизғин тус оли­ши­га са­баб бўл­моқ­да. Ми­жоз­лар со­ни­ни кў­пай­ти­риш мақ­са­ди­да ком­па­ни­я­лар то­мо­ни­дан тур­ли хил ак­ци­я­лар, им­ти­ёз­ли та­рифлар,қў­шимча хиз­мат­лар йўл­га қўй­и­ла­ёт­га­ни ҳам ана шу рақо­бат ор­ти­дан юза­га кел­моқ­да.

Ма­са­лан, MyTaxi ўз ми­жоз­ла­ри­га қу­лай­лик яра­тиш мақ­са­ди­да “поч­та” хиз­ма­ти, шу­нин­г­дек, туш­лик ет­ка­зиб бе­рув­чи MyTaxi Express ни йўл­га қўй­ган. Бун­дан та­шқа­ри, алоҳи­да таш­ки­лот ва фир­ма­лар учун че­гир­ма ва им­ти­ёз­лар бе­риш, чек­ка ҳу­д­уд­лар­га им­кон қа­дар тез­роқ етиб бо­риш учун ав­то­мо­бил­лар со­ни­ни оши­риш орқа­ли ўз ми­жоз­ла­ри­ни бир­мун­ча кў­пай­ти­ри­ш­га эриш­моқ­да. Бу­юрт­ма­чи 5 дақиқа-

га­ча ке­чи­ки­ши мум­кин. Кей­ин­ги ҳар бир дақиқа учун қў­шимча ҳақ оли­на­ди. Мо­бил дастур сиз­га энг яқин ма­со­фа­да тур­ган ма­ши­на­ни тан­лаб, унинг етиб ке­лиш вақти­ни ҳи­соб­лаб бо­ра­ди. Тир­банд­ли­клар вақти­да етиб ке­лиш вақти 10 дақиқа­га­ча узай­и­ши мум­кин. Ав­то­мо­биль ту­ри­ни қу­лай­ли­кла­ри­га кў­ра тан­лаш им­ко­ни­я­ти ҳам мав­жуд.

Бо­шқа ком­па­ни­я­лар­нинг ҳам аҳо­ли­га хиз­мат кўр­са­ти­ш­га ян­ги­ча, но­ода­тий ён­да­шу­ви хиз­мат­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни­нинг ор­ти­ши­га хиз­мат қи­ляп­ти. Ми­жоз­лар учун аэро­порт ёки вок­зал­да ку­тиб олиш, бо­ла­лар­ни боғ­ча ва мак­та­б­лар­га олиб бо­риш, юклар­ни ет­ка­зиб бе­риш, ма­ши­на­лар­ни бел­ги­лан­ган жой­га ҳай­даб олиб бо­риш, тех­ник хиз­мат кўр­са­тиш ва шу ка­би қу­лай­ли­клар яра­ти­л­ган.

Ай­ниқ­са, хо­ри­жий мам­ла­кат­лар­нинг маҳал­лий йў­лов­чи та­шиш бо­зо­ри­га ки­риб ке­ли­ши мав­жуд рақо­бат­ни ку­чай­ти­риш би­лан бир­га, так­си хиз­ма­ти­да си­фат ва тез­кор­лик­нинг оши­ши­га турт­ки бер­моқ­да.

CityTaxi так­си хиз­ма­ти­да ҳам мо­бил дастур орқа­ли бу­юрт­ма бе­риш мум­кин. Етиб ке­лиш вақти 5 дақиқа­га­ча бў­либ, вақт­ни он­лайн ку­за­тиб бо­ри­ла­ди. Шу­нин­г­дек ком­па­ния кор­по­ра­тив та­шиш хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­та­ди, чет эл­лик меҳ­мон­лар би­лан ин­глиз ти­ли­да му­лоқот қи­ла ола­ди­ган дис­пет­чер­лар­га эга.

Жо­рий йил­нинг 4 ап­ре­ли­дан юр­ти­м­из­да ўз фа­о­ли­я­ти­ни йўл­га қўй­ган “Ян­декс так­си” хиз­ма­ти бун­га ми­сол бў­ла ола­ди. Ун­да­ги “ақл­ли” ти­зим ёр­да­ми­да бу­юрт­ма­лар­ни тақ­сим­лаш на­фақат йў­лов­чи­лар, балки ҳай­дов­чи­лар­га ҳам қу­лай­лик яра­та­ди. Кўп ҳол­лар­да ма­ши­на­лар­нинг ми­жоз­сиз қо­либ ке­ти­ши, нав­бат­да­ги йў­лов­чи­ни из­лаш ёки бўш юри­ши ор­тиқ­ча сарф-ха­ра­жат­га са­баб бўла­ди. Ян­декс­нинг “ақл­ли ти­зи­ми” эса ма­ши­на ва йў­лов­чи­лар­ни мак­си­мал да­ра­жа­да аниқ­лик би­лан тақ­сим­лаб бе­ра­ди,сар­фла­на­ди­ган вақт ва ха­ра­жат­ни ан­ча ка­май­ти­ра­ди. Бу­юрт­ма бе­риш учун хиз­мат­нинг мо­бил ило­ва­си­ни юклаб олиш­нинг ўзи етар­ли.

Ян­декс так­си­ла­ри­га ми­ниш ва дастлаб­ки уч ки­ло­метр, кей­ин­ги ҳар бир ки­ло­метр учун тўла­на­ди­ган тў­ло­влар шаҳар ичи­да ва шаҳар та­шқа­ри­си­да бо­шқа­лар­ни­ки­га қа­ра­ган­да нис­ба­тан арзо­н­роқ. Бун­дан та­шқа­ри, ми­жоз ман­зи­ли­га етиб ол­гач Ян­декс-так­си мо­бил ило­ва­си орқа­ли хиз­мат­га баҳо бе­ри­ши мум­кин. Бу ҳай­дов­чи рей­тин­ги­га таъ­сир қи­ла­ди, ал­бат­та. Агар сал­бий баҳо­лар бел­ги­лан­ган меъёр­дан ошиб кет­са, ти­зим унинг ак­ка­ун­ти­ни блок­лаб қўя­ди. Бор­дию,ма­ши­на­да юкин­гиз­ни уну­тиб қол­дир­ган бўл­сан­гиз, хаво­тир­га ўрин йўқ. Мо­бил ило­ва ёр­да­ми­да бу ҳақ­да ха­бар бер­сан­гиз, сиз­га ал­бат­та ёр­дам кўр­са­ти­ла­ди.

Ян­декс-так­си то­мо­ни­дан та­клиф қи­ли­на­ёт­ган хиз­мат­лар ва та­рифлар­нинг яна бир аф­зал жиҳа­ти шунда­ки, улар­нинг нар­хи бо­шқа­лар­ни­ки­га қа­ра­ган­да бир­мун­ча арзо­н­роқ. Шу­нин­г­дек, хиз­мат­нинг бу­гун­га­ча бо­шқа давлат­лар­да ҳам ан­ча ом­ма­ла­ш­га­ни ун­га бўл­ган қи­зиқиш­нинг ор­ти­ши­га кў­мак бе­ряп­ти. Ком­па­ния маъ­лу­мот­ла­ри­га кў­ра, хиз­мат иш бо­шла­ган кун­нинг дастлаб­ки бир со­ати да­во­ми­да 400 та бу­юрт­ма­ни қа­бул қи­либ олган. Би­рин­чи иш ку­ни да­во­ми­да эса, Ян­декс так­си орқа­ли ма­ши­на чақи­ри­ш­га бир неча минг мар­та

ури­ни­шлар бўл­ган ва шу кун­нинг ўзи­да хиз­мат­нинг мо­бил ило­ва­си ўз­бе­ки­стон­ли­клар то­мо­ни­дан 17 минг мар­та юклаб олин­ган. Ай­ни пайт­да ком­па­ния ав­то­парк­лар со­ни­ни кў­пай­ти­риш орқа­ли ку­тиш вақти­ни 2-3 дақиқа­га ет­ка­зиш усти­да иш олиб бор­моқ­да.

Би­роқ хиз­мат­нинг ни­ба­тан ар­зон­ли­ги баъ­зи­лар­да шубҳа уй­ғо­тиб, улар тез ора­да нар­х­лар оши­ри­ла­ди де­ган фи­кр­да­лар.

Уму­ман олган­да, он­лайн-так­си хиз­ма­ти­нинг йўл­га қўй­и­ли­ши бу­юрт­ма асо­си­да ма­ши­на чақи­рув­чи­лар со­ни­нинг кў­пай­и­ши­га кат­та ҳис­са қў­шяп­ти де­сак, тўғри­роқ бўла­ди. Бу тур­да­ги ком­па­ния ва фир­ма­лар со­ни­нинг ор­ти­ши ми­жоз­лар­га ар­зон, си­фат­ли ва хавф­сиз хиз­мат­дан та­шқа­ри, тан­лаш им­ко­ни­я­ти­ни ҳам тақ­дим эт­моқ­да.

Шун­га қа­ра­май, аҳо­ли­нинг кат­та қисми рўй­хат­дан ўт­ма­ган “так­си”лар­ни аф­зал қўра­ди (улар йў­лов­чи­лар­нинг де­яр­ли 90% ини қа­м­раб ола­ди). Эҳти­мол, кўп­чи­лик­нинг он­лайн-так­си хиз­ма­ти би­лан ях­ши та­ниш эмас­ли­ги ёки бун­дан уму­ман бе­ха­бар­ли­ги бу­нинг са­ба­б­ла­ри­дан би­ри­дир. Ам­мо до­и­мий ра­ви­ш­да тех­ник кўрик­дан ўта­ди­ган, то­за ва қу­лай ав­то­са­лон­га эга бўл­ган ма- ши­на­лар хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш, бу­нинг усти­га йўл-йўла­кай бо­шқа ми­жоз олиб қим­мат­ли вақтин­гиз­ни сар­фла­май­ди­ган, хавф­сиз ва ка­фо­лат­ли так­си­лар со­ни­ниг ор­тиб бо­ра­ёт­ган­ли­ги кўп­чи­лик­ни хур­санд қи­ла­ёт­га­ни шубҳа­сиз.

Не­га­ки, улар­да си­фат­ли хиз­мат би­лан бир­га бел­ги­лан­ган нар­х­лар­нинг қатъ­ий ва ўз­гар­мас­ли­ги ҳам ка­фо­лат­лан­ган. Яъ­ни, ноқу­лай об-ҳа­во ша­ро­и­ти­да (асо­сан, қиш­ки мав­сум­лар­да), тун­ги вақт­лар­да, вок­зал ёки аэро­порт­лар­да йўл ҳақи­нинг сунъ­ий ра­ви­ш­да оши­риб юбо­ри­ли­ши­дан бе­хаво­тир­сиз.

Так­си хиз­ма­ти­нинг за­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар ёр­да­ми­да яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ли­ши, ун­дан фой­да­ла­ни­ш­да мак­си­мал да­ра­жа­да­ги ку­лай­лик­ни тақ­дим эта­ди. Бо­шқа соҳа­лар қа­то­ри­да йўл-транс­порт ти­зи­ми­га ҳам IT им­ко­ни­ят­ла­ри­нинг жо­рий қи­ли­ни­ши жа­ми­я­ти­м­из­да­ги тур­муш тар­зи ва ша­ро­и­ти­нинг яна­да тез­роқ ри­вож­ла­ниб, за­мо­на­вий тус оли­ши­да муҳим ўрин ту­та­ди. Шун­дай экан, аҳо­ли­нинг бу ка­би жа­ра­ён­лар­дан ўз вақти­да бо­ха­бар бў­ли­ши, улар­дан тўғри фой­да­ла­ниш­ни ўр­га­ни­ши кат­та аҳа­ми­ят­га эга.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.