ВЗГЛЯД ЗА ПРЕ­ДЕ­ЛЫ ЦИФ­РО­ВОЙ ЭПО­ХИ

ICTNEWS - - Содержание -

ишлаш прин­ци­пла­ри юза­си­дан юқо­ри ма­ла­ка­га эга бў­ли­ши за­рур. Энг кат­та хавфга ком­по­нент­ла­ри бир-би­ри­дан алоҳи­да жой­ла­ш­ган ком­пью­тер тар­моқла­ри учрай­ди. Ти­зим ком­по­нент­ла­ри орас­и­да алоқа­нинг бу­зи­ли­ши унинг иш­га ла­ёқат­ли­ли­ги­ни бу­тун­лай из­дан чиқа­ри­ши мум­кин.

Му­ал­ли­флик ҳуқуқла­ри­нинг бу­зи­ли­ши, бо­шқа шах­слар ишлан­ма­ла­ри­нинг ўғир­ла­ни­ши муҳим му­ам­мо­лар­дан бў­ли­ши мум­кин. Болалар он­ги­га таъ­сир ўт­ка­зиш мақ­са­ди­да ком­пью­тер тар­моқла­ри­га та­шқа­ри­дан кам­дан-кам ҳо­лат­лар­да ҳу­жум уюш­ти­ри­ла­ди, би­роқ бу­ни ҳам ҳи­соб­дан чиқар­мас­лик за­рур. Бо­ла­ни жи­но­ят­чи­лик ва тер­ро­ризмга жалб қи­лиш учун таъ­лим муас­са­си­нинг уску­на­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш энг кат­та хавфдир. Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги пе­ри­мет­ри­га ки­риш нуқтаи на­за­ри­дан ва маъ­лу­мот­лар­ни ўғир­лаш ёки ти­зим иши­да бу­зи­ли­шлар­ни кел­ти­риб чиқа­риш учун ноқо­ну­ний ки­риш за­рур бўла­ди.

НОҚО­НУ­НИЙ КИ­РИШ УСУЛ­ЛА­РИ

Ноқо­ну­ний ки­риш усул­ла­ри­нинг бир неч­та ту­ри­ни ажра­тиш мум­кин:

1. Ин­со­ний: Маъ­лу­мот­лар вақтин­ча­лик та­шув­чи­лар­га нус­ха­лаш ёки элек­трон поч­та орқа­ли жў­на­тиш йў­ли би­лан ўғир­ла­ни­ши мум­кин. Бун­дан та­шқа­ри, сер­вер­га ки­риш ҳуқуқи мав­жуд бўл­са, маъ­лу­мот­лар ба­за­си­га қўл би­лан ўз­гар­ти­ри­шлар ки­ри­ти­ли­ши мум­кин.

2. Дасту­рий: Маъ­лу­мот­лар­ни ўғир­ла­ш­да мах­сус дасту­рий таъ­ми­нот­лар­дан фой­да­ла­ни­лади, улар па­рол­лар­нинг нус­ха­ла­ни­ши­ни, маъ­лу­мот­лар­ни нус­ха­лаш ва ўғир­лаш­ни, тра­фик йў­на­ли­ши­ни ўз­гар­ти­риш­ни, де­шиф­ров­ка­ни, бо­шқа дастур­лар иши­га ўз­гар­ти­ри­шлар ки­ри­ти­ли­ши­ни таъ­мин­лай­ди.

3. Ап­па­рат­ли: У мах­сус тех­ник во­си­та­лар­дан фой­да­ла­ниш ёки тур­ли, жум­ла­дан, телефон ка­нал­ла­ри орқа­ли элек­тро­маг­нит нур­ла­ри­нинг ўғир

ла­ни­ши би­лан боғ­лиқ.

ҲИ­МОЯ ЧОРАЛАРИ Ах­бо­рот хавфсизлигига уюш­ти­ри­ла­ди­ган ҳу­жум­лар би­лан ку­раш беш босқич­да олиб бо­ри­ли­ши ло­зим, бун­да ба­жа­ри­ла­ди­ган иш ком­плекс ха­рак­тер­га эга бў­ли­ши за­рур. Таъ­лим муас­са­са­си­нинг ҳи­мо­я­си­ни бар­по эти­ш­да асқо­та­ди­ган бир қа­тор услу­бий ишлан­ма­лар мав­жуд.

АХ­БО­РОТ ХАВФ­СИЗ­ЛИ­ГИ­НИ ТАЪ­МИН­ЛОВ­ЧИ НОР­МА­ТИВ-ҲУҚУҚИЙ УСУЛ

Ўз­бе­ки­стон­да “Бо­ла­лар­ни улар­нинг соғ­лиғи­га за­рар ет­ка­зув­чи ах­бо­р­от­дан ҳи­моя қи­лиш тўғри­си­да”ги Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Қо­ну­ни қа­бул қи­лин­ган, ун­да хав­флар да­ра­жа­ла­ри ва хавф­сиз­лик­ни таъ­мин­лаш чоралари белгилаб бе­ри­л­ган. Бо­ла­нинг он­ги­га амал­га оши­ри­ла­ди­ган та­жо­вуз­кор таъ­сир­лар­ни чеклаш бўйича ҳа­ра­кат­лар асо­сий­лар­дан бў­ли­ши за­рур.

Кей­ин­ги ўрин­да маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри­нинг хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­лаш ту­ри­ши ло­зим. Маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш уш­бу соҳа­да­ги қо­нун­чи­лик­ка та­я­на­ди. Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­ни таъ­мин­ла­ш­га оид нор­ма­лар Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг “Ах­бо­рот эр­кин­ли­ги прин­ци­пла­ри ва ка­фо­лат­ла­ри тўғри­си­да”ги қо­ну­ни­да ба­таф­сил ёри­ти­л­ган. Шу­нин­г­дек Меҳ­нат ва Фуқа­ро­лик ко­дексла­ри ти­жо­рат си­ри­га оид маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш бўйича ме­то­ди­ка­ни ишлаб чиқи­ш­га ёр­дам бе­ра­ди. Қо­нун­лар­дан та­шқа­ри бу соҳа­да амал қи­ла­ёт­ган маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­моя қи­лиш тар­ти­би­ни бел­ги­лов­чи давлат стан­дарт­ла­ри­ни ҳам кел­ти­риб ўтиш мум­кин.

АХ­БО­РОТ ХАВФ­СИЗ­ЛИ­ГИ­НИ ТАЪ­МИН­ЛОВ­ЧИ МАЪНАВИЙ-ЭСТЕТИК УСУЛ

Таъ­лим соҳа­си­да маънавий-эстетик қа­д­ри­ят­лар ти­зи­ми кат­та ўрин ту­та­ди. Ун­га ўсмир­лар­нинг он­ги­ни ши­ка­ст­лов­чи, этик но­мақ­бул, ноқо­ну­ний ах­бо­рот­лар­дан сақ­лов­чи тад­бир­лар ти­зи­ми асо­сла­ни­ши за­рур. Тарғи­бот­лар­дан сақлаш мақ­са­ди­да руҳий ва маънавий за­рар ет­ка­за­ди­ган маъ­лу­мот­лар­дан ҳи­мо­я­ла­ниш ҳуқуқи­ни бел­ги­лов­чи “Бо­ла­лар­ни улар­нинг соғ­лиғи­га за­рар ет­ка­зув­чи ах­бо­р­от­дан ҳи­моя қи­лиш тўғри­си­да”ги қо­нун нор­ма­ла­ри­ни қўл­лаш ло­зим. Таъ­лим муас­са­си ҳу­д­у­ди­га за­рар­ли ах­бо­рот ки­риб ке­ли­ши­нинг ол­ди­ни олиш мақ­са­ди­да ўқув­чи­лар пси­хи­ка­си­ни за­рар­лан­ти­рув­чи ҳуж­жат­лар, дастур­лар ва бо­шқа ман­ба­лар рўй­ха­ти­ни ту­зиб бо­риш за­рур. Бу ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­нинг асо­сла­ри­дан бўла­ди.

МАЪ­МУ­РИЙ-ТАШ­КИ­ЛИЙ ЧО­РА­ЛАР

Бу ах­бо­рот ва унинг та­шув­чи­ла­ри би­лан ишлаш тар­ти­би­ни бел­ги­лов­чи ички қои-

да­лар ва ре­гла­мент­лар­дан тар­киб то­п­ган тад­бир­лар ма­жму­и­дир. Бу­лар ах­бо­рот хавфсизлигига бағи­шлан­ган ички ме­то­ди­ка­лар, бо­шқа­лар­га бе­рил­май­ди­ган ла­во­зим йўриқ­но­ма­ла­ри ва маъ­лу­мот­лар рўй­хат­ла­ри­дир. Қў­шимча ра­ви­ш­да ва­ко­лат­ли ор­ган­лар сўро­ви­га му­во­фиқ у ёки бу ҳуж­жат­лар­ни тақ­дим қи­лиш тар­ти­би­ни белгилаб берувчи ре­гла­мент ишлаб чиқи­ли­ши за­рур.

Бун­дан та­шқа­ри, уш­бу ме­то­ди­ка­лар ўқув­чи­лар­ни ком­пью­тер син­фла­ри­да­ги Ин­тер­нет тар­моқла­ри­га ки­ри­ши, бо­ла­лар­ни баъ­зи ёпиқ ре­сур­слар­дан ҳи­мо­я­лаш им­ко­ни­ят­ла­ри, шах­сий маъ­лу­мот та­шув­чи­лар­дан фо­да­ла­ниш­ни тақиқлаш тар­тиб­ла­ри­ни бел­ги­ла­ши ло­зим. Шу­нин­г­дек Ин­тер­нет тар­моғи­да­ги ре­сур­слар усти­дан ота-она­лар на­зо­ра­ти ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш кўз­да ту­ти­л­ган бў­ли­ши ке­рак.

ФИЗИК ЧО­РА­ЛАР

Уш­бу чо­ра-тад­бир­лар ти­зи­ми ва уни жо­рий қи­лиш учун таъ­лим муас­са­са­си­нинг раҳ­ба­ри­я­ти ва ва Ат-бў­лин­ма­ла­ри­нинг хо­дим­ла­ри жа­во­бгар бў­ли­шла­ри за­рур. Ком­пью­тер тар­моқла­ри ва маъ­лу­мот та­шув­чи қу­рил­ма­ла­ри­ни физик ҳи­мо­я­лаш бўйича тад­бир­лар­ни ёл­лан­ган ҳи­моя ташкилотлар хо­дим­ла­ри­га юклаш мум­кин эмас. Физик чо­ра­лар орас­и­да маъ­лу­мот­лар та­шув­чи қу­рил­ма­лар мав­жуд бўл­ган би­но ва ин­шо­от­лар­га муҳо­фа­за­лан­ган ки­риш ти­зи­ми, таш­риф бу­ю­рув­чи­лар ки­ри­ши­ни на­зо­рат қи­лиш­ни таш­кил қи­лиш, тур­ли ки­риш да­ра­жа­ла­ри­ни ўр­на­тиш ҳам кўз­да ту­ти­л­ган бў­ли­ши ло­зим. Бун­дан та­шқа­ри, физик ҳи­моя чо­ра­ла­ри­га муҳим аҳа­ми­ят­га эга бўл­ган маъ­лу­мот­лар­ни Ин­тер­нет тар­моғи би­лан улан­ма­ган ком­пью­тер­лар дис­кла­ри­га кў­чи­риб нус­ха­лаш ҳам ки­ри­ти­ли­ши за­рур. Шарт­ли ра­ви­ш­да на­фақат па­рол­лар ўр­на­тиш, бал­ки улар­ни тез-тез ал­ма­ш­ти­риб ту­риш ло­зим.

ТЕХ­НИК ЧО­РА­ЛАР

Ком­пью­тер тар­моғи­нинг бу­тун пе­ри­мет­ри­ни ҳи­мо­я­лаш ком­плекс тизимини мах­сус дасту­рий маҳ­су­лот­лар таъ­мин­ла­ши за­рур, ма­са­лан, хавф­сиз­лик­ка таҳ­дид со­ла­ёт­ган бар­ча хав­флар­ни аниқ­лов­чи ва улар­ни бар­та­раф этиш учун те­ги­шли чо­ра­лар­ни кўрув­чи Dlp-ти­зим­лар ва Siem-ти­зим­лар. Про­фес­си­о­нал ти­зим­лар­ни жо­рий қи­лиш­ни мо­ли­явий аҳво­ли им­кон бер­май­ди­ган таъ­лим муас­са­са­ла­ри рух­сат бе­ри­л­ган ва тав­сия қи­ли­на­ди­ган дасту­рий ҳи­моя во­си­та­ла­ри­дан, ма­са­лан, ан­ти­ви­рус­лар­дан фой­да­ла­ни­ши за­рур.

Хо­дим­лар ва ўқув­чи­лар ки­риш ҳуқуқи­га эга бўл­ган элек­трон поч­та тў­лиқ на­зо­рат ости­га олин­ган бў­ли­ши за­рур. Таъ­лим муас­са­са­си ком­пью­тер­ла­ри­нинг қат­тиқ дис­ка­ла­ри­да­ги ҳар қан­дай маъ­лу­мот­ни нус­ха­ла­ш­га тў­лиқ тақиқ ўр­на­тиш ҳам мақ­сад­га му­во­фиқ ҳи­собла­на­ди. Бун­дан та­шқа­ри, ўқув­чи­лар­ни му­ай­ян сайт­лар­га ки­ри­ши­ни чек­лов­чи дасту­рий таъ­ми­нот­лар (кон­тент-филь­тр­лар) кўз­да ту­ти­ли­ши ло­зим.

Уш­бу бар­ча тад­бир­лар ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги­нинг бар­ча ас­пект­ла­ри­ни амал­га оши­риш учун ма­съул бўл­ган шахс ёки шах­слар­ни бел­ги­лаш за­рур. Уш­бу муаммога им­кон қа­дар ўқув­чи­лар­нинг ота­о­на­ла­ри­ни жалб қи­лиш мақ­сад­га му­во­фиқ ҳи­собла­на­ди. Улар ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги бўйича амал­га оши­ри­ла­ёт­ган тад­бир­лар­нинг ауди­ти­ни ўт­ка­зи­шла­ри ва за­мо­на­вий ечим­лар­ни та­клиф қи­ли­шла­ри мум­кин. Бун­дан та­шқа­ри, ота-она­лар­га болалар уй­да оли­ши мум­кин бўл­ган маъ­лу­мот­лар­га чек­ло­влар ўр­на­тиш бўйича маж­бу­ри­ят­лар қўй­и­ли­ши мум­кин. Бо­ла то­мо­ни­дан ки­риб кўри­ла­ёт­ган веб-саҳи­фа­лар на­зо­рат қи­либ бо­ри­ли­ши за­рур. Унинг қи­ди­рувла­ри­ни таҳ­лил қи­лиш на­ти­жа­си­да таъ­лим муас­са­са­ла­ри­да ком­пью­тер­лар­дан ки­ри­ш­га тақиқ ўр­на­ти­л­ган сайт­лар рўй­ха­ти­га ўз­гар­ти­ри­шлар ки­ри­тиб бо­риш мум­кин бўла­ди.

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.