ТАЪ­ЛИМ МУАС­СА­СА­ЛА­РИ­НИНГ АХ­БО­РОТ ХАВФ­СИЗ­ЛИ­ГИ МА­СА­ЛА­ЛА­РИ

ICTNEWS - - Хавфсизлик - АҲТАМЗОДА ДЕҲНАВИЙ

Таъ­лим жа­ра­ё­ни жа­ми­ят­нинг тарғи­бо­ту-та­швиқот­лар­дан энг кам ҳи­мо­я­лан­ган аъ­зо­ла­ри бўл­миш – болалар ва ўсмир­лар­ни қа­м­раб олган. Шу­нинг учун таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги ти­зи­ми на­фақат маъ­лу­мот ба­за­ла­ри ва улар­да­ги мах­фий маъ­лу­мот­лар­нинг сақла­ни­ши­ни таъ­мин­ла­ши, бал­ки мак­таб ёки ин­сти­тут де­во­ри­дан ҳеч қан­дай тарғи­бот­лар, улар ноқо­ну­ний ё без­арар бўл­са ҳам ки­риб кел­мас­ли­ги­ни ка­фо­лат­ла­ши за­рур.

Таъ­лим муас­са­са­ла­ри­нинг ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги ту­шун­ча­си­га ах­бо­рот ма­ко­ни­ни ва шах­сий маъ­лу­мот­лар­нинг та­со­ди­фий ёки мақ­сад­ли ки­риш орқа­ли ўғир­ла­ни­ши ёки ти­зим кон­фи­гу­ра­ци­я­си­га ўз­гар­ти­риш ки­ри­ти­ли­ши­дан ҳи­моя қи­ли­ш­га йў­нал­ти­ри­л­ган тад­бир­лар ти­зи­ми ки­ра­ди. Ту­шун­ча­нинг бо­шқа жиҳа­ти таъ­лим жа­ра­ё­ни­ни тарғи­бот­лар­га оид қо­нун­чи­лик би­лан тақиқлан­ган ха­рак­тер­га эга бўл­ган ҳар қан­дай маъ­лу­мот­лар­дан ёки ре­кла­ма­лар­нинг ҳар қан­дай ту­ри­дан ҳи­мо­я­лаш ҳи­собла­на­ди. Таъ­лим муас­са­са­ла­ри их­ти­ё­ри­да бўл­ган қо­нун би­лан ҳи­мо­я­лан­ган маъ­лу­мот­лар­ни уч гу­руҳ­га ажра­тиш мум­кин:

ўқув­чи ва ўқи­тув­чи­лар­га те­ги­шли шах­сий маъ­лу­мот­лар, рақам­лан­ган ар­хивлар;

ин­тел­лек­ту­ал мулк ха­рак­те­ри­га эга бўл­ган ва қо­нун­чи­лик би­лан муҳо­фа­за­лан­ган таъ­лим жа­ра­ё­ни­да­ги ноу-хау;

таъ­лим жа­ра­ё­ни­ни таъ­мин­лов­чи ти­зим­ла­ш­ти­ри­л­ган ўқув маъ­лу­мот­ла­ри (ку­туб­хо­на­лар, маъ­лу­мот­лар ба­за­ла­ри, таъ­лим дастур­ла­ри).

Бар­ча уш­бу маъ­лу­мот­лар на­фақат ўғир­лик объ­ек­ти­га ай­ла­ни­ши, бал­ки улар­га ки­риш рақам­лан­ган ки­то­блар­нинг ҳаққо­ний­ли­ги­ни бу­зи­ш­га, би­лим­лар ом­бор­ла­ри­ни йўқ қи­ли­ш­га, таъ­лим жа­ра­ё­ни­да фой­да­ла­на­ди­ган дастур­лар­нинг код­ла­ри­ни ўз­гар­ти­ри­ш­га им­кон яра­ти­ши мум­кин.

Маъ­лу­мот­лар­нинг тў­лиқ­ли­ги­ни сақлаш ва ҳи­моя қи­лиш маъ­лу­мот­лар­ни ҳи­мо­я­лаш учун ма­съул шах­слар­нинг маж­бу­ри­я­ти­га ай­ла­ни­ши ло­зим. Шу­нин­г­дек ав­то­ри­за­ци­я­лан­ган фой­да­ла­нув­чи учун ис­тал­ган вақт­да ки­риш ҳуқуқи бў­ли­ши, маъ­лу­мот­лар­нинг йўқо­ли­ши ёки улар­га ноқо­ну­ний ўз­гар­ти­ри­шлар­ни ки­ри­ти­ш­дан ҳи­мо­я­лаш, мах­фий­ли­ги ва учин­чи шах­слар фой­да­ла­на оли­ши­дан муҳо­фа­за­лаш таъ­мин­лан­ган бў­ли­ши ке­рак.

АХ­БО­РОТ ХАВФСИЗЛИГИГА ТАҲДИДЛАР

Таҳ­дид­лар­нинг ху­су­си­я­ти би­рон-бир ха­кер­лик гу­руҳи то­мо­ни­дан на­фақат маъ­лу­мот­лар­нинг ўғир­ла­ни­ши ёки маъ­лу­мот­лар­нинг кат­та мас­сивла­ри­га за­рар ет­ка­зиш ҳи­собла­на­ди, бал­ки ўсмир­лар­нинг қа­сддан ёки ха­то­га йўл қўй­ган ҳол­да ком­пью­тер уску­на­ла­ри­нинг за­рар­ла­ни­ши­га ёки ви­рус ки­ри­ти­ш­га қа­ра­ти­л­ган фа­о­ли­я­ти­нинг ўзи ҳам таҳ­дид ҳи­собла­на­ди.

Қа­сддан ёки та­со­ди­фан таъ­сир ўт­ка­зи­ли­ши мум­кин бўл­ган объ­ект­лар қуй­и­да­ги гу­руҳлар­га ажра­ти­ла­ди:

ме­ха­ник таъ­сир, ви­рус­лар, бо­шқа са­ба­б­лар на­ти­жа­си­да ши­ка­стла­ни­ши мум­кин бўл­ган ком­пью­тер тех­ни­ка­си ва бо­шқа ап­па­рат во­си­та­ла­ри;

ви­рус­лар ёки ха­кер­лик ху­руж­ла­ри­дан за­рар кў­ри­ши мум­кин бўл­ган ти­зим­нинг ишлаб ту­ри­ши­ни таъ­мин­ла­ш­да ёки таъ­лим жа­ра­ё­ни­да фой­да­ла­ни­лаёт­ган дасту­рий таъ­ми­нот­лар;

қат­тиқ дис­клар­да ёки алоҳи­да та­шув­чи қу­рил­ма­лар­да сақла­на­ёт­ган маъ­лу­мот­лар;

Ат-ти­зим­ла­ри­нинг ишлаб ту­ри­ши­ни таъ­мин­лов­чи хо­дим­лар­нинг ўзи;

ташқи та­жо­вуз­кор ах­бо­рот таъ­си­ри­га ду­чор бў­либ, таъ­лим муас­са­са­си­да кри­ми­нал ва­зи­ят­ни кел­ти­риш қо­би­ли­я­ти­га эга бўл­ган болалар. Охир­ги пайт­лар­да бун­дай ва­зи­ят­лар рўй­ха­ти се­зи­лар­ли да­ра­жа­да кен­гай­ди, бу болалар ва ўсмир­лар он­ги­га йў­нал­ти­ри­л­ган пси­хо­ло­гик ҳу­жум­лар­дан да­рак бе­ра­ди.

Ти­зим ком­по­нент­ла­ри­нинг ҳар қай­си­си­ни ши­ка­стла­ш­га қа­ра­ти­л­ган таҳдидлар ҳам та­со­ди­фий, ҳам мақ­сад­ли йў­нал­ти­ри­л­ган ха­рак­тер­га эга бў­ли­ши мум­кин. Хо­дим­лар, ўқув­чи­лар ёки учин­чи шах­слар­нинг ни­ят­ла­ри­га боғ­лиқ бўл­ма­ган хав­флар­га қуй­и­да­ги­лар­ни ки­ри­тиш мум­кин:

ҳар қан­дай ава­рия ҳо­лат­ла­ри, ма­са­лан, электр энер­ги­я­си­нинг ўчи­ри­ли­ши ёки сув бо­си­ши; хо­дим­лар­нинг ха­то­ли­кла­ри; дасту­рий таъ­ми­нот иши­да­ги но­со­зли­клар; тех­ни­ка­нинг иш­дан чиқи­ши; алоқа ти­зи­ми иши­да­ги му­ам­мо­лар.

Уш­бу ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги хав­фла­ри вақтин­ча­лик бў­либ, улар­ни тах­мин қи­лиш мум­кин ва хо­дим­лар ҳам­да мах­сус хиз­мат­лар­нинг ҳа­ра­кат­ла­ри би­лан улар­ни осон­лик би­лан бар­та­раф қи­лиш мум­кин.

Ах­бо­рот хавфсизлигига қа­сддан уюш­ти­ри­л­ган таҳдидлар энг хав­фли ҳи­собла­на­ди ва кўп ҳо­лат­лар­да улар­ни ол­дин­дан тах­мин қи­либ бўл­май­ди. Уш­бу ҳо­лат­га ки­бер­жи­но­ят уюш­ти­риш ни­я­ти бўл­ган ўқув­чи­лар, хиз­мат­чи­лар, рақи­б­лар ва учин­чи шах­слар са­баб­чи бў­ли­шла­ри мум­кин. Ах­бо­рот хавфсизлигига пу­тур ет­ка­зиш учун бун­дай шахс ком­пью­тер ти­зим­ла­ри ва дастур­ла­ри­нинг

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.