НА­ВО­ИЙ ВИ­ЛО­Я­ТИ­ДА АКТ РИ­ВОЖ­ЛА­НИ­ШИ

ICTNEWS - - Минтақалар - ФОЗИЛ ТЕШАЕВ , Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ривожлантириш ва­зир­ли­ги­нинг На­во­ий ви­ло­я­ти ху­д­у­дий бош­кар­ма­си бо­ш­ли­ги

АХ­БО­РОТ-КОМ­МУ­НИ­КА­ЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖО­РИЙ ЭТИ­ЛИ­ШИ ДАВР ТАЛАБИ

Бу­гун­ги кун­да ҳа­ё­ти­миз­ни ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри (АКТ) сиз та­сав­вур қи­либ бўл­май­ди. Қи­зиғи шунда­ки, ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар­нинг ҳа­ёт­га тад­биқ эти­ли­ши ин­со­ни­ят тур­муш да­ра­жа­си­ни ях­ши­ла­ш­га хиз­мат қи­ла­ди, ай­рим ҳол­лар­да ки­чик ёш­да­ги­лар­дан ёши кат­та ки­ши­лар ўр­га­ни­ши­га тўғри ке­ла­ди. Ҳа­ёт­дан орқа­да қол­май де­ган ин­сон до­им ўз усти­да ишлаб, ком­пью­тер тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни қўл­лаш, кун­да­лик ишлар­ни смарт­фон­да ўр­на­ти­л­ган ин­тер­нет ило­ва­лар орқа­ли ян­ги­ли­клар би­лан та­ни­ши­ш­дан бо­шла­ши ода­тий ҳол­га ай­лан­моқ­да.

Кун сай­ин ин­тер­нет тех­но­ло­ги­я­ла­ри­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни ор­тиб, юқо­ри тез­лик­да фой­да­ла­ниш за­ру­ра­ти кў­пай­га­ни са­ри АКТ соҳа­си ва­кил­ла­ри то­мо­ни­дан ин­фра­ту­зил­ма­ни ривожлантириш яна­да долзарб аҳа­ми­ят ка­сб эт­моқ­да.

Маз­кур ма­са­ла юза­си­дан Пре­зи­ден­ти­миз то­мо­ни­дан белгилаб бе­ри­л­ган ва­зи­фа­лар­ни амал­га оши­риш бо­рас­и­да Ҳу­ку­мат да­ра­жа­си­да бир қа­тор қа­рор­лар қа­бул қи­ли­ниб, алоқа ин­фра­ту­зил­ма­си­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­тил­моқ­да.

ТЕ­ЛЕ­КОМ­МУ­НИ­КА­ЦИЯ ИН­ФРА­ТУ­ЗИЛ­МА­СИ­НИ РИВОЖЛАНТИРИШ ЙЎ­НА­ЛИ­ШИ­ДА

На­во­ий ви­ло­я­ти­да те­ле­ком­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри­ни та­ко­мил­ла­ш­ти­риш учун 2017-2018 йил­лар­да FTTB лой­иҳа­си асо­си­да На­во­ий шаҳри­да 1608 порт або­нент­га мўл­жал­лан­ган жа­ми 22,4 км оп­тик-то­ла­ли ка­бель ётқи­зиш ре­жа­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, бу­гун­га қа­дар 18,1 км оп­тик-то­ла­ли алоқа ка­бе­ли ётқи­зил­ди. Қи­ш­лоқ телефон тар­моқла­ри­га ҳам­да ви­ло­ят­да фа­о­ли­ят олиб бо­ра­ёт­ган хў­жа­лик юри­тув­чи субъ­ек- тлар­га 71 км оп­тик-то­ла­ли алоқа ка­бел­ла­ри ўт­ка­зиб бе­рил­ди.

На­во­ий ви­ло­я­ти Кар­ма­на ту­ма­ни Чўтқа­ра мас­си­ви­га 7 та МSAN қу­рил­ма­си, За­раф­шон ШТБГА 1та МSAN қу­рил­ма­си, Учқу­дуқ ТТБГА 1та МSAN қу­рил­ма­си ўр­на­ти­либ, 5.5 км оп­тик-то­ла­ли алоқа ка­бе­ли ётқи­зил­ди.

2018 йил 1 ок­тябрь ҳо­ла­ти­га ADSL ва FTTX тех­но­ло­ги­я­си асо­си­да Ин­тер­нет­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 14852 та­ни таш­кил этиб, ўт­ган йил шу давр­га нис­ба­тан 112% ёки 1734 та­га ош­ган (2017 йил 1 ок­тябрь ҳо­ла­ти­га 13118 та), шу йил бо­ши­га нис­ба­тан 105% га ёки 719 та­га ош­ган (2018 йил 1 ок­тябрь ҳо­ла­ти­га 14133 та).

2018 йил 9 ой­и­да ви­ло­ят­да ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­тув­чи кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар­нинг сиғи­ми порт­лар со­ни 48346 та­ни таш­кил қи­либ, улар орқа­ли 20,165 минг на­фар (ка­бель орқа­ли улан-

ган) або­нент­лар­га Ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри кўр­са­тил­моқ­да.

Ви­ло­ят­да оп­тик-то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри­нинг жа­ми узун­ли­ги 1544 км.га ет­ка­зи­л­ган бў­либ, тар­моқ­нинг ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча 40 Гбит/с га ва ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча 10 Гбит/с га ет­ка­зи­л­ган.

Мо­бил алоқа тар­моқла­ри­да фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 755 минг на­фар­га ет­ка­зил­ди.

Мо­бил ин­тер­нет­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 522 минг на­фар­ни таш­кил эт­моқ­да.

Ви­ло­ят бўйича мо­бил алоқа опе­ра­тор­ла­ри то­мо­ни­дан ўр­на­ти­либ, тў­лиқ иш­га ту­ши­ри­л­ган ба­за­вий стан­ци­я­лар со­ни 837 та­ни таш­кил эта­ди.

2018 йил­нинг 9 ой­и­да “Ўз­бек­те­ле­ком” Ак­нинг На­во­ий фи­ли­а­ли тар­моғи­да жа­ми 71 та ав­то­ма­тик телефон стан­ци­я­ла­ри мав­жуд. Улар­нинг ўр­на­ти­л­ган сиғи­ми (стан­ция сиғи­ми) 76905 та, мон­таж сиғи­ми 73433 та рақам бў­либ, уму­мий фой­да­ла­ни­лади­ган сиғи­ми 65152 та рақам­ни ва АТА со­ни 64992 та­ни таш­кил эта­ди, бу эса ўр­на­ти­л­ган сиғим­нинг 98,7 % ни (мон­таж сиғи­ми­дан) таш­кил эта­ди. Ҳар 100 ки­ши ҳи­со­би­га те­ле­фон­лар зич­ли­ги ви­ло­ят бўйича 7,5 телефон ап­па­ра­ти­ни таш­кил эт­ган, шу жум­ла­дан: ШТС-13,5; ҚТС–1,0.

Шу­нин­г­дек, IPTV хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 2788 та­ни таш­кил қи­либ, ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан 8% га ёки 217 та­га ош­ган (2017 йил 1 ок­тябрь ҳо­ла­ти­га 2571 та).

“Ўз­бек­те­ле­ком” АК На­во­ий фи­ли­а­ли бўйича ви­ло­ят ҳу­д­уд­ла­ри­да ми­жоз­лар­га хиз­мат кўр­са­тиш бўйича 10 та за­мо­на­вий сав­до офисла­ри (яго­на ой­на мар­каз­ла­ри) фа­о­ли­ят юрит­моқ­да.

“Ўз­бек­те­ле­ком” АК “Ўз­мо­байл” фи­ли­а­ли мил­лий мо­бил алоқа опе­ра­то­ри тар­моғи­ни қу­риш лой­иҳа­си до­ира­си­да ви­ло­ят­да қу­ри­либ иш­га ту­ши­ри­ла­ёт­ган мо­бил алоқа

ба­за­вий стан­ци­я­ла­ри орқа­ли ҳу­д­уд­да Uzmobile мил­лий мо­бил алоқа опе­ра­то­ри то­мо­ни­дан GSM/UMTS/LTE стан­дарт­ла­ри қам­ро­ви да­ра­жа­си оши­рил­моқ­да.

РАҚАМ­ЛИ ТЕЛЕВИДЕНИЕ ХИЗМАТИНИ ТАШ­КИЛ ЭТИШ БЎЙИЧА

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2012 йил 17 ап­рел­да­ги Пқ-1741-сон қа­ро­ри би­лан та­с­диқлан­ган “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да рақам­ли те­ле­ви­де­ни­ега тех­ник ва тех­но­ло­гик ўтиш бўйича давлат дасту­ри” до­ира­си­да На­во­ий ви­ло­я­ти­да ҳам қа­тор ишлар амал­га оши­ри­либ, ви­ло­ят аҳо­ли­си­га те­ле­ви­зи­он ка­нал­лар­ни юқо­ри си­фат­ли ва аниқ та­свир­лар­да кў­риш им­ко­ни­я­ти яра­тил­ди.

Бу­гун­ги кун­да ви­ло­ят­нинг 100 фо­из аҳо­ли­си ижти­мо­ий тў­плам­да­ги рақам­ли те­ле­дастур­лар би­лан таъ­мин­лан­ган.

Ви­ло­ят­нинг На­во­ий ва За­раф­шон шаҳар­ла­ри­да “Uzdigital TV” МЧЖ нинг сав­до офисла­ри таш­кил эти­либ, ти­жо­рий ка­нал­лар­дан (48 та) ҳам фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти яра­ти­л­ган.

“ЭЛЕК­ТРОН ҲУ­КУ­МАТ” ТИЗИМИНИ ЖО­РИЙ ЭТИШ

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг “Элек­трон ҳу­ку­мат тўғри­си­да” Қо­ну­ни­да бел­ги­лан­ган устувор вазифалар бу соҳа­да олиб бо­ри­ла­ёт­ган ишлар­да дасту­ри­ла­мал бўл­моқ­да.

Давлат ор­ган­ла­ри­нинг жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­га давлат хиз­мат­ла­ри­ни кўр­са­ти­ши, шу­нин­г­дек идо­ра­ла­ра­ро элек­трон ҳам­кор­лик­ни таъ­мин­ла­ш­га қа­ра­ти­л­ган чо­ра-тад­бир­лар ти­зим­ли йўл­га қўй­ил­моқ­да.

НА­ВО­ИЙ ВИ­ЛО­Я­ТИ­ДА АХБОРОТКОММУНИКАЦИЯ ТЕХНОЛОГИЯЛАРИНИНГ ЖО­РИЙ ЭТИЛГАНЛИК ДА­РА­ЖА­СИ

2018 йил­нинг 3-чо­рак яку­ни бўйича На­во­ий ви­ло­я­ти ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­ру­ви, маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­да жо­рий этиш ва ри­вож­лан­ти­риш­нинг ҳо­ла­ти­ни баҳо­лаш на­ти­жа­ла­ри­га кў­ра, ўт­ган чо­р­ак­ка нис­ба­тан 16,55 бал­л­га кўта­ри­либ, 90,9 балл би­лан баҳо­лан­ди. Уш­бу на­ти­жа эса рес­пуб­ли­ка­да­ги маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри ўр­та­си­да 4-ўрин­ни, уму­мий ре­пуб­ли­ка идо­ра­ла­ри орас­и­да эса 9-ўрин­ни эгал­ла­ши­ни таъ­мин­ла­ди.

Баҳо­лаш 4 йў­на­ли­ш­да бў­либ, уму­мий ҳи­соб­да 100% би­лан баҳо­ла­на­ди, уш­бу баҳо­ла­ш­да На­во­ий ви­ло­ят йў­на­ли­шлар ке­си­ми­да қуй­и­да­ги кўри­ни­ш­да баҳо­лан­ди:

1-Рас­мий веб-сайт ва ин­тер­ак­тив хиз­мат­лар – 50% дан 44,74

2-Ах­бо­рот ти­зим­ла­ри, ре­сур­сла­ри, ЭҲА –

26% дан 23,66

3-Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги – 20% дан

18,50

4-Таш­ки­лий ма­са­ла­лар – 4 % дан 4. Шу­нин­г­дек, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ти­зи­ми­да “IS Docflow” элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ниш ти­зи­ми жо­рий эти­л­ган бў­либ, уш­бу ти­зим орқа­ли 98% ки­риш ва чиқиш хат-ҳуж­жат­ла­ри ай­лан­моқ­да. Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг рас­мий-веб сай­ти (www.navoi.uz) эса Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2013 йил 31 де­кабр­да­ги 355-сон қа­ро­ри та­ла­б­ла­ри бўйича до­и­мий фа­о­ли­ят юри­тиб кел­моқ­да.

На­во­ий ви­ло­ят ҳо­ки­ми­нинг (0436)22010-20 (1066 қисқа рақам) ишонч те­ле­фо­ни рақа­ми хиз­ма­ти жо­рий эти­л­ган бў­либ, жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар то­мо­ни­дан ба­хо­лаш ҳам­да баҳо­лаш на­ти­жа­ла­ри­ни Navoi.uz веб-сай­ти орқа­ли акс эт­ти­риш им­ко­ни­ни бе­ра­ди­ган ти­зим­ни (Авиар хиз­ма­ти) иш­га ту­ши­ри­л­ган.

Ви­ло­ят­да АКТНИ ривожлантириш юза­си­дан ҳар бир идо­ра­га алоҳи­да ён­да­ши­либ, ин­ди­ви­ду­ал чо­ра-тад­бир­лар ре­жа­ла­ри­ни ишлаб чиқи­либ, амал­га оши­ри­ли­ши бо­рас­и­да ҳам­кор­лик­да ишлар олиб бо­рил­моқ­да. Бун­да, энг муҳим ма­са­ла­лар­ни муҳо­ка­ма қи­лиш, кадр­лар­ни тан­ла­ш­да ҳам­кор­лик­дан тор­тиб ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги ма­са­ла­ла­ри­га қа­дар кенг тад­бир­лар қа­м­раб олин­ган.

ВИ­ЛО­ЯТ ИДОРАЛАРИНИНГ ВЕБ-САЙТ­ЛА­РИ БЎЙИЧА

Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма то­мо­ни­дан ви­ло­ят­да­ги 42 та давлат бо­шқа­ру­ви ва маҳал­лий ҳо­ким­лик ор­ган­ла­ри­нинг рас­мий веб-сайт­ла­ри Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2013 йил 31 де­кабр­да­ги “Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни ривожлантириш ҳо­ла­ти­ни баҳо­лаш тизимини жо­рий этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри

тўғри­си­да”ги 355-сон қа­ро­ри­га му­во­фиқ до­и­мий ра­ви­ш­да таҳ­лил қи­либ бо­рил­моқ­да.

Рас­мий веб-сайт­лар­ни таҳ­лил қи­ли­ш­да асо­сан маъ­лу­мот­лар­нинг долзарб ян­ги­ла­ниб бо­ри­ши, элек­трон давлат хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти, улар­ни кўр­са­тиш си­фа­ти, очиқ маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­ри­л­ган­ли­ги алоҳи­да кўриб чиқил­моқ­да.

Жо­рий йил­нинг 9-10 фев­раль кун­ла­ри Али­шер На­во­ий та­вал­лу­ди­нинг

577 йил­ли­ги му­но­са­ба­ти би­лан На­во­ий шаҳри­да “Али­шер На­во­ий ижо­дий ме­ро­си­нинг умум­ба­ша­ри­ят маънавий-маъ­ри­фий та­раққи­ёт­да­ги ўр­ни” мавзу­и­да халқа­ро ил­мий-кон­фе­рен­ция ўт­ка­зил­ди. Шу му­но­са­бат би­лан Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­нинг бе­во­си­та раҳ­бар­ли­ги ва та­шаб­бу­си би­лан халқа­ро кон­фе­рен­ция учун ANIC.UZ веб-сай­ти ишлаб чиқил­ди ва иш­га ту­ши­рил­ди.

Ви­ло­ят­нинг ту­ри­стик са­лоҳи­я­ти­ни чет эл­лик ҳам­да маҳал­лий сай­ёҳлар­га на­мой­иш қи­лиш мақ­са­ди­да navturizm. uz веб-сай­ти ишлаб чиқил­ди. Уш­бу сайт му­та­хас­сислар то­мо­ни­дан яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­рил­моқ­да. Уш­бу сайт­да ви­ло­ят­да мав­жуд ту­ри­стик объ­ект­лар ҳақи­да атро­фли­ча маъ­лу­мот бе­риш кўз­да ту­ти­л­ган. Бун­дан та­шқа­ри ви­ло­я­ти­м­из­да мав­жуд меҳ­мон­хо­на­лар­да ом­ма­вий бе­пул Wifi зо­на­лар­ни таш­кил қи­лиш мақ­са­ди­да тарғи­бот-та­швиқот ишла­ри олиб бо­рил­моқ­да.

ОЛИЙ ТАЪ­ЛИМ МУАС­СА­СА­ЛА­РИ­ГА ЎҚИШГА ҚА­БУЛ ҚИ­ЛИШ БЎЙИЧА ТЕСТ СИНОВЛАРИ ЎТКАЗИШДА АКТДАН СА­МА­РА­ЛИ ФОЙ­ДА­ЛА­НИШ ТАШ­КИЛ ЭТИЛ­ДИ

(Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ривожлантириш ва­зир­ли­ги­нинг 2018 йил 26 июн­да­ги 419-сон буй­руғи асо­си­да)

На­во­ий ви­ло­я­ти олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри­га ўқишга қа­бул қи­лиш учун тест синовлари ўт­ка­зи­ла­ди­ган объ­ект­лар­да та­лаб да­ра­жа­си­да юқо­ри тез­лик­даги маъ­лу­мот­лар уза­тиш ка­нал­ла­ри (ОТАЛ) таш­кил этил­ди.

Тест ўт­ка­зи­ла­ди­ган ёпиқ ста­ди­он­нинг 2 та би­но­си­да ҳар би­ри­га 16 та­дан ку­за­тув ва 1 та­дан на­зо­рат ка­ме­ра­ла­ри ўр­на­тил­ди. Шах­сни иден­ти­фи­ка­ция қи­лув­чи 2 та ка­ме­ра­лар ҳам­да 4 до­на ташқи ку­за­тув ка­ме­ра­ла­ри ўна­тил­ди.

Назо­рат­чи­лар хо­на­си­га мо­ни­тор­лар ўр­на­ти­либ, мах­сус ви­део­ку­за­тув қу­рил­ма-

ла­ри, мо­сла­ш­тир­гич ва уз­лук­сиз таъ­ми­нот ман­ба­ла­ри (UPS), за­рур оп­тик ва UTP ка­бель во­си­та­ла­ри­дан фой­да­лан­ган ҳол­да ўр­на­тиш ишла­ри му­во­фиқла­ш­ти­рил­ди. Ме­тал­ло­де­тек­тор­лар ва ви­део­фик­са­ция қу­рил­ма­ла­ри­ни ўр­на­тиш таш­кил этил­ди.

Тест жа­ра­ён­ла­ри­ни мак­си­мал да­ра­жа­да ош­ко­ра ва шаф­фо­фли­ги­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да “Garden House” ма­жмуа­си ҳу­д­у­ди­да 4x3 м ҳа­жм­да йиғ­ма мо­ни­тор­лар ҳам­да би­но­нинг ички қисми­да ик­ки до­на 50 дюйм­ли за­мо­на­вий те­ле­ви­зор­лар ўр­на­ти­либ, ви­део­ку­за­тувлар орқа­ли жа­мо­ат­чи­лик, шу жум­ла­дан аби­ту­ри­ент­лар ота-она­ла­ри­нинг ки­риш тест си­но­вла­ри­ни он­лайн ре­жи­ми­да ку­за­тиб бо­ри­шла­ри учун им­ко­ни­ят яра­тил­ди.

Жо­рий йил­нинг 1 ав­гу­сти­дан 10 ав­гу­сти­га­ча кун­дуз­ги таъ­лим шак­ли бўйича, 17 ав­гу­ст­дан 19 ав­гу­ст­га­ча сир­тқи таъ­лим шак­ли учун тест синовлари му­ваф­фақи­ят­ли ўт­ка­зи­ли­ши учун ама­лий ёр­дам кўр­са­тил­ди.

“ОБОД ҚИ­Ш­ЛОҚ”ДАСТУ­РИ БЎЙИЧА АМАЛ­ГА ОШИ­РИ­ЛА­ЁТ­ГАН ИШЛАР

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг “Обод қи­ш­лоқ” дасту­ри­ни 2018 йил­да амал­га оши­риш тўғри­си­да”ги 2018 йил 29 март­да­ги Пқ-3630-сон қа­ро­ри би­лан 2018 йил мо­бай­ни­да би­рин­чи босқич­да ви­ло­ят­нинг 5 та ҳам­да ик­кин­чи босқич­да 12 та МФЙДА (жа­ми 17 та) қи­ш­лоқ аҳо­ли пункт­ла­ри­да қу­ри­лиш ва обо­дон­ла­ш­ти­риш ишла­ри­ни амал­га оши­риш бел­ги­лан­ган.

Қу­ри­лиш ва обо­дон­ла­ш­ти­риш ишла­ри бо­шлан­ган қи­ш­лоқ аҳо­ли пункт­ла­ри­да таш­кил эти­л­ган шта­б­лар эҳти­ёж­дан ке­либ чиқиб алоқа во­си­та­ла­ри ва те­ле­ком­му­ни­ка­ция хиз­мат­ла­ри би­лан таъ­мин­лан­моқ­да ҳам­да маз­кур ҳудудларда те­ле­ком­му­ни­ка­ция тар­моқла­ри­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ва кен­гай­ти­риш чоралари кўрил­моқ­да. Жум­ла­дан:

На­во­ий ви­ло­я­ти­нинг “Обод қи­ш­лоқ” лой­иҳа­си амал­га оши­ри­ла­ёт­ган Ха­тир­чи ту­ма­ни­нинг Хў­жақўрғон, Қи­зи­л­те­па ту­ма­ни­нинг Ма­ли­ко­бод, Том­ди ту­ма­ни­нинг Уте­му­рат (Ши­е­ли), Учқу­дуқ ту­ма­ни­нинг Қулқу­дуқ (Ал­тин­тау) ҳам­да Ну­ро­та ту­ма­ни­нинг Чуя қи­ш­лоқ аҳо­ли пункт­ла­ри­да амал­га оши­ри­ла­ёт­ган обо­дон­ла­ш­ти­риш ва қу­ри­лиш ишла­ри­ни до­и­мий мо­ни­то­ринг қи­либ бо­риш мақ­са­ди­да Ха­тир­чи ту­ма­ни- нинг Хў­жақўрғон ва Қи­зи­л­те­па ту­ма­нинг Ма­ли­ко­бод қи­ш­лоқ аҳо­ли пункт­ла­ри би­лан ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ШТАБИ ўр­та­си­да ви­део, шу­нин­г­дек Том­ди ту­ма­ни­нинг Уте­му­рат, Учқу­дуқ ту­ма­ни­нинг Қулқу­дуқ ҳам­да Ну­ро­та ту­ма­ни­нинг Чуя, Ха­тир­чи ту­ма­ни­нинг Хў­жақўрғон, Қи­зи­л­те­па ту­ма­ни­нинг Ма­ли­ко­бод қи­ш­лоқ аҳо­ли пункт­ла­ри­да аудио­се­лек­тор ти­зи­ми таш­кил этил­ди.

Шу би­лан бир­га, маз­кур аҳо­ли яшаш пункт­ла­ри­да за­мо­на­вий мо­бил алоқа ва ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти­ни яра­тиш бўйича ишлар олиб бо­рил­моқ­да.

Уте­му­рат ва Қулқу­дуқ қи­ш­лоқла­ри­да “Uzmobile” мо­бил алоқа опе­ра­то­ри­нинг мав­жуд СDМА-450 ба­за стан­ци­я­ла­ри юқо­ри тез­лик­даги Ин­тер­нет хизматини тақ­дим этиш тех­но­ло­ги­я­си (СDМА-450 EVDO)ГА ўт­ка­зил­ди.

Чуя ҳам­да Хў­жақўрғон Қфй­ла­ри­да “Coscom” МЧЖ (Ucell) мо­бил алоқа опе­ра­то­ри­нинг 3G ба­за стан­ци­я­ла­ри қу­ри­либ, иш­га ту­ши­рил­ди.

Ик­кин­чи бочқи­ч­га ки­ри­ти­л­ган За­раф­шон шаҳри­нинг Да­у­гизтау МФЙ да “Uzmobile” мо­бил алоқа опе­ра­то­ри­нинг 2G-3G ба­за стан­ци­я­ла­ри ўр­на­ти­либ иш­га ту­ши­рил­ди. Амал­га оши­ри­л­ган ишлар на­ти­жа­си­да маз­кур ҳу­д­уд­да яша­ёт­ган аҳо­ли си­фат­ли мо­бил алоқа ҳам­да тез­кор ин­тер­нет хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш им­ко­ни­я­ти­га эга бўл­ди.

Шу­нин­г­дек, ик­кин­чи босқи­ч­га ки­ри­ти­л­ган Том­ди ту­ма­ни Ақтау ОФЙ да “Ўз­бек­те­ле­ком”ак На­во­ий фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан 500 метр ма­со­фа­да ОТАЛ ётқи­зил­ди ва бу­гун­ги кун­да 48 порт­ли DSLAM қу­рил­ма­си­га бу­юрт­ма бе­ри­л­ган.

“Обод қи­ш­лоқ” до­ира­си­да бар­ча ту­ман­лар­да тел­ком­му­ни­ка­ция ин­фра­ту­зил­ма­си­ни ривожлантириш бо­рас­и­да ишлар амал­га оши­рил­моқ­да.

ИДО­РА­ЛА­РА­РО ЯГО­НА ИЖ­РО ИНТИЗОМИ ЭЛЕК­ТРОН ТИЗИМИНИНГ ЖО­РИЙ ЭТИ­ЛИ­ШИ

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 9 ав­гу­ст­да­ги “Идо­ра­ла­ра­ро яго­на иж­ро интизоми элек­трон тизимини жо­рий этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги Ф-5017-сон фар­мой­и­ши­нинг ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да На­во­ий ви­ло­я­ти, ту­ман ва шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри ҳам­да

кор­хо­на таш­ки­лот­ла­ри­ни Яго­на ти­зим­га (IJRO.GOV.UZ) ула­ни­ши­ни таш­кил этиш ва ма­съул­лар ма­ла­ка­си­ни оши­риш бўйича бир қан­ча ама­лий ишлар ба­жа­ри­л­ган. Жум­ла­дан:

На­во­ий ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­нинг 5 на­фар раҳ­бар ва хо­дим­ла­ри­га яго­на ти­зим­дан фой­да­ла­ниш бўйича ишлар амал­га оши­ри­л­ган бўл­са, кей­ин­ча­лик яна 42 на­фар хо­дим­ла­ри­га ти­зим­дан фой­да­ла­ни­шла­ри учун элек­трон рақам­ли им­зо ка­лит­ла­ри топ­ши­рил­ди.

На­во­ий ви­ло­я­ти­нинг 10 та шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг 190 на­фар хо­дим­ла­ри яго­на ти­зим­га улан­ган бў­либ, бу­гун­ги кун­да юқо­ри ту­рув­чи ор­ган­лар­дан кел­ган топ­ши­риқлар ижро­си уш­бу ти­зим орқа­ли амал­га оши­рил­моқ­да.

Жо­рий йил да­во­ми­да На­во­ий ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги, ту­ман ва шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри ҳам­да бар­ча да­ра­жа­да­ги кор­хо­на ва таш­ки­лот­лар­нинг хо­дим­ла­ри учун 3 мар­та ви­ло­ят ва ҳу­д­у­дий се­ми­нар­лар ўт­ка­зил­ди.

ВИ­ЛО­ЯТ ТАШКИЛОТЛАРИДА ЭЛЕК­ТРОН ҲУЖ­ЖАТ АЙ­ЛА­НИШ ТИ­ЗИ­МИ

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 9 ав­гу­ст­да­ги Ф-5017-сон фар­мой­и­ши­га асо­сан ви­ло­ят­да­ги давлат бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри­нинг 275 на­фар фой­да­ла­нув­чи­ла­ри Яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро интизоми элек­трон ти­зи­ми­га (Яго­на ти­зим) улан­ган.

На­во­ий кон-ме­тал­лур­гия ком­би­на­ти ДК, “На­во­ий­азот” АЖ, “Қи­зи­лқум­це­мент” АЖ, На­во­ий ис­сиқ­лик электр стан­ци­я­си,“на­во­ий электр ки­мё за­во­ди” АЖ ка­би йи­рик ташкилотлар Lotus Notus элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ниш ти­зи­ми­дан унум­ли фой­да­ла­ниб ке­лиш­моқ­да. Ве­те­ри­на­рия, ўр­та мах­сус, ка­сб-ҳу­нар таъ­ли­ми ва бо­шқа ўр­та бўғим бо­шқар­ма­ла­ри эса Germs элек­трон ҳуж­жат ай­ла­ниш ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниб ке­лиш­моқ­да. Ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги ҳам­да шаҳар ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри ва маҳал­лий давлат бо­шқа­ру­ви ор­ган­ла­ри орас­и­да Doc flow ти­зи­ми ишла­тиб ке­лин­моқ­да.

ОЧИҚ МАЪ­ЛУ­МОТ­ЛАР БЎЙИЧА

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2015 йил 7 ав­гу­ст­да­ги “Очиқ маъ­лу­мот­лар тақ­дим эти­ли­ши ҳи­соб­га олин­ган ҳол­да ин­тер­нет тар­моғи­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг ҳу­ку­мат пор­та­ли­ни яна­да та­ко­мил­ла­ш­ти­риш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги 232-сон Қа­ро­ри­га му­во­фиқ Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ривожлантириш ва­зир­ли­ги жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­га ма­ши­на­да ўқи­ла­ди­ган фор­мат­да­ги ах­бо­р­от­дан кўп ма­ро­та­ба, эр­кин ва бе­пул фой­да­ла­ниш им­ко­ни­ни берувчи Ин­тер­нет тар­моғи­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си­нинг Ҳу­ку­мат пор­та­ли до­ира­си­да Очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли­ни иш­га ту­шир­ган.

Бу­гун­ги кун­да, “Очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли”нинг На­во­ий ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги бў­ли­ми­да 100 ор­тиқ очиқ тур­да­ги маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­ри­л­ган. Шу қа­тор­да ҳар чо­рак­да 30 тур­да­ги очиқ маъ­лу­мот­лар ян­ги­ла­ниб бо­рил­моқ­да.

Шу­нин­г­дек, ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги­нинг NAVOI.UZ рас­мий веб-сай­ти ба­за­си­да http://data.navoi.uz/ пор­та­ли яра­тил­ди. Пор­тал­да шу кун­га қа­дар 25 тур­га яқин очиқ маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­ри­л­ган ҳам­да мун­та­зам ра­ви­ш­да қў­шимча очиқ маъ­лу­мот­лар жой­ла­ш­ти­риб бо­рил­моқ­да.

АХ­БО­РОТ-КОМ­МУ­НИ­КА­ЦИЯ ТЕХ­НО­ЛО­ГИ­Я­ЛА­РИ СОҲА­СИ­ДА МУРОЖААТЛАР ТЎҒРИ­СИ­ДА

Соҳа йў­на­ли­ши­да Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­га ке­либ ту­ш­ган мурожаатлар би­лан ишлаш ти­зим­ли таш­кил эти­л­ган, ижро­си­ни на­зо­рат қи­лиш ва унинг мо­ни­то­рин­ги­ни олиб бо­риш, улар­нинг ўз вақти­да ва за­рур тарз­да кўриб чиқи­ли­ши таъ­мин­лаб бо­рил­моқ­да.

2018 йил­нинг тўққиз ой­ли­ги да­во­ми­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти пор­та­ли орқа­ли Ва­зир­лик­ка ке­либ ту­ш­ган 30 та, Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­га ке­либ ту­ш­ган (cabinetpm2.gov.uz) 16 та, Ва­зир­лик­нинг вир­ту­ал қа­бул­хо­на­си­га ке­либ ту­ш­ган 8 та, тўғри­дан-тўғри ке­либ ту­ш­ган 5 та ҳам­да Бош про­ку­ра­ту­ра ишонч те­ле­фо­ни орқа­ли ке­либ ту­ш­ган 10 та - жа­ми 69 та мурожаатлар те­ги­шли тар­тиб­да кўриб чиқи­либ, ўз муд­дат­ла­ри­да жа­воб хат­ла­ри юбо­ри­л­ган. Маз­кур мурожаатлар йў­на­ли­шлар ке­си­ми­да қуй­и­да­ги ҳол­да акс эта­ди:

те­ле­ком­му­ни­ка­ция йў­на­ли­ши­да - 9 та, мо­бил алоқа опе­ра­тор­ла­ри йў­на­ли­ши­да - 18 та; поч­та йў­на­ли­ши­да - 2 та раҳ­ба­ри­ят усти­дан ши­ко­ят

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.