РОБОТЛАР ДУНЁСИГА ҚЎЙИЛГАН ИЛК ҚАДАМ

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Ҳо­зир­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри соҳа­си­да бўла­ёт­ган ҳар қан­дай ўз­га­риш, ян­ги­лик, каш­фи­ёт ҳеч ким­нинг на­за­ри­дан чет­да қо­ла­ёт­га­ни йўқ. Одам­лар­да қу­лай­лик, тез­кор­лик ва аниқ­лик­ка бўл­ган эҳти­ёж­нинг кун сай­ин ор­тиб бо­ри­ши ишлаб чиқа­рув­чи­лар­ни до­и­мий ра­ви­ш­да ян­ги­лик­ка ун­даб кел­моқ­да. Соҳа­да­ги ўз­га­ри­шлар, ишлаб чиқа­рув­чи­лар ўр­та­си­да­ги ўза­ро рақо­бат шид­да­ти ҳар қан­дай қи­ши­нинг ақ­ли­ни шо­ши­риб қўй­и­ши, шубҳа­сиз. Бу­гун­га ке­либ жа­ми­ят­нинг де­яр­ли ҳар бир бўғи­ни­га ки­риб бо­ра­ёт­ган IT дан мақ­сад ва ва­зи­фа­ла­ри­га қў­ра бир қан­ча йў­на­ли­шлар ажра­либ чиққан­ки, улар­ни алоҳи­да ўр­га­ниш мақ­сад­га му­во­фиқ. Бу са­фар ана шу йў­на­ли­шлар­дан би­ри, сўнг­ги йил­лар­да кўп­чи­лик­нинг муҳо­ка­ма­си­га, баҳс-му­но­за­ра­лар­га са­баб бўла­ёт­ган РОБОТлар мавзу­си­га тўх­та­ла­миз. Сунъ­ий ин­тел­лект­га асо­слан­ган бу “мав­жу­дот”лар­нинг ке­ла­жа­ги қан­дай бў­ли­ши, юр­ти­м­из­да ҳам улар­нинг им­ко­ни­я­ти­дан унум­ли фой­да­ла­ниш ис­тиқ­бол­ла­ри, биз­да бу бо­ра­да қан­дай ютуқлар­га эри­шил­ди ёки эри­ши­ли­ши қу­тил­моқ­да? Ўз­бе­ки­стон­нинг IT ду­нё­си­да­ги ўр­ни қан­дай бўла­ди? ка­би са­вол­лар кўп­чи­лик­ни қий­наб ке­ла­ёт­га­ни аниқ. Шун­дай бўл­са-да, юр­ти­м­из­да маз­кур йў­на­ли­ш­да бир­мун­ча се­зи­лар­ли си­л­жи­шлар­нинг бор­ли­ги, ян­ги ав­лод ва­кил­ла­ри орас­и­дан кў­плаб му­та­хас­сисла­ри­нинг ети­шиб чиқа­ёт­ган­ли­ги қу­во­нар­ли ҳол, ал­бат­та. Шун­дай ёшла­ри­м­из­дан би­ри, ҳо­зир­да Ита­ли­я­нинг Ўз­бе­ки­стон­да­ги Ту­рин по­ли­тех­ни­ка уни­вер­си­те­ти­да таҳ­сил ала­ёт­ган Фир­давс Неъ­мат­зо­да бу бо­ра­да­ги фи­кр­ла­ри би­лан ўр­тоқла­ш­ди.

? За­мо­на­вий тех­но­ло­ги­я­лар­нинг ай­нан сунъ­ий ин­тел­лект йў­на­ли­ши­га қи­зиқи­шин­гиз қан­дай пай­до бўл­ган? Уму­ман, бу соҳа­га қан­дай ки­риб кел­ган­сиз?

— Бо­ла­ли­гим­дан қу­ри­лиш, тех­ни­ка, ав­то­мо­бил­лар, элек­тро­ни­ка соҳа­си­га қи­зиқар­дим.ТДТУ қо­ши­да­ги Чи­лон­зор ака­де­мик ли­цей­и­да 7-синфда ўқиб юр­га­ним­да илк мар­та “Ёш тех­никлар” кўрик-тан­ло­ви­да қат­на­шиб, 1-ўрин­ни эгал­ла­ган­ман. Шу та­риқа тех­но­ло­ги­я­лар ола­ми ме­ни ўз ичи­га тор­тиб кет­ди. У ер­да ҳам фи­зи­ка фа­ни­га бўл­ган иш­ти­ёқим ор­тиб бо­рар, тур­ли тан­ло­влар­га қат­на­шар­дим.

Аби­ту­ри­ент­лик пай­тим­да дастлаб ТАТУ­га ўқи­ш­га ки­риш ни­я­ти­да эдим. Ам­мо ўша йил­лар­да Тош­кент­да Ту­рин по­ли­тех­ни­ка уни­вер­си­те­ти таш­кил этил­ди. Уш­бу олий­гох ҳақи­да­ги маъ­лу­мот­лар би­лан та­ни­шиб чиққач, “бу ай­нан мен учун” де­ган ху­ло­са­га кел­дим ва маз­кур уни­вер­си­тет­нинг “Са­но­ат­да ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ав­то­ма­тик бо­шқа­рув ти­зи­ми” фа­куль­те­ти­га ҳуж­жат­ла­ри­мни топ­ши­ри­ш­га қа­рор қил­дим. Ўқи­ш­дан та­шқа­ри вақт­лар­да ин­тер­нет­да­ги тур­ли хил ян­ги­ли­клар фо­рум­ла­ри­ни ку­за­тиб бо­рар­дим, ке­ча­ла­ри би­лан из­ла­нар­дим. Ўша пайт­лар­да уни­вер­си­те­ти­миз қо­ши­да “Ме­хатро­ни­ка ва ро­бо­то­тех­ни­ка ла­бо­ра­то­ри­я­си” ҳам таш­кил этил­ди. Ам­мо у ер­га фақат тан­ло­в­дан ўт­ган иқти­дор­ли та­ла­ба­лар­ни­ги­на қа­бул қи­ли­шар­ди. Мен ҳам ўзим яса­ган қу­рил­ма­ла­рим би­лан тан­ло­в­да қат­на­шиб, ла­бо­ра­то­ри­я­га қа­бул қи­лин­дим. Бир йил да­во­ми­да ла­бо­ра­то­ри­яда ҳам ўқиб, ҳам ишлаб бо­ла­лик­дан ор­зу қи­л­га­ним, ро­бо­то­тех­ни­ка соҳа­си­ни ўз­ла­ш­ти­ри­ш­га му­ваф­фақ бўл­дим.

Ро­бо­то­тех­ни­ка жу­да қи­зиқар­ли, би­роқ шу би­лан бир­га қам­ро­ви ан­ча кенг ва му­р­ак­каб йў­на­ли­ш­дир. Сунъ­ий ин­тел­лект эса унинг бо­шқа­рув ти­зи­ми ҳи­собла­на­ди. Шу са­баб бу ик­ки ту­шун­ча ҳа­ми­ша ён­ма-ён ке­ла­ди. Биз учун од­дий бў­либ кўрин­ган ком­пью­тер, смарт­фон ка­би қу­рил­ма­лар­нинг бар­ча­си ас­ли­да сунъ­ий ин­тел­лект маҳ­су­ли са­на­ла­ди. Мен ҳам ўз из­ла­ни­шла­рим да­во­ми­да роботлар яса­ш­дан кў­ра, кў­проқ унинг бо­шқа­рув ти­зи­ми­га, яъ­ни сунъ­ий ин­тел­лект­га урғу бер­ган­ман.

? Ро­бо­то­тех­ни­ка ола­ми­да рўй бе­ра­ёт­ган ўз­га­ри­шлар ва улар­нинг аҳа­ми­я­ти ҳақи­да ни­ма­лар дея ола­сиз?

— Чин­дан ҳам бу бо­ра­да­ги ўз­га­ри­шлар­дан ҳай­рат­га туш­мас­лик­нинг ило­жи йўқ. Агар “роботлар эво­лю­ци­я­си”га на­зар ташлай­ди­ган бўл­сак, бу жа­ра­ён­нинг қан­ча­лик шид­дат би­лан ке­ча­ёт­га­ни яққол кўри­на­ди. Бу­лар­ни ўзим шу соҳа ва­ки­ли бўл­га­ним учун ай­та­ёт­га­ним йўқ. Бу­тун ду­нё­да ро­бо­то­тех­ни­ка ва сунъ­ий ин­тел­лект соҳа­си­ни ри­вож­лан­ти­ри­ш­га кат­та эъ­ти­бор қа­ра­ти­ляп­ти, мил­ли­ард­лаб дол­лар ма­б­лағ сар­фла­няп­ти. Сўнг­ги йил­лар­да рўй бе­ра­ёт­ган ўз­га­ри­шлар, қи­ли­на­ёт­ган ян­ги­ли­клар­ни ана шу эъ­ти­бор­нинг са­ма­ра­си дей­иш мум­кин. Жум­ла­дан, Boston Dynamics ком­па­ни­я­си яқин­да сунъ­ий ин­тел­лект орқа­ли бо­шқа­ри­ла­ди­ган одам­си­мон (гу­ма­но­ид) ро­бот­лар­ни ишлаб чиқиб, улар усти­да тур­ли та­жри­ба­лар­ни амал­га ошир­моқ­да. Бу ке­ти­ш­да яқин 5-10 йил ичи­да аэро­порт­лар­да­ги маъ­лу­мот бе­рув­чи хо­дим­лар ўр­ни­да, шу­нин­г­дек, ҳар­бий­лар са­фи­да ҳам ро­бот­лар­ни кў­ри­ши­миз ҳеч гап эмас.

? Ай­ни пайт­да шуғул­ла­на­ёт­ган лой­иҳа­ла­рин­гиз ҳақи­да га­пи­риб бер­сан­гиз.

— Ҳо­зир­да уч­та лой­иҳа усти­да иш олиб бо­ря­п­ман. Улар­дан би­ри но­ги­рон­лар учун ро­бо­тик про­тез қўл. Элек­тро­маг­не­тик сен­сор­лар орқа­ли ҳа­ра­кат­ла­на­ди­ган бун­дай қўл­лар­ни бахт­сиз ҳо­ди­са ту­фай­ли қў­ли­дан ай­ри­л­ган бе­мор­лар­га ўр­на­тиш мум­кин. Тўғри, бу ка­би сунъ­ий қўл­лар ал­лақа­чон ишлаб чиқи­л­ган. Би­роқ улар­нинг нар­хи жу­да қим­мат. Ме­нинг лой­иҳам асо­си­да тай­ёр­лан­ган қўл­лар­нинг тан­нар­хи эса ан­ча ар­зон­га ту­ша­ди. Унинг про­то­тип ва­ри­ан­ти­ни ишлаб чиқиб, ом­ма­га на­мой­иш этиб бўл­дик. Ҳо­зир­да уни па­тент­лаш ва ишлаб чиқа­риш усти­да иш олиб бо­ря­п­миз. Нав­бат­да­ги лой­иҳам ҳам ав­вал­ги­си­га ўх­шаш бў­либ, но­ги­рон­лар учун ро­бо­тик био­про­тез оёқлар яра­ти­ш­дан ибо­рат. Сунъ­ий оёқ­нинг 3D чиз­ма­ла­ри тай­ёр. Уни ясаб си­но­в­дан ўт­ка­зиш ишла­ри қол­ди, хо­лос. Кей­ин­ги лой­иҳам нис­ба­тан му­р­ак­каб, сунъ­ий ин­тел­лект орқа­ли бо­шқа­ри­ла­ди­ган одам­си­мон (гу­ма­но­ид) ро­бот яса­ш­га қа­ра­ти­л­ган. Ҳо­зир­га ке­либ ро­бот та­на­си­нинг 75% қисми­ни 3D прин­тер ёр­да­ми­да чиқа­риб бўл­дик. Унинг элек­трон қисми ҳам тай­ёр. Бар­ча лой­иҳа­ла­ри­мни 2019 йил­да халқа­ро ин­но­ва­ци­он ғо­я­лар ҳаф­та­ли­ги — INNOWEEK­да тақ­дим қи­лиш ни­я­ти­да­ман.

? Ғо­я­ла­рин­гиз тиб­би­ёт­дан та­шқа­ри яна қай­си соҳа­лар­да қўл ке­ла­ди деб ҳи­соб­лай­сиз? Бо­шқа йў­на­ли­шлар­га ҳам ян­ги­лик ки­ри­та ола­сиз­ми?

— Ғо­я­ла­рим орас­и­дан фақат­ги­на сунъ­ий қўл ва оёклар тиб­би­ёт соҳа­си­га йў­нал­ти­ри­л­ган. Ам­мо улар­ни мав­жуд ва­зи­ят­дан ке­либ чиқиб бо­шқа соҳа­лар­да ҳам қўл­лаш мум­кин. Ма­са­лан, ҳар­бий соҳа ва­кил­ла­ри сунъ­ий қўл­дан порт- лов­чи мод­да­лар, бом­ба ёки ми­на­лар­ни за­рар­сиз­лан­ти­ри­ш­да фой­да­ла­ни­шла­ри мум­кин. Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар­ни олай­лик. Кўп ҳол­лар­да қутқа­рув хиз­ма­ти хо­дим­ла­ри мав­жуд хавф-ха­тар­ни бар­та­раф эти­ш­да ўз ҳа­ё­ти­ни хавф ости­га қўй­и­ши­га тўғри ке­ла­ди. Бун­дай пайт­да одам­лар ўр­ни­га роботлар, ро­бо­тик ма­ни­пу­ля­тор­лар­ни юбо­риш, ва­зи­ят­ни хавф­сиз жой­дан ту­риб бар­та­раф қи­лиш мум­кин. Бун­дан та­шқа­ри, кел­гу­си­да ме­диа ва ре­кла­ма соҳа­ла­ри­да ҳам ин­но­ва­ци­он ишлан­ма­лар қи­лиш ни­я­ти­да­ман.

? Юр­ти­м­из­да ҳам ро­бо­то­тех­ни­ка­нинг кенг тарқа­ли­ши учун қан­дай ишлар амал­га оши­ри­ли­ши ке­рак деб ҳи­соб­лай­сиз?

— Мам­ла­ка­ти­м­из­да сўнг­ги беш йил ичи­да ро­бо­то­тех­ни­ка соҳа­си ан­ча жа­дал ри­вож­ла­ниб, ёшлар орас­и­да кат­та қи­зиқиш уй­ғ­от­ди. Мен бу соҳа­га ки­риб кел­га­ним­да бор йўғи беш ки­ши эдик. Ви­ло­ят­лар­да се­ми­нар, тре­нин­глар ўт­ка­зиб, ёшлар орас­и­да ро­бо­то­тех­ни­ка­ни тарғиб қил­дик. Дастлаб 2017 йил­да MIT.UZ (Мил­лий ин­тер­нет тан­ло­ви) кў­ма­ги­да Ўз­бе­ки­стон­да илк бор “РОБОТЛАР ЖАНГИ—2017” тан­ло­ви ўт­ка­зил­ди. Тан­лов қат­на­шув­чи­ла­ри­нинг ак­са­ри­я­ти ёшлар­дан ибо­рат бў­либ, кей­ин­ги му­со­бақа­лар­да улар­нинг со­ни яна­да ор­тиб бор­ди. Ҳо­зир­га ке­либ рес­пуб­ли­ка бўй­лаб қў­п­ги­на шаҳар­лар­да ро­бо­то­тех­ни­ка ва элек­тро­ни­ка бўй­и­ча ўқув кур­сла­ри ва мар­каз­лар таш­кил эти­л­ган. Ўсиб ке­ла­ёт­ган ав­лод орас­и­да ҳам бу соҳа­га қи­зиқа­ди­ган­лар кў­п­ли­ги­га ишон­чим ко­мил. Фақат улар­нинг ис­теъ­до­ди­ни ўз вақти­да пай­қаб, тўғри йў­на­лиш бе­рил­са бўл­га­ни. Бун­га эри­шиш ва Ўз­бе­ки­стон­да ҳам ро­бо­то­тех­ни­ка­нинг ри­вож­ла­ни­ши учун улар­га мак­таб да­ври­да­ноқ эъ­ти­бор қа­ра­тиш ке­рак деб ҳи­соб­лай­ман. Ма­са­лан, 7-синфдан бо­шлаб ўқув­чи­лар учун фи­зи­ка фа­ни­га қў­шимча ра­ви­ш­да ро­бо­то­тех­ни­ка ва элек­тро­ни­ка соҳа­си­га оид ама­лий ва ла­бо­ра­то­рия ма­шғу­лот­ла­ри ки­ри­тил­са, мақ­сад­га му­во­фиқ бўлар­ди. Яқин ке­ла­жак­да юр­ти­м­из­да ҳам соҳа­га се­зи­лар­ли ян­ги­ли­клар­ни олиб ки­ра ола­ди­ган кадр­лар ети­шиб чиқа­ди де­ган умид­да­ман.

? Ро­бот­лар­нинг ду­нё­ни “за­бт эти­ши” қан­дай иж­о­бий ёки сал­бий оқи­бат­лар­га олиб ке­ли­ши мум­кин?

— Шах­сан мен роботлар одам­зот­га фақат­ги­на фой­да кел­ти­ра­ди де­ган қатъ­ий фи­кр­да­ман. Боя айт­га­ним­дек ме­нинг уш­бу соҳа ва­ки­ли экан­ли­гим бу бо­ра­да­ги қа­рашла­рим­га таъ­сир қўр­сат­май­ди. Са­но­ат ва ишлаб чиқа­ри­ш­да му­кам­мал да­ра­жа­да­ги аниқ­лик­ни ва оғир меҳ­нат­ни та­лаб қи­ла­ди­ган фа­о­ли­ят тур­ла­ри бор. Улар­ни ба­жа­ри­ш­га иш­чи­лар­нинг жис­мо­ний им­ко­ни­я­ти ет­май­ди. Бу­ни улар­нинг ўр­ни­га роботлар ба­жа­ра­ди. Ёки юқо­ри­да ай­тиб ўти­л­ган фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар­да, та­би­ий офат­лар, ёнғин­лар вақти­да ҳам ай­нан роботлар хиз­ма­ти­дан фой­да­ла­ниш орқа­ли кў­плаб ин­сон­лар­нинг ҳа­ё­ти­ни сақлаб қо­лиш мум­кин. Тиб­би­ёт­да ҳам шун­дай. Роботлар, сод­да қи­либ айт­ган­да, бо­шқа­ри­ла­ди­ган темир ме­ха­низм, хо­лос. Улар­ни ясай­ди­ган ҳам, бо­шқа­ра­ди­ган ҳам ин­сон. Фақат­ги­на тўғри фой­да­ла­нил­са бўл­га­ни. Тер­ми­на­тор ҳақи­да­ги ёки шун­га ўх­шаш фильм­лар­да­ги агрес­сив роботлар экран­лар­да қо­либ ке­та­ди. Ҳақиқий роботлар эса ри­вож­ла­ни­ш­да, одам­лар­га ен­гил­лик бе­риш, фой­да кел­ти­ри­ш­да да­вом эта­ве­ра­ди.

? Ол­дин­гиз­га қўй­ган энг кат­та мақ­са­дин­гиз ни­ма?

— Энг кат­та мақ­са­дим — Ўз­бе­ки­стон­да

Ро­бо­то­тех­ни­ка Фе­де­ра­ци­я­си фа­о­ли­я­ти­ни таш­кил қи­лиш, маз­кур соҳа­да ри­вож­лан­ган давлат­лар би­лан ил­мий ва ама­лий ҳам­кор­лик­ни йўл­га қўй­иш, ян­ги ғоя ва лой­иҳа­лар­ни амал­га оши­риб, ҳа­ёт­га тат­биқ этиш. На­сиб қил­са, бу кун­лар­га, ал­бат­та, ета­миз. Бун­га ишо­на­ман.

? Маз­мун­ли суҳ­бат учун та­ш­ак­кур. Кел­гу­си ишла­рин­гиз­да му­ваф­фақи­ят ти­лай­ман.

— Раҳ­мат.

Ита­ли­яда­ги Ту­рин по­ли­тех­ни­ка уни­вер­си­те­ти ма­ги­стран­ти

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.