Роботлар ду­нё­ни ўз­гар­ти­ра ола­ди­ми?

Биз бу­гун де­яр­ли бар­ча жа­бҳа­да жа­ми­ят­ни элек­трон қу­рил­ма­лар, тех­но­ло­гик во­си­та­лар, шу жум­ла­дан, роботлар қа­м­раб ола­ёт­ган муҳит­да яша­я­п­миз. Бу жа­ра­ён шу қа­дар тез­ла­шиб кет­ди­ки, эн­ди­лик­да тур­ли ин­тер­ак­тив ўй­ин­чоқлар, ОАВ­да бот-бот эъ­лон қи­ли­на­ёт­ган ро­бот-фа

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА - ЗИЁДБЕК ИСМОИЛОВ

Роботлар атро­фи­да ке­ча­ёт­ган гап-сўз­лар, баҳс-му­но­за­ра­лар ан­ча йил­лар ил­га­ри бо­шла­ниб, ҳо­зир­га­ча да­вом эт­моқ­да. Ҳо­зир­да­ноқ кў­п­ги­на ком­па­ни­я­лар тур­ли-хил жа­ра­ён­лар­ни ав­то­мат­ла­ш­ти­риш, ўз фа­о­ли­я­ти­ни ян­ги тех­но­ло­ги­я­лар асо­си­га қу­риш ҳақи­да бош қо­тир­моқ­да­лар. Му­та­хас­сислар­нинг фи­кри­ча, бу ке­ла­жак­да улар­нинг биз­не­си яшаб қо­ли­ши учун сув ва ҳа­во­дек за­ру­рат­га ай­ла­на­ди. Би­роқ, шу би­лан бир­га, аҳо­ли банд­ли­ги, жаҳон иқти­со­ди­ё­ти ва си­ё­са­ти­га ҳам се­зи­лар­ли да­ра­жа­да таъ­сир кўр­са­та­ди.

Ки­но ола­ми­да ҳам роботлар иш­ти­ро­ки­да­ги саҳ­на­лар, ро­бот қаҳра­мон­лар асо­си­да су­рат­га олин­ган фильм­лар ан­ча ом­ма­ла­ш­ди (“Ин­спек­тор Га­жет”,“Тер­ми­на­тор”, “Ро­бо­коп” ва ҳ.к). Улар­нинг сю­же­ти эса олим­лар­ни ян­ги­дан ян­ги ғо­я­лар­га илҳом­лан­ти­риб, ро­бо­то­тех­ни­ка­нинг ри­вож­ла­ниш жа­ра­ё­ни тез­ла­шиб ке­ти­ши­га турт­ки бер­ди. Маз­кур фильм­лар, ўз нав­ба­ти­да, жа­ми­ят­ни роботлар ор­ти­дан ке­либ чиқи­ши мум­кин бўл­ган хавф-ха­тар­дан огоҳлан­ти­рув­чи ма­ёқ ва­зи­фа­си­ни ўтаб бер­ди. Бу кел­гу­си­да ҳар қан­дай ян­ги тех­ни­ка­нинг яра­ти­ли­ши­да ана шу омил­лар­ни ҳи­соб­га олиш ке­рак­ли­ги­ни ан­глат­ган бўл­са ажаб эмас. Баъ­зи­лар ро­бот­лар­нинг жа­ми­ят­га хавф со­ли­ши мум­кин­ли­ги­га қат­тиқ ишон­са, ай­рим­лар улар­нинг одам­лар тур­муш тар­зи­ни ях­ши­ла­ш­га хиз­мат қи­лув­чи дастёр­лар бў­ли­ши­ни таъ­кид­ла­ш­дан чар­чаш­ма­яп­ти. Ро­бот­лар­нинг жа­ми­ят­да ин­сон оми­ли­ни ка­май­ти­риб юбо­ри­ши мум­кин­ли­ги, одам­лар ба­жа­ра­ди­ган ва­зи­фа­лар­ни бир­ма-бир эгал­лаб бо­ри­ши ду­нё ҳам­жа­ми­я­ти­га таъ­сир қил­май қол­май­ди, ал­бат­та. Ам­мо унинг таъ­си­ри қан­дай бў­ли­ши, охи­ри ни­ма би­лан ту­га­ши бо­рас­и­да­ги тах­мин­лар кўп­чи­лик­ни ке­ла­жак ҳақи­да ўй­ла­ш­га маж­бур қи­ла­ди. Роботлар ду­нё­ни ўз­гар­ти­ра ола­ди­ми? Ўз­гар­ти­ра­ди ҳам дей­лик. Би­роқ қай­си то­мон­га? Бу ка­би қа­рашлар ўт­ми­ш­да ва ҳо­зир­да бўл­га­ни ка­би ке­ла­жак­да ҳам да­вом эта­ве­ра­ди. Энг муҳи­ми улар им­ко­ни­я­ти­дан тўғри фой­да­ла­ниш ма­да­ни­я­ти­га эга бў­ли­ш­дир. Бун­да ро­бот­лар­нинг асо­сий ва­зи­фа­си ни­ма­лар­дан ибо­рат экан­ли­ги, пай­до бў­лиш та­ри­хи­ни ҳам­да ай­ни пайт­да ҳа­ё­ти­м­из­да­ги ўр­ни қай да­ра­жа­да­ли­ги­ни би­лиш мақ­сад­га му­во­фиқ. Бун­дан та­шқа­ри, қуй­и­да кел­ти­ри­л­ган факт­лар ёр­да­ми­да улар­нинг пай­до бў­ли­ши­дан то ҳо­зир­га қа­дар одам­зот­га қан­ча­лик фой­да ёки за­рар кел­тир­га­ни­ни му­стақил баҳо­лаш им­ко­ни­га эга бўла­сиз. Эҳти­мол, бу бо­ра­да­ги қа­рашла­рин­гиз ўз­га­рар.

ТАНИШИНГ! РО­БОТ

Ро­бот — ав­вал­дан ўр­на­ти­л­ган мах­сус дастур асо­си­да тур­ли-хил ме­ха­ник ам­ал­лар­ни ба­жа­рув­чи ав­то­ма­тик қу­рил­ма. Бун­дай қу­рил­ма­лар­да дат­чи­клар (сезги ор­ган­ла­ри­нинг сунъ­ий кўри­ни­ши) бў­либ, улар ёр­да­ми­да атроф-муҳит ҳақи­да маъ­лу­мот­лар оли­на­ди ва ана шу маъ­лу­мот­лар асо­си­да роботлар нав­бат­да­ги ҳа­ра­кат­лар­ни му­стақил ра­ви­ш­да ба­жа­ра­ди. Бун­дан та­шқа­ри, улар опе­ра­тор би­лан боғла­ниб, ун­дан ке­рак­ли кўр­сат­ма­лар­ни олиш им­ко­ни­га эга бўла­ди. Улар­нинг та­шқи кўри­ни­ши ба­жа­ра­ди­ган ва­зи­фа­си­га кў­ра тур­ли­ча (одам, ҳай­вон ёки улар­да­ги аъ­зо­лар ша­кли­да) бў­ли­ши мум­кин. Шу­нин­г­дек ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ола­ми­да баъ­зи дасту­рий таъ­ми­нот­лар (ма­са­лан, бот­лар, қи­ди­рув ти­зим­ла­ри в.ҳ.к)га ҳам роботлар си­фа­ти­да қа­ра­ла­ди.

Ро­бот ата­ма­си сла­вян ти­ли­да­ги “ро­бо­та” – меҳ­нат сў­зи­дан олин­ган бў­либ, бу ата­ма­ни илк мар­та чех ёзув­чи­си Ка­рел Ча­пек ўзи­нинг Р.У.Р (Рос­сум­нинг уни­вер­сал ро­бот­ла­ри, 1921 йил) пье­са­си­да қўл­ла­ган.

ТЕМИР ОДАМ ТАРИХИ

Ро­бот­лар­нинг пай­до бў­ли­ши ҳақи­да­ги қа­рашлар ҳам тур­ли­ча бў­либ, кўп­чи­лик бу ғо­я­ни қа­дим­ги юнон асо­тир­ла­ри би­лан боғлай­ди. Та­ри­хий адаби­ёт­лар­да улар­да­ги қаҳра­мон­лар қан­дай қи­либ ўз­ла­ри­га ҳар­бий ас­кар­лар, хиз­мат­кор ва ёр­дам­чи­лар ясаб олган­ла­ри ҳақи­да ҳи­коя қи­ли­на­ди. Яна бир юнон до­сто­ни­да ай­ти­ли­ши­ча, Фа­рос оро­ли­да тўрт­та аёл қи­ё­фа­си­да­ги ма­ёқлар ўр­на­ти­л­ган. Улар кун­ду­зи қу­ёш ну­ри­да то­вла­ниб, тун­да ўзи­дан нур та­рат­ган ва ҳам­ма вақт ўзоқ­дан кўри­ниб тур­ган. Ке­ча­си ўзи­дан овоз чиқа­риб, соҳил яқи­ни­да­ги ден­гиз­чи­лар­ни огоҳлан­ти­риб тур­ган. Шу­нин­г­дек, араб оли­ми ва их­ти­ро­чи­си Ал-Жа­за­ри (1136-1206) ярат­ган қай­иққа ҳам ро­бот­лар­нинг дастлаб­ки на­му­на­си си­фа­ти­да қа­ра­ла­ди. Унинг қай­иғи­да­ги тўрт­та ме­ха­ник со­зан­да­лар ар­фа, флей­та ва яна бир неч­та чолғу ас­боб­ла­ри­да куй чал­га­ни ай­ти­ла­ди.

Лео­нар­до да Вин­чи­нинг 1950 йил­да то­пи­л­ган қўлёз­ма­ла­ри­да дастлаб­ки одам­си­фат ро­бот­нинг чиз­ма­ла­ри бор­ли­ги аниқлан­ган. У ярат­моқ­чи бўл­ган “темир ри­царь” ўти­риш, бо­ши ва қўл­ла­ри­ни ҳа­ра­кат­га кел­ти­ри­ши мум­кин эди. XVI-XVIII аср­лар­да Ғар­бий Ев­ро­па­да кон­струк­тив ҳа­рак­тер­да­ги ав­то­ма­тик қу­рил­ма­лар­ни ясаш се­зи­лар­ли да­ра­жа­да кен­га­я­ди. Улар­дан би­ри та­ми­нан 1560 йил­да ме­ха­ник Ху­а­не­ло Тур­ри­а­но то­мо­ни­дан им­пе­ра­тор Карл V га атаб ясал­ган “ис­пан мо­на­хи” ўй­ин­чоғи ҳо­зир­да Смит­сон ин­сти­ту­ти (Smithsonian Institution, АҚШ)да сақла­на­ди. Бўйи 40 сан­ти­метр­лик бу мит­ти мо­нах ўнг қў­ли би­лан кўк­си­га ур­ган­ча у ёқ­дан бу ёққа юра­ди, вақти-вақти би­лан чап қў­ли­да қўта­риб олган ёғоч хоч­ни ўпиб қўя­ди. Кей­ин­ги давр­лар­да ҳам га­зе­та­лар­да “онгли ма­ши­на­лар” ҳақи­да­ги ха­бар­лар тез-тез тарқа­либ тур­ди. Би­роқ якун­да улар қал­лоб­лик бў­либ чиқар, ку­рил­ма­лар­нинг ичи­да эса ти­рик одам­лар ёки ўр­га­ти­л­ган ҳай­вон­лар бор­ли­ги фош бўлар­ди. 1738 йил­да фран­цуз ме­ха­ни­ги ва их­ти­ро­чи­си Жак де Во­кан­сон флей­та­да куй ча­лиш­ни би­ла­ди­ган илк одам­си­фат ку­рил­ма - ан­дро­ид­ни яра­та­ди.

ТАНГАНИНГ ИККИНЧИ ТОМОНИ

Ун­дан кей­ин­ги йил­лар­да ҳам олим­лар, муҳан­дис ва их­ти­ро­чи­лар ян­ги­ча кўри­ни­ш­да­ги ав­то­ма­тик қу­рил­ма­лар­ни ясаш­ни да­вом эт­ти­ри­ш­ди. Ле­кин улар, асо­сан, оғир са­но­ат, за­вод ва фаб­ри­ка­лар­да­ги ишлаб чиқа­риш кўла­ми­ни оши­риш учун­ги­на хиз­мат қи­лар­ди, хо­лос. I ва II жаҳон уру­ши ҳам­да ун­дан кей­ин­ги со­вуқ уруш даври ин-

со­ни­ят­га қан­дай оғир фо­же­а­лар­ни кел­тир­га­ни­ни ҳам­ма­миз би­ла­миз. Би­роқ, шу би­лан бир­га, бу давр тех­ни­ка та­раққи­ё­ти­нинг бу­гун­ги кўри­ни­ш­га ке­ли­ши учун ҳал қи­лув­чи нуқта бўл­га­ни­ни ҳам тан оли­ш­га маж­бур­миз. Бу­юк давлат­лар ўза­ро гео­си­ё­сий рақо­бат, қу­рол­ла­ниш пой­га­си­га шу қа­дар чуқур шўнғиб ке­ти­ш­ди­ки, на­ти­жа­да ўз­ла­ри бил­ма­ган ҳол­да ян­ги­дан ян­ги каш­фи­ёт­лар­га йўл очиб бе­ри­ш­ди. Илм-фанда, шу жум­ла­дан, ро­бо­то­тех­ни­ка­да ян­ги йў­на­ли­шлар пай­до бўл­ди. Уруш йил­ла­ри­да­ги йўқо­ти­шлар­дан чар­ча­ган ин­со­ни­ят эн­ди ўзи учун ҳам қай­ғу­ра бо­шла­ди. Одам­лар ҳа­ё­ти­ни ен­гил­ла­ш­ти­ри­ш­га хиз­мат қи­ла­ди­ган, тиб­бий, ма­и­ший ро­бот­лар­ни яра­ти­ш­га ўтил­ди. Ҳар­бий мақ­сад­лар учун мўл­жал­лан­ган тех­ни­ка­лар аҳо­ли ис­теъ­мо­ли учун йў­нал­ти­ри­ла бо­шлан­ди (ма­со­фа­дан ту­риб бо­шқа­риш, гео­ло­ка­ция, сунъ­ий йўл­дош алоқа, ин­тер­нет ва ҳ.лар шу­лар жум­ла­си­дан­дир). Улар асо­си­да кей­ин­ги йил­лар­да яна­да му­кам­мал во­си­та­лар би­рин-ке­тин пай­до бў­ла бо­шла­ди.

КЕЙ­ИН­ГИ БЕКАТ: РОБОТЛАНДИЯ

Илм-фан ва тех­ни­ка ютуқла­ри асо­си­да яра­ти­ла­ёт­ган за­мо­на­вий роботлар бу­гун бар­ча соҳа­лар­га ки­риб бор­ди. Сар­мо­ядор­лар ҳам ўз биз­не­си­ни роботлар асо­си­га қу­ри­ш­га ин­ти­лиш­моқ­да. Са­ба­би: роботлар нис­ба­тан қий­ин­роқ ам­ал­лар­ни ку­ни­га 24 со­ат да­во­ми­да ба­жа­ра ола­ди; улар ишлаб чиқа­ра­ди­ган маҳ­су­лот­лар­нинг си­фа­ти юқо­ри; улар ка­сал бўл­май­ди, туш­лик учун танаф­фус ва таъ­ти­л­га муҳтож эмас; улар ла­во­зи­ми, ой­лик ма­о­ши ва на­фақа­лар оши­ши­ни та­лаб қи­лиш­май­ди, иш ташлашлар, на­мой­и­шлар ўт­ка­зиш­май­ди; ин­сон ҳа­ё­ти, са­ло­мат­ли­ги учун хав­фли ва­зи­фа­лар­ни ҳам ба­жа­ра­ди­лар.

Роботлар ҳақи­да гап кет­ган­да кўп­чи­лик­нинг ха­ё­ли­да одам қи­ё­фа­си­да­ги ку­рил­ма гав­да­ла­на­ди. Ҳо­зир­да эса бу соҳа ри­вож­ла­ниб, унинг йў­на­ли­шла­ри, ба­жа­ра­ди­ган функ­ци­я­ла­ри ан­ча кў­пай­ган. Шун­га кў­ра улар­ни ма­и­ший, тиб­бий, жан­го­вар, ўй­ин­чоқ роботлар, на­но­ро­бот ка­би ўн­лаб тур­лар­га ажра­тиш мум­кин. Та­шқи кўри­ни­ши ва қу­ри­ли­ши жиҳат­дан эса: Ан­дро­ид (одам­си­фат ро­бот) ва Би­о­ро­б­от­га (бун­да одам ёки ҳай­вон ми­я­си ўр­ни­га сунъ­ий мия (про­цес­сор) ўр­на­ти­л­ган бў­либ, та­на­нинг қолган қисми та­би­ий кўри­ни­ш­да бўла­ди) бў­ли­на­ди.

Бу­гун­га ке­либ ри­вож­лан­ган давлат­лар­да ро­бот­лар­дан по­ли­ция, давлат хавф­сиз­ли­ги хиз­ма­ти, қутқа­рув, қўриқлаш хиз­ма­ти ка­би соҳа­лар­да кенг фой­да­ла­ни­ляп­ти. Фавқу­лод­да ва­зи­ят­лар­да, ёнғин­лар­ни ўчи­риш вақти­да ҳам мах­сус ро­бот­лар­нинг им­ко­ни­я­ти иш­га со­лин­моқ­да. Охир­ги пайт­да олим­лар сунъ­ий ин­тел­лект асо­си­га қу­ри­л­ган, му­стақил фи­кр­лай ола­ди­ган, та­ф­ак­кур­га эга ро­бот­лар­ни яса­ш­га зўр бе­ри­шяп­ти. Бу бо­ра­да япо­ни­я­лик му­та­хас­сислар ан­ча ил­га­ри­лаб кет­га­ни кўп­чи­лик­ка маъ­лум. Уш­бу мам­ла­кат­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган 100 дан ор­тиқ ком­па­ни­я­лар­нинг ай­нан ро­бо­то­тех­ни­ка би­лан боғ­лиқ­ли­ги ҳам бе­жиз эмас. 2009 йил­да То­кио уни­вер­си­те­ти олим­ла­ри қўл ҳа­ра­ка­ти ва ми­ми­ка­лар ёр­да­ми­да ин­сон­га хос ҳис-туй­ғу­лар: қу­вонч, ҳай­рат, қўрқув, ха­фа­лик, ин­кор қи­лиш, жаҳл ка­би­лар­ни ифо­да­лай ола­ди­ган “KOBIAN” ном­ли одам­си­фат ро­бот­ни яра­тиб ул­гу­ри­ш­ган­ди. Бу ро­бот кўз­ла­ри­ни очиб-юмиш, ла­би ва қо­шла­ри­ни қи­мир­ла­тиш, қўл ва оёқла­ри би­лан ҳа­ра­кат­ла­ниш­ни ҳам би­ла­ди.

Ро­бот­лар­нинг хиз­мат кўр­са­ти­ш­дан та­шқа­ри, тез ва де­яр­ли ха­то­сиз ишла­ши, одам­лар­га эс­те­тик за­вқ ула­ша­ёт­ган­ли­ги аҳо­ли­нинг ак­са­ри­ят қисми­ни ай­нан улар­дан фой­да­ла­ни­ш­га ун­дай­ди. Бу ка­би омил­лар жа­ми­ят­ни ро­бот­ла­ш­ти­риш жа­ра­ё­ни­нинг тез­ла­ши­ши­га олиб кел­моқ­да. McKinsey Global Institute нинг ба­шо­рат қи­ли­ши­ча, 2055 йи­л­га ке­либ одам­лар ишла­ёт­ган фа­о­ли­ят тур­ла­ри­нинг де­яр­ли яр­ми ав­то­мат­ла­ш­ти­ри­ла­ди. Йўқо­либ ке­тиш эҳти­мо­ли бўл­ган соҳа ва­кил­ла­ри орас­и­да - за­вод иш­чи­ла­ри, юк та­шув­чи­лар, қоғоз-ҳуж­жат­лар би­лан боғ­лиқ ва­зи­фа­лар­ни ба­жа­рув­чи му­та­хас­сислар ҳам бор.

“Ҳо­зир­да ишлаб чиқа­риш­нинг кон­вей­ер ти­зи­ми етак­чи­лик қил­моқ­да. Бун­да ҳар бир хо­дим ўз ва­зи­фа­си­га эга ва фақат­ги­на шу ва­зи­фа­ни ба­жа­ра­ди, хо­лос, — дей­ди GlobalLogic нинг муҳан­дис­лик бўй­и­ча ви­це-пре­зи­ден­ти ва IT-му­та­хас­си­си Ан­дрей Яв­ров­ский. Кам­дан кам ҳол­лар­да­ги­на хо­дим бо­шқа ва­зи­фа­га ўтиб, уни қай­та ўр­га­на­ди. Бун­дай ти­зим­да ом­ма­вий ра­ви­ш­да маҳ­су­лот­нинг кў­плаб тур­ла­ри­ни ишлаб чиқа­риш мум­кин. Би­роқ улар­нинг ҳам­ма­си тах­ми­ний ис­теъ­мол­чи учун мўл­жал­лан­ган бўла­ди. Ай­нан сиз эмас, бал­ки сиз­га ўх­ша­ган бо­шқа бир ин­сон учун. Ке­ла­жак­да ўз фа­о­ли­я­ти­ни ро­бот­ла­ш­ти­риш эва­зи­га ком­па­ни­я­лар аниқ шах­слар учун алоҳи­да маҳ­су­лот тай­ёр­лаш им­ко­ни­га эга бўла­ди­лар. Бу­нинг учун ро­бот­лар­ни қай­та дастур­лаш орқа­ли улар­ни шу он­да­ёқ “қай­та ўр­га­тиш”нинг ўзи етар­ли бўла­ди.

Кел­гу­си­да роботлар на­фақат оғир меҳ­нат тур­ла­ри­ни, бал­ки ма­и­ший ва­зи­фа­лар­ни ҳам эгал­ла­ши мум­кин. Promobot ком­па­ни­я­си кўп қа­ват­ли уй­лар­да­ги эшик оға­си (кон­сьерж) ва­зи­фа­си­га ўзи ишлаб чиққан ро­бот­ни та­клиф қил­моқ­да. Promobot V.2 деб ном­лан­ган ро­бот­нинг ва­зи­фа­ла­ри­га эшик­дан ки­рув­чи­лар­нинг юзи­ни иден­ти­фи­ка­ция қи­лиш, шу­нин­г­дек, ком­му­нал ма­са­ла­лар бўй­и­ча хо­на­дон эга­ла­ри­нинг та­ла­б­ла­ри: хиз­мат си­фа­ти­га оид ши­ко­ят­лар, чи­роқлар­ни ал­ма­ш­ти­риш, алоқа тар­моқла­ри­ни со­злаш ка­би­лар­ни рўй­хат­га олиш ки­ра­ди. Ро­бот яшов­чи­лар­нинг уй хиз­ма­ти би­лан боғ­лиқ ис­та­кла­ри­ни қа­бул қи­ла­ди ва те­ги­шли таш­ки­лот­лар­га ет­ка­за­ди. Шу­нин­г­дек у эъ­лон­лар тах­та­си орқа­ли хо­на­дон эга­ла­ри­га уй хиз­ма­ти­га до­ир маъ­лу­мот­лар­ни бе­риб бо­ра­ди. За­ру­рат туғи­л­ган­да у орқа­ли

тез­кор хиз­мат­лар ва по­ли­ция чақи­риш ҳам мум­кин.

Халқа­ро Ро­бо­то­тех­ни­ка Фе­де­ра­ци­я­си (IFR) ҳар йи­ли тур­ли мам­ла­кат­лар са­но­ати­да­ги ро­бот­ла­ш­ган­лик да­ра­жа­си­ни ку­за­тиб бо­ра­ди. Унинг 2016 йи­л­ги маъ­лу­мот­ла­ри­га кў­ра, ду­нё бўй­и­ча ўр­та­ча 10 000 иш­чи­га 74 та­дан са­но­ат ро­бот­ла­ри тўғри кел­ган ва ун­да Жа­ну­бий Ко­рея, Син­га­пур, Гер­ма­ния, Япо­ния, Швеция, Дания, АҚШ, Ита­лия, Бель­гия, Тай­ван давлат­ла­ри энг йи­рик ро­бот­ла­ш­ган мам­ла­кат­лар ўн­та­ли­ги­дан жой олган. Бу рўй­хат йил­дан йи­л­га кен­гайиб, кўр­сат­ки­члар оши­ш­да да­вом этяп­ти. Ай­рим му­та­хас­сислар бу жа­ра­ён­ни та­би­ий ҳо­лат си­фа­ти­да қа­бул қил­моқ­да­лар. Улар­нинг фи­кри­ча, ке­ла­жак­да роботлар ҳа­ли бе­ри удда­лай ол­май­ди­ган хи­слат­лар­га эга кадр­лар­га эҳти­ёж пай­до бўла­ди. Ўз ўр­ни­ни ро­бот­лар­га бў­ша­тиб бер­ган аҳо­ли учун ян­ги­ча фа­о­ли­ят тур­ла­ри (ин­сон­лар­га дал­да бў­лиш, улар­ни руҳлан­ти­риш, ўза­ро му­но­са­бат­лар­ни ўр­на­тиш, улар­нинг му­ам­мо­ла­ри­ни ҳал қи­ли­ш­да кў­ма­кла­шиш, ли­бо­слар тан­ла­ш­да, шах­сий имиж­ни яра­ти­ш­да ёр­дам бе­риш ка­би­лар) пай­до бўла­ди. Бун­дан та­шқа­ри, асо­сий ва­зи­фа­лар­ни роботлар ба­жа­ри­ши одам­лар­га ўзи учун кў­проқ вақт ажра­ти­ши, ижод ёки ёқтир­ган хоб­би­си би­лан кў­проқ шуғул­ла­ниш им­ко­ни­ни бе­ра­ди.

Ке­ла­жак­да ро­бот­лар­нинг ин­со­ни­ят­га қай да­ра­жа­да таъ­сир кўр­са­ти­ши ёки жа­ми­ят­да­ги ўр­ни қан­дай бў­ли­ши­дан қатъи на­зар, улар­нинг яра­тув­чи­си, ав­ва­ло, ин­сон­лар экан­ли­ги­ни унут­мас­лик ке­рак. Бор­дию бу биз­нинг за­ра­ри­миз­га хиз­мат қил­са, якун­да ўзи­миз айб­дор бў­либ чиқа­миз. Агар улар ду­нё­ни ях­ши то­мон­га ўз­гар­ти­ра ол­са, бу­нинг са­баб­чи­ла­ри ҳам фақат­ги­на ўзи­миз бўла­миз. Энг муҳи­ми, ро­бот­лар­ни яра­ти­ш­да ва улар­дан фой­да­ла­ни­ш­да қуй­и­да­ги қо­нун­лар­га амал қи­лин­са бўл­га­ни:

Ро­бот ўзи­нинг ҳа­ра­ка­ти ёки ҳа­ра­кат­сиз­ли­ги би­лан ин­со­ни­ят­га за­рар ет­каз­мас­ли­ги ке­рак.

Ро­бот одам­зот то­мо­ни­дан бе­ри­ла­ди­ган бар­ча буй­руқлар­ни, агар улар би­рин­чи қо­нун­га зид бўл­ма­са, сўз­сиз ба­жа­ри­ши ке­рак.

Ро­бот би­рин­чи ва иккинчи қо­нун­ни буз­ма­ган ҳол­да ўз хавф­сиз­ли­ги ҳақи­да қай­ғу­ри­ши ке­рак. (Исҳоқ Ази­мов, 1942 йил)

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.