Ан­ди­жон ви­ло­я­ти: ри­вож­ла­ниш одим­ла­ри

УСМАНОВ ЛАЗИЗБЕК, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ху­д­у­дий бош­кар­ма­си бо­ш­лик ўрин­боса­ри

ICTNEWS - - МУНДАРИЖА -

АКТ­ни ЖО­РИЙ ЭТИШ ВА РИ­ВОЖ­ЛАН­ТИ­РИШ

Рес­пуб­ли­ка бўй­лаб ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри­нинг ти­зим­ли ра­ви­ш­да давлат ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­га жо­рий этиб бо­ри­ли­ши аҳо­ли учун кўр­са­ти­ла­ёт­ган давлат хиз­мат­ла­ри­нинг си­фа­ти ва са­ма­ра­дор­ли­ги ор­ти­ши­ни таъ­мин­ла­моқ­да. Ҳу­д­уд­лар ке­си­ми бўй­и­ча Ан­ди­жон ви­ло­я­ти­да ҳам бу бо­ра­да ти­зим­ли ишлар йўл­га қўйилган.

Ху­су­сан, ўт­ган йил­нинг шу даври­га нис­ба­тан ви­ло­ят­да ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция тех­но­ло­ги­я­ла­ри хиз­ма­ти ҳа­жми 115,6 фо­из­га ўсиб, жо­рий йи­л­ги мо­ли­явий кўр­сат­кич 330 603,6 млрд. сўм­ни таш­кил эт­ди.

АКТ­нинг жо­рий эти­л­ган­ли­ги рей­тин­ги бўй­и­ча 2018 йил учин­чи чо­ра­ги яку­ни­га кў­ра Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­нинг кўр­сат­ки­чи 100 бал­ли баҳо­лаш ме­зо­ни­дан 92,48 балл деб то­пил­ди. Шу йил­нинг дастлаб­ки даври би­лан қиёслан­ган­да на­ти­жа­лар 129,5 фо­из­га ош­ган.

2013-2020 йил­лар­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Мил­лий ах­бо­рот-ком­му­ни­ка­ция ти­зи­ми­ни ри­вож­лан­ти­риш­нинг ком­плекс дасту­ри­ни амал­га оши­риш­ни му­во­фиқла­ш­ти­риш бўй­и­ча рес­пуб­ли­ка ко­мис­си­я­си то­мо­ни­дан 2016 йил 23 фев­рал­да 7-сон­ли ба­ён но­ма қа­бул қи­лин­ган эди. Маз­кур ҳуж­жат­нинг 5-ило­ва­си би­лан та­с­диқлан­ган 30 тур­да­ги маж­бу­рий жой­ла­ш­ти­ри­ла­ди­ган маъ­лу­мот­лар­нинг Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­га те­ги­шли қисми­ни data.gov.uz пор­та­ли­га ўз вақти­да ки­ри­тиш Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма то­мо­ни­дан амал­га оши­рил­ди. Шу­нин­г­дек, Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си очиқ маъ­лу­мот­лар пор­та­ли­га Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги то­мо­ни­дан 120 тур­да­ги маъ­лу­мот­лар тў­п­ла­ми жой­ла­ш­ти­рил­ди, улар фой­да­ла­нув­чи­лар то­мо­ни­дан 13 050 мар­та юклаб олин­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 9 ав­гу­ст­да­ги “Идо­ра­ла­ра­ро яго­на иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­ни жо­рий этиш чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги Ф-5017-сон фар­мой­и­ши­га асо­сан, 2018 йил 14-15 март кун­ла­ри жой­лар­га чиқи­либ, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри хо­дим­ла­ри “IJRO.GOV.UZ” – яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми­дан фой­да­ла­ниш бўй­и­ча ўқи­тил­ди. Худ­ди шун­дай ама­ли­ёт Заҳи­рид­дин Муҳам­мад Бо­бур но­ми­да­ги Ан­ди­жон ви­ло­ят ах­бо­рот-ку­туб­хо­на мар­ка­зи­да ҳам таш­кил эти­либ, 9-14 ап­рель кун­ла­ри ви­ло­ят бо­шқар­ма­си ва таш­ки­лот­лар­нинг 160 на­фар хо­ди­ми, 16-20 ап­рель кун­ла­ри шаҳар ва ту­ман бў­лим­ла­ри­нинг 390 на­фар хо­ди­ми та­жри­ба орт­ти­ри­ш­ди.

Бу­гун­ги кун­да Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­нинг мар­ка­зий ап­па­рат хо­дим­ла­ри учун 54 та, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри хо­дим­ла­ри учун 312 та Е-ка­лит қу­рил­ма­ла­ри бе­ри­либ, IJRO.GOV.UZ га улан­ган.

Ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма ва “Ком­пью­тер­ла­ш­ти­риш мар­ка­зи” ДУК би­лан ҳам­кор­лик­да хо­ри­жий давлат­лар та­жри­ба­си ўр­га­ни­либ, “Velorent” ах­бо­рот ти­зи­ми ишлаб чиқил­ди ва velorent.uz ман­зи­ли­га жой­ла­ш­ти­рил­ди.

14 та давлат ах­бо­рот ре­сур­сла­ри (ДАР) ва 11 та ах­бо­рот ти­зим­ла­ри (АТ) www.reestr.uz сай­ти­да бел­ги­лан­ган тар­тиб­да рўй­хат­дан ўт­ка­зи­л­ган.

“Ли­цен­зия” ах­бо­рот ти­зи­ми ком­плек­си­га ҳо­ким­лик то­мо­ни­дан тақ­дим эти­л­а­ди­ган ли­цен­зи­я­лар ре­ест­ри­ни ки­ри­тиш мақ­са­ди­да шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­нинг ма­съул му­та­хас­сисла­ри би­лан бир­га ҳо­зир­да жа­ми 1085 дан ор­тиқ ли­цен­зия маъ­лу­мот­ла­ри ки­ри­ти­л­ган.

ТЕЛЕКОММУНИКАЦИЯ ИНФРАТУЗИЛМАСИ

Ан­ди­жон ви­ло­я­ти­да уму­мий сиғи­ми 103 800 рақам­га тенг 73 та те­ле­фон стан­ци­я­си 100 фо­из рақам­ла­ш­ти­ри­л­ган бў­либ, улар орқа­ли 61395 на­фар фой­да­ла­нув­чи­га за­мо­на­вий алоқа хиз­мат­ла­ри кўр­са­тиб ке­лин­моқ­да.

Ин­тер­нет хиз­мат­ла­ри бўй­и­ча кенг по­ло­са­ли қу­рил­ма­лар сиғи­ми 39288 порт­га ет­ка­зил­ди, ҳо­зир­да 22609 дан ор­тиқ або­нент уш­бу за­мо­на­вий телекоммуникация хиз­мат­ла­ри­дан фой­да­лан­моқ­да. IP-TV хиз­ма­ти соҳа­си­да бу кўр­сат­кич 3708 та­ни таш­кил эта­ди.

Ви­ло­ят бўй­и­ча 99,4 ки­ло­метр­дан ошиқроқ ма­со­фа­да оп­тик то­ла­ли алоқа ка­бел­ла­ри­ни ётқи­зиш ишла­ри якун­ла­ниб, бу тур­да­ги ли­ни­я­лар­нинг жа­ми узун­ли­ги 764 ки­ло­метр­га ет­ка­зил­ди, тар­моқ­нинг ўт­ка­зув­чан­лик да­ра­жа­си ви­ло­ят мар­ка­зи­га­ча 40 Гбит/с га, ҳар бир ту­ман мар­каз­ла­ри­га­ча 10 Гбит/с га тенг.

“Ўз­бек­те­ле­ком” АК Ан­ди­жон фи­ли­а­ли то­мо­ни­дан маҳал­лий тар­моқ­ни ри­вож­лан­ти­риш бўй­и­ча Пах­та­о­бод ту­ма­ни­да­ги Мустақил­лик, Бу­лоқ­бо­ши ту­ма­ни­да­ги Нефть­пром, Из­бо­с­кан ту­ма­ни­да­ги Қўш­кў­прик МФЙ, шу­нин­г­дек, Аса­ка шаҳри­да­ги Бо­бур ҳам­да Ан­ди­жон шаҳри­да­ги Ах­та­чи МФЙ ҳу­д­уд­ла­ри­га 128 порт­ли MSAN, Ба­лиқ­чи ту­ма­ни­да­ги Сор­те­па ҚФЙ ва Бу­лоқ­бо­ши ту­ма­ни­да­ги Кул­ла МФЙ ҳу­д­уд­ла­ри­га 96 порт­ли DSLAM қу­рил­ма­ла­ри ўр­на­ти­либ, аҳо­ли­га IP-TV хиз­мат­ла­ри тақ­дим этил­моқ­да.

“UZMOBILE” GSM­нинг 10 та объ­ек­ти­га 8,9 км, FTTx тар­моғи­ни жо­рий этиш бўй­и­ча қу­ри­ла­ёт­ган кўп қа­ват­ли уй­лар­га 1,23 км узун­лик­даги оп­тик то­ла­ли алоқа ка­бел­ла­ри ётқи­зил­ди.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2017 йил 30 ав­гу­ст­да­ги “Суд­лар фа­о­ли­я­ти­га за­мо­на­вий АКТ­ни яна­да жо­рий этиш қў­шимча чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги ПҚ-3250-сон ҳам­да 2015 йил 16 но­ябр­да­ги “Про­ку­ра­ту­ра ор­ган­ла­ри фа­о­ли­я­ти­га за­мо­на­вий АКТ­ни яна­да жо­рий этиш қў­шимча чо­ра-тад­бир­ла­ри тўғри­си­да”ги ПҚ-2433-сон қа­рор­ла­ри ижро­си­ни таъ­мин­лаш юза­си­дан ви­ло­ят­да­ги ту­ман ва шаҳар­лар­да фа­о­ли­ят юри­та­ёт­ган жа­ми 20 та олий суд би­но­си­га­ча 12,16 км, про­ку­ра­ту­ра ва унинг ҳу­зу­ри­да­ги де­пар­та­мент би­но­ла­ри­га қа­дар 9,7 км узун­лик­да оп­тик то­ла­ли алоқа ли­ни­я­ла­ри тор­ти­либ, ло­кал тар­моққа ула­ниш учун ама­лий ёр­дам кўр­са­тил­ди.

Шу­нин­г­дек, Ан­ди­жон ви­ло­я­ти­да­ги 1-сон­ли ҳар­бий шаҳар­ча би­но­си­да ўқув син­фи­ни таш­кил этиш бўй­и­ча 1,6 км, идо­ра­ла­ра­ро тар­моққа ула­ни­ши ло­зим бўл­ган объ­ект­лар бўй­и­ча 9,7 км ва ман­зи­лий дастур­га ки­ри­тил­ма­ган объ­ект­лар бўй­и­ча 44 та объ­ект­га 55,8 км узун­лик­даги ОТАК­ни ётқи­зиш ишла­ри амал­га оши­рил­ди.

Ан­ди­жон ви­ло­я­ти­да “UZMOBILE” мо­бил алоқа опе­ра­то­ри тар­моғи­ни таш­кил этиш бўй­и­ча ҳам қа­тор ишлар ба­жа­ри­либ, 2018 йил бо­ши­дан жа­ми 15 та GSM стан­дар­ти­да­ги ба­за­вий стан­ци­я­лар иш­га ту­ши­рил­ди ва шу орқа­ли ви­ло­ят­да­ги “UZMOBILE” GSM ба­за­вий стан­ци­я­лар­нинг со­ни 56 та­га ет­ка­зил­ди. Уму­мий ҳи­соб­да жо­рий йил­нинг 9 ой­лик яку­ни бўй­и­ча мо­бил алоқа тар­моқла­ри­да ўр­на­ти­л­ган жа­ми ба­за­вий стан­ци­я­лар со­ни 876 та­ни, шун­га му­во­фиқ фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни 1, 783 млн. ки­ши­ни таш­кил эт­ди.

МУРОЖААТЛАР

2018 йил­нинг 9 ойи да­во­ми­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ва ком­му­ни­ка­ци­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш ва­зир­ли­ги­нинг Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си­га жа­ми 71 та му­ро­жа­ат ке­либ ту­ш­ган бў­либ, улар­нинг бар­ча­си те­ги­шли тар­тиб­да ҳал эти­л­ган.

Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Пре­зи­ден­ти­нинг 2016 йил 28 де­кабр­да­ги

“Жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри би­лан ишлаш ти­зи­ми­ни туб­дан та­ко­мил­ла­ш­ти­ри­ш­га до­ир чо­ра-тад­бир­лар тўғри­си­да”ги ПФ-4904-сон фар­мо­ни ҳам­да Ўз­бе­ки­стон Рес­пуб­ли­ка­си Ва­зир­лар Маҳ­ка­ма­си­нинг 2018 йил 15 ян­вар­да­ги 08-1-1048-сон топ­ши­риғи ижро­си­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да 2018 йил 10 ап­рел­да “Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма­си бо­ш­лиғи­нинг ви­ло­ят ҳу­д­уд­ла-

ри­да алоқа, ах­бо­рот­ла­ш­ти­риш ва телекоммуникация соҳа­си­га оид жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар (ва­кил­ла­ри) би­лан учра­шувла­ри бўй­и­ча сай­ёр қа­бул­лар жа­д­ва­ли” та­с­диқлан­ган. Маз­кур ҳуж­жат­га му­во­фиқ, 9 ой мо­бай­ни­да Бу­лоқ­бо­ши, Хў­жа­о­бод, Жа­лақу­дуқ, Қўрғон­те­па ту­ман­ла­ри­да ва Аса­ка шаҳри­да 5 ма­ро­та­ба сай­ёр қа­бул­лар ўт­ка­зил­ди. Уш­бу сай­ёр қа­бул­лар да­во­ми­да иш­ти­рок эт­ган 100 дан ор­тиқ фуқа­ро­лар­дан жа­ми 25 та му­ро­жа­ат ке­либ ту­ш­ган бў­либ, улар­нинг бар­ча­си­га ўз вақти­да ечим то­пи­л­ган.

Йў­на­ли­шлар ке­си­ми бўй­и­ча му­ро­жа­ат­лар­нинг энг кў­пи, яъ­ни 46,8 фо­и­зи (33 та) мо­бил алоқа, 7 фо­и­зи (5 та) ин­тер­нет ма­са­ла­ла­ри, 8 фо­и­зи (6 та) алоқа тар­моқла­ри, яна 7 фо­и­зи (5 та) те­ле­ви­де­ние, 8 фо­и­зи (6 та) соҳа­га та­кли­флар ва 22,5 фо­и­зи (16 та) бо­шқа йў­на­ли­шлар бўй­и­ча юбо­ри­л­ган. Шу­лар­дан ҳу­д­уд­лар ке­си­ми бўй­и­ча ке­либ ту­ш­ган энг кўп мурожаатлар Ан­ди­жон (38 фо­из, яъ­ни 24 та) ва Аса­ка (10 фо­из, яъ­ни 7 та) шаҳар­ла­ри ҳи­собла­на­ди.

Бун­дан та­шқа­ри, Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ин­спек­ци­я­си орқа­ли ҳам жис­мо­ний ва юри­дик шах­слар­нинг му­ро­жа­ат­ла­ри қа­бул қи­лин­ган. Ху­су­сан, 2018 йил­нинг 9 ойи да­во­ми­да алоқа соҳа­си бўй­и­ча Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳу­д­у­дий ин­спек­ци­я­си­га 419 та му­ро­жа­ат йўл­лан­ган бў­либ, бу­гун­ги кун­га­ча улар­нинг 416 та­си кўриб чиқи­л­ган ва 31 та­си асос­ли деб то­пи­л­ган.

ТАЪ­ЛИМ СОҲА­СИ

Ан­ди­жон ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри ка­сб-ҳу­нар кол­ле­жи 900 на­фар ўқув­чи­га мўл­жал­лан­ган бў­либ, ҳо­зир­да 1053 на­фар ўқув­чи таҳ­сил ол­моқ­да, улар­нинг 691 на­фа­ри 3-курс, 362 на­фа­ри 2-курс ўқув­чи­ла­ри. 2018/2019 ўқув йил­ла­ри учун қа­бул ўт­ка­зил­ма­ди.

2018 йил­да 607 на­фар ўқув­чи ўқиш­ни та­мо­мла­ган. Бу­гун­га қа­дар улар­нинг 134 на­фа­ри ўз му­та­хас­сис­ли­ги бўй­и­ча иш би­лан таъ­мин­лан­ган, 63 на­фа­ри бо­шқа йў­на­ли­шлар­да иш­га жой­ла­ш­ган, 30 на­фа­ри олий таъ­лим муас­са­са­ла­ри­га ўқи­ш­га кир­ган, 25 на­фа­ри бо­шқа шаҳар-

лар­га кў­чиб ке­ти­ш­ган. Ои­ла­вий ша­ро­и­ти (тур­му­ш­га чиққан­ли­ги, фар­занд кўр­ган­ли­ги, бе­то­бли­ги ва ҳ.к.) са­баб, 36 на­фа­ри иш­га жой­лаш­мас­ли­ги­ни маъ­лум қи­л­ган. Қолган 319 на­фар би­ти­рув­чи­лар банд­ли­ги­ни таъ­мин­лаш бўй­и­ча ишлар олиб бо­рил­моқ­да.

Кол­леж­да фа­о­ли­ят юри­та­ди­ган 54 на­фар пе­да­го­гнинг 53 на­фа­ри олий маъ­лу­мот­ли, улар­нинг 46 на­фа­ри пе­да­гог му­та­хас­сис­ли­ги­га эга.

Кол­леж­да­ги 7 та ком­пью­тер хо­на­си­да 100 та ком­пью­тер қу­рил­ма­си мав­жуд бў­либ, улар­дан 60 та­си 2006 йил­да, 40 та­си 2018 йил­да олиб ке­лин­ган.

Бу­гун кол­леж­да­ги ўқув ла­бо­ра­то­ри­я­ла­ри учун ке­рак­ли алоқа ва ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри қу­рил­ма­ла­ри­га ҳам­да АКТ соҳа­си­да етар­ли би­лим­га эга му­та­хас­сис кадр­лар­га эҳти­ёж се­зил­моқ­да.

РЕЖАЛАР

FTTx техо­но­ги­я­ла­ри асо­си­да кенг по­ло­са­ли хиз­мат тур­ла­ри­ни кен­гай­ти­риш учун қий­ма­ти 600,3 млн. сўм­ни таш­кил эта­ди­ган 4434 порт­га тенг телекоммуникация қу­рил­ма­ла­ри­ни ўр­на­тиш; Яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли­дан Ан­ди­жон ви­ло­ят ҳо­ким­ли­ги раҳ­ба­ри­я­ти қа­бу­ли­га он­лайн рўй­хат­дан ўтиш хиз­ма­ти орқа­ли ке­либ ту­ша­ёт­ган му­ро­жа­ат­лар­ни муд­дат­лар­да кўриб чиқиш­ни йўл­га қўй­иш; маҳал­лий давлат ҳо­ки­ми­я­ти ор­ган­ла­ри­нинг ту­ман ва шаҳар ҳо­ким­ли­кла­ри,

давлат ва хў­жа­лик бо­шқа­рув ор­ган­ла­ри­нинг ви­ло­ят бо­шқар­ма­ла­ри ҳам­да ту­ман ва шаҳар бў­лим­ла­ри­да Яго­на идо­ра­ла­ра­ро иж­ро ин­ти­зо­ми элек­трон ти­зи­ми жо­рий эти­ли­ши­ни жа­дал­ла­ш­ти­риш, ўқув се­ми­нар­ла­ри­ни таш­кил этиш;

Ах­бо­рот тех­но­ло­ги­я­ла­ри­ни ри­вож­лан­ти­риш мар­ка­зи­нинг “Ах­бо­рот хавф­сиз­ли­ги си­ё­са­ти”ни те­ги­шли ва­ко­лат­ли ор­ган­лар би­лан ке­ли­шув ишла­ри­ни якун­лаш; ви­ло­ят ҳо­ки­ми­я­ти, шаҳар ва ту­ман ҳо­ким­ли­кла­ри­да­ги иш­чи ком­пью­тер­лар дасту­рий таъ­ми­но­ти­ни ҳам­да опе­ра­ци­он ти­зи­ми­ни ян­ги­лаш ҳам­да сер­вер ва иш­чи ком­пью­тер­лар­ни ли­цен­зи­я­га эга бўл­ган ан­ти­ви­рус­лар би­лан таъ­мин­лаш.

ТА­КЛИ­ФЛАР

Уя­ли алоқа ком­па­ни­я­ла­ри ан­тен­на мач­та қу­рил­ма­ла­ри­ни де­мон­таж қи­либ, қай­та қу­риш ва ўша ҳу­д­уд­да алоқа си­фа­ти па­сай­и­ши­га йўл қўй­мас­лик учун ҳу­д­у­дий бо­шқар­ма то­мо­ни­дан вақтин- ча­лик рух­сат бе­риш ти­зи­ми­ни иш­га ту­ши­риш.

“Ўз­бек­те­ле­ком” АК тар­моқла­ри­ни мо­дер­ни­за­ция қи­лиш ва тар­моқ­ни кен­гай­ти­риш, аҳо­ли­га кўр­са­ти­ла­ёт­ган хиз­мат­лар­ни кен­гай­ти­ри­ш­да GPON тех­но­ло­ги­я­си­дан кенг фой­да­ла­ниш.

Яго­на ин­тер­ак­тив давлат хиз­мат­ла­ри пор­та­ли орқа­ли Ан­ди­жон ви­ло­я­ти ҳо­ким­ли­ги­га ке­либ ту­ша­ёт­ган му­ро­жа­ат­лар­нинг муд­дат­лар­да кўриб чиқи­ли­ши­ни таъ­мин­лаш мақ­са­ди­да Бо­шқар­ма­га пор­тал­га ки­риш им­ко­ни­я­ти­ни яра­тиш (пор­тал­га ўз­гар­ти­риш ки­ри­тиш им­ко­ни­я­ти­сиз); Ви­ло­ят ҳу­д­у­ди­да дасту­рий маҳ­су­лот­лар ва за­мо­на­вий ах­бо­рот ти­зим­ла­ри­ни ишлаб чиқа­рув­чи кор­хо­на­лар­ни қўл­лаб-қув­ват­лаш, улар ўр­та­си­да ўза­ро рақо­бат­ни ку­чай­ти­риш.

Ви­ло­ят­да IP-TV фой­да­ла­нув­чи­лар со­ни­ни оши­риш мақ­са­ди­да ми­жоз­лар учун тақ­дим эти­л­а­ди­ган тю­нер қу­рил­ма­ла­ри тў­ло­ви­ни ой­лик тў­ло­влар­га қў­ш­ган ҳол­да амал­га оши­риш.

Мурожаатлар таҳ­ли­ли­ни қуй­и­да­ги жа­д­вал орқа­ли кў­ри­шин­гиз мум­кин:

Newspapers in Russian

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.