МИЛЛИЙ БИБЛИОГРАФИЯ МАЪЛУМОТЛАРИ БАЗАСИНИ ШАКЛЛАНТИРИШДА КУТУБХОНАЛАРНИНГ ҲАМКОРЛИГИ
This article describes the joint work of the National Library and 14 regional Information Library Centers on conducting state bibliographic records of print and electronic publications and the formation of a national bibliographic database.
Information and library centers run local history bibliographic records of editions of the obligatory copy published in the region and quarterly send bibliographic information about these publications to the National Library. The collected and systematized bibliographic information is posted on the library's web portal. The service for the formation of national bibliographic databases and the Information Library Centers prepare bibliographic manuals on CD-ROMs dedicated to outstanding public figures, scientists and writers, and figures of science and culture. And also, with manuals can be familiarized on the library's web portal, in the section: «Personal and thematic bibliographic manuals in electronic format».
Миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш хизмати Ўзбекистон Республикасида чоп этилган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини олиб боради ва миллий библиографик маълумотлар базасини шакллантиради.
Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ахборот-кутубхона марказлари ва республиканинг бошқа ахборот-кутубхона муассасаларига библиография, ўлкашунослик, маълумот-библиографик ишларини такомиллаштиришда методик ва амалий ёрдам кўрсататиш хизматнинг асосий функцияларидан ҳисобланади.
Юқорида қайд этиб ўтилган вазифларни амалга оширишда, хусусан давлат библиографик ҳисобини олиб бориш ва миллий библиография маълумотлари базасини шакллантиришда хизмат ахборот-кутубхона марказлари билан ўзаро ҳамкорликда иш олиб бормоқда.
Хизматда Миллий кутубхонанинг Ахбороткутубхона фондларини комплектлаш хизматига мажбурий нусха асосида келиб тушадиган миллий ҳужжатлар: китоблар (ўзбек, рус, қардош ва чет тилларида); журналлар, газеталар: (ўзбек, рус, қорақалпоқ тилларида) асосида давлат библиографик ҳисоби олиб борилади ва «Ўзбекистон матбуоти солнома
си» ойлик библиографик кўрсаткичи тузилади (1-жадвал).
Бир неча йиллар давомида мажбурий нусха асосида келиб тушаётган ҳужжатлар тўлиқ бўлмаганлиги сабабли, шунингдек, даврий нашрлар (журналлар)нинг айрим сонлари нашриётлар томонидан тақдим этилмаганлиги ва кечикиб келиши сабабли «Ўзбекистон матбуоти солномаси» ойлик библиографик кўрсаткичини тузишда катта муаммолар мавжуд эди.
Маълумки, ҳар бир вилоят АКМ ўз ҳудудида чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхасини олади ва библиографик ишларни бажаради. АКМдан ўз ҳудудларида чоп этилган босма нашрлар ҳақида бирламчи маълумот берувчи библиографик рўйхатларни олиш орқали солномани тўлиқлигини таъминлаш мумкин бўларди.
2014 йилдан ахборот-кутубхона марказларига тегишли ҳудудда чиқариладиган нашрларнинг мажбурий нусхаси асосида уларнинг ҳудудий библиографик ҳисобини юритиш ва ҳар чоракда мазкур нашрлар ҳақидаги библиографик маълумотларни Миллий кутубхонага тақдим этилишини таъминлаш орқали Республика бўйлаб чиқариладиган нашрларнинг давлат библиографик ҳисобини юритиш вазифаси белгилаб қўйилди.
Шунга кўра, ахборот-кутубхона марказ
АКМдан ўз ҳудудларида чоп этилган босма нашрлар ҳақида бирламчи маълумот берувчи библиографик рўйхатларни олиш орқали солномани тўлиқлигини таъминлаш мумкин бўлади
ларига ўз ҳудудларида чоп этилган босма нашрлар ҳақида бирламчи маълумот берувчи библиографик рўйхатларни ҳар чоракда (китоблар, газета ва журнал мақолаларига аналитик-библиографик тавсиф) Миллий кутубхонага юбориш вазифаси юклатилди. 2015–2017 йилларда тўрттагина АКМ ўз библиографик ёзувларини юборган бўлса, бугунги кунда уларнинг барчасидан библиографик рўйхатларни олишга эришилди (2жадвал). Йиғилган маълумотлар мутахассислар томонидан қайта таҳрир қилиниб, «Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномаси»га тизимли жойлаштирилиб, Миллий кутубхонанинг веб-порталида фойдаланувчиларга тақдим этилмоқда (http://old1.natlib.uz/uzb/-NewArrivals/ReadMore/3).
Босма ва электрон ресурслар ҳамда газета, журнал мақолаларига тавсиф тегишли қоидалар асосида тузилади. Республикамизнинг ахборот-кутубхона муассасаларида библиографик тавсиф тузишда «Ўзстандарт» агентлиги томонидан жорий қилинган O'z DSt 1215:2009, O'z DSt 2312:2011, O'z DSt 3053:2016 стандартларидан фойдаланилади.
Юборилган библиографик ёзувларни таҳ
рир қилиш жараёнида мутахассислар томонидан бир хил турдаги хатолар такрорланаётгани кузатилди. Булар – библиографик тавсиф тузиш кетма-кетлиги ва элементларини ишлатишдаги хатоликлар. Бунга сабаб қилиб, ҳудуддаги АКМда кадрлар қўнимсизлиги, ходим нафақага чиқарилиб ўзининг билим ва тажрибасини янги келган ходимга улашмагани, устоз шогирдлик анъанасининг сустлашгани каби омилларни кўрсатиш мумкин. Ўрганиш давомида, аниқланган камчиликларни келгусида йўл қуймаслик ва мутахассисларнинг библиография соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида, Миллий кутубхона томонидан турли вазирлик ва муассасалар тасарруфидаги ахборот-кутубхона муассасаларининг мутахассислари учун ҳудудларда ва Миллий кутубхонада ўқув-семинарлар ўтказилди.
Хусусан, Миллий кутубхонада ўтказиб келинаётган «Infolib O'zbekiston» – Миллий ахборот-кутубхона ҳафталиги доирасида «Библиограф мактаби» ўқув-машғулотлари ташкил этилмоқда.
«Библиограф мактаби»нинг назарий ва амалий машғулотлар мавзулари:
• Библиографиянинг тушунчаси, библио
график ахборотнинг асосий шакллари, ахборотни йиғиш ва узатиш;
• Давлат библиографияси ва ўлкашунослик библиографияси;
• Газета, журнал ва тўпламлардаги мақолаларни Ўзбекистон давлат стандартлари асосида тавсифлаш;
• Ахборот-кутубхона муассасалари сайтида библиографик ахборотларни тақдим этишнинг асосий шакллари;
• Библиографик қўлланмалар тузиш;
• Тўлиқ матнли библиографик қўлланмалар тузиш босқичлари;
• Амалий машғулот. Иштирокчилар ўтилган мавзуларни яхшироқ ўзлаштириши, эгалланган билимларни иш жараёнида осон қўллай олишлари учун амалий машғулотлар ҳам ўтилмоқда.
Шуниндек, Миллий библиография хизмати томонидан «Telegram» мессенжерида гуруҳ ташкил этилган. У орқали библиограф мутахассисларга методик ёрдам кўрсатилмоқда ҳамда ўзаро соҳага оид маълумотлар алмашинмоқда.
Библиографик фаолиятда библиографик қўлланмалар тузиш алоҳида ўрин тутади. Қўлланма муайян мавзу ёки шахслар ижоди ҳақидаги турли манбаларда мавжуд бўлган ахборотни (босма, электрон ҳужжатлар) бир ресурсда жамлаб, фойдаланувчига тақдим этади. Библиографик қўлланма ўқувчи, талаба, тадқиқотчиларга кам вақт сарфлаб кўп маълумот билан танишиб чиқишига имкон беради.
Ахборот асри талабини инобатга олган ҳолда Миллий библиография хизмати томонидан жамоат, маданият ва фан арбоблари, олимлар, ёзувчи-ижодкорларга бағишланган ҳамда турли мавзудаги тўлиқ матнли электрон библиографик қўлланмалар яратила бошланди. Тузилаётган библиографик қўлланмаларга босма ҳужжатлар билан биргаликда аудио ва видео материаллар ҳам киритилган, шунингдек интернет ресурсларига ҳаволалар берилган.
Ҳозирги кунда вилоят АКМ билан ҳамкорликда библиографик қўлланмалар тузилмоқда. Фарғона АКМ билан ҳамкорликда Ўзбекистон халқ артисти Тамарахонимга (178 адабиёт), шоира ва давлат арбоби Нодирабегимга (190 адабиёт) бағишланган кўрсаткичлар тайёрланди. Бу ишни амалга оширишда, АКМнинг фондида мавжуд бўлган мазкур шахсларга оид ҳужжатларнинг рўйхати ҳамда уларнинг рақамлаштирилган (PDF) файллари олинди. Улар юборган материаллар Миллий кутубхона фондида мавжуд бўлган нашрлар билан тўлдирилиб биобиблиографик қўлланма тузилди.
Бу йил Миллий кутубхона ва вилоят АКМ билан ҳамкорликда ўзбек романчилиги асосчиси Абдулла Қодирийнинг 125 йиллигига бағишланган тўлиқ матнли библиографик қўлланма (812 та адабиёт) учун материаллар йиғилди. Йиғилган адабиётлар рақамлаштирилиб, қўлланма кўринишига келтирилди. Кўрсаткич босма шаклда ҳам чоп этилди. Бугунда Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуфга бағишланган қўлланма устида ҳам иш олиб борилмоқда. АКМдан йиғилган 1000 дан ортиқ ҳужжат тавсифи ўзаро солиштирилиб, рўйхат шакллантирилмоқда.
2013–2019 йилларда 40 дан зиёд қўлланма тузилди. Тайёрланган қўлланмалар Миллий кутубхонинг веб-порталига жойлаштирилиб борилди. Қўлланмалар CD дискка кўчирилиб Миллий кутубхона фондига ҳам олинган.
2018 йил 31 майда «Иккинчи жаҳон урушида фашизм устидан қозонилган ғалабага Ўзбекистон халқининг қўшган муносиб ҳиссасига бағишланган китоб-альбомни тайёрлаш ва нашр этиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Ф-5294-сонли Президент фармойиши қабул қилинди. Фармойиш юзасидан амалий чоратадбирлар режаси тасдиқланган бўлиб, унда Иккинчи жаҳон уруши билан боғлиқ илмий ва бадиий адабиётлар, монография ва илмий мақолардан иборат бўлган библиографик кўрсаткич тайёрлаш белгиланган.
Ахборот асри талабини инобатга олган ҳолда Миллий библиография хизмати томонидан жамоат, маданият ва фан арбоблари, олимлар, ёзувчиижодкорларга бағишланган ҳамда турли мавзудаги тўлиқ матнли электрон библиографик қўлланмалар яратила бошланди
Ҳозирда кўрсаткични тайёрлаш юзасидан Ўзбекистон Республикаси ФА ҳузуридаги Ўзбекистоннинг энг янги тарихи масалалари бўйича мувофиқлаштирувчи-методик марказ билан биргаликда иш олиб борилмоқда. Материаллар Миллий кутубхона ва АКМ фондлари асосида йиғилмоқда. Нашрни 2020 йилда чоп этиш режалаштирилган.
2019 йилда барча АКМга олим ва мутахассисларнинг илмий-тадқиқот ва касбий-ишлаб чиқаришларига кўмак беришга қаратилган, республикамизнинг транспорт тизими – автомобиль, рельсли, денгиз, дарё, ҳаво транспорти ва бошқа транспорт воситалари бўйича «Ўзбекистон транспорти» ва саноат тармоқлари корхоналарининг ишини ёритиб берадиган «Ўзбекистон саноати» илмий-ёрдамчи кўрсаткичлари учун материалларни йиғиш вазифаси юклатилди. Кўрсаткичларни 2022 йилда тугатиш режалаштирилган.
2020 йилдан Миллий кутубхонада тайёрланаётган «Ўзбекистоннинг муҳим ва унутилмас саналар тақвими»ни АКМлардан олинган маълумотлар билан бирга тўлдириб тайёрлаш белгиланган. (https://www.natlib.uz/bbs/content/94_458)
Эришилган ижобий натижалар билан бирга қилиниши зарур бўлган ишлар ҳам мавжуд:
- Давлат библиографик ҳисобини тўлиқлигини таъминлаш учун АКМлардан ўз ҳудудларидаги нашриёт ва таҳририятларда чоп этилган нашрларнинг мажбурий нусхасини тўлиқ олишига эришиш;
- Библиографик ёзувларни танлаш ва тузишда бир хилликни таъминлаш мақсадида, «Даврий нашрлар картотекаси ва солномага олинадиган мақолаларни танлаш мезонлари» йўриқномасини ишлаб чиқиш;
- АКМнинг библиография йўналишидаги фаолиятини бир йўсинда олиб бориш учун ахборот-библиография бўлими штатлари сонини кўриб чиқиш;
- АКМнинг ахборот-библиография бўлими «Ўлкашунослик ахборотлар» ва «Ҳуқуқий ахборотлар» секторлари функциясида маълумотлар базасини шакллантириш ва бошқа библиографик вазифаларни юкланиши билан бирга, фойдаланувчиларга хизмат кўрсатиш вазифасини ўқиш заллари бўлимига ўтказиш масалаларини кўриб чиқиш;
- Ўзида матнли, графика, аудио и видео ҳужжатларни жамлаган мультимедиа технологияси асосида тайёрланган библиографик ресурсларни яратиш.
Мазкур тадбирларнинг амалга оширилиши миллий библиография маълумотлари базасини шакллантириш ишини янги босқичга олиб чиқади, бу эса, ўз навбатида ахборот-кутубхона муассасаларининг ресурсларига фойдаланувчилар қизиқишини ортишига, ахборот-кутубхона муассасасининг нуфузи ва аҳамиятини юқори поғонага кўтаришга хизмат қилади.
Адабиётлар 1.Агзамова, Г. Матбуот солномасининг номаълум сирлари : [Ўзбекистон Республикаси матбуоти солномоси] / Г. Агзамова // Infolib. – 2017. – № 1. – Б. 38–41.
2.Библиографические пособия в электронной форме. – Режим доступа: https://studbooks.net/771286/literatura/bibliografich eskie_posobiya_elektronnoy_forme, свободный. (дата обращения: 16.12.2019).
3. Матвей, В.С. Государственный библиографический указатель «Статьи из российских газет»: вопросы отбора материала / В. С. Матвей // Библиография и книговедение. – 2016. – № 4. – С. 8–14.
4. Поликарпова, Т. В. Электронные полнотекстовые биобиблиографические указатели в ДВФУ / Т. В. Поликарпова, Н. А. Суханова. – Режим доступа: https://cyberleninka.ru/, свободный. (дата обращения: 16.12.2019).
2020 йилдан Миллий кутубхонада тайёрланаётган «Ўзбекистоннинг муҳим ва унутилмас саналар тақвими»ни АКМлардан олинган маълумотлар билан бирга тўлдириб тайёрлаш белгиланган