ҲАМДАРДЛИК

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - ЎзА

Қозоғистон Республикасининг Актюбинск вилоятида 2018 йил 18 январь куни содир бўлган фожиа оқибатида Ўзбекистон Республикаси фуқаролари ҳалок бўлгани муносабати билан хорижий давлатлар раҳбарлари номидан ҳамдардлик мактублари келмоқда

Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев номига Озарбайжон Республикаси Президенти Илҳом Алиев, Беларусь Республикаси Президенти Александр Лукашенко, Афғонистон Ислом Республикаси Президенти Муҳаммад Ашраф Ғани, Венгрия Президенти Адер Янош, Чехия Республикаси Президенти Милош Земан томонидан йўлланган самимий ҳамдардлик ва қўллаб-қувватлаш сўзлари битилган мактублар келди.

Хорижий давлатлар раҳбарлари ўз мактубларида Ўзбекистон фуқаролари ҳалок бўлгани ҳақидаги хабар уларни чуқур қайғуга солганини таъкидлаган. Содир бўлган фожиа муносабати билан улар Ўзбекистон Президенти, ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинлари, бутун халқимизга чуқур ҳамдардлик изҳор этган.

Ҳамдардлик номалари келиши давом этмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.