ТАРБИЯ ҲАМ, ТАДБИРКОРЛИК ҲАМ ОИЛАДАН БОШЛАНАДИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Гулистонлик Ҳусанбой Нурбоев 40 йилдан буён тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиб келади. Ишбилармон “Имкон транс савдо” микрофирмаси қошида аввалига ошхона, бир неча савдо дўконларини ишга туширган бўлса, 2009 йилда нон цехи фаолиятини ҳам йўлга қўйди.

Ўғли Нурали ҳам отасининг изидан бориб, нон ишлаб чиқариш цехини очди. У раҳбарлик қилаётган “Эъзоз нон” МЧЖда олти турдаги нон маҳсулотлари тайёрланмоқда.

Кичик ўғил Шерали ҳам тадбиркорлик йўлини танлаган. У Россия технологияси билан жиҳозланган нон цехи ҳамда озиқ-овқат маҳсулотлари билан сав- до қиладиган супермаркет фаолиятини йўлга қўйган. Цехда айни чоғда кунига 2500 дона буханка нон ва 8 турдаги нон маҳсулотлари тайёрланиб, аҳоли дастурхонига тортиқ этилаётир. Савдо мажмуаси ва нон цехида 10 нафар ёш доимий иш билан таъминланган.

– Давлатимиз раҳбарининг Олий Мажлисга Мурожаатномасида тад-

биркорлик субъектлари молиявий-хўжалик фаолиятини текширишни 2 йилга тўхтатишни алоҳида масала этиб қўйганлиги ҳам биз, ишбилармонлар зим- мамизга катта масъулият юклайди, – дейди Ҳусанбой Нурбоев. – Фаолиятимизни янада кенгайтириб, қўшимча иш ўринлари яратишни кўзлаб турибмиз. Нон маҳсулотларини шаҳарнинг чекка ҳудудларига етказиб бериш мақсадида иккита “Дамас” автомашинаси сотиб олдик.

Бозорбой БЕКМУРОДОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.