ЭЛЛИК ЙИЛЛИК ОРЗУИМ УШАЛДИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Ўзбекистон Республикаси санъат арбоби.

Вилоят мусиқали драма театрида эллик йилдан бери фаолият юритиб келяпман. Ёшим ҳозир саксондан ошди. Ўтган йиллар мобайнида замонавий амфитеатрда ишлашни фақатгина орзу қилар эдим.

Бугун ана шу орзуимдаги санъат саройида иш фаолиятимни яна давом эттириш насиб этганидан бахтиёрман. Ўзида бетакрор гўзалликни кашф этган, энг сўнгги русумдаги ускуналар билан жиҳозланган саҳнада спектакллар саҳналаштиряпмиз. Яқиндагина адиб Усмон Азимнинг “Алпомишнинг қайтиши” номли асарини саҳналаштириб, жамоатчилик кўригига топширдик. Спектаклда асосий эътибор Сурхон воҳасининг менталитетига, маданий меро- сини қайта варақлаб кўриб чиқишга қаратилган. Қолаверса, маънавиятни юксалтириш, ёшларимизнинг тарбияси борасида саҳнада қатор топилмалар қилдикки, бу барча жанрларда ўз тасдиғини топаётир. Яқинда Президентимиз билан бўлган учрашув бизга янада куч-қувват бағишлади. Шунингдек, келгусида янада самарали меҳнат қилишимизга туртки бўлди.

Мансур РАВШАНОВ,

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.