“Хўжайли пахта тозалаш” акциядорлик жамияти ўтган йили Хўжайли, Тахиатош, Қонликўл, Шуманай ва Қўнғирот туманларидаги 913 та фермер хўжалиги томонидан етиштирилган 38 минг тоннадан зиёд пахта хом ашёсини қабул қилиб олган эди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Корхона бош муҳандиси Шерзод Худайбергановнинг таъкидлашича, айни вақтгача унинг 15 минг тоннадан ошиғи қайта ишланди. Корхонада иш уч босқичда ташкил этилган бўлиб, ишчи-ходимларнинг самарали меҳнат қилишлари учун барча шарт-шароит яратилган. Жумладан, улар махсус кийим-кечак, иссиқ овқат билан таъминланган, ишга қатнаши учун автобус ажратилган.

Жами 450 нафар киши меҳнат қилаётган корхонада ишчи-ходимларни ижтимоий муҳофаза қилиш борасида қатор тадбирлар амалга оширилмоқда. Илғор ходимлар касаба уюшмалари томонидан санаторий ҳамда дам олиш масканларида ҳордиқ чиқариши учун имтиёзли йўлланмалар билан таъминланмоқда. Ходимларнинг яшаш шароитларини яхшилаш мақсадида ўтган йиллар мобайнида 9 нафар ходим намунавий лойиҳалар асосида қурилаётган якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланиб, уларнинг дастлабки бадали корхона томонидан тўлаб берилди.

Жорий йилда корхонага Хитой технологияси асосида ишлайдиган 2 та зичловчи ускуна олиб келиш режалаштирилган.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.