ЭКСПОРТНИНГ АСОСИЙ ШАРТИ – ИННОВАЦИЯ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Олтиариқда туманида ўтган йили 15 та совуткичли омборхона ишга туширилиб, унинг сони 35 тага етганди. Бу билан 37 минг тоннадан зиёд қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини сифатли ва узоқ сақлаш имконияти яратилди.

Тумандаги 187 та боғдорчиликка ихтисослашган фермер хўжалиги тасарруфидаги интенсив боғлар 788 гектарга, узумзор боғ майдонлари эса 215 гектарга кенгайтирилди. Натижада ўтган йилда жаҳон бозорларига Олтиариқдан 14 миллион 814 минг АҚШ долларилик қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари экспорт қилинди ва экспорт ҳажмининг бир йил олдингига қараганда 2,2 марта ўсиши таъминланди.

Юқоридаги каби лойиҳалардан бирини амалга оширган “Хайрулло Баҳром Бойматов” фермер хўжалиги раҳбари Исоқжон Бойматов 300 тонналик совуткичли омборхона қуриб, ундан унумли фойдаланяпти. Олти гектар боғда узумнинг экспортбоп навларини парваришлаётган фермер жорий йилда мевасабзавот экспортидан салмоқли даромад олишни режалаштирган.

– Фермер хўжалигимиз тасарруфида мевани қайта ишлаш, қадоқлаш цехини ишга тушириш ва тайёр маҳсулотни экспортга йўналтириш бўйича бизнес-режа тайёрлаяпмиз, – дейди фермер.

Ҳамиджон БУРҲОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.