ЯНГИ УСКУНА ЯНГИ ИШ ЎРНИ БЕРДИ

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Муқимбой ИСМОИЛОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Президентимизнинг “Ҳунармандчиликни янада ривожлантириш ва ҳунармандларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш чоратадбирлари тўғрисида”ги фармони ижросини таъминлаш мақсадида “Микрокредитбанк”нинг Жиззах вилояти филиали томонидан 80 нафар ҳунармандга ҳисобрақамлар очилди.

44 нафар тадбиркорга 1 миллиард 126 миллион сўм микрокредит ажратилди. Бундан ташқари, 15 нафар ҳунарманднинг ишлаб чиқариш имкониятларини кенгайтиришга хизмат қилувчи истиқболли лойиҳалар тайёрланди.

Жиззах шаҳри Жиззахлик маҳалласида яшовчи ҳунарманд Баҳодир Камолов мазкур банкдан 51 миллион сўм кредит олиб, мебель ишлаб чиқаришни кенгайтирди. Шу маҳаллада яшовчи яна бир ҳунарманд Қўшоқбой Жабборов эса молия муассасасидан олган 60 миллион сўмлик сармоя эвазига чармни прессловчи ва йўниб-текисловчи ускуналарни харид қилмоқчи.

– Қолган маблағни хом ашё олишга йўналтирамиз, – дейди у. – Айни вақтда 5 кишилик жамоамиз билан барча турдаги оёқ кийимлар ҳамда ортопедик пойабзаллар ишлаб чиқаряпмиз. Кредит шартлари қулайлиги билан бизга маъқул бўлди.

Ҳунарманднинг таъкидлашича, янги ускуналар унга яна 10 та иш ўрни очиш имконини беради.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.