Қаршида «Ватанпарвар боғи»

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Президентимизнинг 2018 йил 28-30 январь кунлари вилоятга ташрифи чоғида берган тавсияси ижросини таъминлаш мақсадида Қарши шаҳридаги Ўзбекистон кўчасида жойлашган болалар маданият ва истироҳат маскани “Ватанпарвар боғи”га айлантирилди.

Ёшларни ватанпарварлик руҳида тарбиялаш, мактаб ўқувчиларида ҳарбий касбга ҳавас уйғотиш мақсадида бошланган бу хайрли ташаббус туфайли кенг кўламли ишлар назарда тутилмоқда. Ҳозирда боғ ҳудудидаги объектларни замонавий архитектура талабларига мос тарзда таъмирлаш ва кўкаламзорлаштириш ишларини ўз вақтида ташкил қилиш бўйича чора-тадбирлар режаси тасдиқланди.

Шунингдек, мазкур ҳужжатга кўра, тегишли мутасаддилар “Ватанпарвар боғи” концепциясини ишлаб чиқмоқда.

– Келгусида боғ ҳудудида ҳарбий касбга ҳавас уйғотиш мақсадида маънавий-маърифий тадбирлар, ҳарбий-тактик ўйинлар ўтказилади, – дейди Қарши шаҳар ҳокими Жамшид Фо- зилов. –“Ватанпарвар боғи”га нафақат мактаб, лицей, касб-ҳунар коллежи, институт, университет ўқувчи ва талабалари, шу билан бирга, мактабгача тарбия муассасаларининг жажжи-ўғил қизлари ҳам таклиф этилади. Ватанга садоқат, ҳарбий касбга бўлган эътиқодни тарғиб этувчи викторина, танлов ва турли мусобоқалар юзлаб ёшларни бу ерга чорлайди.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан ташкил этилаётган ушбу боғ доимо навқирон авлод камолотига беминнат хизмат кўрсатади.

Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.