Наврўзни Сариосиёда нишонлайман

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq hayoti» -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Тожикистон Республикасига ташрифи доирасида “Ғалаба – Амузанг – Хошади” темирйўл линиясининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Шу куни Президентлар поездлар қатновини бошлаш тугмасини босди. Икки давлат ўртасида темир йўл қатнови расман йўлга қўйилди.

Шу кунларда Ўзбекистоннинг Сурхондарё вилояти ва Тожикистоннинг Хатлон вилояти ўртасидаги “Гулбаҳор-Амузанг” чегара ўтказув пости очилди.

Чегараларнинг очилиши ҳар икки юрт тарихида ўчмас из бўлиб қоладиган оламшумул воқелик бўлди, десам муболаға бўлмайди. Боиси, дўстлик ришталари ўзбек ва тожик халқи ўртасида азалдан чамбарчас боғланиб кетган. Қолаверса, бу икки мамлакат аҳолиси ўртасида мингйилликлар давомида шаклланиб келган яқин қўшничилик ришталари янада мустаҳкамланишига замин яратади.

Мен 1979 йили Тожикистон Республикасининг Шартус вилоятига келин бўлиб тушганман. Узоқ йиллар мобайнида Сариосиёда яшаётган ота-онам, жигаргўшаларимни, қариндошларимни соғинганимда бориб кўришга жуда қийналганман. Иссиқ жон иситмасиз бўлмайди, деганларидек, яқинларим бетоб бўлганда ё ўзим оғриб қолганимда бир-биримиздан узоқ вақт хабарлаша олмадик. Энди чегаралар очилиб, бу қийинчиликлар ортда қолди.

Шундай имкониятларни яратиб бераётган давлат раҳбарларидан беҳад миннатдорман.

Яшариш ва яшнаш байрами Наврўзи оламни Сариосиё туманида, яқинларим даврасида кутиб олмоқчиман. Шу кунларга етказганига шукр...

Хосият ТОШМУРОДОВА, Тожикистон Республикаси Шартус вилояти.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.