Кластер далаларида иш іизІин

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Ҳамроз АЛИ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Президентимизнинг 2017 йил 19 майдаги Бухоро вилоятида замонавий пахта-тўқимачилик кластерини ташкил этишга оид қарори асосида фаолиятини бошлаган “Bukhara cotton tekstile cluster” масъулияти чекланган жамияти шаклидаги пахта-тўқимачилик корхонаси ва унинг пахта етиштириш ҳамда пахтани қайта ишлаш шўъба корхонаси мамлакатимиз аграр соҳасини замон талаблари даражасида тараққий эттиришга хизмат қиладиган бугунги куннинг қалдирғоч лойиҳаси, дея эътироф этилмоқда.

Чунки бу пахта хомашёсини етиштиришдан тортиб, уни чуқур қайта ишлаш йўли билан юқори қўшимча қийматга эга, жаҳон стандартларига мос келадиган, юқори сифатли тайёр маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва уларнинг реализацияси билан шуғулланувчи корхоналарни битта бошқарув тизимида бирлаштирган ишлаб чиқаришни ташкил қилиш услубидир. Яна бир қувонарли томони, бу ерда фан ва замонавий ишлаб чиқариш жараёни ўзаро боғланган.

Ўтган йилнинг иккинчи ярмида ўз фаолиятини бошлаган корхонага тегишли 8 минг гектар ер майдонида кузги-қишки агротехник тадбирлар – ерларни шудгорлаш, текислаш, маҳаллий ўғит киритиш, ариқ-зовурларни қазиш, шўр ювиш каби тадбирлар ўз муддатларида бажарилди.

– Агротехник тадбирларни бажа- ришда деҳқончилик маданияти талабларига алоҳида эътибор қаратилди, – дейди агрокорхона бош агрономи Норбой Жалилов. – Бизда ҳар бир ишга катта масъулият билан ёндашилади. Сабаби 2500 кишилик меҳнат жамоамизнинг барча аъзоларига бажарган ишига қараб маош бериб борилади. Юқори ҳамда сифатли ҳосил етиштиришнинг пировард натижасидан эса барчамиз бирдек манфаатдорлигимизни яхши биламиз. Бу эса белгиланган режаларимизнинг амалга ошишида муҳим омил саналади.

Айни кунларда ерга чигит қадаш юмушлари уюшқоқлик билан олиб борилмоқда. Мавжуд чигит экиладиган 7 минг 300 гектар майдоннинг барчасида нам сақлаш тадбирларини ниҳоясига етказган агрокорхона миришкорлари ерга ба- рака уруғини қадашни бошлади.

Бу тадбирларни бажаришда улар 30 та отрядга бирлашган 30 та юқори унумли ҳамда 60 та бошқа техника ва механизмлар кучидан самарали фойдаланмоқда. Отрядларнинг ярми ерларни экишга ҳозирлаётган бўлса, ярми экиш ишлари билан банд.

Экиш ишлари “КЕЙС-1200” русумли сеялкалар ёрдамида олиб борилаётган бўлиб, бундай ускуна ерга чигит қадаш билан бир вақтнинг ўзида унинг ён қисмига ўсимликнинг келгусида баравж ривожланиши учун зарур бўладиган минерал ўғитлар жамланмасини ҳам киритиш имкониятига эга. Корхона мутахассисларининг таъкидлашича, ҳар бир гектар ерга 35 килограммдан уруғлик чигит ва 350 килограммдан фосфорли, азотли ва калийли ўғитлар аралашмаси киритилмоқда.

Ҳар бир сеялканинг иш унумдорлиги ўрта ҳисобда 35-40 гектарни ташкил этаётганини инобатга олсак, бир кунда ўртача 550-600 гектар майдонга уруғ қадаш имкони бўлади. Демак, кластерчилар қисқа муддатда бу муҳим агротехник тадбирни якунлаш ва эртаки кўчат ундириб олиш имкониятига эга бўлишади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.