Чўп суқсанг унади, деймизу...

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq Hayoti» - Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Кармана туманидаги Жалойир қишлоғида истиқомат қилаётган Шерали Мустафоев томорқадан унумли фойдаланиш борасида кўпчиликка ўрнак бўлиб келаётир. У икки сотихлик иссиқхонасидан йилига 12-15 миллион сўм даромад олмоқда.

Қизилтепалик Бахтиёр Ҳамдамов ҳам ўзининг меҳнати билан барака топиб келаётган деҳқонлардан. У томорқасидаги 3,5 сотихлик иссиқхонада йилига 800 туп помидор етиштиради. Ёз бўйи олма, ўрик, гилос ва шафтоли со- тади. Бундан ташқари, хонадонида чорвачилик ва паррандачиликни ҳам йўлга қўйган.

Аммо орамизда томорқани шунчаки, томнинг орқаси, деб биладиган, ернинг умрини беҳуда ўтказаётганлар ҳам борки, бунга панжа орасидан қараб бўлмайди, албатта. Негаки, ер – халқ мулки. Унда кўпчиликнинг манфаати бор. Қолаверса, бугунги давр боқимандалик кайфиятини умуман ёқламайди. Ҳозирги замонда томорқаси бор оилага нисбатан эҳтиёжманд ёки кам таъминланган, деган таърифни ишлатишнинг ўзи нотўғри.

– Серҳосил еримиз бор экан, томорқа маданиятимизни ошириб, яшаш шароитимизни намунали тарзга келтиришимиз шарт, – дейди карманалик нуроний Рамазон Ғойибов. – Шунда фарзандларимиз ҳам бу тартиб-таомил асосида яхши яшашга интилади. Ўз келажаги учун астойдил ҳаракат қилади. Биз – нуронийлар уларга ўрнак бўлишимиз керак. Дарҳақиқат, еримизнинг ҳар қаричи олтинга тенг. Нима эксангиз, унади. Серқуёш заминимизнинг саховати билан пишиб етилган меваларнинг таъмини бошқа жойда учратмайсиз. Шунинг учун ҳам уларнинг жаҳон бозорида харидори кўп.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.