Пиллачилик агрономлари техника билан таъминланмоқда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq Hayoti» - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Қарши шаҳрида вилоят ҳокимлиги ва “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси ҳамкорлигида пиллачилик истиқболларига бағишланган анжуман ташкил этилди.

Унда Президентимизнинг 2017 йил 29 мартдаги “Ўзбекипаксаноат” уюшмаси фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш, пиллачилик тармоғини янада ривожлантириш, тутзорларни янгидан интенсив асосда барпо этиш, мавжуд тутзорларни реконструкция қилиш, сифатли ипак қурти яратишни кўпайтириш, пиллани қайта ишлаш, маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажмини ошириш бўйича сўз юритилди.

Бу йил вилоятда 8 минг қути ипак қурти боқилиб, 1800 тонна қимматбаҳо саноат хомашёси етиштириш кўзда тутилган. Шаҳрисабз ҳамда Китоб туманларида қўшма корхоналар фаолияти йўлга қўйилиб, мингдан ортиқ янги иш ўрни яратилади. Йил охиригача 12 та махсус қуртхона қурилиб, йилига 3-4 марта ипак қурти боқиш амалга оширилади.

Тадбирда тут плантацияларига ишлов бериш, янги тутзорлар барпо этиш ишларининг янада сифатли бажарилишини таъминлаш мақсадида олтита туманга чопиқ тракторлари берилди. Шунингдек, 145 нафар пиллачилик агрономига велосипедлар топширилди. Бундан ташқари, туман пилла корхоналари компьютерлар билан таъминланди.

Тадбирда вилоят ҳокими З.Рўзиев иштирок этди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.