Оролбґйи овулларида ободлик шуку}и кезмоіда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq hayoti» - Давуд АБИБУЛЛАЕВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Беруний тумани “Бийбозор” овул фуқаролар йиғини, “Хоразм” ва “Палваш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудларида “Обод қишлоқ” дастури доирасида кенг кўламли ишлар амалга оширилаётир.

“Бийбозор” овул фуқаролар йиғини туманнинг энг чекка ҳудудида жойлашган бўлиб, 220 дан ортиқ хонадон мавжуд. Сўнгги йилларда қишлоқда қатор муаммолар йиғилиб қолганди. Айрим фуқаролар уйи атрофига ўзбошимчалик билан ҳеч қандай талаб ва меъёрга жавоб бермайдиган ноқонуний биноларни қуриб ташлаган, ички йўллар ачинарли аҳволда эди.

Дастур доирасида ҳудуддаги 66 та уй-жойнинг том қисми, 157 та хонадоннинг фасади таъмирланиб, бўяш ишлари олиб борилмоқда. Ноқонуний қурилишлар бузилмоқда. Шунингдек, 4,7 километр масофадаги автомобиль йўллари ва ички йўлларга қум, шағал ётқизиш, 1,5 километр масофадаги йўлларни таъмирлаш, 26-умумтаълим мактаби, 56-мактабгача таълим муассасаси биноларида қайта таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.

“Хоразм” маҳалла фуқаролар йиғини Кат кўчасида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ишлари амалга оширилмоқда. Мазкур кўчадаги 9 та кўп қаватли уй-жойнинг том, фасад қисмлари таъмирланиб, ноқонуний қурилишлар олиб ташланмоқда. Уйларнинг кириш эшиклари ва йўлаклари қайта таъмирланиб, электр лампалар ўрнатилмоқда. Болалар майдончаси, автомобиль турар жойлари қурилмоқда. Пиёдалар юриш йўлакларига бетон қопламалар ётқизилмоқда.

Тумандаги “Палваш” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида эса 52-умумтаълим мактаби биноси, ушбу мактабга олиб борадиган 1,5 километр масофадаги йўлни таъмирлаш, 700 метр пиёдалар йўла- гида қурилиш ишлари ниҳоясига етказилди. Бундай эзгу ишларда тумандаги бир қатор фермер хўжаликлари ҳам фаол иштирок этиб, ободонлаштириш ва қурилиш ишларида меҳнат қилаётган ишчиларни иссиқ овқат билан таъминламоқда.

– Дарҳақиқат, кўп йиллардан буён тўпланиб қолган муаммолар Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ўзининг ижобий ечимини топмоқда, – дейди “Хоразм” маҳалла фуқаролар йиғини раиси Бахтиёр Абдуллаев. – Қишлоғимизда турли миллат вакиллари бир оиладек иноқ яшаб, меҳнат қилади. Бундай эзгу ишлардан қишлоқ аҳли миннатдор.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида олиб борилаётган кенг кўламли ишлар халқимизни меҳр-оқибатли, ҳамжиҳат бўлишга даъват этиши билан ҳам аҳамиятлидир.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.