Чиял чирой очмоіда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - «Qishloq hayoti» - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Чироқчи туманидаги Чиял қишлоғида 60 минг нафардан ортиқ аҳоли истиқомат қилади. Ҳудудда уй-жойлар тарқоқ жойлашган, муаммолар мавжуд эди. Электр энергияси таъминотидаги узилишлар, йўл ва кўприклардаги носозлик, ижтимоий соҳадаги муаммолар шулар жумласидан. Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан бошланган “Обод қишлоқ” дастури доирасидаги ҳаётбахш шабадалар Чиялни ҳам четлаб ўтмади. Вилоят ҳокимлиги томонидан қишлоқдаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш, ободончилик ишларини такомиллаштириш бўйича ишчи гуруҳи тузилди.

– Мақсадимиз халқ фаровонлигини юксалтириш, – дейди ишчи гуруҳ раҳбари Нуъмон Райимқулов. – Тўпланиб қолган муаммоларни уйма-уй юриб, атрофлича ўргандик. Мавжуд тўққизта маҳалла фуқаролар йиғинидаги 3 минг 577 та хонадонга бориб, ногирон ва кам таъминланган оилалар ҳақида етарли маълумот тўпланди. Айни пайтда аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий ишлар бошлаб юборилди.

Қишлоқда Қашқадарё ҳудудий электр тармоқлари акциядорлик жамияти томонидан соҳавий реконструкция ва модернизация ишлари олиб борилаётир. 2,1 километр узунликдаги ёпиқ изоляциялашган симлар, 110 та темир-бетон устунлар, трансформатор пунктларини таъмирлаш, эстетик ҳолатини яхшилаш мақсадида бўёқ ва зарур ускуналар олиб келинди.

“Аннаруз” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудидаги 10 киловатт кучланишга эга ҳаво тармоғининг 53 та ёғоч устуни темир-бетон устунларга алмаштирилди. 4,5 километр узунликда сим тортилди. Бундан ташқари, “Сувлиқ” МФЙ да 16 дона, “Чувиллоқ” МФЙда 7 дона, “Тўқмор” МФЙ да 1 дона, жами 24 дона қўшиб-ажраткичлар таъмирланди. “Қашқадарёгаз” ҳудудий филиали томонидан 800 дона маиший газ баллони олиб келиб тарқатилди. Шунингдек, ҳудуддаги 16 километр ер ишлари автогрейдер ва каток ёрдамида қум-шағал ётқизишга тайёрланди.

“Обод қишлоқ” дастури доирасида аҳоли саломатлигини сақлаш борасида ҳам қатор ишлар амалга оширилмоқда. Вилоят соғлиқни сақлаш бошқармасига қарашли шифохоналарнинг тажрибали шифокорлари маҳаллаларда бўлиб, 10 минг 700 нафардан ортиқ фуқа- рони тиббий кўрикдан ўтказишди. 104 нафар фуқаронинг хонадонига бориб, ҳолидан хабар олинди ва ёрдамга муҳтож беморларга жойида амалий ёрдам кўрсатилди. 173 нафар фуқарога стационар шароитда даволанишга йўлланма берилди. Вилоят ветеринария бошқармаси ходимлари уй ҳайвонларини кўрикдан ўтказиб, 84 та ҳолатда амалий ёрдам кўрсатдилар.

Вилоят хотин-қизлар қўмитаси ҳам хайрли ишлардан четда қолмаяпти. Қўмита томонидан тузилган ишчи гуруҳи 270 та хонадонни атрофлича ўрганиб, ишлаш лаёқатига эга бўлган 64 нафар аёлни аниқлади. Қишлоқда ташкил этилган “Санам” фабрикасининг тикувчилик цехида 25 нафар хотин-қизнинг бандлиги таъминланди.

Баҳор келиши билан Чиял ҳам ўзгача чирой очди. 5,7 километр узунликдаги ариқ- зовурлар тартибга келтирилиб, 10 мингдан ортиқ дарахтга шакл берилди, оқланди.

Қазоқ ва Тоқчи қишлоқларини боғловчи йўлга қум ва шағал ётқизилди. Ёшлар иттифоқи Чироқчи тумани кенгашининг “Бунёдкор ёшлар” отряди аъзолари томонидан беморлар хонадонидаги ер майдони, бинолар тартибга келтирилиб, дарахтлар оқланди. “Маҳалла” хайрия жамоат фонди вилоят бўлими томонидан эҳтиёжманд оилаларга моддий ва маънавий ёрдам кўрсатилди. Тўқмор қишлоғида аҳоли учун арзон қурилиш материаллари бозори ташкил этилди.

– Қишлоғимиздаги бундай ўзгаришлардан кўнглимиз тоғдай кўтарилди, – дейди меҳнат фахрийси Файзулла Доллиев. – “Обод қишлоқ” дастури барчамизни эзгу ва савобли тадбирларда фаол иштирок этишга ундамоқда. Ободончилик ишлари туфайли қишлоғимизга файз кирмоқда, муаммоларга барҳам берилмоқда. Бунинг учун давлатимиз раҳбаридан миннатдормиз.

– Хайрли ишларга дахлдор бўлиш туйғуси бизни ҳашарга отлантирди, – дейди Бахтиёр Наримонов. – Ўз имкониятларимиздан келиб чиқиб, ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ишларига ҳисса қўшяпмиз. Мактабларимиз ҳудуди гулу гулзорга айланмоқда. Томорқалардаги ҳар қарич ердан самарали фойдаланяпмиз.

Дарҳақиқат, кўклам нафаси Чиял қишлоғига кўрку тароват, чиялликлар қалбига ғайрат-шижоат олиб келди. Бунинг рўёби эса “Обод қишлоқ” дастури доирасида амалга оширилаётган бунёдкорлик ишларида намоён бўлмоқда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.