Д¤СТЛИГИМИЗ МУСТАҐКАМ ВА АБАДИЙ Б¤ЛСИН!

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўзбек ва туркман халқлари азалдан ёнмаён, аҳил ва тотув яшаб, дўстликни улуғлаб келмоқда. Бу эса халқлари бир дарёдан сув ичган, тарихий илдизлари туташиб кетган бугунги икки мамлакат – Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик муносабатларини янада мустаҳкамлашда муҳим аҳамият касб этаётир.

Ўтган йил 6­7 март кунлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг таклифига биноан ушбу мамлакатда давлат ташрифи билан бўлган эди. Ташриф асносида савдо, иқтисодий, транспорт коммуникациялари, қишлоқ хўжалиги, маданият, туризм ва бошқа соҳалардаги ҳамкорликни мустаҳкамлаш бўйича қатор ҳужжатлар имзоланган эди.

Шу асосдаги амалий ишлар изчил давом эттирилмоқда. Жумладан, Хоразм вилояти делегацияси Туркманистоннинг Тошҳовуз вилоятида бўлди. Тошҳовуз вилояти вакилларининг Хоразмга ташрифи халқларимиз ўртасидаги дўстлик ришталари янада мустаҳкамланиб бораётганидан далолатдир.

Хоразм вилоятида ҳам кенг кўламли бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари амалга оширилаётгани самарасида шаҳару қишлоқлар кундан­кун чирой очиб, замонавий қиёфа касб этаётир. Жумладан, Урганч туманидаги Туркманлик маҳалласини бир­икки йил илгари кўрган одам бугун танимайди. Замонавий иншоотлару турфа гулу гулзорлар, хиёбонлар маҳалла ҳуснига­ҳусн қўшиб турибди.

Урганч туманидаги 29­умумтаълим мактабида ёшларга туркман тилида сабоқ берилади. Мактаб фанлар бўйича ўқув воситалари билан тўла жиҳозланган. Ушбу даргоҳдаги кутубхонада туркман тилидаги адабиётлар ҳам мавжуд. Ўқувчилар аъло баҳоларга ўқиш билан бирга, жамоат ишларида ҳам фаол иштирок этаётир.

Вилоятда ўтказилаётган Наврўз, Мустақиллик байрамлари, турли маданий­маърифий тадбирлар- да туркман тилида куй­қўшиқлар ижро этилмоқда, рақслар дилларни хушнуд қилаётир.

Урганч туманидаги "Улли ҳовли" ёдгорлик­мажмуасида ташкил этилган “Ўзбекистон ва Туркманистон – истиқлол йилларида” номли кўргазма- да халқларимиз мустақиллик йилларида эришган муваффақиятлари ўз аксини топган. Бу ерда “устоз­шогирд” анъанаси асосида тўқувчилик, тикувчилик, наққошлик, заргарлик, каштадўзлик каби ўндан ортиқ тўгараклар фаолият кўрсатмоқда. Ёдгорлик­мажмуасига қўйилган ранг­баранг экспонатлар, халқларимизнинг бебаҳо мероси, маданияти, нодир ҳунармандлик намуналари сайёҳларда катта таассурот қолдирмоқда.

Мухтасар айтганда, Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги бугунги ҳамкорлик муносабатлари халқларимизга хос азалий дўстлик ва қардошлик ришталарининг тобора мустаҳкамланиб бораётганидан далолат сифатида барчамизни мамнун этади.

Давлатназар РАЖАБОВ, Хоразм вилояти ўзбек-туркман дўстлик жамияти раиси.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.