Бир ташаббус минглаб ташаббусга доядир

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Президентимизнинг шу йил 19 апрелда Навоий вилояти ташрифи чоғида биз меҳнат қилаётган саноат корхонаси фаолияти билан танишуви мен каби минглаб кимёгарларни беҳад қувонтирди.

Бу ерда кейинги икки йил давомида учта инвестиция лойиҳаси амалга оширилмоқда. Давлатимиз раҳбарининг ташаббуси билан рўёбга чиқарилаётган ушбу лойиҳалар корхонамиз нуфузининг янада ошишига хизмат қилади. Жумладан, поливинилхлорид (ПВХ), каустик сода ва метанол ишлаб чиқариш мажмуасини қуриш натижасида йилига импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқарилиб, юзлаб янги иш ўринлари яратилади. Бун- дан ташқари, аммиак ва карбамид, азот кислотаси ишлаб чиқариш йўлга қўйилиши билан яна 613 нафар киши иш билан таъминланади.

Эътиборлиси, лойиҳа қурилиши якунлангач, мавжуд эски ҳамда энергоресурслар сарфи юқори бўлган аммиак ишлаб чиқаришнинг биринчи ва иккинчи навбатлари эксплуатациядан чиқарилиб, ўрнига 660 минг тонна аммиак ва 577,5 минг тонна карбамид ишлаб чиқариш қувватлари фаолият бош­ лайди.

Азот кислотаси ишлаб чиқариш лойиҳасидан олдин маҳаллий кадрларни тайёрлаш, уларнинг турдош чет эл корхоналарида тажриба алмашиши белгилангани ходимлар малакасининг ошишида дастуриламал бўлмоқда.

Навоий шаҳридаги касб­ҳунар коллежларида тайёрланаётган аппаратчи, машинист, чилангар, лаборантларнинг ишга қабул қилиниши ҳам уларга имконият йўлини янада очди.

Сирасини айтганда, корхонамизда қурилиши бошланган учта йирик лойиҳа иқтисодий­ижтимоий ҳаётимизда муҳим ўрин тутиши, шубҳасиз.

Акбаржон ХОЛИҚОВ, “Навоийазот” акциядорлик жамияти ходими.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.