Барча турдаги корхона ва ташкилотлар диққатига!

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти қуйидаги объектлар бўйича танлов ўтказилишини эълон қилади:

1. Лот-21-1: “Сирдарё вилояти Ховос шаҳри ҳудудида тик дренаж қудуқлар ҳамда сизот сувларни олиб кетувчи тармоқ ва коллекторлар қуриш”.

Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи – 3 717 641 145,0 сўм (ҚҚСсиз ва ЯИТ 25 фоиз), шу жумладан, материаллар қайтарилиши – 5 056 000 сўм.

Ишларни тугаллаш муддати – 16 ой.

2. Лот-21-2: “Сирдарё вилояти Боёвут, Гулистон ва Мирзаобод туманларида тик дренаж қудуқларини қуриш”.

Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи – 3 407 276 661,0 сўм (ҚҚСсиз ва ЯИТ 25 фоиз), шу жумладан, материаллар қайтарилиши – 5 056 000 сўм.

Ишларни тугаллаш муддати – 20 ой.

3. Лот-21-3: “Хоразм вилояти Хива туманидаги “Озёрный” магистрал коллекторида 6-сув тиндиргични таъмирлаш-тиклаш”.

Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи – 3 220 049 178,0 сўм (ҚҚСсиз ва ЯИТ 25 фоиз).

Ишларни тугаллаш муддати – 7 ой. 4. Лот-21-4: “Хоразм вилояти “Озёрный” магистрал коллекторидаги сув тиндиргичларни таъмирлаш-тиклаш”.

Буюртмачининг белгиланган бошланғич нархи – 3 220 049 178,0 сўм (ҚҚСсиз ва ЯИТ 25 фоиз). Ишларни тугаллаш муддати – 17 ой. Қурилиш ишларини молиялаштириш Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Буюртмачи: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти.

Танлов ташкилотчиси: Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Суғориладиган ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш жамғармасини бошқариш департаменти Танлов савдоларини ўтказиш бўлими.

Танловда иштирок этадиган ташкилотлар қуйидаги талабларга жавоб беришлари керак: танлов савдолари предмети қийматининг 20 фоизи миқдоридаги айланма маблағларига ёки кўрсатиб ўтилган маблағларни беришга банк кафолатномасига, ишлаб чиқариш базалари, ишлар (хизматлар) ни бажариш учун зарур бўлган меҳнат ресурслари ва мутахассисларга, етарли касбий ва техникавий малакага, молиявий имкониятларга, шартнома тузиш юзасидан фуқаролик муомала, ҳуқуқий лаёқат ва ваколатларга эга, ўхшаш иншоотларни қуриш бўйича тажрибали ва ишончли бўлишлари шарт.

Танловда иштирок этувчи маҳаллий ва хорижий қурилиш ташкилотларининг танлов таклифларини баҳолашда маҳаллий пудратчиларга қуйидаги баҳолаш имтиёзлари

кўзда тутилади: иштирокчиларнинг тижорат таклифларини тенг шартларга келтириш мақсадида қонун ҳужжатларига мувофиқ қўшилган қиймат солиғидан озод қилинадиган импорт қилувчилар, импорт товарлар етказиб бериш (ишларни бажариш, хизматлар кўрсатиш)даги тендер таклифлари иштирокчиларининг тендер таклифларини баҳолашда кўрсатилган солиқ суммасини қўшган ҳолда ҳисобланади.

Танловда қатнашиш ва танлов ҳужжатларини олиш учун сўровнома билан Департамент Танлов савдоларини ўтказиш бўлимига қуйидаги манзил бўйича мурожаат этишлари мумкин: Тошкент вилояти Қибрай тумани Университет кўчаси 2-уй. Тел.: (+998 99) 823­09­74 (Танлов (тендер) савдоларини ўтказиш бўлим бошлиғи У.Жумаев), (+998 97) 708­32­77 (бош мутахассис Ф.Муродов).

Таклифлар (офёрталар) танлов ташкилотчиси томонидан юқоридаги манзилда қабул қилинади.

Таклифлар (офёрталар)ни танлов ташкилотчисига тақдим этишнинг охирги муддати офёрталар очилиш куни ва соатигача.

Танлов эълон матбуотда чоп этилгандан кейин 30 кундан сўнг юқоридаги манзилда ўтказилади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.