Яна іанча кутиш лозим?

Мен, Мажиев Козим, 1986 йилда туғилганман. Ёш оила соҳибиман. Икки нафар фарзандим бор. Сизга бир йилдан буён ҳал бўлмаётган муаммо ҳақида мурожаат қилмоқдаман.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Козим МАЖИЕВ, Тошкент вилояти Пискент тумани Мингтепа қишлоғи.

Муҳтарам Президентимиз Шавкат Мирзиёев аҳоли тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шу йўл билан янги иш ўринлари ташкил этиб, оилалар иқтисодий аҳволини яхшилаш, ҳудудлар ободончилигини таъминлаш масаласига устувор масала сифатида қарамоқда. Бир сўз билан айтганда, аҳолини, айниқса, биз – ёшларни тадбиркорликка даъват этмоқда. Ушбу даъватлардан руҳланиб, мен ҳам бундан бир йил аввал Мингтепа қишлоғида дўкон, сартарошхона ҳамда аҳолига маиший хизмат кўрсатиш биносини қуриш учун ҳокимият захирасида турган 0,03 гектарлик ерни сўрадим. Чунки каттагина қишлоғимизда бундай хизмат кўрсатиш шохобчалари йўқ эди. Хуллас, туман ҳокимига шу ҳақда ёзган аризам асосида 1 йил давомида зарур бўлган турли ҳужжатларни тўпладим. Тегишли ташкилотлар, хизматлардан рухсатнома олдим. Масъул комиссияларнинг ўнлаб аъзолари имзоси ва муҳрлари билан хулосаларини олиш учун туман билан Тошкент шаҳри орасида югуриб-елдим. Ҳатто мен қурилишга сўраётган арзимас ер майдони Мингтепа зиёратгоҳига яқин эканлиги боис, “Маданий мерос объектларнини муҳофаза қилиш ва улардан фойдаланиш илмий ишлаб чиқариш” бош бошқармасининг Тошкент шаҳар, Тошкент ва Сирдарё минтақа- лараро давлат инспекциясидан ҳам (мутахассислар жойига чиқиб ўрганишларидан сўнг) расмий рухсатномалар олдим. Тўпланган жами ҳужжатлар Пискент тумани ҳокими имзоси билан “Тошкент вилоят ҳокимлиги юридик ва жисмоний шахсларга ноқишлоқ хўжалиги мақсадларида ер танлаш ва ажратиш комиссияси”га жўнатилганлигига ҳам яқинда икки ой бўлади. Аммо ҳеч кимдан ҳали ҳамон аниқ жавоб ололмаяпман. Қўнғироқ қилсам, доим кутинг, кутинг дейишади. Тўғриси, кутишдан жуда чарчадим. Лекин зинҳор ҳаракатдан тўхтамоқчи эмасман. Яна қанча кутишим лозим экан?!.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.