Ґаракат іилганнинг хонадонида барака бор

– Шу теракни нотўғри ўтқазибсанми, ўғлим, – деди Саттор ота ўғлининг уйига келганида, ток билан ёнма-ён ўсаётган теракка ишора қилиб.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - Болтабой МАТҚУРБОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

– Бу теракни токка ўра қилиб суқиб қўйгандим, тутиб кетди. Кейин олиб ташлашга кўзим қиймади, – деди Шомурод отасининг гапига жавобан. – Тураверсин-чи, бел сопига яраб қолар, ҳеч бўлмаса.

– Буни қара-я ўғлим, олтинга тенг еримиз бор, чўп суқсанг кўкаради, – деди Саттор ота. Кейин ўғлининг томорқасини бир қур кўздан кечирди. Мўъжазгина ерда бўш жойнинг ўзи йўқ. Рўзғорга керак ҳамма нарса экилган.

Хоразм вилоятида ҳам томорқадан оқилона фойдаланиш борасида ибратли ишлар амалга оширилмоқда. Айниқса, Хонқа, Хива ва Урганч туманларининг аксарият аҳолиси ердан икки-уч мартадан ҳосил олиш сир-асрорларини пухта ўзлаштириб олган меҳнаткаш деҳқонлардир. Бироқ, томорқасини ажриққа бостириб қўйган хонадонлар ҳам йўқ эмас.

Ҳудуддаги 289462 томорқа эгаларига 39471 гектар экин майдони ажратиб берилган. Хўш, бу экин майдонларидан ҳамма бирдай фойдаланмоқдами? Вилоят фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан ўтказилган мониторинг натижаларига кўра, 32,4 гектар томорқа эгаларининг ер майдонлари қаровсиз эканлиги аниқланган. 1378 та томорқа ер эгалари билан ердан самарали фойдаланмаётганлиги учун мулоқот ўтказилиб, бу ҳолатлар бартараф қилинди. 111 та оилага қарашли бўлган 12,1 гектар майдон ҳокимликлар захирасига ўтказилди.

– Айримлар қишлоқда яшаб, сабзи, пиёзни бозордан харид қилишади, – дейди Шовот туманидаги Идалиқалъа маҳалласида яшовчи фермер Рустамбой Жуманиёзов. – Ўз иссиқхонамиз бор. Бодринг, помидор, лимон, мадарин, қўйингки, ҳамма нарсани ўзимиз етиштирамиз. Бозорга ишимиз тушмайди. Тўғри, шу пайтгача томорқа ер эгаларига минерал ўғитлар, сара уруғлик ва кўчатлар етказиб бериш, ўсимликларни зараркунандалар ва касалликлардан ҳимоя қилиш ҳамда техника хизмати кўрсатиш масалаларида муаммолар бор эди. Эндиликда ҳар бир ҳудудда “Томорқа хизмати” корхонаси ташкил этилишини эшитиб жуда хурсанд бўлдик.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.