Коррупцияга йґл йґі

“Агробанк” акциядорлик тижорат банкида шу мавзуга бағишланган семинар бўлиб ўтди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - News - С.ЗИЁДУЛЛАЕВ

Унда банк ходимлари ўртасида қонунбузарликлар содир этилишининг олдини олиш, коррупцияга қарши курашиш, хизмат интизоми, шунингдек, ходимларнинг одобахлоқ ва хулқ-атвор қоидаларига риоя этиш борасида амалга оширилаётган ишлар ҳамда галдаги вазифалар хусусида сўз юритилди.

Президентимизнинг 2018 йил 23 мартдаги “Банк хизматлари оммабоплигини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида белгиланган вазифалар доирасида банкнинг ҳудудий бошқармалари ва филиалларида тарбиявий профилактик ишларни ку- чайтириш, ходимларнинг муносиб хулқ-атворда бўлишини таъминлаш, фаолият давомида инсон омилига боғлиқ бўлган, салбий оқибатларга олиб келувчи хатоликларга йўл қўймасликни таъминлаш мақсадида 2018 йил 11 апрелда молия муассасасининг “Банк ходимла- рининг корпоратив этикаси қоидалари” тасдиқланди.

Унга кўра, ҳар бир ходим ўз хизмат вазифасини бажаришда давлат принциплари ва талабларига қатъий риоя этиши, хизмат вазифаларини виждонан, юксак касбий даражада бажариши, фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳисобга олиши каби тартиб-қоидалар белгиланди.

Тадбирда иштирокчиларни қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан жавоб қайтарилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.