Учрашув мавзуси – тинчлик фалсафаси

Шаҳрисабз шаҳрида Ўзбекистон “Veteran” жангчи фахрий ва ногиронлар бирлашмаси вилоят бўлими томонидан “Фахрийлар манфаатларини таъминлаш – муҳим вазифа” шиори остида учрашув ташкил этилди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Ҳусан ТЕМИРОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Ҳудудда истиқомат қилаётган жангчи – фахрийлар, уруш ногиронлари ҳамда уларнинг оила аъзолари қатнашган учрашувда уларнинг ижтимоий ҳаётдаги фаолияти хусусида сўз юритилди.

– Юртимизда кексалар, шу билан бирга уруш ва меҳнат фахрийлари юксак қадрланади, – дейди бирлашманинг вилоят бўлими кенгаши раиси Насриддин Чоршанбиев. – Уларнинг бугунги тинч замонда фаровон ҳаёт кечириши доимий эътиборда.

Тадбир доирасида жангчи – фахрийларга бадиий асарлар совға қилинди. Шаҳрисабз шаҳрининг диққатга сазовор жойларига саёҳат уюштирилди.

Шунингдек, Қарши шаҳрида ҳам маданият ва аҳоли дам олиш марказида бирлашма вилоят бўлими ҳамда ҳудуддаги олий таълим муассасалари ҳамкорлигида маданий-маърифий тадбир ташкил этилди.

Тадбирда ёш авлодга тинчлик-осойишталик қадрини тушунтириш, жасорат ва ватанпарварлик туйғуларини сингдиришда катта ҳаёт мактабини ўтаган ҳамда урушнинг бор даҳшатини ўз кўзи билан кўрган жангчи-фахрийлар ўз хотираларини сўзлаб беришди.

– Афғон урушида биргина Қашқадарёдан 4 мингга яқин киши қатнашган, – дейди Ўзбекистон “Veteran” жангчи – фахрий ва ногиронлар бирлашмаси етакчи мутахассиси Бекмурод Раҳматуллаев. – Улардан 104 нафари ўша ерда ҳалок бўлган.

Ушрашув сўнггида Афғон урушида жасорат кўрсатган жангчилар ҳақида суратга олинган “Унутилмаган қаҳрамонлар” номли ҳужжатли фильм намойиш этилди.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.