Жиззах ойналарида акс этаётган тараііиёт

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Муқимбой ИСМОИЛОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

“Жиззах” эркин иқтисодий зонасидаги “Мing Yuan Silu Industry” корхонаси вилоятдаги йирик ва истиқболли саноат қувватларидан бирига айланмоқда. Ушбу корхонанинг қурилиш ишлари 2016 йилнинг декабрида бошланган эди. Жорий йилнинг март ойида эса корхонанинг биринчи босқичи фойдаланишга топширилди.

ишлаб чиқаришнинг узоқ йилларга мўлжалланганлиги билан аҳамиятлидир.

Жорий йил сўнгида корхонанинг иккинчи босқичини ишга тушириш режалаштирилган. Шунда корхона қуввати ошиб, бир кеча-кундузда 600 тонна, яъни 60 минг метр квадрат флоат қурилиш ойналари ишлаб чиқарила бошланади. Энг муҳими, 380 та иш ўрни яратилади.

Флоат ойналарининг қалинлиги 0,1 миллиметрдан 2 сантиметргача бўлиб, ундан телефон ойнасидан тортиб зиналар чеккасига ўрнатиладиган шаффоф ҳимоя деворларини тайёрлаш мумкин. Эндиликда ушбу корхона мамлакатимизда тобора равнақ топаётган автомобилсозлик тизимининг ойна маҳсулотларига бўлган талабини тўла қондира олади. Дарвоқе, айни вақтда жадаллик билан барпо этилаётган “Uzbekistan Peugeot Citroen Avtomotive” автомобиль заводи “Мing Yuan Silu Industry”нинг шундоқ рўпарасида жойлашган.

Бу билан бир кеча-кундузда 200 тонна, яна ҳам аниқроғи, 30 турдаги 20 минг квадрат метр безакли ойна тайёрлаш имкони юзага келди. 210 та иш ўрнига эга корхонада айни вақтда 30 нафарга яқин хитойлик мутахассислар ҳам фаолият кўрсатмоқда. Корхона учун 7 турдаги маҳсулот – дала шпати, кальцийли сода, кварц қуми, оҳактош каби хомашё Қорақалпоғистон Республикаси, Навоий, Қашқадарё ҳамда Жиззах вилоятларидан олинмоқда.

– Айтиш жоизки, минтақамизда фақат Украина, Беларусь, Эрон ва Хитойда безакли ойналар тайёрланади, – дейди “Мing Yuan Silu Industry” МЧЖ шаклидаги хорижий корхона бош директори Иброҳим Комилов. – Шу маънода, маҳ- сулотларимизга талаб ички ва ташқи бозорда юқори. Жумладан, айни вақтда Россия, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон ва Тожикистон давлатлари ишбилармонлари билан қиймати 10 миллион АҚШ доллари бўлган шартномалар тузилаётир. Йил охиригача 30 миллион АҚШ долларига тенг миқдорда маҳсулот эскпорт қиламиз. Биз барча турдаги, яъни мижоз истаган қалинлик ва ҳажмда маҳсулот тайёрлаш имкониятига эгамиз.

Дарҳақиқат, мазкур корхона технологияси ўзига хос. Хусусан, табиий газ билан ишловчи ойна тайёрлаш печида 7 йил давомида бир дақиқа ҳам олов сўнмайди. Бу технология табиий газни иқтисод қилишни назарда тутиши билан бирга

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.