¤ЗБЕКИСТОН ПРЕЗИДЕНТИ АЈШ ЈУРОЛЛИ КУЧЛАРИ МАРКАЗИЙ Ј¤МОНДОНЛИГИ Ј¤МОНДОНИНИ ЈАБУЛ ЈИЛДИ

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 12 май куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган АҚШ Қуролли Кучлари Марказий қўмондонлиги қўмондони, генерал Жозеф Вотелни қабул қилди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Давлатимиз раҳбари меҳмонни самимий қутлар экан, Ўзбекистон билан АҚШ ўртасидаги стратегик шериклик ва кўп қиррали, жумладан, сиёсий, савдо-иқтисодий, сармоявий, технологик, маданий-гуманитар ва бошқа соҳалардаги ҳамкорлик жадал ривожланаётганини чуқур мамнуният билан қайд этди.

Учрашувда хавфсизлик, ҳарбий ва ҳарбий-техникавий ҳамкорлик соҳаларидаги ўзаро алоқаларга алоҳида эътибор қаратилди.

Минтақада барқарорликка таҳдид солаётган замонавий хавф-хатарларга қарши курашиш, шунингдек, Афғонистондаги вазиятни тинч йўл билан ҳал этишнинг долзарб масалалари муҳокама қилинди.

Генерал Ж.Вотел давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевга самимий қабул учун миннатдорлик билдириб, АҚШ Президенти Дональд Трампнинг саломи ва эзгу тилакларини етказди.

АҚШ жорий йил март ойида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон Президенти ташаббуси билан ўтказилган Афғонистон бўйича халқаро конференция якунларини юксак баҳолаши ва қўллаб-қувватлаши қайд этилди.

Ушбу мамлакатда тинчлик ва барқарорлик ўрнатиш минтақавий савдо-иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш, Афғонистон ва бутун минтақа давлатлари манфаатларига хизмат қиладиган йирик инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратиши алоҳида таъкидланди.

Мулоқот якунида Ўзбекистон Президентининг АҚШга кутилаётган расмий ташрифи Ўзбекистон – Америка ҳамкорлигини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариши, ўзаро манфаатли ҳамкорликни аниқ амалий мазмун билан бойитишига қатъий ишонч билдирилди. ЎзА

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.