«ўзэкспомарказ» да халіаро кўргазма

“Ўзэкспомарказ” миллий кўргазмалар мажмуида анъанавий “Ўзбекистон нефть ва гази – 2018” ва “Энергетика, энергия таъминоти, энергиянинг муқобил манбалари – 2018” халқаро кўргазмалари очилди.

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси шафелиги ҳамда “Ўзбекнефтгаз” акциядорлик жамияти, “Iteca Exhibitions” халқаро кўргазма компанияси, “Ўзбекэнерго” акциядорлик жамияти ва бошқа ташкилотлар ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур кўргазмаларда маҳаллий ва хорижлик компаниялар ўз маҳсулотлари ва хизматларини намойиш этмоқда.

Юртимизда нефть-газ тармоғини янада ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Айниқса, газ, полиэтилен ва қайта ишланган нефть маҳсулотларининг йирик экспортчиси бўлган мамлакатимизда қулай сармоявий муҳит яратиш бугунги кун талабидир. Шу билан бирга, соҳада модернизация ишлари кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқариш самарадорлиги ва ички бозорда маҳаллий маҳсулотлар улушини ошириш катта ўринга эга. Бунда анъанавий ташкил этилаётган “Ўзбекистон нефть ва гази” кўргазмаси муҳим аҳамият касб этади.

– Мамлакатимизда нефтнинг қайта ишланиши, автобензин, дизель ёқилғиси, мазут, нефть мойлари, битум, авиакеросин ишлаб чиқарилиши хорижлик сармоядорларнинг эътиборини тортади, – деди Австриянинг “Eriell” корпорацияси тендерлар бўйича департаменти бошлиғи Тўлқин Юсупов. – Буни кўргазмада иштирок этаётган хориж компаниялари сони йилдан-йилга ортаётганида ҳам кўриш мумкин. Кўргазмада Ўзбекистон, Хитой, Австрия, АҚШ, Буюк Британия, Германия, Италия, Жанубий Корея, Нидерландия, Япония, Озарбайжон, Россия, Сингапур, Туркия, Украина, Франция, Швейцария каби мамлакатлардан компания ва фирмалар қатнашмоқда. Бизнинг корхона нефть ва газ қудуқларини бурғулашга ихтисослашган. Махсус ускуналаримиз 15006700 метргача бўлган чуқурликда бурғулаш имкониятига эга.

– Мамлакатингиз барча соҳалар, жумладан, иқтисодий жиҳатдан барқарор ривожланмоқда, – деди “ГМС” гуруҳи таркибидаги “ГМС Компрессоры” бизнес тузилмасининг маркетинг бўйича директори А.Панасова. – Юртингизда иш юритиш учун барча зарур шароит, имконият ва имтиёзлар яратилган. Бу нафақат маҳаллий, балки хорижлик ишбилармонларга ҳам катта қулайликдир.

“Энергетика, энергия таъминоти, энергиянинг муқобил манбалари – 2018” халқаро кўргазмасида электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш, иссиқлик билан таъминлаш соҳасидаги ишланмалар, узатиш ва тақсимлаш ускуналари, муқобил энергия манбалари, иссиқлик, энергия, газ, сув ҳисобини юритиш ва назорат қилиш асбоблари каби маҳсулотлар қўйилган.

Унда Ўзбекистон, Хитой, Италия, АҚШ, Россия, Туркия, Украина, Қозоғистон каби мамлакатлар компания ва фирмалари ўз маҳсулот ва хизматларини намойиш этмоқда.

– Кўргазмада биринчи бор иштирок этмоқдамиз, – деди Хитойнинг “Honle” компанияси вакили Гао Пенг. – Мақсадимиз – ўзбекистонлик шериклар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш. Бунинг учун иштирокчилар эътиборига 6 турдаги маҳсулотларимизни тақдим этдик.

Кўргазма доирасида “Жаҳон иқтисодиётига интеграциялашув –Ўзбекистон нефть-газ тармоғи ривожининг янги йўналиши” мавзуида халқаро анжуман ҳам ташкил этилди.

Кўргазмаларнинг очилиш маросимида Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Нодир Отажонов сўзга чиқди.

Насиба ЗИЁДУЛЛАЕВА, ЎзА мухбири.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.