ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВА РОССИЯ ФЕДЕРАЦИЯСИ ПРЕЗИДЕНТЛАРИНИНГ ТЕЛЕФОН ОРҚАЛИ МУЛОҚОТИ ТЎҒРИСИДА

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница -

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 21 май куни Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан телефон орқали мулоқот қилди.

Мулоқот аввалида давлатимиз раҳбари Владимир Путинни Россия Федерацияси Президенти лавозимига киришгани билан яна бир бор самимий табриклади ва фаолиятида катта муваффақиятлар тилади.

Ўзбекистон ва Россия ўртасида дўстлик, стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатлари жадал ривожланаётгани ва изчил мустаҳкамланиб бораётгани, шунингдек, ўзаро манфаатли ва кўп қиррали ҳамкорликда эришилган юқори натижалар чуқур мамнуният билан алоҳида қайд этилди.

Мулоқот давомида давлат раҳбарлари Россия Федерацияси Президентининг Ўзбе- кистон Республикасига давлат ташрифига тайёргарлик доирасидаги долзарб масалаларни муҳокама қилдилар.

Савдо­иқтисодий ва инвестиция соҳаларида, жумладан, Иқтисодий ҳамкорлик бўйича ҳукуматлараро қўшма комиссия фаолияти доирасида аввал эришилган келишувлар ва имзоланган битимларни амалга ошириш муҳим экани таъкидланди.

Шу муносабат билан Россиянинг етакчи компания ва банклари иштирокида энергетика мажмуи, металлургия, машинасозлик, электротехника саноати ва бошқа юқори технологик тармоқларда истиқболли лойиҳаларни тайёрлаш масалаларига эътибор қаратилди.

Ҳудудлар даражасида фаол мулоқотларни давом эттириш ҳамда жорий йил кузида Тошкент шаҳрида Ўзбекистон ва Россиянинг биринчи ҳудудлараро форумини ўтказиш бўйича келишиб олинди.

Туризм ва маданият соҳаларидаги алмашинувларни янада кенгайтириш, таълим ва соғлиқни сақлаш соҳаларида ўзаро манфаатли дастурларни амалга ошириш зарурлиги қайд этилди.

Давлат раҳбарлари халқаро сиёсатнинг долзарб масалаларини ҳам муҳокама қилдилар. Минтақавий хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш масалалари юзасидан фикр алмашилди.

Мулоқот сўнгида Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерацияси Президентлари турли форматларда яқин ҳамкорликни давом эттиришга тайёр эканликларини таъкидладилар. ЎзА

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.