А}оли саломатлиги доимий эътиборда

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Муқимжон ҚОДИРОВ (ЎзА) олган сурат.

Қўқон шаҳридаги 10-оилавий поликлиника 23 минг 360 дан ортиқ аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатади.

Муассасада биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш, ташхис қўйиш, физиотерапия, соғломлаштириш муолажаларини амалга ошириш учун барча шароит яратилган.

– Поликлиникамизда мавжуд замонавий тиббий асбоб­ускуналар даволашнинг энг муҳим ва дастлабки босқичи бўлган ташхис жараёнини самарали ташкил этишда муҳим аҳамият касб этмоқда, – дейди муассаса мудираси Маҳбуба Мақсудова. – Тажрибали мутахассислар ва патронаж ҳамширалари маҳаллаларда бўлиб, аҳолини мунтазам тиббий кўрикдан ўтказиб боради. Оналар, болалар, қариялар, ногиронлар саломатлиги доимий назоратда.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.