Президент совІаси навоийликларга

Qishloq Hayoti (Village Life) - - Первая Страница - Отабек АСЛОНОВ, “Qishloq hayoti” мухбири.

Навоий шаҳридаги “Ёшлик” спорт мажмуасида “Умид ниҳоллари” анънавий спорт мусобақасининг вилоят финал босқичи ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Мажмуага кўрк бериб турган ўн минг ўринга мўлжалланган стадионда ўтказилган тадбир чин маънода ёшлик ва спорт байрамига айланиб кетди.

Бу йилги мусобақанинг туман, вилоят босқичида қарийб 60 минг нафар ўқувчи иштирок этган бўлса, уларнинг 20 минг нафарга яқини спортчи қизлардир.

Шунингдек, вилоят босқичида иштирок этган 2280 нафар спортчининг 746 нафари совриндорлар сафидан жой олишга муваффақ бўлди.

Маросимда умумжамоа ҳисобида ғолиб бўлган Навоий шаҳри вакилларига Президент совғаси – “Дамас” автомашинаси топширилди.

Иккинчи ўринга эса Зарафшон шаҳри жамоаси, учинчи ўринга Хатирчи тумани спортчи ёшлари сазовор бўлди. Улар тегишли даражадаги диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Тадбирда спортчиларнинг кўргазмали чиқишлари, санъаткорлар томонидан ижро этилган куй­қўшиқлар иштирокчиларга ўзгача завқ бағишлади.

Newspapers in Uzbek

Newspapers from Uzbekistan

© PressReader. All rights reserved.